Menu
Categories
Ғаффор Ҳотамов: Тошкентда шов шув бўлган асар. 19-боб
03/10/2019 Адабиёт
Ҳақ қасос олади…
         ХХ асрнинг охирида Этна вулќони каби отилиб чиќќан колумбиялик адиб Габриэл Гарсиа Маркес, адабиёт – кўнгил эћтиёжи, дейди. Мана шу эћтиёж туфайли унинг асарлари океан оша уйимизга кириб келди. Ва ҳаётий жозибаси билан кўнгилни ўзига маћлиё этди.
          “Испанлар зулмидан қутулган бўлсак-да, унинг асорати, телба хуражлари ћамон ќолган эмас! – дейди адиб. – Мексика  диктатори де Санта-Ана  ўнг оёѓидан айрилгач, дабдабали маросим уюштириб, оёѓини дафн этди. Эквадорнинг ўн олти йиллик ћукмдори Габриэл Морена оламдан ўтгач, видолашув маросимида унинг жасадига шоћона либос кийдириб, тахтга ўтќазиб ќўйишди!
          Ћолбуки, Лотин Америкасида дунёга келиб, ҳаётнинг юзини кўрмай ўлиб кетаётган болалар йигирма миллиондан ошиќ. Мажбуран Ватанини тарк этиб, муҳожирликда яшаётганларни бир жойга йиѓса, улар Норвегия аҳолисидан кўп бўлади.
          Сиз Европада ўрнатишни истаган ћаёт тарзи, нега энди, Лотин Америкасига мос келмас экан?
          Йўќ, биз ўз эрки ва ћуќуќидан маћрум этилган шоћмот тахтасидаги пиёда бўлишни истамаймиз ва бундай бўлмайди ћам!..
Габриэл  Гарсиа Маркес 1957 йили совет иттифоќига келади. Ўшанда у бошланган ўзгаришлар кўр-кўрона эканини, ҳавойилик ва маћлиёлик кўзларни ќамаштириб ќўйганини айтади. Орадан ўттиз йил ўтгач, адиб яна Москвага келади, “қайта қуриш” жараёнига гувоҳ бўлади. Бу сафар у жараён беомон тўфонга ўхшашини ва унда теран бир сир яширин эканини қайд этади.
Ёруѓликка чанқоқ жонларнинг ўйи бир, ҳасрати бир, ойдинлик йўлидаги кураши бир, ќисмати бир.
Сафарбарлик дилларда ўхшаш кечинма қўзғайди.
Ўша даврда, Одил Ёќубов ћам ўша мућитда, ќайнаб-тошган жараён ичида эди. Уям илғорлар ќатори, ќўлига бир чўкич олиб, Қобилдан ќолган эски дўконни бир четдан бузиб ётган эди.
Унинг ўша ваќт марказий нашрларда эълон ќилинган “Ќишлоќдаги фожиа”, “Шафќатсиз ћаќиќат ва шафќатталаб одамлар” деган қайғули публицистикасини, СССР Ёзувчилар союзси, ундан сўнг СССР халќ депутатлари съезди минбарида туриб, сўзлаган кескир нутќларини бир эсга олинг.
“Жанубий Америкадаги тошбаѓир оќтанлилар ћам пахтадан келадиган даромадни яхши кўрган, лекин плантацияда ишлаш азобидан ўзларини олиб ќочган. Ва пахта етиштириш заћматидан аёлларини, авлоду зурриёдини асраш учун, бориб Африканинг бир неча юз минг аћолисини кишанбанд этиб, олиб келган. Аммо, инсоф билан айтганда, ўз авлодини пахта  заћматидан халос этган ўша золимлар ћам, ќуллар мећнатнинг тагида ўлиб кетмасин, улардан оѓиримизни енгил ќиладиган бардам ва баќувват насллар етишиб чиќсин деб, шафќат ва мурувват билан муносабатда бўлган.
Бугун ўша ќуллар авлоди Америка санъати ва спортининг, бошќа соћаларнинг гултожига айланди. Мен бу ана шу шафќат ва мурувватнинг ћосиласи деб биламан!
Хўш, бизнинг ќишлоќ болалари-чи?
Бу ўринда спорту маънавий камолот ћаќида гапириб ўтиришнинг ўзи ортиќча!
Улар бугун, ХХ аср охирида ћам, ўша ибтидоий, сермашаќќат ќўл мећнатидан халос бўлган эмас! Ћам, бунинг устига, ќорни тўйиб нон еяётгани йўќ!
Бизнинг жонажон совет ћукумати бир кило пахта учун атиги эллик тийин бераётир. Бу пулга эса, Олой бозорида ярим кило бодринг ћам бермайди!
Ћолбуки, ћар кило пахтадан ћавас ќилса арзийдиган бир жуфт куйлак тикилади ва унинг ќиймати эллик сўмдан ошиб кетади…
Биз етмиш йил бадалида, ћа, ћа, бир неча асрга татигулик мана шу ваќт ичида одам боласи учун жон ќадар азиз, ѓоятда мўътабар ќадриятлардан жудо бўлдик. Биз йўќотган инсоний сифатлар ичида яна шундай бир ќадрият ћам борки, унинг ўрнини ћеч нима билан тўлдириб бўлмайди!
Биз одам боласига хос бўлган ва унга зийнат баѓишлайдиган энг гўзал ва олижаноб фазилат бўлмиш раћм-шафќат ва мећр-оќибат туйѓусидан жудо бўлдик.
Тирикчиликнинг оѓирлиги, бирида очин-бирида тўќин яшашимиз, узундан-узоќ навбатда туришлар, бир сўз билан айтганда, инсоний ќадр-ќимматнинг ер билан битта ќилиниши мана шунга олиб келди.
Устига устак, унинг ўрнини лоќайдлик ва баѓритошлик эгаллади. Мендан кейин дунёни сув босмайдими, деган ћалокатга юзтубан кетдик…»[1]
Одил Ёќубов ўша, тўлѓама даврда, юксак минбарда туриб, ўзини ћам, мустабидни ћам аямасдан айтган аччиқ ћаќиќат бир ваќтлар граф Толстой, мана шу сиёсатни бошлаб берган ћукмдорга ёзган хатларни ёдга солади. Улуѓ адиб Финландияни руслаштириш, ўзга эл ва элатларга зулм ќилиш, Улуғ Тангри иродасига зид йўл тутиш бир кун ёмон ќайтишини, рус халќига бахтсизлик ва кулфат олиб келишини очиқ айтган…
Бугун бунинг барчаси яќин ўтмишга айланди, Соҳибқирон замони каби…
Соҳибқирон Асллик учун қилич билан жанг қилган, жон олиб-жон берган.
ХХ аср охирига келиб, Асллик йўлидаги азалий кураш ўзгача тус олди. Ақл-идрок ва ҳақ Сўз олмос Қиличдан ўткирлик касб этди. Замона зайли билан Парламент жанггоҳга айланди. Шундан келиб чиқсак, Болтиќбўйи депутатларининг ќурултойни[2] ташлаб чиќиб кетиши, Чингиз Айтматов, Сергей Залигин, Одил Ёќубов, Валентин Распутин, Ўлжас Сулаймон, Евгений Евтушенко каби сўз санъаткорларининг ўтли-ёлқинли хитоби тарихда бурилиш ясади.
Иблис салтанатини емирган шу, мазлумнинг кўз ёши, қарғиши билан бирга!
Ва бу ўша, Толстой айтган ћаќиќат – жафокаш эл ва элатлар оћу зори Яратганнинг ѓазабига айланиши ва ёвузликликнинг ќайтишидир.
Ал-ќасосул мин ал-Ћаќ. Яъни, Ҳақ қасос олади!
Тоғларни ўзидан тондирар қасос!..[3]
 
Энди бевосита Ёќубовнинг ўзига ќайтсак.
          1987 йили Москва кино анжуманида Габриэл Гарсиа Маркес иштирок этади, деган шов-шув бўлади. Унинг “Юз йил ёлѓизликда” асари таржимони Анвар Жўрабоев тинчини йўқотади, у билан суҳбат ќилишга шошади.
          Аммо, бунинг учун пойтахтга етиб олиш, расмий мећмонга йўл очиш ва унинг суҳбатини олиш керак. Ќаранг, Жўрабоев – ёзувчи одам – тузук-ќуруќ диктафони йўќ. Учиб борай, деса, Москвага билет – анқонинг уруғи. Совет замонида ҳамма нарса тақчил бўлган. Ҳатто одамгарчилик ҳам…
          Ахийри, Душанбе орќали марказга етиб олади ва кўп сарсонликдан сўнг мумтоз адибга йўл топади.
          Ћар бир миллатнинг шундай ўт-олов, орзу-ҳавасли йигитлари бўлади! Ва улар келажак учун яшайди.
          – Маркес катта одам, – деб ћикоя ќилади у. – Москвада бир-икки кун бўлиб, ќайтиб кетиши ҳеч гап эмас. Қандай бўлмасин, сућбатини олишим керак. Мана шундай вазиятда ким ёрдам ќилиши мумкин?
           Биласизми, ким йўлимни очди?
           Устоз Одил Ёќубов!
           Аниқ айтганда, “Улуѓбек хазинаси!”
           Бир дўстим бор, исми Леонид, у Москва остонасида яшайди. Леонид беш-олти ой аввал илтимос ќилган, “Хазина”нинг русча нашридан бир дона топиб бер, деб! Уни ќия олмай, излаб-ахтариб топган эдим. Китобни олиб келганман, аммо, унинг уйида телефон йўќ. Москвага келганимдан бехабар. Шу боис, иш ћал бўлса, уйига ўтаман, деган ўйда китобни қўлтиқлаб юрипман.
Анжуманнинг матбуот марказига келсам, тушлик бошланган экан, тамадди ќилиб олай деб ошхонага кирдим ва узундан-узоќ навбатда турдим. Ваќт жуда имиллаб ўтаётган эди. Зерика бошладим. Ахийри, ќўлтиѓимдаги китобни олиб, очдим-да, тождор аллома фожиаси битилган ќадрдон саћифани, билмадим, нечанчи бор, ќайта ўќий бошладим.
Бир оздан сўнг: Сизми охири?деган савол ќулоѓимга чалинди. Бошимни кўтариб ќарасам, суќсурдай уч-тўрт ќиз, менга саволчан тикилиб турипти.
– Сизми охири? –  деб сўради яна, улардан бири.
– Ћа.
Улар ћам навбатга туришди. Киприкдек тизилган одамлар имиллаб-симиллаб силжиётган эди. Ћамма ўз хаёли билан банд. Ќизлар эса, бир гапириб, ўн кулади. Бир ваќт улар негадир жимиб ќолишди, кейин пичир-шивир ќила бошлади. Мен гап орасида “Адыл Якубов!” деган хитобни эшитдим, адабиётчими дейман, деб ўйладим.
Кечирасиз, сиз Ўрта осиёли эмасмисиз, мабодо? – деб сўради ќизлардан бири.
Ўзбекистондан! – дедим бошимни кўтариб. – Одил Ёќубов билан бир жойдан!
У зўр ёзувчи! Биласизми, анчадан буён шу китобини излаб юрган эдим! Иложи бўлса, менга беринг! – деб илтижо ќилди у, ћеч кутилмаганда. – Сотиб оламан! Ўзимникини бор эди, дугонам олиб қайтиб бермади!
– Бир ќиёматлик дўстим илтимос ќилган, шунга опкелдим, китобни! – дедим хижолат бўлиб.
– Ўзбекистонда топилар яна бир дона, дўст учун! – деди у хиёл истиѓно билан. – Москвадан топа олмадим, шунинг учун илтимос ќилаяпман!
  У ўзига ярашган нозу истиѓно билан ёлвориб тикилди, менга. Ќаранг, олис бир юртда, ўзга миллатга мансуб шундай бир гўзал, бир китоб ћаќќи-ҳурмати, илтижо қилса!
Жуда бошқача бўлиб кетдим.
Леонидга ўзимникини бераман, деб ўйладим. Ва енгил тортиб, ўша мовий кўзларга тикилдим. У енгиб чиќќанини ич-ичидан сезиб, мулойим жилмайди.
– Сотишга-ку, сотмайман-а,дедим кулиб. – Майли, сизга ћадя бўлсин! Манг!
Унинг исми Елена бўлиб, анжуман штабида ишлаётган экан.
– Агар, бирон масалада сизга ёрдамим тегса, бошим осмонга етарди!деди у.
Мен Маркеснинг таржимони эканимни, у билан сућбат ќилиш учун шунча йўл босиб атай келганимни айтдим.
           Э-э, шундайми? – деди Елена, лекин масалага ортиќча эътибор қилмади. – Яхши ният йўл очади!
           У билан учрашмасам, бўлмайди! дедим унга.
           – Мен сизга ёрдам қиламан, бир йўли топилар!
Ўшанда биз иккинчи ќаватга чиќиб, ўнг ќанотга юрдик, йўл-йўлакай ќизлар ўз бўлмаларга кириб кетишди. Елена эса, “Таржимонлар”  хонасига бурилди. Пичадан сўнг ќайтиб чиќиб:
– Маркеснинг таржимони Марина Акопова экан! – деди у. – Мен у билан гаплашдим. Ћадемай етиб келади. Мана бу – телефон раќами. У сизни адиб билан боѓлаб ќўяди!
Ният холис бўлса,  Яратганнинг ўзи ќўллайди!
Шундай ќилиб, Маркес билан учрашдим ва сућбат ќилдим, у “Ёшлик”да босилиб чиқди. Ва адибга гўзал Елена йўл очди, унга эса, “Улуѓбек хазинаси…”
 
Ћазрат Али:
­– Йўќ бўлиб кетган элатлар ћаќида билмоќ истасанг, ўтаётган Ваќтдан сўра, у сенга хабар беради…
 
Ўлжас Сулаймонов:
– Тулпори билан машћур,
Эй поёни йўќ диёр!
Ќара, кезар ћув уюр,
Яшнар чўлда майсазор.
Бергин
Ќора тўриѓинг,
Шамолларга келур бас.
Устида эгиб бўйин,
Парвоз этай бир нафас.
Сезсин ел алангасин
Арѓумоќ ћам ўзида,
Ќизѓалдоќлар порласин
Унинг ќора кўзида.
Майли, кураш нелигин
Билиб ќўйсин арѓумоќ.
Олѓа йўл бор-у доим,
Ортга йўл йўќдир бироќ…
              [1]Одил Ёќубов. “Кўксимизга шамол тегсин”, “Фитна санъати”, Тошкент, “Фан”, 1993 йил.
              [2]СССР Халқ депутатлари биринчи съезди кўзда тутилган. 
              [3]Абдулла Орипов сатри. 
Leave a Reply
*