Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари”га хат: Каримовчанинг реваншизми!
03/14/2019 Бош мақола

12 март “The Guardin” нашрига хонимча ва жаноб кичик Каримовларнинг берган интервьюлари 27 йиллик “каттиккул диктатор” режими намоёндалари ва уларнинг ворислари томонидан хозирги Узбекистон ахли ва унинг президентига карши олиб борилаётган реваншистик курашнинг бир куриниши сифатида бахолаш лозим.

Чунки Каримовчилар 27 йил узбек халкини талаб чет элга олиб чикиб яшириб куйган мол мулкларидан айрилиб колиш хавфини олдини олиш учун Узбекистон хукуматини ички ва ташки томонидан узлуксиз бузгунчилик ва купорувчилик харакатларини олиб боришмокда.

Улар хокимиятда булишган вактларда, каримовчилар зулмидан токати ток булган ва чет эл мамлакатларига тирикчилик излаб чикиб кетган мехнаткаш узбек мухожирларини узга юртларда хам тинч мехнат килиб кун кечиришга куймай, Каримовнинг жаллодлари томонидан угирлаб олиб келиб зиндонларга солиб, кийнаб килмаган гунохларини буйнига куйиб уларнинг ва бола чакаларигача хаётини вайрон килиб, хохлаган ишларини килишган эди.

Гулнора Каримова угирлаб Республикадан ташкарига олиб чикиб кетган бойликларни бошкарувчиси, Лондондаги кичик Ислом Каримов хали хам энг хашаматлик уйларда яшаб, энг кимматбахо машиналарни миниб ялло килиб юрибди.

Онаси жиноятчи эканлигини судда тасдикланган булса хам, унинг жиноят йули билан топилган мол мулкига эгалик килаётган кичик Ислом Каримов оппокми?!

Яна чет эл ахборот воситаларига Узбекистондаги нохакликлар хакида жар солиши канчалик тугри?

Онанг ва барча уруг-аймокларинг харомдан ортириб чет элга олиб чикиб кетган бойликларни Узбекистон халкига кайтаришга оз булса хам харакат килганингда эди, ушанда сен хам Узбекистон граждани сифатида бу гапларни айтишга хакли булар эдинг! Каримовчилар 27 йил давомида халкни какшатиб топган ва чет элларга беркитган бойликлари уларнинг реваншизм курашига хизмат килаябди.

Уларнинг узбек халкига килган жиноятларига сиёсий бахо бериб, чет эллардаги беркитган бойликларини халк манфати йулида мусодара килиш, хамда уларнинг намоёндаларини Узбекистонга кайтариб олиб келиб очик суд килиш вакти етиб келди.

Сарик чирмовукни таг туги билан юлиб утда ёкилмаса, булар Узбек халкини косасини хеч качон окартиришмайди!

Ўрмонали,

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Leave a Reply
*