Menu
Categories
Исмат Хушев: Ёлғон футбол ҳақидаги рост гаплар ва “ўйиндан ташқари ҳолат”лар…
03/03/2019 Бош мақола

Uzbekiston Futbol terma jamoasi xaqida Ismat aka, nega jimsiz?

Assalomu alaykum, Ismat aka.
O`zbekistonda esayotgan yangi davr shabadalari xar bir jabhada namoyon bo`lib kelyapti va o`z  ta`sirini ko`rsatib kelyapti.
Bugun, men sizdan so`raydigan savolim, Siz Futbol bo`yicha Milliy terma jamoamizga muxlislik qilmaysizmi? Agar muxlislik qilsangiz,nega jimsiz?
Bugun butun O`zbek xalqi Milliy jamoamiz ishqibozlari murabbiy va ayrim o`yinchilarni tanqid qilib ularni iste`fosini so`rayapti, siz nega jimsiz?
Ishqibozlar safiga Kun.UZ,  UFF.uz, Asr.UZ va boshqa saytlar xam qo`shildi, siz nega jimsiz?
O`zbek xalqi Milliy jamoamiz ishqibozlari Jahon chempionatida komandamizni ko`rishni istayapti, lekin, Bosh murabbiy Babayanning o`yin taktikasi yu, komandaga jalb qilinib maydonga o`yinga tushirilayotgan ba`zi kam yugurib to`p tepishni bilmaydigan o`yinchilar yoqmayapti va asab buzyapti.
Bu bizga yoqmayapti, va xalq ularni milliy komandamizda ko`rishni xoxlamayapti. Bosh murabbiyni tez kunlarda almashtirish kerak, va komandadagi muhitni o`zgartirish kerak, buni xamma xoxlayapti.
Mendan so`rasangiz, milliy komandamizni o`yinlarini xadeb ko`ravermasdim, baribir yutqazishini bilib turardim, oxirgi Eron komandasi bilan o`yindan oldin xam ko`nglim sezib shu o`yinni xam yutqazishadi, ko`rganimdan ko`rmaganim afzal dedim da, boshqa ishlarimni qilaverdim.
O`ylaganimdek, yana yutqazishdi. O`yinda na taktika, na hujum, na ximoya yaxshi, men ko`rmoqchi bo`lgan o`yinchilar zahirada qolgan yo umuman komandaga jalb qilinmagan.
Nega mas`uliyat yo`q?
Nega Jahon Chempionatiga chiqish istak xoxish yo`q? Axir bu komandani kuzatib turgan O`zbek xalqi necha yillar amalga oshmayotgan orzulari qancha, nega bizni niyatlarimiz amalga oshmayapti? Nega Babayan xanuz komandani boshqaryapti?
Ismat aka, nega jimsiz?
Agar siz O`zbekistondagi adolatsizlik xaqida yozsangiz, albatta 0`sha joyda o`zgarish bo`ladi, lekin siz futbol xaqida yozmayapsiz, nega?
agar ishonsangiz, Eronga boy berilgan o`yindan keyin sizdan yaxshigina maqola kutgan edik, Babayanni xam , o`sha o`yini qovushmagan o`yinchilarni xam yaxshigina tanqid qilasiz deb, kutgan edik, lekin siz xanuz jimsiz.
Biz sizni butun O`zbek ishqibozlari safida ko`rishni istaymiz va sizdan Milliy terma jamoamiz mas`ul rahbarlariga, kerak bo`lsa yuqorida turgan mas`ullarga qaratilgan Milliy termani tartibga solish va tez kunda murabbiy va yomon o`yinchilarni safdan chiqarib yangi murabbiy va kuchli o`yinchilarni olib kelib keyingi o`yinga tayor turishlari uchun ularni uyg`otib silkitadigan maqolangizni kutyapmiz.
Sizni maqolangiz albatta ularga etib boradi va tez kunlarda biz kutgan ijobiy o`zgarishlar ro`y beradi deb ishonamiz.
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарриридан:

Футболимиз атрофидаги ўйиндан ташқари бўлаётган “ўйин”лар ҳақида…

Мен футболга умуман қизиқмайман. Атрофимдаги одамларни кузатиб туриб баъзан, бу олам фақат футболдан иборатмикан деб ўйлаб қоламан. Кейин ўзимга-ўзим савол бераман: нега мен футболга қизиқмайман? Ёки мен ҳам ишқибозлик қилиб кўрсаммикан. Ҳеч бўлмаса ўзимизнинг терма жамоага бир бор ичимда бўлса ҳам “Олға бос!” деб қўйсам бўлмасмиди. Ёки менда ватанпарварлик ҳисси йўқмикан деб ўзимдан гоҳо хавотир ҳам оламан.
Аслида эса мен футболга қизиқишни ҳам истамайман. Бунинг сабаби – бугунги ўзбек футболидаги ифлос сиёсатни англаб етганимдадир. Ўзбекистон футболи –мухлисларни алдаш дегани. Мавриди келган экан Ўзбекистон футболидаги бир сирни очиб қўймоқчиман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқиш учун ўйнамаган.
Терма жамоамиз фақат ва фақат Жахон чемпионатига чиқиш учун банд қилинадиган ўринларни сотиш учун тўп суради. Энди сўзларимни исботини келтириб ўтаман. Эътибор берсангиз Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинларини кўнгилдагидай шиддат билан бошлайди. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда ютқазиб қўяди.
Бу бекорга эмас. Бизга қарши ўйнайдиган давлатлар жуда бой давлатлар ҳисобланади. Судия Арабистони, Эрон, Қатар, Япония, Жанубий Корея каби бой давлатлар доимо бизга рўбарў келади. Аслида футболда ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон билан араб давлатлари ҳисоблашмасдан ўзга чоралари йўқ. Аммо доимо Ўзбекистон билан бир гуруҳга тушиш улар учун бахт. Сабаби улар Ўзбекистон жамоасини ютуб бўлмаса-да, лекин ўзлари учун арзимаган, аммо биз учун катта бўлган сумма эвазига сотиб олишлари қийин эмас.
Араб давлатларида ҳаттоки, оддий футбол ишқибози бўлган биргина шайх ҳам бир ўйин тақдирини олдиндан ҳал қилиши мумкин. Улар шундай савдо-сотиқ ишларини олиб борадики, Ўзбекистон футболининг тепасида турган ҳар бир раҳбарга ҳаттоки, МХХ раҳбарларига ҳам бемалол етиб ортадиган суммани ҳеч нарса кўрмагандай бериб юборишади. Албатта савдо-сотиқ ишлари Мираброр Усмонов билан олиб борилади. Бу савдода чакана пуллар айланмайди. Футболимиз тепасида турганлар бир мавсумда юзлаб миллионларни  бўлиб олишади. М.Усмонов бойликларининг ҳисоби мисли кўрилмаган даражада ошиб кетганлигининг боиси ҳам шунда.
Биргина мисол, тахминан 2000 йиллар эди. Пахтакор стадионида Саудия Арабистони билан ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси учун ғалабанинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди. Жамоамиз олдинги ўйинларнинг барчасини ютқазиб бўлган. Аниқроқ қилиб айтсак сотиб бўлган эди. Саудия Арабистонининг терма жамоасига эса ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди.
Биринчи таймда Ўзбекистон 1-0 ҳисобида ютади. Танаффусда эса стадионда оддий томошабин бўлиб турган бир Араб шайхи терма жамоамиз мурббийи бўлган Саркисян олдига келиб  унинг хориж банкидаги ҳисоб рақамига 3 миллион АҚШ доллари ўтказиб беради-ю, иккинчи таймда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1-3 ҳисобида ютқазиб беради.
Футболимиздаги ёзилмаган қоидага биноан Саркисян ишлаган маблағнинг маълум бир қисмини ўйинчиларга, маълум бир қисмини тепадаги раҳбарчаларига узатиши лозим эди. Аммо ўзига муқаррар ҳукм ўқилганини англаб етган Саркисян барча суммани ўзида олиб қолади.
Шундан сўнг у бош мураббийликдан олинади. Шов-шувлар болалаб кетмаслиги учун уни “Нефтчи”га мураббий қилиб ўтказишади. Энди ўзгалар пулини ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Терма жамоамиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ўйин 3 миллион АҚШ долларига сотилган бўлса, аҳамиятга молик ўйин қанчага сотилиши мумкин? 10 ёки 20 миллион АҚШ доллари ҳисобида бўлишини тахмин қилваеринг. Нефть ортидан миллирдлаб бойликларга кўмилиб ётган шайхлар учун 100, 200 миллион долларлар ҳам писта пўчоқдек гап.
Гарчи футболни унчалик тушунмасам-да, футбол ҳақида иккита таклиф бермоқчиман. Футболимизни  ривожлантириш учун аввола уни Арманлардан халос этишимиз керак. Маҳаллий миллат вакилларини –  шаҳарликлар билан бир қаторда – чўлу саҳроларда туғилиб ўсган ва чиниққан  ёшларни командаги жалб этиш керак. Ундан сўнг ўйинчиларимизга моҳирлик билан – ташқарига эмас, балки рақиб равозасига тўп тепиш сирларини ўргатишимиз зарур. Кейин жаҳон чемпионатига чиқишни ўйласак бўлади.
Футбол мутахассислари ҳар бир мағлубиятдан сўнг жон куйдириб тактикамиз ва мураббийимиз ҳақида кетма-кет фикрлар билдириб қолишади. “Фалончини майдонга тушириш лозим эди. Фалончини майдондан чиқариш керак эди. Ҳимояни мустаҳкамлаб ҳужумкор ўйин кўрсаташ зурур эди. Чап қанотни ўнг қанот билан алмаштириш керак эди. Рақибни олдиндан ўрганиб чиқиш лозим эди” каби ақилли фикрларни қалаштириб ташлашади.
Лекин ҳар бир мағлубият ортида миллионлаб долларларнинг тақдири ётганлигини наҳот улар билмасалар? Балким, билишлари ҳам мумкин. Журналистларимиз ўзларича тиши ўтган биргина мураббийнинг устига мағзава ағдариш билан хуморидан чиқишмоқда. Мураббийдан тепага ўтишга эса ботина олишмайди. Бир замонлар мураббийдан тепага сакраб кўришган Диёр ва Зафар Имомхўжаевларнинг аянчли тақдири барча журналистларга ўрнак қилиб кўрсатилди. Энди яна ўн йиллар чамаси танқид бобида мураббийдан нарига ўта олмайдилар…
Агар Бразилия, Германия ёки Италия каби кучли терма жамоаларидан бирини олиб келиб Ўзбекистон номидан ўйнатган тақдирда ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаймиз. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун давлатда – Футбол Федерациясида коррупция деган тушунча бўлмаслиги лозим. Ёки федерация раҳбарларидан тортиб заҳирада ўтирган ўйинчигача ўтакетган ватанпарвар бўлиш керак.
Шундагина рақиблар томонидан таклиф этилаётган юзлаб миллионлардан воз кечган ҳолда жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мумкин. Агар футболимиз ортидан келаётган пуллар давлат ҳисобига ўтганда ҳам жуда катта ишлар қилиш мумкин эди. Лекин бу “даромад” соҳиблари тўсатдан ўлиб қолиб, қайсидир хориж банкларида қолиб кетмоқда…
Бошқа қитъаларни билмадим. Осиё қитъасидан жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун давлат бой бўлиши керак ёки ўтакетган ватанпарвар бўлиши зарур. Бизда булардан ҳеч бири мавжуд эмас. Футболимиз тақдири бир умр Арманлар қўлида бўлган бўлса, ватанпарваликни ўйламасак ҳам бўлаверади.
Истисно тарзида айтишимиз мумкин, камбағал давлатлардан биргина Шимолий Корея бир марта 2010 йил жаҳон чемпионатига чиққан эди. Сабаби ҳар бир мураббийдан тортиб заҳирадаги ўйинчисигача ҳаттоки, шифокорига ҳам ўлим жазосини тайёрлаб қўйган ҳолда майдонга туширишган. Бу ҳам тўғри қарор. Ўлиб кетадиган бўлса сотилишга не ҳожат.
Бизда шундай иқтидорли ёшлар борки, улар Месси, Криштиано Роналдуларни ҳам доғда қолдириши мумкин. Уларда футбол ўйнаш учун зарур бўлган хусусиятларнинг барчаси бор. Аммо биргина “танка” ёки пули йўқ. “Танка”си ёки пули борлар эса тўпни тўғри тепишни ҳам билмайди. Шу каби майда ва йирик муаммолар футбол федерациясида қалашиб ётибди. Аммо федерацияда тизим ва муҳит бузилган. Қисқаси, федерацияни ёпиб – федерация президентидан тортиб қоровулигача барчасини пахта теримига ҳайдаш керак.
Футболимизнинг махфий сирларини дунёга дастурхон қилиш футболга умуман қизиқмаган камина учун зарурмиди? Албатта, керак эмас. Аммо футболимиз ортидан кўз ёш тўкиб ўтирган мухлисларга раҳмим келади. Шундай мухлисларимиз борки, оила ва рўзғор ташвишларини ҳам унутган ҳолда берилиб ишқибозлик қилишади. Майдондаги ўйинчилардан кўра баттар берилиб кетганидан юрак касаллигини орттирган мухлисларни ҳам кўрдим.
Ҳаттоки “Дунё ўзбеклари” сайтидан футболимиз ҳақида жим қараб турмасликни ҳам илтимос қилишибди. Юқоридаги мактуб ана шундай илтимосларнинг бири, холос. Бундай мактублар келиши эса ҳунуз давом этмоқда. Умрини футболга бағишлаб, зое кеткизаётган ишқибозларга ачинаман. Албатта, ватанпарвар инсон ва футбол ишқибози сифатида терма жамоанг учун жон берсанг арзийди. Аммо унинг учун терма жамоа раҳбарларининг виждони доллар билан ўлчанмайдиган бўлиши керак.
Бир сўз билан айтадиган бўлсам, Ўзбекистон Футбол Федерациясини тамомила тугатиш керак. Ўзбек футболи ишқибозларига эса жудаям раҳмим келади, уларга чин дилдан ачинаман. Сабабки, улар қандай ўйинга ва қандай жамоага ишқибозлик қилаётганларини ҳалиям англаб етмаган кўринадилар.
Ўзбекистонда Футбол – бу ёлғон дунёнинг биринчи рақамли ёлғон ўйини бўлиб қолаётгани менга алам қилади….
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
18 июнь, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

9 шарҳ

  1. dilshodbek

    12 йил колди футболимиз ривожланишига.ривальдони уйнашдан буган тошкентлик болалари качон катта булиб футбол уйнамаса атак узимиздан чикмейди

  2. Дилшод Рузи

    Ана холооооос. Мираброр Усмоновнинг дарвозасига саккизта голни суқиб ташладингизку, Исмат ака. Респект!!! Тегишли одамлар харакири қилвориши керак узларини бу гаплардан кейин. Патриотизм хам долларга сотилиб кетгани ачинарли, афсус. Ундан кура ЖЧ чикиб, Исландия Терма жамоасига ухшаб шов-шувга сабабчи буладиган инсонларимиз йук. Лавозимларни Максим Горький асаридаги лочин ва илон асаридаги илон ва кузгунлар эгаллаб олишган. Лочинлар йук.
    Футболга кизикмай шунча голни уриб ташладигиз, кизиксангиз, билмадим, ТЖмизни ЖЧга олиб чикармидингиз балким. ?

    Дилшод Рузи https://youtu.be/QN3WiN3d2vY

    Песня о Соколе
    По стихотворению Горького. На музыку из произведений Скрябина. Выполнен в…
    YOUTUBE.COM

  3. Абдулла Кодирий

    Мираброр билан бабаян миллатни устидан очиқчасига кулмоқда, Абрамовни бир мағлубият учун ҳайдашди, Қосимовда ҳам шу ҳолат нима бабаянни шохи борми тўрт ўйинда ютқазса ҳам кетмайди.
    Менимча Исмат ака ҳақ, Абрамов ва Қосимов доляни етарли ташламаган ёки бу ҳаром ишларга аралашишни хоҳламаган

  4. Sodik Mamadjonov

    Ming lanat oldi berdi millat furrushlarga, hoyinlar sotmaydigan nimang qoldi maqluqlar.

  5. Keks

    Rakhmat katta Ismat Aka! Sog bo’ling! Bu kharomkho’rlarni savalashda davom eting.

  6. Олимжон

    Хаммаси тамомми

  7. Сизга яна бир бор қойил қолмай иложимиз йўқ. Сиз нафақат адабиёт, сиёсат ва журналистикада, балки спорт ва хусусан Футбол соҳасида ҳам катта тажриба ва билимга эга инсон экансиз. Қўлингиз дард кўрасин. Бахтимизга доим соғ ва омон бўлинг…

  8. Койиииииллл Исмат ака сизга.жуда нозик хеч ким этибор бермайдиган нарсаларни курасиз.шу пайтгача хеч кимни хаелига келмаганди бу сирлар.этибор берсам хакикатдан хам сиз аетгандае сотилган булар.мххниниг раиси асли сиз булишиз керак .ютубда видео бор карим бунедкор стадионини мороккониниг стадионига тенлаштирган унинг енида лаганбардор мираброр бумийди бумийди деб патхалинлик килиб турган.бунака патхалин порахур уфф бошлиги бн жахонга чиколмаемиз.Хожибой Тожибоев иккаласини хам сукган:стадионингаям стадионингди дериктиргаям деб))

  9. комиссар катани

    Исмат ака! Футболга кизикмайман дебсиз-у, лекин узбек футболидаги асл муаммони бирдан топибсиз. Койил. Хакикатда хам футболимизга миллий кадрларни куйишимиз керак.Нафакат мураббийликка, балки футболчиларниям. Биз хали хам урганиб колганмиз. Узбекдан футболчи чикмайди деб. Бошка спорт турлари буйича хам худди шундай эди. Мана бокс буни курсатдику. Хатто Европа мамлакатлари негрларни футболга жалб килмокда. Нима учун? Чунки улар жисмонан бакувват. Биз хам узимизни махаллий тогда, чулда усган болалардан футболчи тайёрлашимиз керак. Чунки улар бакувват, жисмоний жихатдан чиниккан булади.Биз нима килаяпмиз. Пиво, арок ичиб юрганларни оляпмиз.Факат миллати узбек булмаса булди. Мен Сизни фикрингизга кушиламан.

"1" Comment
  1. Футбол мухлислари номидан

    Ассалому алайкум хурматли Исмат ака. Биз футбол тугрисидаги фикрингинзни эшитиб коил колдик. Футболга кизикмасангиз хам Сизнинг олдингизда футбол мураббийлари, футболчилари мастер спортчилари ип хам эшолмай колади. Агар кандайдир четдан мураббий булиб (Чунки, Узбекистондаги мураббийлар бу хакда умуман гапирмайди) у кишига шу мавзуни мухлисларга тушунтириб бериш суралганида эди. У мураббий билан сизнинг тушунтиришгизни мухлисларга бир киши текст тарзда ёзиб олиб укиб берса (булмаса овозингиздан таниб колиб мана шу Исмат Хушев деб топиб олади), хамма Сизни хакикий футбол мураббийси футболнинг учига чиккан мутахасиси деб топган булар эди.
    Футбол мухлислари номидан

Leave a Reply
*