Menu
Categories
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Сирдарёдан шикоят
02/16/2019 Бош мақола
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёевга
  МУРОЖААТНОМА
(Шикоят тартибида)
Сизга маълумки, ҳукуматимиз томонидан ахолининг ижтимоий эхтиёжманд қатлами- ногиронлиги бўлган шахсларга катта ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бундай эзгу мақсад, жамият хаётида Қарор топиши давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хусусан, ўтган давр мобойнида республикамизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий база, жахон стандартларига мос равишда босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилмоқда. Айниқса, муҳтарам-Президентимиз томонидан 01.12.2017-йилдаги-“Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши ушбу социал тоифанинг ижтимоий,  қонуний ҳуқуқ эркинликлари ва манфаатлари давлат ҳимоясида эканлигининг яна бир далилидир.
Уюшмамиз 2001-йил 24-апрель куни Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан №24п-сон билан давлат рўйхатидан ўтган. Бундан ташқари, вилоят Уюшмаси 2014/15-йилларда 18-март ва 16-февраль ойларида №24п-сон билан Адлия бошқармаси томонидан қонуний қайта давлат рўйхатига олинган бўлиб, мазкур Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари: ногиронларга ҳаёт кечиришларида қонуний ҳуқуқ эркинликлари ва манфаатлари масалалари ечимида бошқа фуқаролар билан тенг имкониятлар яратилиши, ижтимоий маиший ҳаётда фаол қатнашишлари, уларни рационал меҳнатга жалб этиш, улар учун мўлжалланган иш жойларини яратиш, ижтимоий инфратузилма яратиш масалаларини ҳал қилишда ҳамда уларнинг камситилишига йўл қўймаслик ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Ташкилотимизга 2019-йил 5-февраль куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Аҳиллик” МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 15/2-хонадонда доимий рўйхатда турувчи, 13.08.1990-йилда туғилган ҳозирда қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, айрим сабабларга кўра ҳозирда онасининг уйида вақтинча яшовчи, боқувчиси йўқ, оилавий шароити оғир ватандошимиз-С.Б.Тошматова унинг 24.10.1990-йилда туғилган турмуш ўртоғи-Тошматов Акмал Қахрамон ўғли ИИБ 40-соли (собиқ УЯ 64/77-ЖИЭМ) манзил-колониясида унга тайинланга жазо муддатини ўтаётган вақтида яъни 2018-йил 24-июль куни Сирдарё вилоят 71-сонли Бош ТМЭК томонидан “2-гуруҳ ногирони ҳамда меҳнатга яроқсиз” деб топилганлиги ҳамда бу ҳақда №329254-сонли тиббий маълумотнома тақдим этилганлиги, бундан ташқари турмуш ўртоғи-“Ўтказилган бош-мия жарохатидан кейинги ҳолат, Постравматик энцефалопатия, Симптоматик эпилепсия, талваса хуружлари билан кечиши. Ҳамрох: Вегето-томир дистонияси, гипертоник тури. Сурункали тошли холецстит ва қон босимининг кўп ҳолларда юқори кўтарилиб кетиши ва бошқа” хасталиклар билан 2017-йил 28-сентябрь кунидан то 2019-йил 4-февраль кунига қадар амбулатор ҳамда турли стационар тартибда мунтазам равишда жами 485 кун даволаниб умри ўтаётганлиги, бироқ соғлиги тикланмаётганлиги, ҳозирги кунда диспансер назоратида туриши сабаб, муддатидан олдин озодликка чиқарилишида ва бошқалар ҳақида оғзаки мурожаат этиб, Уюшма томонидан амалий ёрдам беришимизни сўраб, барча важларини тасдиқловчи хужжатлар нусхаларини 28 вароқда тақдим этди.
Муҳтарам Президент, ҳақиқатдан ҳам маҳкум-А.Тошматовга: “Ўтказилган бош-мия жароҳатидан кейинги-Постравматик энцефалопатия 2-даражаси, Симптоматик эпилепсия. Вегето-томир дистонияси сурункали гипотахолецистит” ташхиси қўйилган. ТМЭК хулосаси ва тавсияларига кўра: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011-йил 1-июлдаги 195-сон қарори, 1-илова V-боб, 30-бандига асосан маҳкумнинг ҳаёт фаолияти чекланиши 2-даража” эканлиги кўрсатиб ўтилган. ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи подполковник-Ш.Ю.Нишанов номига Сирдарё вилояти ИИБ 40-сон (УЯ 64/77-ЖИЭМ) манзил-колония раҳбарияти 2019-йил 21-январь куни №150-сонли яъни-“Ушбу манзил-колонияда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум-Тошматов Акмал Қахрамон ўғли 24.07.2018-йилда Сирдарё вилояти 71-сонли Бош ТМЭК томонидан 2-гуруҳ ногирони ва меҳнатга яроқсиз деб топилганлиги, шунингдек, ҳозирги кунда юқорида кўрсатиб ўтилган касалликлари мавжудлиги сабабли, муддатидан олдин озодликка чиқариш” ҳақида расмий мурожаат этган. Бироқ, шу кунгача ҳам Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси томонидан негадир ханузгача ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
Зеро қонун мазмун мохиятига кўра, шахсга нисбатан жазо тайинлашдан кўзланган мақсад, маҳкумни ахлоқан тузатиш, маҳкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга эришиш ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзб. Респ. ЖИК.нинг 163-моддасида Суд томонидан тайинланган жазо муддати тугагунга қадар маҳкум қуйдаги ҳолларда жазони ўташдан озод қилиниши мумкин. Бунда:
– муддатидан илгари шартли озод қилинганда;
– жазо енгилроғи билан алмаштирилганда;
– амнистия ёки авф этилганлиги туфайли;
– касаллиги ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли деб аниқ ва тиниқ кўрсатиб ўтилган. Афсуски, шу ўтган (6 ой) вақт мобойнида ҳам Сирдарё вилояти ИИБ 40-сонли (собиқ УЯ 64/77-ЖИЭМ) манзил-колония раҳбарияти ҳамда прокуратура ходимлари томонидан хеч бир амалий харакат олиб борилмаган.
Жумладан, Ўзб. Респ. ЖИК.нинг 165-моддасида-“Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти ЖК.нинг 75-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумни жазони ўташни давом эттиришдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади. Айни бир вақтда судга тиббий комиссия хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилиши” аниқ ва равшан қилиб кўрсатилган. Шу жумладан, ЖК.нинг 75-моддасида (Касаллик ёки меҳнат қобилятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) “Шахс ҳукм чиқарилганидан кейин ўз харакатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка, шунингдек, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача оғир касалликка чалиниб қолса, жазони ўташдан озод қилиниши лозим”лиги ҳам кўрсатиб ўтилган бўлсада, бироқ Сирдарё вилояти ИИБ 40-сонли (собиқ УЯ 64/77-ЖИЭМ) манзил-колония раҳбарияти ва масъул ходимлари мазкур Қонун талабларини орадан 6 ой вақт ичида бажармай, мазкур Қонун талабини қўпол равишда бузишган.
Ҳолбуки, Ўзб. Респ. ЖИК.нинг 17-моддасида-“Жазоларни ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш чоғида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсинувчи прокурорлар қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар” деб, аниқ ва равшан қилиб кўрсатиб ўтилган бўлсада, афсуски Гулистон туман прокуратураси ва Сирдарё вилояти ИИБ 40-сонли (собиқ УЯ 64/77-ЖИЭМ) манзил-колония раҳбарияти томонидан 2-гуруҳ ногирони ва меҳнатга лаёқатсиз маҳкум-Тошматов Акмал Қахрамон ўғлига нисбатан қилинаётган адолатсизликларга негадир кўз юмишиб келишган.
Бундан ташқари, Ўзб. Респ. Конститутциясининг 2-моддасида-“Давлат ҳалқ идорасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” деб, кўрсатиб ўтилган.
Юқоридаги даллиларга кўра, Сирдарё вилоят Уюшмаси томонидан ЖИБ Гулистон туман суди раиси-А.Д.Қурбонов номига тегишли яъни Уюшманинг Низоми (Устави), гувоҳномаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти томонидан қабул қилинган баённома ва берилган ишончномаси, маҳкум-А.Тошматовни Сирдарё вилояти 71-сонли тиббий меҳнат экспертизаси томонидан “2-гуруҳ ногирони ва меҳнатга лаёқатсиз” деб топилганлиги ҳақидаги №329254-сонли тиббий маълумотномаси ҳамда маҳкумнинг мавжуд хасталиклар бўйича 2017-йил 28-сентябрь кунидан то 2019-йил 4-февраль кунига қадар амбулатор ҳамда турли стационар тартибда мунтазам равишда жами 485 кун даволанаётганлиги ҳақида тасдиқловчи касаллигига оид хужжатлар нусхаларини жами 39 вароқда илова этган ҳолда 06.02.2019-йилда № 01-01/03-сонли Илтимоснома киритилган. Бундан ташқари, ЎзНЖ Марказий Бошқарувининг 2019-йил 7-февраль кунги №17-сонли мурожаати, шунингдек, Гулистон шаҳар “Одил ҳуқуқ” адвокатлик фирмаси адвокати-Ф.М.Абдулхамидов томонидан ҳам №12-сонли Ордер ва тегишли хужжатларни илова этган ҳолда ЖИБ Гулистон туман судига 04.02.2019-йилда Илтимоснома киритилган. Бу ҳақда ЖИБ Сирдарё вилояти судига ҳам 08.02.2019-йилда № 01-01/04-сонли мурожаат киритилган.
Сиздан юқоридаги далил ва асосларга кўра, ЖИБ Гулистон туман суди томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган, яъни маҳкум-А.Тошматов манзил-колонияда тайинланган жазо муддатини ўтаётган вақтида Сирдарё вилояти 71-сонли тиббий меҳнат экспертизаси томонидан 24.07.2018-йилда-“2-гуруҳ ногирони ва меҳнатга лаёқатсиз” деб топилганлиги сабабли, уни муддатидан олдин жазодан озод қилишида ҳамда юқорида номлари қайд этилган Ҳуқуқ-тартибод идоралари, унинг мансабдорлари хатти-характларига (харакатсизлигига) баҳо беришингизни илтимос қилиб сўраймиз. Мазкур мурожаатимизни эътиборсиз қолдирмайсиз деган умидда, Сизга чуқур ва самимий ҳурмат билан:
Уюшмаси  раиси:            Ҳ.Н.Алибоев
С уважением,
Хусниддин Алибоев
aliboev81@bk.ru
Leave a Reply
*