Menu
Categories
ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИГА СУҲАЙЛИЙДАН БАҲОР ВА НАВРЎЗ МАДҲИЯСИ
03/04/2019 Адабиёт

              ИСМАТ ХУШЕВ ЖАНОБЛАРИГА

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ИСМАТ ХУШЕВ ЖАНОБЛАРИ!

      СИЗНИ ВА СИЗ ОРҚАЛИ ОИЛА АЪЗОЛАРИНГИЗНИ

ҲАМДА БАРЧА МУШТАРИЙЛАРИНГИЗНИ ЯҚИНЛАШИБ

КЕЛАЁТГАН НАВРЎЗ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН

ТАБРИКЛАЙМАН! ЎЗИНГИЗГА МУСТАҲКАМ СОҒЛИК,

ИЖОДИЙ ИШЛАРИНГИЗГА БАРАКА ТИЛАЙМАН.

ҲАМИША БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН!

 

ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ БИЛАН:           СУҲАЙЛИЙ

                                                                (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                                                 

                       БАҲОР АЙЁМИДА

               (Фурқат ғазалига мухаммас)

 Бу олам барчаға бирдек қадрдон ҳур   в а т а н   бўлса,

Ҳамма эл яйрашиб шодон, қувончдан шўхи шан бўлса.

Дала, тоғ кун сайин яшнаб, мисоли ул Адан бўлса,

Баҳор айёмида гул гашт этарға бир чаман бўлса,

Қилурға шарҳи ҳол аҳли муҳаббат икки тан бўлса.

 

Сафою кайфи бирла шод эрур ким кўрса баҳам майдин,

Севуб нўш айлаган балки ичмаган йўқ ва кам майдин.

Шаҳаншоҳу ҳону беклар ҳам тотишганку у сам майдин,

Хазон япроғида ул тавба қилган бўлса ҳам майдин,

Етиб майхўрликнинг мавсуми паймоншикан бўлса.

 

Зимистон қиш қучоғидан баҳор афзалки юз чандон,

Шу боис барча дил яйрар, тили бурроки суҳандон.

Чунон кўнгилга завқ бергай, бу завқни билмаган нодон,

Булут қатра фишону, руҳафзо, сабзалар хандон,

Ариқларнинг  лабида сабзакори бир чаман бўлса.

 

Наҳрға чўмдилар балки сайрға чиқса ким яккаш,

Дилида шавқу завқ бисёр, дўсту ёрларким ҳазилкаш.

Само ҳам жола айларму, абрлар бўлдилар баркаш,

Ҳаво ҳам мўътадил, ҳавзу мусаффо, сўфаи дилкаш,

Оқар сув ғалт уриб, себарга узра мавжизан бўлса.

 

Табиат жандасин ташлаб, кийибти кўк либос…эҳром,

  Ҳама дил шодликлари ҳадсиз, кўнгилда куй, ғазал, илҳом.

Шикор базмин қарор қилди Дилором бирла шоҳ Баҳром,

С а б у и   л а ъ л   бирлан шишаю байзою олтин жом,

Ўшал мажлисда соқию, бир нигори сиймтан бўлса.

 

Б у   а й ё м  субҳи шомиға бўлур бахшида умрилар,

Парируҳсора жанонлар,  м а л а к м и  ёки ҳурилар?

Нигоҳи тушса ошиқнинг қолурми кўзда нурилар,

Гул узра андалибу, сарвнинг бошида  қ у м р и л а р ,

Юзи қад ҳасратидан оҳу   ф а р ё д   айлаган бўлса.

 

Замин бўстонида турфа чечаклар, гуллар очулсун,

Муаттар бўйлари тарқаб, бутун оламға сочулсун.

Билур ишқ аҳли бу бўйни, ўзга диллар начук билсун,

Киши тубию  кавсар, жаннату ризвонни не қилсун,

Жаҳон айвонида ҳосил бу янглиғ анжуман бўлса.

 

Баҳор гаштиға ким   о ш и қ   эрурким у саҳар турғай,

Чаманзор, лолазорларнинг завқини ул ташна дил сўрғай.

Суҳайлийнинг ўзи гулшан аро ҳам  с а й р  этиб юрғай,

Сурури  ш о д л и к н и   д а ҳ р  боғида начук кўргай,

Камина Фурқатийнинг маскани байтул..хазан бўлса.

                                 ………………….

 

                                НАВБАҲОР

                (Муқимий ғазалига мухаммас)

 

Заҳми қиш кетди кўнгулдин қолмайин ҳеч доғлар,

Танга куч…қувват йиғилди, кетибон чарчоғлар.

Я ш н а д и ,  тўлди чиройга шаҳрлар, қишлоғлар,

Н а в б а ҳ о р ,  очилди гуллар, сабза бўлди боғлар,

Суҳбат айлайик, келинглар, жўралар, ўртоғлар.

 

Чорлангиз аҳли жаҳонни қичқириб хитоб ила,

Сайри боғ айланг ҳамиша завқ ила, шитоб ила.

Дилдаги кекларни ташланг, мискину арбоб ила,

Ҳуш бу маҳфилда тириклик улфату аҳбоб ила,

Ўйнашиб, гоҳи табиатни қилайлик чоғлар.

 

Ҳамма дил изҳорин айтиб, хуррам замондан сўйласун,

Ялла, хиргойи қилиб, хурсанд, кўнгилдан куйласун.

Яйрашиб ёшу яланглар, катта тамоша айласун,

Руҳ очиб, кўздин ниҳон бўлса паридек найласун,

Айрилиб ҳушу ақлдан, телба  б ў л м а й  соғлар.

 

Кимга дунё кенг очиқдур, мен учун кўп тор экан,

Тақдиру рўзи азалда балки  қ и с м а т  бор экан.

Минг шукрлар келтуруб, бўйсуниш дарклор экан,

Хайфким,  а ҳ л и   тамиз ушбу маҳалда хор экан,

Олдилар ҳар ерда  б у л б у л  ошиёнин зоғлар.

 

Бахту омад келмади ҳеч, қандайин кор айласам,

Сиғмагай қалбимга дардим, элға ошкор айласам.

Тингламас арзимни ҳеч ким, ёлвориб зор айласам,

Р а ҳ м  истаб кимсадин заҳми изҳор айласам,

Ч о р а и   қилмоқдин ўзга устиға тирноғлар.

 

Дашту саҳро, шаҳру қишлоқ на макон жойим Муқим,

Қайси тупроқдин қорилган, билмадим, лойим Муқим?

Эй Суҳайлий, то  қ и ё м а т   бўлғуси қойим, Муқим,

Тобакай мундоғ маломат кунжида доим Муқим,

Бу замон кўз тутғил эмди, сенга бўлсин тоғлар.

                              ………………………

                                                   СУҲАЙЛИЙ

                                             (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                                    Ўзбекистон

Leave a Reply
*