Menu
Categories
Таниқли ёзувчи Одил Ёқубов СССР Халқ депутатлари съездида сўзлаган машҳур нутқ
03/11/2019 Бош мақола
“Жанубий Америкадаги тошбаѓир оќтанлилар ћам пахтадан келадиган даромадни яхши кўрган, лекин плантацияда ишлаш азобидан ўзларини олиб ќочган.
Ва пахта етиштириш заћматидан аёлларини, авлоду зурриёдини асраш учун, бориб Африканинг бир неча юз минг аћолисини кишанбанд этиб, олиб келган.
Аммо, инсоф билан айтганда, ўз авлодини пахта  заћматидан халос этган ўша золимлар ћам, ќуллар мећнатнинг тагида ўлиб кетмасин, улардан оѓиримизни енгил ќиладиган бардам ва баќувват насллар етишиб чиќсин деб, шафќат ва мурувват билан муносабатда бўлган.
Бугун ўша ќуллар авлоди Америка санъати ва спортининг, бошќа соћаларнинг гултожига айланди. Мен бу ана шу шафќат ва мурувватнинг ћосиласи деб биламан!
Хўш, бизнинг ќишлоќ болалари-чи?
Бу ўринда спорту маънавий камолот ћаќида гапириб ўтиришнинг ўзи ортиќча!
Улар бугун, ХХ аср охирида ћам, ўша ибтидоий, сермашаќќат ќўл мећнатидан халос бўлган эмас! Ћам, бунинг устига, ќорни тўйиб нон еяётгани йўќ!
Бизнинг жонажон совет ћукумати бир кило пахта учун атиги эллик тийин бераётир. Бу пулга эса, Олой бозорида ярим кило бодринг ћам бермайди!
Ћолбуки, ћар кило пахтадан ћавас ќилса арзийдиган бир жуфт куйлак тикилади ва унинг ќиймати эллик сўмдан ошиб кетади…
Биз етмиш йил бадалида, ћа, ћа, бир неча асрга татигулик мана шу ваќт ичида одам боласи учун жон ќадар азиз, ѓоятда мўътабар ќадриятлардан жудо бўлдик.
Биз йўќотган инсоний сифатлар ичида яна шундай бир ќадрият ћам борки, унинг ўрнини ћеч нима билан тўлдириб бўлмайди!
Биз одам боласига хос бўлган ва унга зийнат баѓишлайдиган энг гўзал ва олижаноб фазилат бўлмиш раћм-шафќат ва мећр-оќибат туйѓусидан жудо бўлдик.
Тирикчиликнинг оѓирлиги, бирида очин-бирида тўќин яшашимиз, узундан-узоќ навбатда туришлар, бир сўз билан айтганда, инсоний ќадр-ќимматнинг ер билан битта ќилиниши мана шунга олиб келди.
Устига устак, унинг ўрнини лоќайдлик ва баѓритошлик эгаллади. Мендан кейин дунёни сув босмайдими, деган ћалокатга юзтубан кетдик…»
Ғаффор Ҳотамовнинг “Тошкентда шов шув бўлган асар”идан олинди
Leave a Reply
*