Menu
Categories
ДХХнинг эски ва янги раислари ҳақидаги И.Хушев фикрларига муносабат
02/14/2019 Выбор редактора
АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ – ЭНГ МУНОСИБ НОМЗОД
Иккинчи мақола
Исмат!
Менимча, сиз Ихтиёр Абдуллаев масаласида адашяпсиз. Бекорга унинг ёнини оляпсиз.
Бизнингча, вақтида унга Зелимхон Ҳайдаров ҳомийлик қилган. Уни шу мартабага кўтаришда асосий рол ўйнаган ҳам шу зот бўлса керак. Чунки, улар бир жойдан –Сирдарёдан. Буни ўз  вақтида Шароф Убайдуллаев ҳам таъкидлаган эди.
Сиз нега  сурункали равишда Зелимхон Ҳайдаровга қарши чиқишлар қилдингиз? Кейин бирдан тўхтаб қолдингиз?
Нега шундай бўлди?
Ўйлаб кўринг?!
Кези келганда Ихтиёр Абдуллаев ўз раҳнамосига қарши материаллар  билан сизни таъминлади, шекилли? Шундай эмасми?
Ўз раҳнамосига кўрнамаклик қилганлар эса ҳеч  қачон ўнгмаган.
Ўнгмайди.
Мен Зелимхон Ҳайдаровни оқламоқчи эмасман. Шунчаки, воқеалар ривожини ўзимча таҳлил қилишга уриняпман.
Буниси биринчи масала…
Иккинчи масала эса…
Айтишларича, 27 йил давомида битта ҳам чет эл фуқароси Ўзбекистон  фуқаролигига қабул қилинмаган. Ҳолбуки жуда кўп одамларнинг ҳужжатлари тўпланган. Ихтиёр Абдуллаев  йигирма йил давомида ҳуқуқ  тизимларида фаолият кўрсатган. Адлия вазири бўлган, Девонда ишлаган. Ва ҳамиша Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича ҳужжатлар Ихтиёр Абдуллаевга етганда унинг ғаладонида қолиб кетаверган. Уларни Президентга ўтказмаган.
Шу сабабли бўлса керак, Ихтиёр Абдуллаев МХХ бошлиғи бўлгандан сўнг Сенатда чиқиш қилиб, чет элда юрган ватандошларимизни “қора кучлар” деб атади ва уларни Ватанга киритмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилди. Устига устак Иноятов 25 йил давомида жазм этмаган ишга қўл уриб, ҳатто фейсбук ва ютуб каналларни ҳам блоклаб ташлади. Интернетни секинлаштирди. Ҳолбуки…
Ҳолбуки… Президентимиз Шавкат Мирзиёев айнан шу даврда чет элдаги  ватандошларни қучоқ очиб, Ватанга таклиф қилаётган; иш бермоқчи бўлаётган, кўплаб мамлакатларнинг тадбиркорларини    Ўзбекистон ҳудудида бизнес юритишга чақираётган;, бунинг учун интернет, пул конвертацияси, фуқаролик масалаларини ҳал этишга  уринаётган эди.
Исмат!
Сиз ана шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратинг. Шунда масала моҳияти ойдинлашади ва Ихтиёр Абдуллаев нега ишдан бўшатилганини аниқлашади.
Ғаффор ака Ҳотамовнинг айтишича, Девонда ишлаган ўн йил давомида бир оғайнисини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилдирмоқчи бўлиб курашган. Ҳужжатлар тўплашган, ваъадалар олишган. Аммо ҳар сафар  ҳужжатлар Ихтиёр Абдуллаев кабинетида чанг босиб қолиб кетаверган. Охири бир оғайниси: “Овора бўлманг, бу кабинетда юзлаб бунақа ҳужжатлар қалашиб ётипти. Ўтказмайди”, деган.
– Ҳолбуки, хоналаримиз қарама қарши. Коридорга чиқсам, бошим унинг кабинети эшигига урилади. Аммо “нега бундая қиляпсиз?”, дея сўрашимга имкон бермайди, – дейди Ғаффор ака.
Ғаффор ака бу ўриндан Ихтиёр Абдуллаев бўшатилганини эшитиб, бир хурсанд бўлди. Бу ўринга Абдусалом Азизов қўйилганини эшитиб, иккинчи бор хурсанд бўлди. Негаки Девонда Абдусалом Азизов ҳақида ўз вақтида жуда ижобий таасурот бўлган экан. Шу сабабли МВД бошлиғи Зокиржон Алматов, –  ўз ўрнидан  қўрқиб, – интригалар оқибатида (2005-2007 йилларда) Азизовни Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлигидан бўшаттирган.
Ислом Каримов ўшанда Азизовни жуда ҳурмат қилар экан. Шу сабабли Азизовни Жиззах вилоят ИИБ бошлиқлигига ўтказишни тайинлаган, аммо Алматов Жиззахга бошқа ўз одамини ўтказиб юборган, бундан Ислом Каримов жуда дарғазаб бўлиб, хафа бўлган ва Азизовни нефт соҳасига ўтказган. Охир оқибат Алматов ишдан бўшатилган, шундан кейингина Азизов Жиззах ИИБ бошлиқлигига ўтказилган экан.
Хуллас, ўз вақтида Алматов  ўз пости учун курашиб, Азизовни йўқ қилишга уринган, аммо… Худонинг айтгани бўлади, деганлари шу бўлса керак. Охир оқибат Азизов Алматовнинг ўрнини ҳам эгаллади, ундан юқорироққа ҳам кўтарилди.
Исмат. Мен сизга яна бир гапни айтишим мумкин. “Абдусалом Азизов энг муносиб кадр” номли биринчи мақоламда икки йил бурун бир гапни айтмаганман. Менинг қизим Гулноз Мамарасулова 2016 йил 8 ноябрдан 8 декабрга қадар Президент сайлови вақтида ОБСЕнинг узоқ муддатли кузатувчилари швециялик Торил Лунд ва Россиялик Александр Пашедкога  ёрдамчилик ва таржимонлик қилиб, Жиззах ва Сирдарё вилояти ҳокимлари, прокурорлари, милиция бошлиқлари ва бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ташкиллаштирган ва учрашув давомида таржимонлик қилган. Ана ўша учрашувда Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов бир соат  гапирган ва “ҳали кўп гапларимни айта олмадим”, дея  ёзғирган. Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Абдусалом   Азизов эса бир минут гапирган, холос. У асосан меҳмонларни  тинглаган, саволларга жавоб берган.
Ҳар икки учрашувдан сўнг ОБСЕ вакиллари: “вилоят ҳокимининг бир соатлик гапидан вилоят ИИБ бошлиғининг бир минутлик гапи мазмунлироқ, тоши оғирроқ чиқди”, дея хулоса ясашган.
Мана сизга  муҳокама учун мавзу!
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ
https://www.youtube.com/watch?v=clBH2AVC-vg
ИЗОҲ:
Учинчидан…
Ихтиёр Абдуллаев МХХ бошлиғи бўлгандан сўнг Шароф Убайдуллаев “Озодлик”да чиқиш қилиб, унинг отасини яхши билишини, аммо ўзини унча билмаслигини, ҳолбуки, Бош прокурор бўлган даврида айтарли кўзга ташланарли бир иш қилмаганини таъкидлаган эди.
Ана сизга яна битта муҳокама учун мавзу!

 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"3" Comments
  1. Uzbekistan89

    Ismat aka, Assalomu Alaykum! Ixtiyor Abdullayev nega ilk bayonotida nega bunday deganini ASOSLAB BERISHI KERAK EDI! ULK BAYONOTI FIKRIMCHA ISLOHOTLARGA QARSHILIK VA SABOTAJDIR

  2. Исмат ака! Нега хеч Ботир Турсунов тугрисида хеч кандай муносабат билдирмайсиз. Менимча теневой кардинал шу одам булса керак. Илтимос, шу шахс тугрисида бир макола ёзсангиз.

  3. Ҳожи бобо

    Хурматли Абулкосим! Фикрингиз учун рахмат., лекин Сиз журналистнинг асосий вазифаси бир кишини амалга миндириб, иккинчисини ишдан олиш эмас, унга маълум булган маълумотларга асосланиб Узининг фикрини (позициясини) билдириш эканлигини унутманг. Сиз Ихтиёр Абдуллаевнинг Президент девонидаги фолиятини “танкид” килишга урунгансиз. Агар уша вактда “уз фикрига эга” Абдуллаев булганда: ” Кайси ерда булар эди?” деган саволга жавоб беришингиз керак булади.
    Шахсан мен бу узгаришни келажак учун “Жуда катта ховотир! ва Призидентимизга ишончи садокатли булган мулозимлар кунглида иккиланиш яратиш, учун килинган деб бахолашдан бошка нарса эмас деб тушундим, Масалан, “Пора бериш” айби хечбир куракда турмайдиган уйдирма эканлиги аник куриниб турибти. Сизнинг муносабатингизга русларнинг бир маколи билан жавоб бермокчиман “Если бить то и бога тоже можно убить” (аник таржимаси булмаса хам Савалай берсанг хатто худони хам улдириб куясан)

Leave a Reply to Ҳожи бобо
*