Menu
Categories
Манбалар сенатор Мираброр Усмонов комага тушганини хабар қилди – Озодлик радиоси
03/13/2019 Бош мақола
Манбалар сенатор Мираброр Усмонов комага тушганини хабар қилди

Сенаторлар Мираброр Усмонов ва Рустам Иноятов

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Миллий Олимпия қўмитаси собиқ раиси 72 яшар Мираброр Усмонов 12 март куни кома ҳолатида Олимпия қўмитаси клиникасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган.
Бу ҳақда Озодликка билдирган Сенат ва Олимпия қўмитаси мулозимларига кўра, Усмонов Пахтакор метроси ëнидаги Олимпия қўмитаси клиникасида бехуш ҳолатда қолмоқда.
Усмонов жорий йил, 1 март куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида охирги марта кўриниш берган. Мажлисни ëритган журналистнинг айтишича, Усмонов охиригача ўтира олмай чиқиб кетган.
Усмоновга айнан қандай ташхис қўйилгани ҳозирча номаълум. Яқинларига кўра, Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ хасталик боис клиникага келтирилган.
Сенатор Мираброр Усмонов Ўзбекистон футбол федерациясини 2006 йилдан 2017 йилгача бошқарган эди.
Шунингдек, у 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.
Асли касби ошпаз бўлган ва мустақиллик йилларигача Тошкентдаги турли ресторанларда ошпазлик қилган Усмонов 1990-2005 йилларда савдо вазири ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистонда шакар импорти билан шуғулланган “Баҳо шакар” – Баҳодир Каримжонов 2013 йилда мамлакатдан қочиб чиқиб кетгани ортидан шакар импорти бизнесининг асосий монополисти Мираброр Усмонов экани айтибкелинади.
ОЗОДЛИК
"2" Comments
  1. холис фикр

    Каримов даврида кадрларни уз урнига нотугри куйиш окибатида иктисодиёт таназзулга учради. Бир томондан Каримов бошчилигидаги гурухлар мамлакатни талаган булса иккинчи томондан малакасиз кадрлар яъни факат узининг чунтагини уйлайдиган, Мираброр Умоновга ухшаган ошпазлар мансаб курсиларига утирдилар. Натижада мамлакатнинг бойлигини тарелкаларга солиб ма санга, ма санга- деб тепага ташлаб тураверди. Кадрларни танлашда уларнинг билимига эътиборни каратайлик -деган фикр умуман бегона булган давр хукм сурди. Минглаб Билимдон иктисодчилар куча колиб ошпазнинг савдо вазири булиши окибатида Савдо тизими кейинчалик Футбол терма жамоамиз холига вой булди.

  2. Бу инсон хам Узбекистан бойликларини кемирди, емокни кусмоги бор дейди… Энди жавоб боради хаммасига.

Leave a Reply to холис фикр
*