Menu
Categories
Нилуфар Мирзаева: ДАДАЖОН, СИЗНИ ЖУДАЯМ СОҒИНДИМ… 
02/25/2019 Хотин-қизлар олами

ДАДАЖОН СИЗНИ ЖУДАЯМ СОҒИНДИМ…

Дадам тўғрисидаги хотираларни ёзиб борар эканман, баъзида йиғлаб ,баъзида қувониб, ёзиб борар эдим.
Ҳозир орамизда йўқ эканлигини эслаб йиғласам, бу дунёда килган яхши амаллари учун, оллоҳ жаннатни берган бўлса ажаб эрмас деб ўйлардим.
Теливизорда ота ҳақида қўшиқ берса, ё шеър ўқилса, ё кино кўйилса кўзимдан дув дув ёш тўкилар эди . 
Бу кўз ёшлар соғинч ёшлари эди.

Ховлига борсам, дадажонимни узооооқ сафарга кетгандек излайман. Дадам йўқ уйлар хувилаб колгадек. Онам билан кўришиб бўлиб, дадамни излайман , телбаларча, кейин кейин дадам орамизда йўқлигиги эслаб, юрагим орқага тортади.
Сиз суянганим, боғим, тоғим, эдингиз. Сиз мени бойлигимсиз,
давлатим эдингиз. Сизни кучиб соғиндим дегим келар дадажоним менинг, меҳрибоним, азиз отажоним.
Хонодонимиз сиз билан файзли эди. Уйимиз сиз билан тўлиб турарди.Сиз мени фахримсиз мард отажонимсиз .
Кўзимни нури калбимни хузури отажонимсиз.Сизсиз бу дунё менга коронғудек. Дадажоним меҳрибоним сизни жудда жудда соғиндим. Хар кун сизни эслаб дуодаман оллоҳ килсин жойингиз жанатда охиратингиз бўлсин обод дадажон…
“Олтин олма, дуо ол !” Шудир ота дуоси ,
Фақат оталарнингмас, бу руҳларнинг нидоси.
Ха бу сўзнинг замирида қанча маъно бор.

Айниқса Юлдуз Усмонованинг “Дадажон” қўшиғи мен учун аталгандек эди.
Ўнгда келди, калхатларни кўрган тушим,
Учди кетди, бошимдаги, хумо қушим.
Қолаверимдим ,тошга уриб, етим бошим,
Кетаётиб отам фано карвонида.

Дийдор қолди, энди машҳар майдонида
Дадажон ,ким сўқади, хато килсам.
Дадажон, ким туради ,тўйлар килсам.
Дадажон, дуоларсиз кандоқ килай .
Дадажон, ким кутади уйга борсам,
Энди белим боғлаганда хизматига.
Гулдан гулдор ,айвон куриб изатига,
Ғаниматим энди эгар сиз зотига.
Давлат шоҳим кетар пано карвонида
Дийдор колди энди машҳар майдонида
Дадажон ким сўқади хато килсам.
Дадажон ким туради тўйлар килсам.
Дадажон дуоларсиз кандоқ килай .
Дадажон ким кутади уйга борсам.
Бекаси йўқ боғ ҳам бир кун чўлдай бўлар
Эгаси йўқ миллат бир кун кулдай бўлар
Отаси йўқ ховли қаро гўрдай бўлар
Омонатим кетар фано карвонида
Дийдор қолди энди машҳар майдонида,
Дадажон ким сўқади хато килсам.
Дадажон ким туради тўйлар килсам.
Дадажон дуоларсиз кандоқ килай .
Дадажон ким кутади уйга борсам.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Охиратингиз обод бўлсин Дадажон.
Энди Машҳарда кўришгунча….

Image may contain: 1 person, flower and plant
No photo description available.

Comments
View 1 more comment
Leave a Reply
*