Menu
Categories
ДХХ раиси А.А.Азизовга Мамаёқуб Ҳамроевдан Жиноятчилар ҳақида маълумот
02/20/2019 Бош мақола
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси
 А.А. Азизовга
Самарқанд шахар  Спитамен шох кўчаси 64 уй
                                        9 чи хонадонда руйхатда турувчи  М. Хамраевдан
                       Жиноятчилар ҳақида маълумотлар.
                            Ҳурматли   Абдусалом  Абдумавлонович
  Аввалам бор янги лавозимда бошлаган ишларингиз ҳалқимиз ва давлатимиз келажаги учун хайирлик бўлсин.
  Ҳалқимиз кутган замон келганига икки йил бўлганлигига қарамасдан давлатимизнинг энг ишонган идораларидан бири бўлмиш Давлат Хавфсизлиги Хизмати абгор аҳволда эди. Шахсан мен ўзим жўнатган бир неча аризалар мутлоқ кўрилмасдан қолиб кетгани бир сари ушбу идоранинг айрим ходимлари менинг ўзимга қарши чоралар кўриш пайига тушиб қолишгани ўта хавотирлик бир ҳолат бўлиб қолган эди.
  Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг саъй харакатлари ички ва ташқи душманлар томонидан саботаж қилиб келинишида ушбу қора кучларнинг қаршиликлари чексиз бўлди. Бош Прокуратура ва Олий Суд системасидаги кўплаб диверсантлар ҳам шуларнинг жумласидадирлар.
  Ватанни ҳам ички,ҳам ташқи душманлардан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Айниқса кейинги вақтларда диверсантлар хеч қандай ҳайиқишни билмай очиқча душманлик йўлларига ўтиб олишгани хеч кимга сир бўлмай қолган эди.
  Мен жонажон Ватаним Лангар посёлкасини ўзимизнинг босқинчилардан химоя қиламан деб 18 йиллик умрим зое кетди. Хамон ушбу жиноий гуруҳ мени қаматиш учун, йўқ қилиш учун қаттиқ бел боғлашган.
  Менимча энди ҳақиқат қарор топиб, адолат тикланади.
  Мен Хамраев Мамаёқуб  Ишмурзаевич  1961 йилда  Самарқанд вилояти Хатирчи райони  Лангар посёлкасида туғилганман.
   1979 йилда шу посёлкадаги  58 чи сонли ўрта мактабни тамомлаб 1980-82 йилларда Совет Армиясида харбий хизматни тамомлаб  “Лангар кон бошқармаси”га қайтиб келиб ишга кирдим.
   1983 йилдан Самарқанд шахридаги “Самарқандмармар” бирлашмасига  ишга кириб электрик бўлиб 1988 йилгача ишладим.
   1988 йилнинг август ойида “Самарқандмармар”  ишлаб чиқариш бирлашмаси ишчи хизматчилари менга юксак ишонч билдиришиб бирлашма касаба уюшмаси раислигига сайлашди.
   Бирлашма касаба уюшмаси раислигида узлуксиз ўн йил 1998 чи йилгача фаолият олиб бордим.
   1998 йилдан “Самарқандмармар” ОАЖ кузатув кенгашининг раиси ва бир вақтнинг ўзида бошқарув раисининг биринчи ўринбосарлигига тайинландим.
   1999 йилдан эътиборан ташкилотга қарашли  “Лангаргранит” шўъба корхонасининг директорлигини хам олиб бора бошладим.
   1999 йилда ишлаб чиқаришни тўлиқ йшлга қўйиб ишчи ходимларнинг маошларини ўз вақтида тўлашни йўлга қўйдик ва планларни ошиғи билан бажариб бордик ҳамда йил якуни бўйича 14 миллион сўм соф фойда билан чиқдик.
   2000чи йилда эса гранит блоклари ишлаб чиқаришни йиллик 1500м3 га етказдик ва натижада йиллик  21 миллион соф фойда олдик.
Республикамиздаги заводларга гранит блоклари етказиб беришга улгурмаган вақтларимиз  “Лангар”  ОАЖ дан нақд пул хисобига сотиб олиб ўзимизнинг ташкилот орқали сотар эдик. Улкан салохиятга эга бўлган ва юзлаб техникалари бор бўлган ташкилот  рахбарлари худди пул керак бўлганида ишлагани каби иш юритишар эди.
   2001 йилнинг январ ойида  АК “Ўзқурилишматериаллари” бошқарув раиси ўринбосари   Эргашев Собир Қурбонович ўз хузурларига чақириб ,Лангар ўзингиз туғилиб ўсган жойингиз, ташкилотни кўтариб берсангиз яхши бўлар эди деб таклиф қилиб қолдилар, рози бўлдим. Бу “Шамс Навоий” фирмаси рахбари Шавқиддин Жамоловнинг илтимоси хам дедилар ва менинг олдимда у киши билан телефон орқали  боғланиб менинг эртага боришимни айтдилар.
   2001 йилнинг январ ойи биринчи ўн кунлигида Навоий шахрига бориб Шавқиддин Жамолов билан учрашдим. Учрашув давомида  у менда яхши таасурот қолдирди ва ўзини худди Лангар посёлкаси ва унинг ҳалқи тақдири билан қайғураётгандек, ўйлаётган кишидек кўрсатди.
Мен бу вақтда Лангар ОАЖга қарашли “Лангаргранит” шўъба корхонасида қандай ўйинлар бўлганидан ва давом этаётганидан мутлоқ хабардор эмас эдим ва бу ҳақда менга  на  АК “Ўзқурилишматериалллари” муттасаддилари  на  “Шамс-Навоий” фирмаси  рахбари  Шавқиддин  Жамолов  бир оғиз  гапиришгани эмас  ёки  маълумот беришгани эмас.
  Буларнинг  от ўйинларининг  сирлари  2001 йилнинг  март-апрел  ойларидан  очилиб  бошлади ва токи бугунги кунларгача  ҳам  узлуксиз  давом этиб  келмоқда.
  Шундай қилиб 2001 йилнинг 19чи январи куни  “Лангар”  ОАЖ  кузатув кенгашининг  навбатдан   ташқари   йиғилишида   мени   “Лангар”    ОАЖ  бошқарув раиси  вазифасини бажарувчи этиб тайинлашди.
 Ушбу  қарор қўқисдан   ва   зудлик билан қабул қилинганлиги учун мен “Самарқандмармар” ОАЖдаги   вазифаларимни  2001 чи йилнинг   02чи мартигача тўлиқ топшириб  бўлиб  2001чи йилнинг  03чи   мартидан   бошлаб  “Лангар” ОАЖда иш фаолиятимни бошладим.
    Энг биринчи дуч келинган  катта  муаммолардан  бири  “Лангар” ОАЖ қошида 1997 йилда очилган  “Лангаргранит” шўъба корхонасининг  таъсис хужжатлари ва унга берилиши шарт деб кўрсатиб ўтилган   иккита гранит конлари  яъни  “Азлартол”  ва  “Кўксарой” конлари, булардан  ташқари  яна айрим техника воситалари  Иккита  КрАЗ  автомашинаси, битта МАЗ-500  ва УАЗ- 469  автомашиналари  билан бирга  яна бир неча асосий воситалар  руйхати  хамон хавода муаллақ осилиб  қолгани бўлса;
  Иккинчиси ундан ҳам ташвишлироқ бўлган  ТОШ  ҚАЗИБ ОЛИШДА  ЯНГИ   ЧЕТ   ЭЛ   УСКУНАЛАРИ дейилган   Италия линияси эди.
Ушбу олиб келинган  ускуналар  маънавий эски,жахон тош ишлаб чиқариш  саноатида қарийиб ишлатилмаслиги, етакчи  давлатларда  1980   йилларда ишлаб чиқаришдан олиб ташланганлиги  ва  албатта  ушбу   ускуналар  Италия ва қайсидир давлатларнинг омборларида 15-20 йиллардан буён   чанг босиб ётган бўлганлиги  аниқ  кўриниб турар  эди.
   “Лангаргранит”  ШК  рахбариятида  1999 йилнинг   04чи  январида Италиянинг  “Роверой  Лимитед”  фирмаси билан тузилган  контрактнинг асл нусхалари мутлоқ йўқ эди.
    Италия линиясини олиб келиш ва уни Италияга бориб жойида танлаш ишларининг барчаси  “Лангар” ОАЖнинг 49 фоиз  акцияларининг сохибига айланган  “ШАМС  НАВОИЙ” фирмасининг  бош директори Шавқиддин  Жамолов томонидан амалга оширилган  экан. (“Роверой Лимитед”  фирмаси рахбари Анита Чернишова  хоним ва Шавқиддин  Жамоловнинг почта орқали 1999-2000 ва 2001 йиллар мобайнидаги хат олди берди ёзишмалари 50 варақда  илова қилинади.)
  “Лангаргранит” ШКга чет эл линияси деб олиб келинган ушбу алимсоқдан қолган ускуналар Лангарнинг  гранит конлари учун  мутлоқ  тўғри  келмас  ва  шарт  ҳам  эмас эди. Ушбу ускуналар билан бир йил мобайнида  2000м3 гранит блоклари ишлаб чиқарса бўлар   ўшанда  ҳам  ишлаб чиқарилган  гранит  блокларини юклаш учун  ва  уларни  темир йўл станциясида тушириб  олиш ва вагонларга юклаш  ишлари учун  автокранлар мутлоқ йўқ  эди. Линияда фақат бир дона “КАЙЗЕР”  260М  маркали  юқори босимли  хаво компрессори бўлиб, агарда у ишдан чиқадиган  бўлса  бутун линия  ишдан тўхтар  эди. Контракт тўловларини тўлиқ амалга  ошириш  учун  эса 6000м3 гранит  блоклари  ишлаб  чиқарилиши  шарт  эди.
  Қиймати  БИР МИЛЛИОН 254  АҚШ  доллари деб бахоланган ушбу ускуналарнинг дооод бахоси   ИККИ ЮЗ МИНГ АҚШ  долларидан бирон цент ҳам  юқори эмас эди.
             Мазкур контрактнинг  биринчи  варағида  “Лангар” ОАЖнинг ўзида мавжуд  бўлиб турган  техникалар  мутлоқ ишлаб чиқаришга яроқсиз  бўлиб қолганлиги учун  замонавий  чет эл ускуналари олиб кириш зарур деб кўрсатилган.
         Иккинчи варағида эса  Италиядан олинаётган ускуналарнинг  ишлаб чиқариш қуввати  бир йилга 3000м3 деб кўрсатилган, кредит тўловларини  беш мобайнидан  фоизи билан тўлаб бориш  учун ташкилот камида  6000м3  гранит блоклари ишлаб чиқариши шарт эканлиги ва  ушбу   фарқ  3000м3 гранит блокларини  “Лангар”  ОАЖдаги мавжуд техниклар билан ишлаб  чиқариб  хар бир метр кубини  100 АҚШ  долларидан сотиб  олинган БИР МИЛЛИОН КРЕДИТНИ ФОИЗЛАРИ БИЛАН ХИСОБЛАГАНДА ҚАРИЙИБ БИР ЯРИМ МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИДА ТЎЛАШ  БЕЛГИЛАНГАН ЭКАН.
   Масаланинг энг эътиборга молик томони  “Лангар” ОАЖ ўзининг эски ускуналарида  ишлаб чиқаради дейилган 3000м3 гранит блокларининг ишлаб чиқаришдаги харажатлари  қайси манбадан олиниши мутлоқ кўрсатиб ўтилмаган  бўлгани сабаби ноъмалумлигича қилаверган.
    Жахон  стандартларига  жавоб  бера  оладиган  гранит блокларини  ишлаб  чиқариш  дейилган  ушбу  линиядаги  2 дона  “Телестар”  станоклари билан  эса  бир ойда  100 (ЮЗ )  м3  гранит блоклари  ишлаб чиқарса  бўлар  эди.
   Албатта биз тегишли ташкилотларимизга бу камчиликлар тўғрисида  ёзма ва оғзаки  мурожаатлар қилдик ва барча жойдан бир хил қаршилик жавобларини олдик.
  2000 йилнинг май ойида  олиб келинган “Катарпиллар”  САТ 977 универсал булдозерининг  асл  қийматини    ва  “Кайзер”  260 М  хаво компрессори  ўрнига   ХА -405  хаво компрессори  келиши  шарт бўлганлиги тўғрисидаги маълумотни  мен  2007  йилда тергов мобайнида билдим.
   Бу ҳақда тегишли АКТ лар 2000чи йилнинг май ойида  божхона ва  МВЭС ходимлари  билан  хамкорликда  “Лангаргранит” ШКнинг ўша пайтдаги директори Қамбар Тўранов ва Италиянинг фирмаси вакили иштирокида  тегишли актлар тузилган эканлигидан 2018 йилда хабар топдим холос.
  Кайзер 260 М хаво компрессорининг бахоси 71минг  АҚШ доллари.,  ХА-405  хаво компрессориники  эса  нақд   161 минг  АҚШ  доллари экан.
   Орадаги фарқ  нақд   тўқсон минг  АҚШ  долларини 2007 йилгача яшириб юришган,ҳаттоки 2000чи йилнинг17чи октябрида  Навоий вилояти хокими ўринбосари Эльбеков раислигида бўлиб ўтган  йиғилишнинг 3чи сонли протоколида ҳам ушбу компрессорлар ҳақида бир сатр ҳам ёзилмаган. Бундан кўриниб турибдики  бир гуруҳ шахсларнинг шахсий манфаатлари ортидан  ЎША ПАЙТДАГИ  НАРХЛАР  БИЛАН  ХИСОБЛАГАНДА  НАҚД   40 (ҚИРҚТА )    УЧ ХОНАЛИК    КВАРТИРАЛАРНИНГ  ҚИЙМАТИГА  ТЕНГ  БЎЛГАН   МИҚДОРДАГИ   СУММАДАГИ   ГИГАНТ-ДАҲШАТ    ЖИНОЯТ ЯШИРИБ ҚОЛИНГАН.                                                                                    БУНДАН ТАШҚАРИ  ТЕРГОВЧИ КОЛЕНКО ЕВГЕНИЙ ВЯЧЕСЛАВОВИЧ  АНИҚЛАШИ БЎЙИЧА  23 600 (ЙИГИРМА  УЧ  МИНГ  ОЛТИ  ЮЗ )  АҚШ ДОЛЛАРИ ҚИЙМАТИДАГИ  “КАТАРПИЛЛАР  САТ  977”  УНИВЕРСАЛ  БУЛЬДОЗЕРИ   290 700 ( ИККИ ЮЗ  ТЎҚСОН  МИНГ  ЕТТИ   ЮЗ )  АҚШ  ДОЛЛАРИ  ҚИЙМАТИДА  НАВОИЙ  ВИЛОЯТИ БОЖХОНА ПОСТИГАЧА ЕТИБ КЕЛГАН. “ЛАНГАР” ОАЖНИНГ  вакиллари  Неъмат  Бобобеков, Дилмурод  Қобилов, Ибодулло Султонов, Жўрақул Жияновлар кўз юмишганида ва Жамолов Шавқиддиннинг алдовларига кўнишганида, ўша   қийматда  Лангарга олиб кетилиб конда уч-тўрт ой ишласа бўлди эди.    М.Хамраев  ҳали “Лангар” ОАЖга  ишга келмасидан  бир йил олдин “Саноат мараканда”  бахолаш  фирмаси  томонидан  актлаштирилиб   қайта  100 000 ( ЮЗ МИНГ ) АҚШ  доллари қилиб  бахоланган  бульдозернинг нархи  қандай қилиб  23 600 АҚШ долларигача тушиб қолганлиги  хеч қандай экспертиза далолатномалари билан изохлангани эмас. Олиб келинган  қолган ускуналарнинг  ҳам қиймати белгиланганидан  10 баробар қиммат эканлигини аслида биз “Лангар”ОАЖнинг ИТҲлари билан биргаликда  доим ёзиб келдик. Аммо, лекин  бироқ  Жамолов  Шавқиддин  томонидан хомийлари химоясида  ёпиб келинди   ва нихоят  2007 йилда  мен таъсисчиси  бўлган  “Нурота гранит” ИЧК га Республика миллий банки томонидан хатлаб берилиши ва мен кредит маблағларини саккиз йилда тўлаб бериш БИЗНЕС  РЕЖАСИНИ банкга тақдим қилганимдан кейин  сирлар фош бўлишидан қўрқган  ЖАМОЛОВ  ШАВҚИДДИН  Тошкент шахар  прокурори ўринбосари  Мирағлам Мирзаевни ишга солиб бизларнинг устимиздан сохта жиноий иш очдириб, ушбу Италиян линиясига қарийб алоқаси бўлмаган 12 кишини қаматиб юбориб жазодан қутулиб қолди.(2007чи йилнинг  07чи сентябридаги  акт илова  қилинади.)
  Ушбунинг  асл сабаблари  бугунги кунларга келиб  тозаям очиқлашди-ойдинлашди. Қаторасига  бир неча йиллар  Шавқиддин  Жамоловнинг жиноятларини яшириб  келиб  унинг  қўлидан  НОН  еб юришганлар  ҳам Жамоловни  ҳам ўзларини  жазодан қутқариб   қолдилар!!!!!!!!
   Биз 2007 йилнинг 07чи сентябрида қабул қилиб олишимиз актида ҳам “КАЙЗЕР” 260М  хаво компрессори кўрсатилган эди. Бундан ташқари жуда кўплаб камчликлар мавжуд  бўлиб  олиб келинган ускуналар ўз қийматидан қарийиб ЎН  баробар юқори нархларда экан. Ушбу жиноятлар фақат ДХХ  ҳамда янги  Бош Прокурор назоратида фош қилинади, бошқача бўлиши мумкин эмаслиги аниқ бўлиб улгурди!!!
Тақдим қилинаётган хужжатлар руйхати.
1.“Ўзқурилишматериаллари” АКга қарашли “Лангар” ОАЖ нинг 2002 йил 07 апрел кунидаги №  36- БРБ (Бошқарув раиси буйруқлари)га асосан ташкилотнинг рахбари Хамраев М ва собиқ бош хисобчиси Сафаров Рларнинг Хатирчи тумани  прокурори ёрдамчиси Астонов Самандар Мардонқулович томонидан берилган чақирув қоғозига биноан 09 апрел 2002 йилда Хатирчи тумани прокуратурасига терговга етиб келишлари курсатилгани муносабати билан Бош Мухандис Неъмат Бобобековни вақтинчалик бошқарув раиси вазифасини бажариб туришга тайинлаш туғрисидаги буйруқ.
  (Ушбу буйруқга асосан Хамраев М ва Сафаров Р лар хатирчи тумани прокуратурасида 28 август 2002 йилгача мунтазам сўроқда ушлаб турилган эди. Бу холатни ташкилот рахбарлари тасдиқлашади ва кадрлар бўлими бошлиғи Т.Суярқулованинг 2002 йил ноябр ойидаги ва собиқ бош хисобчи Г.Бегашованинг 2018 йил сентябр ойидаги тушунтириш хатлари тасдиқдайди. Ва булардан ташқари Хатирчи тумани прокурори Самадов С 07.05 . 2002 йилдаги № 155ш-02 сўров алоқа хатига  Самарқанд вилояти ХХКТИ идорасининг архивиаруси Гаффаров хнинг 08.06.2002 йилдаги 303чи сонли жавоб хати исбот бўлади.)
   Хатирчи тумани прокурори С.Самадов “Лангар” ОАЖга мутлоқ алоқаси бўлмаган фуқоролар Хайриев  Мамадиёр, Бозорова Ш ва Раджабов Ойдинлар томонидан 2002 йилнинг 24чи март куни Республика Бош прокурори Р.Х Қодиров номига ташкилот тайёр махсулот омборидан 300м3 гранит блоклари ва 600тонна кварц дала шпати ўғирланган деган мазмунда шикоят уюштирадива натижада 09 апрел 2002 йилдан бошлаб сохта жиноят иши очдиради ва М.Хамраевнинг қаерда қанча мол мулки борлиги ва машиналари нечта деган мазмунда сўровномалар жўнатиб ушбу жиноят ишини 2002 йилнинг 28чи августигача чўзиб туради.
Ва албатта бунинг натижасида 2002 йилнинг апрел ойидан бошлаб “Лангар” ОАЖ фаолияти қарийиб тўлиқ издан чиқарилди, атайлаб издан чиқаришади, кейинги  йилларда  “Лангар”  ОАЖнинг бир неча миллион  долларлик  мол мулкларини тўлиқ  талон-тарож  қилиш учун, Москвадан  келиши шарт бўлган  159 153 (БИР  ЮЗ  ЭЛЛИК  ТЎҚҚИЗ  МИНГ  БИР ЮЗ  ЭЛЛИК  УЧ )  АҚШ  долларини  ўзаро бўлиб  олишга  ҳам замин  тайёрлашди.
   Олий маълумотли  юристлар (пагонли  қароқчилар  Салом  Самадов, Самандар  Астонов, Фарход  Мўминов, кейинчалик  Бахтиёр  Шомирзаев) Музаффар Исматов  ва Муродулло  Қуроловларга  жон деб кўмакдош бўлдилар, жиноий шерик бўлдилар.
 Ушбу  иддоаларимиз ва  айбловларимизни тарихнинг ўзи исботлаб бўлди!!!!
   2001 йилнинг март ойидан 2002 йилнинг апрел ойигача нормал холатда ишлаб келаётган улкан ташкилот 317 нафар ишчи хизматчиларидан 80 нафарининг ойлик маошларини ўз вақтида бериш ва ташкилотнинг дебитор ва кредиторлик қарзлари билан шуғулланишга имкон қолдирилмайди.
  Хатирчи  туманининг ўша  пайтдаги прокурори Салом Самадов  ва унинг ўнг  қўл ёрдамчиси  Самандар  Астонов  ўз мансаб ваколатларидан  жинояткорона фойдаланиб, кўра била туриб, атайлаб, ғаразли ниятларда ва такрорий жиноятларни мунтазам ва давомли бажаришиб  ЎЗ  МАНФААТИНИ  ВАТАН   ВА   ҲАЛҚ, ДАВЛАТ  ВА  МАМЛАКАТ  МАНФААТЛАРИДАН  УСТУН   ҚЎЙИШИБ  ТАКРОРИЙ  ЖИНОЯТЛАРНИ   ҚАЙТА-ҚАЙТА  СОДИР  ҚИЛИШДИ.
 Биз бугунги холатларни ўша вақтлардаёқ англаб етиб тегишли идораларни бир неча бор огоҳ этган эдик. Битган талабномаларимиз хамон  сақланиб турибди.
   Лангар тижорат марказининг рахбари Қосимов Шакарбойнинг фавқулодда ўлимидан кейин ушбу ташкилот хисоб китобларининг орасини очиш учун  “Лангар” ОАЖнинг бош хисобчиси Рахмат Сафаровни икки ой мухлатга Лангар тижорат марказининг директорлиги лавозимига, Гулнора Бегашевани эса 2002 йилнинг 29чи январидан икки ой мухлатга “Лангар”ОАЖ бош хисобчиси лавозимига тайинлаган эдик. Аммо лекин Хатирчи прокуратураси сохта терговни чўзиши оқибатида Р.Сафаровни қайтариб ўз ўрнига қўя олмадик.
   2002 йилнинг сентябр ойидан “ЛангарУзРос” сохта қўшма корхона тузилиши ортидан барча тегишли хужжатлар ўлда жўлда ва атайлаб бўрттирилиши оқибатида ташкилотнинг дебитор ва кредиторлик қарзлари улкан қилиб кўрсатилган. Жумладан; Ангрен кўмир кони билан ахолига  1500 (Бир минг беш юз тонна) кўмир олиш учун сақлаб турилган 27миллион 160 000 сўмлик маблағ хам ундирилмаган қарз деб кўрсатиб юборилган .
ИСБОТИ; 1. Навоий вилояти хокимининг 26.06.2002 йилдаги 02/06-265 йилдаги алоқа хати хужжатда 15рақам., солиштирма далолатнома 16чи рақам., кўмирни юклашга наряд №21 ,17чи рақам хужжат.,  Қуролов Муродуллонинг атайлаб, ғаразли ниятларда, кейинчалик шунча миқдордаги маблағни ўзига олиш учун ҳалақит бериши оқибатида темир йўл вагонлари ажратилмади ва натижада ушбу сумма Қуроловга тегди.
  1. Бундан ташқари менга тегишли бўлган ва хали олиб чиқиб кетилмаган 900м3 гранит блокларининг умумий суммаси 19миллион 416минг сўм ҳам қарз қилиб кўрсатилган. Исботи;            (2002йил 22 июнь кунги далолатнома, 28чи август кунидаги далолтнома, 10чи октябрдаги 40чи сонли маълумотномалар хужжат жилдида 11-12-13чи сонли хужжатлар.)
  Жуда кўплаб ташкилот ва корхоналарнинг солиштирма далолатномалари сохталаштирилган ёки нотўғри маълумот тақдим қилинган.
  1. Жумладан “Қувасой чинниси” ОАЖ билан биз 2002 йилнинг 24чи май кунига хисоб китобларни ноль-нольқилиб бўлган эдик, Астонов эса қарийб 11 миллиондан ортиқ қарз кўрсатиб ўтган.(Хужжатлар жилди 14чи рақам хужжат.) 4чидан“Ғазалкент тошни қайта ишлаш” заводи билан эса хисоб китобларимиз аллақачонлао ораси очилган ва ўртада қарздорлик мутлоқ йўқ эди. Собиқ Бош хисобчи жуда кўплаб хужжаларни қалбакилаштирганлигини ва атайлаб Астонов билан жиноий тил бириктириб мени алдаган эканлигини кейинчалик билдим ва бу ишларнинг барчасига ўз исботи бор.
   Навоий вилояти Миллий банки раиси Юсупов Саидбек Маратович берган маълумотномада хам Пенсия жамғармасидан қарздорлик 396870 (Уч юз тўқсон олти минг саккиз юз етмиш) сўм кўрсатилган. С.Астоновнинг тергов хужжатларида эса 31 миллион сўм дейилган. Навоий электр тармоқларидан эса биз мавжуд қарзларни 2002 йилнинг 18 сентябри куни 32 446 410 (Ўттиз икки миллион тўрт юз қирқ олти минг тўрт юз ўн ) сўм лик трансформаторлар ва шитлар хисобидан Келишув битими ва Навоий вилояти хужалик судининг хал қилув қарорига асосан ёпган эдик. Ушбу суд қарори 2001 йилнинг 07чи мартида чиқган эди. Бизнинг ускуналаримиз 2002 йилнинг март ойида тайёр бўлишига қарамай тухмати тергов туфайли С.Астановнинг эрталабдан ярим тунгача ушлаб турганлиги боис бизлар ушбу ишни амалга ошира олмадик. (Прокурор С.Астонов  гувохлик  бера олади. Салом  Самадов  ҳам инкор  қила олмайди.)
  Банк ишлари билан шахсан Сафаров Рахмат шуғуллангани учун Миллий банк раиси 2002.04.10чи куни тақдим қилган  346/10 сонли маълумотномадаги чалкашликлар ўз-ўзидан аён бўлади қолади. С.Астоновга қандай маълумотнома шарт бўлган бўлса ўша хужжат тайёрланган. яъни Навоий электр таромқларидан  24 294 026 сўм қарз деб кўрсатишган. Вахоланки биз 2002 йилнинг 18чи сентябрида мавжуд қарздорликларни узган эдик.
   Хатирчи тумани прокурорининг ёрдамчиси Самандар Астонов тергов хужжатларида ва айблов хулосаларида “Лангар” ОАЖнинг ўрнига барча жойларда М.Хамраев деб атайлаб кўрсатиб ўтиб борган. Вахоланки “Лангар”ОАЖга қарашли 11 та шўъба корхона бор эди ва улар алохида юридик мақомга эга ва улар кузатув кенгашининг қарори билан ташкил қилинган ва бизлар барчамиз кузатув кенгашининг қарорлари асосида ишлаганмиз. Нима сабабдан барчасига фақат М.Хамраевни айбдор қилиб кўрсатиш Салом Самадов ва Самандан Астоновларга жуда керак эди. Улар зўр беришиб улкан заказ устида иш олиб боришаётган эканликлари кейинчалик аниқ бўлди.
  Вазифа  битта қандай қилиб бўлмасин Музаффар Исматов (Салом Самадовнинг туғишган акаси Навоий вилояти мулк қўмитаси бошқарма бошлиғи) ва Муродулло Қуроловнинг навбатдаги жиноятлари фош бўлмаслиги ва Россиядан Қодиржон Ботировдан келадиган 159 153 АҚШ доллари ва “Лангар” ОАЖнинг бир неча миллион долларлик мол мулкларини талон тарож қилиш масаласи турар эди!!!!
   Худди шунингдек Навоий электр тармоқлари корхонаси билан булган кредиторлик қарзлари Навоий вилояти хўжалик судининг 2001 йил,07 мартдаги 4/61 сонли ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИГА биноан 32миллион 446 410 сўмлик қарз эвазига тайёр турган трансформатор ва ускуналарни токи 18чи сентябр 2002 йилгача амалга оширишнинг имкони берилмади. Исботи; (Хужжатлар жилдида 9чи ва 10чи хужжатлар.)
  Хатирчи тумани ДСИ ходимларининг 19.09.2002 йилдаги якуний текшириш натижасида тузулган ХУЛОСА  га биноан муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлари 71035.0минг сўм деб кўрсатилган.
  Олдиндан 15 фоиз тўловсиз 15589.0 минг сўмлик махсулот харидорларга бериб юборилган деб кўрсатилган. Йиллар мобайнида тўпланиб қолган   ва сифати  пасайиб кетган  қолдиқ махсулотларни бошқача йўл билан  сотиш- нинг иложи ҳам йўқ эди. Қарзга бериш йўли билан зўрға сотиш мумкин  эди холос. Қолдиқ  махсулот деб бекорга  аташмайди. (19чи сонли хужжат.)
  “Лангар”ОАЖнинг давлатга тегишли бўлган улушини Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 15чи мартдаги 119чи сонли қарори билан очиқ сотувга қўйилиши ортидан “Акциядорлик жамиятларида акционерларнинг ҳақ хуқуқларини ҳимоя қилиш” тўғрисидаги давлат қонунига хилоф равишда Навоий вилояти давлат мулк қўмитаси рахбари Музаффар Исматов ўз ҳамтовоғи Қуролов Муродулло Ялғашевичга тегишли “НУР ҚУРИЛИШ САВДО” фирмасига пес мирига сотиб юбориши оқибатда РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ УЛКАН ТАШКИЛОТ БУТКУЛ ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛИНДИ ВА ЙЎҚ БЎЛИБ КЕТДИ. ”Лангар” ОАЖ  ишчи хизматчилари  ва Лангар  Қўрғони  ахли  номидан  2001чи йилнинг  10чи апрели куни 110чи сонли талабномамизни Навоий вилояти Давлат мулки қўмитаси вилоят бошқармасига Музаффар  Исматов  номига  ёзиб  котибалари Хамдамовга руйхатдан ўтказиб  топширганмиз. Бу ишимиз ҳам натижа бермагач Биз 2001 йилнинг 20чи сентябрида 187 сонли хат билан Хатирчи тумани прокурори С.Самадов номига ёзма равишда мурожаат қилдик, у вақтлари  мен  уларнинг  туғишган  ака-укалар эканликларини мутлоқ билмаган  эдим, (2003 йилда бундан хабар топдим) ва натижада С.Самадов туғушган акаси Исматов Музаффарнинг жиноятларини яшириш учун сохта жиноятларни амалга ошириб бошлади. У ва шериклари томонидан очилган сохта жиноят ишларининг исботлари етиб ортади. Исботи (2-3-4—ва 5чи сонли хужжатлар.)  “Лангар” ОАЖда мутлоқ ишламайдиган, хаттоки яшамайдиган Бобоқандов Бердиёр ва Раджабов Ойдинларга М.Хамраевни айблаш учун тухмати шикоятлар ёздириб уюштиради.
   М.Хамраевга қарши ариза ёзган Хайриев Мамадиёр ва Раджабов Ойдинлар ўз кўрсатмаларида тухмати аризаларни уюштириш ва ёзишни шахсан С.Самадовнинг кўрсатмаси асосида амалга оширишганликларини таън олишган.
“Лангар” ОАЖда ишламайдиган  ва Лангар посёлкасида  мутлоқ яшамайдиган ва  бир  йилда бир келмайдиган, умуман  алоқаси  йўқ  кимсалар   Бобоноров  Бобоқанд, Хайриев Мамадиёр ва Раджабов Ойдинлар навбати билан  2002 йилнинг бошланишидан  биринчи бор феврал ойида Бобоноров Бобоқанд ва Раджабов Ойдинлар  “Лангар” ОАЖнинг электроматорлари ва тайёр махсулотлари (дала шпати ва гранит блоклари) ўғирлаб сотилган деб тухмати ариза киритишади. Ушбу ариза бўйича хатирчи тумани ИИБ терговчилари нақд бир ойдан ошиқ тергов суриштирув ишлари олиб боришади ва масалага ойдинлик киритишиб  жиноят аломатлари бўлмаганидан 2002 йилнинг 03 мартида тергов харакатларини тугатишади.
   Иккинчи маротаба эса март ойида яна Раджабов Ойдин ва Хайриев Мамадиёр биргаликда янги тухмати аризани уюштиришади. Энг қизиғи Бобоноров Бобоқанд ва Хайриев  Мамадиёрлар туғишган ака укалар экан.
  Кейинчалик булар 2003 йилда  ушбу аризаларни туман прокурори Салом Самадовнинг кўрсатмалари асосида ёзганликларини бўйинларига олишди.
  Мен ўша кунинг ўзида Салом Самадовнинг кабинетига бориб унинг юзига қарата БУНДАЙ ҚИЛИБ ПУЛ ТОПИБ БОЛА ЧАҚА БОҚГУНИНГИЗЧА КЎЧАДА ГАДОЙЧИЛИК ҚИЛИНГ САЛОМ АКА ДЕГАН ЭДИМ. бугун ҳам бемалол шу гапларни  Салом Самадовнинг башарасига қараб бемалол айта оламан.
  “Лангар” ОАЖнинг 2002 йилнинг иккинчи ярим йилига мулжалланган соғломлаштириш дастури 2002 йилнинг 01чи июли куни тасдиқланган эди. Агарда Хатирчи тумани прокурори Салом Самадов ва унинг хамтовоқ ёрдамчиси Самандар Астонов суткасига 15-17 соатлаб терговда ушлаб туришмаганида “Лангар” ОАЖ бугунги кунларда давлатга миллиардлаб фойда олиб келаётган ва ташкилотда камида БИР МИНГДАН ортиқ ишчи хизматчилар фаолият олиб бораётган бўлур эдилар.
Исботи: (Хужжат № 6 )
  1. Ушбу сохта жиноят ишларини ташкил қилиш ва бизларни мунтазам терговда ушлаб туриб Лангарга яқинлаштирмасликлари оқибатида ташкилотда ишлаб чиқариш ҳам, дебитор кредиторлик қарзлари билан шуғулланиш ҳам қарийиб издан чиқарилди ва натижада  2002 йилнинг  биринчи ярмида  бор  йўғи  237м3 гранит блоклари ишлаб чиқарилди халос, Дала шпати ишлаб чиқариш  издан чиқди. Қолдиқ махсулотларни сотиш учун имкон қолдирилмади. ВАХОЛАНКИ ;;;  2001чи йилнинг  7 ойи яъни апрелдан декабр ойигача ташкилотда  1637м3  гранит блоклари ва   6770тонна кварц дала шпати ишлаб чиқарилди ва харидорларга етказиб берилди. Бундан ташқари   1129м3  қолдиқ гранит блоклари ҳам темир йўл станциясига олиб чиқилиб харидорларга етказиб берилган  эди  ва натижада  Ғазалкент тошга ишлов бериш комбинати каби улкан ташкилот ҳам оёққа туриб бошлаганлигини бугун ҳам эслаб юришибди.
   2000чи йилда  “Лангар”ОАЖ бўйича  20миллон  сўмлик  товар махсулотлари ишлаб чиқилиб  ишчиларнинг  ойлик маошлари  6000 (Олти минг)  сўмдан  ошмаган  бўлса 2001 йилда  10-15минг  сўмга,2002 йилда эса 20-30 минг сўмгача етказилди.
   2001чи йилда  эса товар  ишлаб чиқариш  хажми  106 миллион  сўмдан оширилиб,ўсиш 5.5 бараварни ташкил қилди.
  Салом  Самадов, Самандар  Астоновлар Қуроловга қўшилишиб  жиноят содир қилишмаганда 2002 чи йилга 200 миллион сўмдан, 2003 йилда эса камида  400 миллион сўмдан оширар эдик.
  1. Қатор йиллар мобайнида ишламасдан келаётган тоғ кон бойитиш фабрикаси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб ишга туширилган эди.(Исботи 2003чи йилнинг видеоматерилларида  мавжуд. Лангарнинг  ишчилари тасдиқлашган.)
  2. “Лангар”ОАЖга қарашли “Кўксарой” ва “Азлартол” Гранит конлари ишга ишга туширилиб, янгидан “Қизилқўрғон” гранит кони очилиб фойдаланишга топширилди.
  3. Нурота тоғ этакларида жойлашган “Қобулота” ва “Сулукти” гранит конларини ишга туширишга тайёргарликлар кетаётган эди.
  4. Автосаройда мавжуд бўлган 40та автотранспорт воситасидан 18таси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб ишга қўйилди ва натижада ишлаб чиқарилган жами махсулот ўз транспортларимиз билан ташиб чиқилди ва минглаб тонна километр ишлар амалга оширилди.
  5. “Лангар” ОАЖ қошида 11та кичик корхоналар очиб уларда ахолини иш билан банд қилиш ва мехнат ҳақларини ўз вақтида тўлаб бориш чора тадбирлари йўлга қўйилиб бошланган эди. Мавжуд 317 нафар ишчи хизматчилар ана шу кичик корхоналарга бўлиниб, асосий бош корхонада фақат 10-15 нафар рахбар ходимларни қолдириш ниятимиз бор эди. Мехнатга ҳақ тўлашнинг янги методи; ЎЗЛАРИ ИШЛАБ ПУЛ ТОПИШ ВА ЎЗЛАРИНИНГ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ИЗГА ҚЎЙИШНИНГ ЙЎЛ ЙЎРИҚЛАРИНИ энди ўрганиб бошлашган эдилар.
  6. Энг асосийси Лангар посёлкасининг  тоғлик худудда жойлашганлиги ва ахолисининг бошқа жойга бориб ишлаш имконияти бўлмаганлиги туфайли биз ишчиларни сокрашение яъни қисқартирмаган эдик. Сохта СП “ЛангарУЗРос” қўшма корхонаси тузилиб 317 нафар ишчи хизматчидан 133 нафарини ишга олди халос. Қолган 184 нафари бир сонияда кўчага хайдалди. 20йилдан буён менга 6млн 300сўм ойликни ўз вақтида бермагансан деб тинимсиз қамаш  ва  йўқ  қилишга  киришишган  бу ноинсоф судьялар ва прокурорлар. Самадов Салом  ва унинг  туғишган акаси  Музаффар Исматов  ва яна бир неча казолар  Муродулло Қуролов ва Бўритош  Мустафоевга сотилмаганида  Лангар  кони ва посёлкаси  бугунги кунлар ҳам гуллаб яшнаб бус-бутун турган бўлур эди. Россия Федерациясининг ООО ”Гранитсавстрой” ташкилоти 2002 йилнинг 31чи январи куни давлат руйхатидан  ўтган бўлиб устав фонди 10минг рубл экан. ”Лангар” ОАЖнинг устав фондидан нақд БИР ЮЗ ЭЛЛИК БАРАВАР КАМ. (Хужжат тақдим қилинади.)
  2002 йилнинг 26чи   июн кунига биз “Лангар”  ОАЖнинг   асосий воситаларининг қийматини 152 912 АҚШ доллари хисобида қайта бахолатиб Навоий вилояти адлия бошқармасига тақдим қилган эдик.
Ўзбекистон Россия  Қўшма корхонаси ОАО “ЛангарУзРос”нинг жами устав фонди таъсис шартномасига асосан 312 065 АҚш доллари қилиб белгиланган бўлиб  бунда Россиянинг ООО “ГранитСавстрой” фирмасининг улуши 159 153 АҚШ доллари қилиб белгиланган ва улар ушбу сумманинг 30 фоизини яъни 47 745.60 цент АҚШ доллари миқдорида қўшма корхона ташкил бўлгунича “Лангар” ОАЖнинг банкдаги депозит рақамига ўтказишлари шарт эди.
    2002 йилнинг 09чи апрелидан то 28чи августигача Хатирчи тумани прокуратурасида Самандар Астонов хузурида 10-15 соатлаб турговда нохақ ушлаб турилганлгим оқибатида “Лангар” ОАЖдаги кўп ишлар ўлда жўлда қолиб кетиши билан биргаликда Муродулло Вуролов бошлиқ жиноий тўда Сафаров Рахматни ўртакаш қилишиб Навоий вилояти адлия бошқармаси маъсул ходими Даминов Насриддинга маълум миқдор пора бериш эвазига сохта Қўшма корхонани давлат руйхатидан ўтказиб юборишганини кейинчалик Р.Сафаровнинг ўзидан эшитдим. (Пора пулини Р.Сафаровга Муродулло Қуроловнинг турмуш ўртоғи Мўмина берган экан.) Бугунги кунда ҳам Р.Сафаров ушбу жиноятни бўйнига олади.
 
                             Ҳурматли Абдусалом  Абдумавлонович
       Бир пайтлар жаннатмакон бўлган  Лангар  посёлкаси  ва  Республика миқёсидаги улкан ташкилот  “Лангар” ОАЖ Муродулло Қуролов ва унинг хамтовоқлари томонидан тўлиқ талон-тарож қилиниб йўқ қилинди.
     Унда мавжуд бўлган миллионлаб долларлик асбоб ускуналар, станоклар,транспорт воситалари,завод  ва фабрикаларнинг  бинолари ичидаги бор буди билан талаб олиб кетилди.
   Ташкилотда махсус сейфда сақланадиган  18 дона платина чашкалар,хар бирининг оғирлиги 300 граммдан жами; БЕШ КИЛО 400 ГРАММ платина Муродулло Қуролов томонидан олиб кетилган.
   Давлатнинг бир неча миллион долларлик бойликлари, мол мулклари бир гурух ўғри муттахамлар томонидан ўғирлаб йўқ қилиниши оқибатида  Лангар посёлкасининг уч минг ахолиси қийин ахволда қолиб кетди,ишсиз қолди. Ташкилотда 320 нафар ишчи ишлар эди. Бугунги кунларда уларнинг сони 500 нафардан ошар эди албатта.
  Жахон бозорида гранит ва мармар тошларининг ўрни ҳар қачонгиданда юқори бахоларга чиқди ва унга бўлган талаб бир неча баробар ошиб кетди.
  Юртимиздаги 5-6та гранит ва мармар конларидан бир ойда экспортга БИР ЯРИМ-ИККИ МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРИГА ТЕНГ МАХСУЛОТ жўнатиш мумкин. Ана шундан 150-200 минг АҚШ доллари соф фойда хисобланади.
 Лангар конининг кечаги куни ва бугунини тўлиқ тафтишдан ўтказишларингизни ва ўғриларга тегишли жазо тайинлашларингизни истар эдик. Бошқаларга дарс бўлсин. Жиноят жазосиз қилмасин деймиз.
  Бугунги кунга келиб бизлар ишонган битта идора у хам бўлса Давлат хавфсизлиги хизмати идораси бўлиб қолди. Ушбу масалада ҳақиқатни қарор топдирасизлар деган умиддамиз.
   Сизга ҳурмат билан  Лангар посёлкаси  ҳалқи номидан             М.Хамраев.
Leave a Reply
*