Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Жамшид Шомуродовдан ариза
02/10/2019 Бош мақола

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёевга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

О.Б.Муродовга 

Самарқанд шаҳар, Белинский кўчаси 15-уйда яшови

 Ж.Шомуродовдан     т.98-273-16-88

ШИКОЯТ АРИЗАСИ

 

Менинг ўз мулкимни ололмасдан, сарсону овора бўлиб юргинлигим ҳақида Дарё.уз сайтида журналистик суруштируви эълон қилинган эди

(https://daryo.uz/k/2018/10/22/daryo-surishtiruvi-samarqandlik-tadbirkor-viloyat-hokimining-tadbirkorlar-bilan-uchrashuvida-muammolar-hal-etilmayotganligidan-nolidi ).

Унда менга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Гагарин кўчаси 128-уй манзилида жойлашган беш қаватли бинонинг уч қаватини эгаллаган ва фойдаланиш  майдони 1300,0 м.кв бўлган тиббий марказ ҳамда шу бинонинг узида хусусий мулким бўлган 17 та квартира шаҳар ҳокимининг қарорлари асосида бузиб ташланиб, “Гарант қурувчи сервис” МЧЖга қўп қаватли турар жой қуриш учун берилганлигидан норози эканлигим баён этилган эди.

Шундан сўнг кўп ўтмасдан, аниқроғи 3 ноябрь куни мени Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига таклиф қилишди. У ерда фуқаролик ишлари бўйича судларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Мустафоев билан учрашдим. У киши менга турли хил саволлар бера бошлади. Мендан судларга кимга ва нимага эътирозим борлигини, нима бўлганлигини, қайси қурилиш ташкилоти билан тортишаётганлигимни, унинг раҳбари кимлигини сўради.

Қурилиш ташкилотининг раҳбари Зарипов Жамол ҳозирги пайтда Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Т.Жўраев иши билан суд ва прокуратура органларига кўрсатма бераётганлигини айганимда, Мустафоев ўзини ҳеч нарса билмагандек, вилоят ҳокими ҳақида биринчи марта  эшитаётгандек тутди. Қизиғи шундаки, у менга мулкимни тортиб олган қурувчилар билан келишишга боришимни таклиф қилди ва шундай деди:

  • Суд қарорида Сизга бузилган бино эвазига 8 та квартира ажратилиши белгиланган. Сиз ўша фирмага бориб, қурилаётган кўп қаватли уйдан квартира беришларини сўранг.

Мустафаев билан бўлиб ўтган суҳбатдан менга у киши менинг ишим билан жуда яқиндан таниш эканлигини англадим. Ҳеч бир ҳужжатда бўлмаган тафсилотлардан ҳам хабардор экан. Фақат ИИБ терговчисига ёки прокуратура ходимларига айтган гапларимни ўзимга қайтарди.

Шунда мен ИИБ терговчисининг унга катта босим ўтказилаётганлиги, мен  ҳақиқат топа олмаслигим, Ж.Зариповнинг Тошкентда қудратли ҳомийлари борлиги ҳақидаги сўзларини эсладим. Демак, ўша “танк” Мустафоев эканда, деган хаёлга бордим.

Акс ҳолда Мустафоевдек тажрибали юрист кундек равшан бўлган фактлардан кўз юмармиди? Аниқ далиллар қолиб, қаерда бўлмаган гаплар билан мени овутишга ҳаракат қилармиди?

Масалан, у “97-қарор бўйича бино ва иншоотлар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкин” деди. Шу ҳам гап бўлдими? Мулким давлат эҳтиёжи учун олинганда, берилган товонни олиб кетаверардим.

Ахир, менга тегишли уй-жой бузилиб, ер майдони бошқа хусусий фирмага кўп қаватли уй қурилиши учун берилдику!

Қани бу ерда давлат манфаати?!

Бу ерда шахсий манфаат устунлиги шундай кўриниб турибдику!

Мустафоев охири нима дейишини билмасдан, менга “Квартираларингизни бузиқ аёлларга арендага берган экансиз” деди.

Мен ундан бу гапни қаердан олганлигини, айтганини исботлашини сўрадим. Шунда у ўз сўзларини тасдиқловчи фотосуратлар борлигини таъкидлади. Мен ана шу суратларни кўрсатишни сўраганимда, у бу иш билан бошқа ходим шуғулланишини айтиб, чиқиб кетди.

Худди шу сузларни менга 2017 йил Самарканд шахар ИИБ терговчиси Х.Номозов ҳам айтиб, таҳдид қилган эди – мени қўркитиб этирозларимдан воз кечтириш максадида.

Буларни курувчи ташкилот Гарант Курувчи Сервис  МЧЖси рахбарлари уюштирган эди, лекин Бош прокуратурани фукоролик ишлари буйича судларни назорат килувчи Бошкарма бошлиги Ш.Мустофоевни  буларнинг кайси бирига алокаси бор экан?

Бундан ташкари, мен Самарканд шахар прокурорига 28 маротаба  мурожаат килган ва Самарканд  вилоят  прокурорига 37 марта мурожаат килган эканман, Узбекистон Республикаси  Бош прокуратурасига 30 дан зиёд ариза юборганман, хаттоки  Бош прокурор уринбосари Э.Тожиевни кабулига хам кирган эдим  ва булган вокеани тушунтириб бердим, у киши менга ишни узимиз бош прокуратурага урганиб чикамиз деб ваъда бердилар, лекин хозиргача бирон натижа йук.

Мен икки йил собиқ шаҳар ҳокими А.Шукуровни  орқасидан югуриб, ўзимга тегишли жойда ўзим янгидан уй қураман дедим. Лекин менинг арз-додимни, ҳақли илтимосимни ҳеч ким инобатга олмади. Бу жой  Самаркнд шахар ИИБда катта лавозимда ишлаган, пенсияга чиққанидан сўнг қурувчи бўлиб олган Ж.Зариповга берилди.

Самарканд шахар собик хокими А.Шукуров узига якин одамларни манфаатини кузлаб бировга тегишли булган шахсий мулкларни бериб юборишига нима хакки бор эди? Уша курувчи, шунингдек, шаҳарнинг бир неча жойида мавжуд тартиб-қоидаларни бузган ҳолда кўп қаватли иморатлар қурмоқда.

Бунга 9-Меҳрибонлик уйи ва шаҳар халқ таълими бўлими биноларини бузиб ташлаганлиги мисол бўла олади. Ёки 45-мактаб ёнида, шаҳарнинг тарихий қисмида ЮНЕСКО талабларини бузиб, мактаб биноси билан ёнма-ён, пиёдалар йўлагини 4 метр эгаллаб, яъни шаҳарсозлик талабларини бузган ҳолда кўп қаватли иморат қурди.

Нимага ушбу курувчи ташкилот шахарни холаган худудидан бировнинг иморатларини бузиб ташлаб  уз манфаатларини кузлаб уй-жой куриб жуда катта микдорда фойда куриши керак бошкаларни хонавайрон килиб.

Нега унга ҳеч ким индамайди? Унинг “танкаси” шунчалик қудратлими?

Менинг ҳақли талабим қуйидагича:

1.Прокуратура шаҳар ҳокими қарорига протест киритсин ва ўзимга тегишли жойда менга уй-жой қуришга рухсат берувчи қарор чиқарсин.

2.Ҳужжатларни қалбакилаштирганларга , ноконуний равишда менинг шахсий мулкларимни бузиб ташлаб йук килганларга  нисбатан қонуний чора кўрилсин.

 

Ҳурмат билан,

Жамшид Шомуродов

Самарқанд шаҳри,

Ўзбекистон

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*