Menu
Categories
“Эйфорияга берилмайлик” мақоласини ўқиб И.Хушевга ёзилган яна бир мактуб…
02/26/2019 Муносабат

Ассалому алейкум.

Афсуски барчаси яна ИАК даврига кайтаяпти.

Уйлайсизки ШММ Фазлиддин Парпиевни мурожатини, Ислом универститетига кизларни хижобда киритилмай, укишдан хайдалганини, махаллий хокимларга хамон ДХХдан босим булаётганини билмайдими.

3-4 та хукук фаоллари ва ШММ яхши таниган иктисодий жинояти сабаб камалган бойлар (масалан Одилбой Фарходбой Рустамбой )гина хужакурсинга нохак камалган деб озод килинди.

Хали неча минглаб диний жиноятчи деб нохак камалган ватандошларимиз озод этилмаяпти.

Маърифат каналидан Куръон, Хадис сабоклари олиб ташланди. ЗурТВ каналидан Абдулхамид-2 сериали олиб ташланди. Куръон мусобакаси утказилмайди.

Буларни хам ШММ билмайди деб уйласангиз адашасиз огайни.

БИЛАДИ!

Лекин хеч нарса килмаяпти ёки кила олмаяпти.

Агарда кимларнидир “аввал иктисодимизни яхшилайлик дин билан кейин шугулланамиз” деган маслахатига кириб шундай килаётган булса ШММ 33 млн ли халкни жарга олиб кетаяпти.

Биламиз Ватанимизга хориж инвестициялари кириб замонавий технологияларга асосланган ишлаб чикаришларни ташкил килишда Америка, ЕИ, Япония, Хитой баъзи шартларни, шу жумладан динни назоратга олиш шартини куяди.

Афсуки ШММ исроиллик маслахатчиларини гапини килаяпти чамамда. ОКМКда олинаётган стратегик металлар (молибден, рух, мис ва хкз) ва НКМК дан олинадиган уран савдосини исроилликлар ва АКШлик яхудийлар назорати остидалигига ишонасизми.

Нима учун РФ ва Козогистон бозори касод булиб омборларга сигмай кетган булса хам 3 йилдан бери бизга 1млн т нефть сотишмаяпти. Нима О.Раматов буни ташишга 200-300та вагон топа олмайдими?

Бу “фахш иш”, яъни сиёсат.

Путин ва Назарбоевни маслахатчилари Жириновский айтгандай мать русская папа юрист.

Тасаввур килинг ФНПЗ ва Коровулбозор НПЗларга 3-4 млн т нефть келса канча солярка ва битум чикади.

Бугдойдан бушаган ерлар кайта хайдалиб иккинчи экин экилиб хосил олинади. Пахта, полиз ва сабзавот далалари, боглар тракторларда агротехник ишлар килиб хосилдорлик камида 50-60фоизга ошади.

Хозир бечора фермерлар 4-5 марта култивация урнига 1-2 марта килишаяпти. Сабаби солярка танкислиги ва ута кимматлиги. 2016-2017 йилари дабдаба билан эълон килинган Жиззах петролиум Пежо автозаводи Тошкент металлургия заводи каби инвестпроектлар кани нима булди.

Яхшиямки узбек бахтига халк манфаати учун бошини кундага куйишга тайёр технарлар (А.Султонов Г.Ибрагимов А.Арипов каби) бор экан Узбекнефтгазда ва IT буйича катта лойихалар ишлаяпти…

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

Муҳаммад 

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*