Menu
Categories
Исмат Хушевнинг бир йиллик ижодий сарҳисоби ҳақида мухлислар фикри
03/11/2019 Муносабат

Бир йиллик ижодий сархисобингиз хакида мухлисларингз фикрлари.

Сизнинг Бир йиллик дастурингиз Узбек Халкига Узбекистондаги энг нуфузли -Халк сузи, Узбекистон Овози газеталари ва Узбекистон янгиликлари телекурсатувларидан хам купрок кизикиш уйготди.

Бир йил давомида хали очилиши, кул тегизи мумкин булмаган пулат сандикларни ёриб утиб, якин 10-20 йилда айтилиши мумкин булмаган маълумотларни бутун оммага етказди.

Шавкат Мирзиёевнинг Мамлакатимизда олиб бораётган Уз Халкига булган чексиз гамхурликлари, хурматини, Одилона Адолатли Сиёсатини бутун Дунёга машал килди.

Мамлакатдаги эскилик иллатларни каттик танкид остига олиб Узбекистон фукароларини ижтимоий химоя килишда узининг салмокли хиссаларини кушди ва кушмокдалар.

Хар кандай муаммога ижодий ёндашиб ичига бевосита кириб кетиш, хар кимга хам насиб этмайдиган ноёб кобилятингиз билан тайёрлаган дастурларнгиз узининг реаллиги билан ажралиб туради.

Келажакда Сизннг дастурларингизга юксак парвозлар тилаймиз!!!

Бир гурух Ютубтомошобинлари номидан.

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*