Menu
Categories
Аҳмад Турон: Каримов даврига баҳо бериб, унинг асоратларидан қутулиш керак (4)
03/12/2019 Бош мақола

Каримов даврига қандай баҳо бериш ва унинг асоратларидан қандай қутилиш керак?

4- қисм

Президент Мирзияев бугун мамлакат иқтисодини тикламоқчи экан Каримов даврида қилинган хатоларни ўрганиб чиқмасдан, уларга баҳо бермасдан туриб ислоҳотларни мувоффақиятли амалга ошириши қийин.

Каримов каби мамлакат Олий раҳбариятида гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, давлат мулкини талон-тарож, ўғрилик, ва ёлғончилик қилишга йўл қўймаслик керак.

Барча ислоҳотлар халқ, унинг депутатлари – Олий мажлис билан баҳамжиҳат, маслахат билан олиб борилиши керак. Бу йил сайланадиган Олий мажлисга эса ҳақиқий халқ нoйибларини сайланишига эришиш керак.

Биз миллатимизнинг аччиқ қисматини таҳлил қилар эканмиз, ўзимизнинг эмас, келажак авлодларимизнинг, 50-100 йиллардан кейин шу диёрда яшаши керак бўлган набираларимизнинг қисматлари биз ва биздан аввал ўтган авлодлари каби бошқа миллатларга қарам бўлмасликларини, уларнинг ҳам бошларига қаттол диктаторлар ва гуруҳлар келиб қолмасликларини, Ватанларида эркин яшаб ҳаётнинг ҳар сохасида юксак марраларга ета олиш имкониятларига эга бўлишларини таъминлашга бугундан бошлаб замин яратишимиз керак.

Бунинг учун маҳалла, туман, вилоят ва мамлакат рахбарлигига тасодифий, насл-насаби номаълум, ўзбек ва туркий миллатлари тарихи, урф-одатлари, маданияти, руҳиятини чуқур билмайдиган, дунёвий ва диний илмларда саводсиз инсонларнинг келиб қолишини олдини олиш керак.

Давлат ва ҳукуматга миллат манфаатини улуғлай оладиган, адолатли, тоза виждонли ва юксак маданиятли инсонларнигина танлаб олиш механизмларини яратиш зарур.

Мамлакатда Каримов режимида тарбияланиб томир отиб кетган, муомла маданиятидан йироқ, ходимларни сўкадиган, муштумзўр, диндан беҳабар, иш кабинетлари пойида ёш котиба қизларни шахсий хизматкорига айлантирган, беҳаё амалдорларни тездан тугатиш керак.

Бу динимизга ҳам, миллатимиз руҳиятига ҳам зид бўлган амалдир. Мусулмон мамлакатда ўзбек миллатидаги эркак рахбар ишга эркак ёрдамчини олиши жоиз.

Ислоҳотларнинг аввалини Каримов йўл қўйган энг катта адолатcизликни – миллатнинг четга чиқиб кетишга мажбур қилинган энг ишбилармон, сиёсий ва диний саводли қисмини Ватанга чорлашдан бошлаш керак.

Президент Мирзияев буни тушунгани учун ҳам ишни шундан бошлаган эди. Аммо режим амалдорларининг қаттиқ қаршилиги ва саботажи туфайли бу иш шу кунгача амалга ошмади.

Каримов даврида турли иқтисодий ва сиёсий сабаблар билан четга чиқиб кетишга мажбур бўлган, фуқаролигини йўқотган барча ватандошларга фуқароликларини қайтариб бериш ва Ватанга келиб кетишдаги барча тўсиқларни олиб ташлаш учун ҳуқуқий асослар яратиш зарур.

Президент Мирзияев “1991-2016 йиллар давомида сиёсий, диний ва иқтисодий сабаблар билан четга чиқиб кетишга мажбур бўлган ва фуқаролигини йўқотган фуқаролар фуқаролиги сўзсиз тиклансин ва чет мамлакат фуқаролигини олган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга келиб кетиш даҳлсизлиги таъминланлансин” номли фармон чиқариши керак. Келгусида дунёдаги ривожланган мамлакатлар каби икки мамлакат фуқаролигига рухсат берилиши лозим.

Чет элларда истиқомат қилаётган миллатимиз вакилларига бундай эркинликлар берилиши улардан кўра кўпроқ Ўзбекистон давлати ва аҳолиси учун зарур.

Чунки 1 млн. одам мамлакатга келиб-кетди дегани – мамлакатга миллиардлаб доллар кирди, ўн минглаб иш ўринлари яратилди, меҳмонхона, ресторан, ва дам олиш масканлари қурилди деганидир.

Меҳмонлар Ўзбекистондан пул олиб чиқмайдилар, билакс, олиб кирадилар.

Шундан кейинги қадамда чет элларда дунёга келган ўзбек миллати фарзандларига ватандошлик-фуқаролик берилиб, уларни Она-Ватанларига таклиф этиш шахсан Мирзияевнинг, Ўзбекистон ва Ўзбек миллатининг Президенти сифатидаги тарихий миссияси бўлиши керак.

Зотан бундан буён Ўзбек миллатига мансуб инсон дунёнинг қаерида туғилган ва қайси динга мансуб бўлмасин, қайси тилда гапирмасин тарихий Она-Ватанинига келиб кетишга ёки шу eрда яшашга ҳақли бўлиши лозим.

Ўзбекистон туризмни ривожлантирмоқчи. Аммо бунинг учун яна кўп йиллар инфраструктурани ривожлантириш, мутаҳасислар тайёрлаш, дунё туризм бозорида рақобатбардош бўлиш керак.

Аммо бир неча ойда ҳеч қандай тайёргарликсиз бу соҳанигина эмас, мамлакатнинг бошқа соҳаларини ҳам ривожлантириш имкони бўла туриб ундан фойдаланилмаяпти.

Ҳозирда дунёнинг фақат ривожланган мамлакатларида яшаётган Ўзбекистонликлар ва оила аъзоларининг сони миллондан ортиқ.

Уларнинг аксарияти меҳнатcеварлиги, ишбилармонлиги ва салоҳияти боис фаровон ҳаёт кечирмоқдалар.

Агар уларга мамлакат дарвозалари очилса Ўзбекистоннинг жуда кўп соҳалари тез ривожланади, Президент Мирзияев жон куйдириб эътибор бераётган Наманган, Зомин, Оқтош дам олиш масканлари тўлиб тошади, жуда кўп янги корҳоналар очилади, янги теxника ва теxнология оқиб кела бошлайди.

Энг муҳими Каримов даврида дунёга тариқдай сочилиб кетган ва кундан кун ажралиб қолаётган мамлакатдаги ва четдаги Ўзбек миллати бирлашиб унинг ижтимоий онги ҳар томонлама тез ривожланади, миллий қадриятлар мустаҳкамланади, миллат яна бирлаша бошлайди, тил, адабиёт, санъат яна ҳам камол топади.

Афсуски бу соҳада ҳам миллат манфаатига очиқ-ойдин ҳиёнат кўриниб турибди. Президент 2018 йил 25 Октябрда “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида” номли чиройли тўғри қарор қаъбул қилган эди.

Каримов тарбиялаган ҳукумат мулозимлари эса бу қарорни бажаришнинг қўшимча низомини ишлаб чиқишда Президент сиёсатига саботаж қилиб миллат ҳафсаласини пир қилди.

Унга кўра ватандошнинг қариндошлари таклифнома олиш учун оддий турист виза нарxидан 5-10 баробар кўп тўлаши, мамлакатга киргандан кейин эса бир неча маротаба жойларда рўйxат ва суҳбатлардан ўтиши ва бунинг учун жами 800-1000 доллар миқдорида яна пул тўлаши, энг ачинарлиси ички ишлар идораларига бир неча маротаба қатнашлари керак бўлади.

Ўзбек миллати бўлмаган чет эллик туристларга ҳам қўйилмаган бундай талабларнинг ўзбек паспорти бор ўзбек миллати фуқароларига қўйилиши очиқ ойдин миллат ишига ҳиёнатдир ва ватандошларнинг Каримов давридек қўрқувга тушишга ва Ўзбекистонга қадам қўймасликка мажбур қилади.

Аслида, ҳуқуқий, миллий, инсоний, ва ҳатто диний нуқтаи назардан ҳам ҳар бир Ўзбек миллати вакили ва ватандошининг Ўзбекистонга кириш визаси текин бўлиши керак.

Шунда ҳам улар Ўзбекистонга туризмдан бир неча ўн мароталаб кўп – миллиардлаб доллар фойда олиб келадилар.

Аҳмад Турон

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"4" Comments
  1. Ахмад Туронни хар бир езган фикрларини куллаб кувватлайман, чунки узбек уз юртида камситилди, кушниларда еки дунеда хеч кайси миллат бундай тахкирланмади, оддий халкдан бошлаб олиму пешволаригача. Каримов бекорга айтмаган Ким эдик ким булдик ..

  2. чет эллик

    … “маҳалла, туман, вилоят ва мамлакат рахбарлигига тасодифий, насл-насаби номаълум, ўзбек ва туркий миллатлари тарихи, урф-одатлари, маданияти, руҳиятини чуқур билмайдиган, дунёвий ва диний илмларда саводсиз инсонларнинг келиб қолишини олдини олиш керак”.
    Балки тӯғри таклифдир. Лекин Ӯзбекистонда расман тарғиб этилаётган бағрикенглик (толерантност) сиёсатига бир оз ёпишмай турибдими дейман.

  3. Мехмондуст киши

    Хозр хам туризм сохасини бир гурух эски тузим кадрлари тормозлаб келаяпти. Масалан вактинчалик руйхатга (регистрация) куйиш 3 кун эмиш бизга маълумки Узбекистон чегарасини чет элдан келаетган мехмонлар турли хил транспорт воситалари билан кесиб утадилар. 3 кунда мехмонларнинг маълум кисми вактинчалик руйхатга куя олмайдилар. Натижада Узбекистондаги паспорт столи бошликлари кириб келган мехмонни депорт килиш билан тахдид килиб тез чикиб кет деб хайдайдилар. Мана шу хам катта муаммоларни келтириб чикараяпти. Бошка ривожланган давлатларда бунчалик киска муддат берилмаган руйхатга куйиш учун. Агар муддати утиб кетса хам бошка давлатларда канчадир штраф тулаб яна руйхатга куйиб куядилар. Менинг бир танишим бошка давлатдан Узбекистонга томоша килиш учун келганида мана шунака вокеа булган эди. Мен Сизга Туризмдаги мавжуд иллатлардан кузга куринмас бир булагинигина айтдим холос. Агар Бу сохага чукурирок кириб карасангиз. Гиж-гиж муаммоларга дуч келасиз. Келган Турислар хам кейин келмокчи булганлари бундай бош бошдокликларни айтиб Узбекистонга саёхат килмокчи булганларни йулдан кайтарадилар.
    Мехмондуст киши

  4. Шахсий фикр

    ” Зарафшонни лойкатиб кечган
    Чавондозлар бордир бу элда”
    Каримов пайтида хам, хозир хам барака топгур чавондозлар ким улокни узокка олиб кочиш мусобакасида беллашишган ва беллашишмокда. Факат мукофат тайинлайдиган ва таркатадиган баковул узгарган, холос.
    Албатта ватанпарварлик рухи хар бир одамда булиши керак, лекин бу дегани шохнинг собик кули булиш керак,–дегани эмас, менимча. Мамлакатда булаётган узгаришларни факат куллаб-кувватлашдан ташкари,баъзи булаётган холларга хам фикр билдириш керак. Четдан кириб келаётган ва Узбекистонда фаолият бошлаётган баъзи фирмалар кандайдир шубха уйготади. Англиядан кандайдир шубхали фирма Тошкентда йирик курилиш ишларини уз кулига олса, устав капитали 10000 рубль (140-150 долл.) булган Россиялик кандайдир ООО “ПРОГРЕССГОРТЕХ” “Узбеккумир” АЖнинг акциясига эга булиши ажойиб. Аслида “Узбеккумир” ни “Узбекистон Темир Йуллари”га утказилиши кизик. ” УТЙ”— логистик компания, тог-кон ишлаб чикаришига нима алокаси бор?. Шу йусинда, ер шудгор килиш, экин экиш, галлани уриб олиш, унга айлантириш ва нон епиб сотиш ишларини кандайдир юк ташувчи автокомбинатга топширса хам буларканда?. Барибир уша комбинат ташийди-да. Энди, ООО “ПРОГРЕССГОРТЕХ” хакида, бу фирмани юридик адреси Москва Якиманка кучаси 1-уй, 1-этаж ва х.к. Генеральный директор Фалько Вадим Михайлович. Учредитель Емельянов Николай Геннадьевич. Шугурланиш фаолияти асосан “оптовая торговля. Хозирча бухгалтерия хисобатларини бирорта солик идорасига топширмаган. Демак, энди галла экишдан тортиб нон пиширишгача булган процессни оптовой савдогарга берамиз. Нима булаяпди?. Кумиримизни хам казиб ола олмай колдикми?. Махсулотга харидор йукми?. Халк ярокли кумир топа олмай юрибдику, кишда дарахтларни кесиб. Ёки давлат га валюта етмаяпдими?. Четга сотилмаган нарсани узи колмадику Узбекистонда.. Ёки бегоналаштиб, кейин банкрот килиниб, охирида сув текинга хусусийлаштириш процесси бошландими?. Бу афералар вактида Россияда авж олган эди. Ёки мен адашгандирман, балки мен айган ООО бошкадир?.

Leave a Reply
*