Menu
Categories
Тоҳир Мирзаев: Azon.uz саҳифасидаги мақолага раддия    
03/01/2019 Муносабат
 
Tангри– туркийлигимиз, ўзлигимиз ва тинчлигимиздир…
ёхуд Azon.uz саҳифасидаги Tангричиликни таҳдид деб эълон қилинган мақолага раддия (янгиланган)
Ўзининг фундаменталистик ва радикал қарашлари билан танилган azon.uz саҳифаси 2019 йил 12-феврал куни “Исломсиз жамият – либоссиз тана” мавзусида суҳбат уюштириб, халқимиз миллион йиллардан бери сиғиниб келаётган Тангричилик
динимизни таҳдид сифатида талқин қилишди.
Мақола авторлари Ўзбекистон республикаси конституциясини, ҳалқаро қонунларни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарорларини тан олмасликларини намоён қилишди. Мақола авторлари Ўзбекистон ва бутун дунёда виждон эркинлиги тан олинганлигини ҳали билишмайди шекилли. Ёки конституциямизни ва ҳалқаро қонунларни ислом дини ва унинг пешволари тан олмайдими?
Мақола муаллифи, философ Анвар Буранов Тангри динидан келаётган таҳдидлар сифатида келажакда бўлиши мумкин нотинчликлар ҳақида башорат қилади. Шу билан бирга Тангри динини жоҳиллик деб атайди ва Ўзбекистондан бутунлай чиқариб юборишни таклиф қилади. Ўз аждодларимизнинг Тангри динини арабларнинг дини чиқариб юборар экан!
Тангри динини жоҳиллик деб таърифлаш бу Тангри динига очиқча туҳмат ва диний адоват уруғини сепишдан бошқа нарса эмас. Мустақил Ўзбекистонимизнинг тарихига назар ташласак нотинчликлар асосан ислом дини вакиллари томонидан содир этилганлигига гувоҳ бўламиз. Тангри дини эмас балки ислом дини жоҳилият дини эканлигини кўрамиз. Тоҳир Йўлдош, Акрамийлар ва ўзбек жиҳодчилари (Қурбонов, Мухторов, Соипов, Бобоқулова, Машарипов, Оқилов ва ҳакозлар) жоҳиллар эмасми?
Ислом радикализми ўзбек жамиятига ҳавфдир. Жиҳодчилар ўзбек халқига таҳдид солмоқда. Радикал ва жиҳодчилар миллий манфаатларимизга зарба бермоқда. Россия ва Eвропада ўзбек халқи деса жиҳодчи ва террорчилар кўз олдига келадиган бўлган. Eвропада, Россияда, ва Америкада ўзбекларни ишга олмаслик ва ўқишга қабул қилмаслик оддий ҳолга айланмоқда.
Барча таҳдидлар ислом экстремизмидан ва радикализмидан келганлиги сабабли мусулмон қозоқлар, қирғизлар ва ўзбеклар радикал исломдан воз кечиб тинчгина ўз аждодларининг Тангри динига қайтишмоқда.
Тангри- тинчлик деганидир. Тангри – ўзлигимиз деганидир. Бағрикенг ўзбек халқимизнинг бағрига Тангри дини сиғмай қолдими? Шундоқ ҳам Тангри дини одатлари ўзбек халқининг миллион йиллик кундалик ҳаётида мавжудку!
Ислом дини илм-фаннинг душмани экани тарихдан маълум. Ўзбек ҳалқидан чиққан олимларни айнан ислом дини диндорлари қувғин қилган эди. Буни Нуримон Абулҳасан ҳам тан олган. Энди эса уларнинг меҳнатини туя қилмаларинг. Уят борми сизларда! Уят!
Тангри динини яхши ўрганишимиз керак деган фикрингизни қўллаб қувватлайман. Тангри динини халқимиз яхши ўрганса, бахшиларни пайғамбар деб ёлғон маълумот бериб халқни алдаганингиз билиниб қолади. Тангри динидаги Улген, Умай, Эрлик каби бош фаришталарни “худо” деб атайин нотўғри маълумот бериб диний адоват уруғини сепмасликни маслаҳат бераман. Тангри дини – монотеистик дин. Тангри – биттадир. Фаришталарни худо деб адаштирманг. Тангри дини ҳақида ёлғон маълумот беришдан тийилинг. Барча келишмовчилик шунақа сохта маълумотлар орқали келиб чиқиши мумкин. Тангри дини миллион йиллардан бери тинчгина халқимизнинг қалбида яшаб келмоқда. Мустақиллик йилларида имом ва муллалар томонидан бахшиларга қарши тайзиқ ўтказганлиги ҳақида бизда маълумотлар бор (Шомон эмас балки бахши дейишади халқимиз). Сиздақа фундаменталистлар бунақа тайзиқларни кучайтиришмоқда ва диний адоват сепишмоқда.
Арабларни динига эргашиб араблар манфаатига хизмат қилиб Тангричиларни муртад ёки мушрик деб эълон қилишингиз ҳозирги билимли ёшларни қўрқита олмайди балки ўзаро адоват келтириб чиқаради.Буюк хун ва туркий aждодларимизнинг Тангри динидан воз кечиб, aрабларни ислом динида юрганлар муртад эканлигига ҳозирги ёшларимизнинг ақли аллақачон етган.
Нафақат Тангри динини балки Хунну, Хун ва Туркий аждодларимизнинг тарихини чуқур ўрганишни таклиф қиламан. Тарихни ўргансангиз Темир Курогоний ва Бобур қурган бинолар Тангри ибодатхоналари эканлигига амин бўласиз. Маълумот учун Аттила ҳоқон 4-5 асрларда қурдирган Болгариядаги ва Венгриядаги Тангри ибодатхоналарига боқинглар. Аттиланинг тарихини ўқисангиз туркий халқлар жуда маданийлашган ва ривожланган бўлганини билиб оласиз айниқса темирчилик соҳасида.
Афсуски ислом дини қабул қилиниши сабаб халқимиз кучсизланди ва ривожланишдан қолди. Натижада халқимиз мустамлака халққа айланган эди. Мустақиллик эркимизни қайтиб берди. Диндорларнинг радикализм ва ҳалифалик каби ғояларига учмаслик керак энди. Мустақилликни ва тинчликни асрайлик.
Тангричиликдан ҳеч қандай ҳавф йўқ. Барча xавф сиздақа ислом фанатикларидан, ислом радикализмидан ва жиҳодчиликдан келаяпти. Айнан шунинг учун Ўзбекистон жиҳодчи радикал ва террорист чиқарадиган мамлакат сифатида номи чиқди. Охирги 30 йил давомида энг кўп жиҳодчилар ҳанафий мактабидан чиқди. Бу ҳанафий мактабида жиддий камчиликлар борлигини кўрсатади. Буни яқинда диндорлар Зиёвиддин Раҳим ва Аброр Мухтор Алий ҳам исботлаб беришди. Ёш қўшиқчи йигитни калтакланиши ва актёрларни хоинликда айбланиши ҳанафий мактабининг радикаллигини яна бир бор жамиятимизга намоён қилди. Facebook саҳифасида асосан ўзини мусулмон ҳисоблайдиганлар ҳақорат, туҳмат ва шантаж билан шуғулланиб ўтиришади. Ўлим билан айнан Ҳанафи вакиллари таҳдид қилишади. Ҳанафи мактабидан чиққанларда мўтадилликдан ва кенгбағирликдан асар ҳам йўқ.
Бизларни ислом радикализмидан ва жиҳодидан фақатгина Тангри дини қутқаради. Тангричилик одатларини ҳеч ким чиқариб юбора олмайди. Тангри динига қайтишимиз зарур. Буюк Хунну, Xун ва Tуркий аждодларимизнинг руҳи қўлласин. Ўзбекистонимизни Тангри ярл
Tohir Mirzaev
"5" Comments
  1. Ассалому алайкум.
    эътибор беринг, мен сиз билан араб тилида саломлашдим.
    Сизга оламлар эгаси Буюк Аллоҳдан яхшиликлар тиладим.
    Исмат ака, мен сизни ҳолис, жасур, Ўзбекни чапани ўғлони сифатида ҳурмат қилар эдим аммо ўз саҳифангизда ОНГсиз бир манқуртга жой берганинггизга тўғриси хазм этаолмадим.
    ижтимоий тармоқларда бу Мирзаев таҳаллуси билан фисқу фасод тарқатиб юрган бу кимсани танимаган ўзбек мусулмонлар кам эмас.
    Ўзини туркий дини тарғиботчиси деб билувчи бу жоҳил, тубан кимса ўз ёлғонлари билан Фейсбукда Ислом дини душмани сифатида фаол ишлайди лекин бирор мантиқли асос келтираолмайди.
    Жаннат дўзаҳ араблар учун, арабча исмлар ўзбекларга ҳос эмас, арабча саломлашиш мумкин эмас каби бемаза гаплардан бошлаб барча ўзбек мусулмонларни баччавоз деб ҳақоратлаш билан якунлайди.
    Исмат ака биламан сизни саҳифангизда мансабдорга ҳам ёзувчига ҳам шоир у олимга ҳам минбар берасиз лекин тентак, аҳмоқ бир тункага минбар берганингиз ажиб бир ҳол бўлибди.
    Биз мусулмонлар бу маҳлуқни гапларига эътибор бермаймиз, раддия ҳам сўрамаймиз, чунки унинг иддаоларини жиддий қабул қилмаймиз.

  2. “Тангри дини эмас балки ислом дини жоҳилият дини эканлигини кўрамиз.” Sizni islom dini haqida umuman bilimingiz tugul, tushunchangiz ham yo’q ekan. Maslahatim dinni o’rganing, keyin u haqda maqola yozing.

  3. Шахсий фикр

    Ислом динини илм-фан душмани сифатида таърифлаб,яна тарихга назар ташланг,–деб акамиз кизишиб кетибдилар. Урта асрда, айнан ислом олами таъсири остида Европа ривожланишга кадам куйди. Яна акаларга маслахат, исломга тош отишдан олдин, уни урганиб чиксалар яхши буларди, чунки айтишади-ку, “душманингни яхшилаб урган”-деб. Утган асрнинг 80- йиллари иккинчи булагида СССР худудида кузикориндек хар хил секталар пайдо була бошлади. Булар катори “неоязычество” йуналишидаги “Родноверие”, “Тангрианство” каби тушунчалар пайдо булди. “Родноверие”– славянларга эски идоллари, худочалари “Сварог” ва бошкалар билан таништириб, “христиан” дини бизга бегона, ет, бизнинг динимиз “родноверие”,–деб даъво килишади. Туркий халклар орасида эса, “Тангриизм” реклама килиниб, бу ерда хам, “ислом бегоналар, араблар дини, у бизга ет дин”,– деб ташвикот утказилмокда. Тангрианство—аслида нима?.
    Тангрига сигиниш, кадим боболаримиз дини.
    —Тенгрианство хакида бизга нима маълум?.
    Хеч нарса, факат сакланиб колган баъзи удумлардан ташкари. Агар француз олими Жон Пол Ру “тенгрианство” терминини кутариб чикмаганида эди, “Тангри дини” шу унутилганича колаверади. Энди бу динни кайтадан тирилтириш ишлари кетмокда. —-Хуш, кайтадан реконструкция килиш учун, таянадиган бирорта ишончли хужжат колганми?.
    Йук, факат огзаки гаплар ва миш-мишлар асосида. Кадимги туркий халклардан кайсидир мусулмон, кайсидир христианин, канчасидир буддист ва х.к. Айнан тангри дини билан эътикод киладиган халк колмаган.
    Демак, сиз бизга кимлардир тарафидан уйлаб чикилган нарсани кадимий дин сифатида тикмокчимисиз?.
    Ислом дини радикал-террористлар дини хакидага даъвогизга, нима десак?… Ливияда, Сирт шахрида 2011 йил езида, шахарни Англия, Италия, Франция самолетлари бомбадирон килаетганида, ахоли подвалларга бомбадан кочиб яширинишини олдини олиш учун шахар сув остига колдирилди. Шу нарсадан хабарингиз борми, бор булса сиз кандай бахо берасиз, бу терроризмми еки йук?. Сиз мактаган “жахон виждонлари” огзига мум солишиб, кулогига пахта тикиб олишди. Бундай ходисалар куп. Лекин, уз ери, уз дини, уз хак-хукукини, оиласини химоясига курол кутариб чиккан мксулмоннинг хар бирига “радикал-террорист” ерлиги епиштирилмокда.
    Радикал-террористлар харакатини юзага келтирганлардан бири, польшалик еврей Збигнев Бжезинскийни фаолияти ва асарлари билан танишиб чикинг, балки бирор нарсага тушуниб коларсиз.
    Узбекистонда тангричилар хакикатда хавф тугдиради, бу харакат туфайли узбек халки икки- учга булиниб кетиши хавфи бор. Олдиндан Урта Осие халкларини бирлаштириб турган омиллардан бири ислом динидир. Лекин, 1920- йилларда амалга оширилган чегара ишлари, халкларни миллатларга булиб ташлади. Бугунги кунга келиб , миллий масала энг огрикли масалалардан бири булиб колди. Узбек халки,– деганда мусулмон тушунилади. Эртага ярми тангричи, ярми мусулмон булиб колса, бизга четдан душманни узи керак булмай колади.
    Илм-фанни ривожланмагани,–бу ислом динини унутиб, нафс курбони булиб колганимизни самарасидир.

    • Batirov Azamat

      Бу йигит ёлғонни дўндирар экан аммо. Eвропа ислом дини сабаб ривожланган деган гапига мазза қилиб кулиб олдим.

      Исломни бизарга қанақа дин эканлигини жиҳодчилар кўрсатиб бўлишдику. Исломни ўрганганларни ҳаммаси радикал ва жиҳодчи бўлиб кетаяпти.

      Тангричилик деган сўз пайдо бўлганига миллион йиллар бўлган. Тангри сўзи энг қадимги сўз. Тарихни ўқинг. Халқимизда ҳали ҳам бу сўз мавжудку ! Тангри сўзи соф туркийча сўз. Тангри дини ҳақида ўрганиш учун Тангри ҳақидаги адабиётларни ўқинг. Сизни билимиз йўқ бўлса халқни билими бор. Ўқимаган бўлсангиз ўқиб олинг тарихимизни.

      Тангри дини кимлардир томонидан ўйлаб топилмаган. Халқимиз ҳаётида Тангри дини сақланиб қолган деса яна туҳмат қилади. Ҳанафилар шунақа туҳматчи бўлишганини кўп гувоҳ бўлганман. Тангрини қадимий динимиз деб тан олишадию яна тўқиб чиқарилган деб туҳмат ҳам қилишади. Одам ўзини ўзи инкор қилмаслиги керакку ахир. Бунақа мантиқсизлик айнан ислом динига берилганларда кўринади.
      Араблар ўзига ўзи балони сотиб олишди. Америкага ҳужум қилишмаганида 2001 йилда ҳеч ким Сурияни ҳам Ироқни ҳам Ливияни ҳам босиб олмаган бўларди. Араблар ўз бошига балони ўзлари олиб келишди. Ўзбек жиҳодчилари ҳам ўзбек ҳалқини бошига бало олиб келишмоқда.

      Радикал ва жиҳоднинг асоси Қуронда ёзилган. Террорчиликни айнан араблар қилишган ҳар доим.
      Террорчиликни полшалик яҳудийларга ағдаришдан фойда йўқ. Ундан кўра ўзбек халқини қутқаришни ўйланг. Араблар ҳеч қачон ўзбек халқига ёрдам бермаган.
      Ислом дини радикализми ва ҳалифачилиги ўзбек халқига ва мустақиллигига асосий ҳавфдир. Тангри дини миллион йиллардан бери бор. Ҳеч қачон Тангри дини халқимизга хавф солмаган ва солмайди ҳам.

  4. Buddaviylik ham bo’lganku o’shanga qaytishga chaqirmaysiz? Yoki mitraizmga yo zardushtiylik yo undanda oldin bo’lgan dinlarga?
    Musulmon millati 1,5 milliard tabiiy yahshisiyam bor yomoniyam. Shaxslar qilgan ishlarga e’tiqodni ayblamang.
    Radikallashuv voqe’likni tan olmaslikdan kelib chiqadi.
    Islom hozir va shu yerda O’zbek millati hayotining asosi.
    Voqe’likni tan oling.

Leave a Reply
*