Menu
Categories
Ғаффор Ҳотамов: Тошкентда шов шув бўлган асар. 20-боб
03/14/2019 Адабиёт
 Абдулла Ориповнинг тўни
Таќдир ажойиботлари кишини ћамиша ћайратга солади…
Тўлќинлар бир-бирини ќувиб келгани каби, янги авлод ћам йўлида кўндаланг турган ќатламни янчиб ўтиб, тарих саҳнасига отилиб чиқишни истайди. У ќанча юлғич бўлса, шунча тез ва уюшиб ћаракат ќилади. Бундай вазиятда Ҳақ таоло назар солган покдил ва ћимояталаб одам жуда қийин аҳволда қолади.
Саксонинчи йилларнинг охирига келиб, вазият кескин тус олди. Чунки, Иблис салтанати илвираб қолган, золим сиёсат путурдан кетиб, янги бир замонга йўл очаётган эди. Табиийки, ҳар бир даврнинг ўзига хос товламачи ва олчоқлари бўлади.
Одил Ёќубов союзга раис бўлганида, Абдулла Орипов унинг ўринбосари эди. Шон-шараф деб ва, ундан ҳам муҳими, союзни олмоқ истаб, унга “миниб” олиб давр сурсам деган шайтон оз эмас. Итдай  изғийди. Аммо, союзда раис битта бўлади, ўринбосари ҳам саноќли. Шу боис, “учар”лар ўлиб-тирилиб ћужумга қилади.
Жоду иқлимга тус беради, шундан куч олиб, улар тикка ташлайди. Қашқирдай юзингга чанг солади. Қора қонингга белайди. Одамлар юрагини олдириб қўйган. Ҳеч ким “модерн ёшлар”га ёмон кўринишни истамайди. Чунки, улар кислотага ўхшаб емириб боради, унча-мунчани “синдириб” ташлайди.
Вазият шундай чигал ва чийратма.
Демократия.
От ўйин.
У кун сайин авж олади. Янги даврнинг Остап Бендерлари жавлон уради. Даврнинг ўзи йўл очиб беради, уларга.
Омон Матжон кўзи чиќќудек бўлиб, союзга талпинади, худдики союз – бахт, нажот! Атрофида бир гала шайтон. Улар Ориповга тазйиќ қилади. Усмон Азим Қачон ўласан?!” деб столида хат қолдиради.
Ўшанда вазиятдан келиб чиқиб, Орипов “Ёшлик” журналига, Матжон эса, унинг ўрнига ўтадиган бўлди.
Масала ечим топди.
1989 йил 11 апрел.
Пленум арафаси.
Тадбир енгил ўтсин деган ниятда ЦэКанинг Биринчи секретари Рафиқ Нишонов бир қатор шоир-ёзувчи ва адабиётчини суҳбатга чорлади. Унда Шавкат Раҳмон сўз олиб, Матжоннинг юзи қора, ичиям қора, ёшларни кўра олмайди, бахил ва ҳасадгўй, деб, ботқоққа тиқиб юборди, уни. Мулоқот якун топгач, Нишонов: “Матжон шилтага ботиб кетди, уни союзга ўтказиб бўлмайди”, деди, Ёқубовга.
Матжон гуруҳи ва жуфтлиги солган тилсим эди, бу.  Ҳамюртини олиб чиқаман деб Матжон ўзини қурбон қилди, гўё. Аслида, ундай эмас. Гап-гап билан Орипов четга суриб қўйилди. Чунки, у сайланадиган лавозимда ўтирган. Шу боис, ариза берган. Матжон эса, муҳаррир. У тайинланади. Агар, у союз раиси ўринбосари бўлганида, “бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилсин”, деб қарор қабул қилинар эди. Шу боис, жойида қолди.
Ва Матжон ҳамюртига йўл очилди…
Кечќурун Одил ака ЦэКа кечаси билан пленум аъзоларини тайёрлаб чиќиши зарур эканини айтиб, одамгарчилик юзасидан Матжонга маслаћат солди.
– Нима дейсиз, кимни илгари сурсак бўлади, Омон?
Матжон, табиийки, ёшлар етакчиси номзодини илгари сурди. Шундай қилиб,  ҳэ йўқ, ўша етакчи раис ўринбосари бўлиб олди.
Бу шундай “ўйин!”
Унга кўра, ўрин алмашиш реакцияси содир бўлди.
Шундан сўнг катта бир йиѓинда Орипов союзни дорга ўхшатди. “Союзга йўлим тушса, дорга осиш учун судраб кетаётган маћкумнинг ћолига тушаман”, деди у.
Аксига олиб…
Союз раиси билан чой ичиб ўтирган эдик, телевизор: “Мана, бўмаса!”, деб шуни кўрсатди. Ёқубовнинг кайфияти бузилди.
– Абдулла мени дорга ўхшатди! – деди у, ғазаби қайнаб. Мен ҳай-ҳайлаб қолдим, аммо, қайтмади. Бориб телефонни олди ва…
Бундай вақт излаган одаминг шуни кутиб қилт этмай ўтирган бўлади. Ҳамма ишлар бир-бирига мос ва мувофиқ келади. Инсу жин қаттим ишлайди.
Бу – шайтон “ўйин”ининг давоми эди, аслида.
Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, улар ёвлашди.
Шундан сўнг олам сув босгандай тинчиб қолди.
Орадан бир йил ўтгач, кечќурун, ишдан ќайтаётиб, мунаққид Яшар Ќосим:[6]
– Шоирникига ўтмаймизми? – деб ќолди.
– Нега? – дедим мен, ћайрон бўлиб.
– Устоз элликка тўлаяпти!
– Ќачон?
– Кейинги шанба куни!
– Йўѓ-э?
– Шундай, – деди Яшар. – Агар, Одил ака устоз ћаќида бир чиќиш ќилса, бири улуѓ шоир, бири улуѓ ёзувчи, зап иш бўлар эди-да!
Одил ака шундай қилса, икки орадаги ғубор кўтарилади, деб ўйладим мен. Ва шу хаёл билан адибнинг уйига бурилдим.
Ёќубов ѓира-шира хонада ќоѓоз ќоралаб ўтирган экан, пича гурунг қилган бўлдик, сўнг:
– Абдулла ака ћам элликка кириб ќўйипти! – дедим, томдан тараша тушгандай ќилиб.
– Йўѓ-э? – деди Одил ака таажжуб билан. – Ќачон?
– Кейинги ћафта…
– Яхши, – деди у ўзига хос салобат билан, кейин союз раћбари экани ёдига тушди, шекилли: – Бирон-бир мукофотга тавсия этамиз, – деб ќўйди.
– Одил ака, – дедим мен, маќсадга ўтиб. – Сиз бир катта ёзувчисиз, у киши эса, катта шоир. Сизларки бир-бирингизга аччиқ қилиб юрсангиз, биз, ёшлар нима ќилишимиз керак?
– Абдулланинг нимасидан ранжийман? У менинг укам-ку! Кечагина ёш бола эди, елкамга миниб оларди! Қаранг, элликка кириб ќўйипти! – деди Одил ака ћазин ўйга толиб. – Умр оќар дарё деб шуни айтади-да. Биз унинг ќишлоѓига борганмиз. У ваќт раћматли онаси ҳаёт эди. Отаси дунё кўрган одам, акалариям бамаъни. Палаги тоза, унинг. Ќишлоқ адоѓида бир булоќ бўлар эди. Ќир-адирлар, тип-тиниќ осмон, гала-гала сурув, ќаранг, нимани кўрган бўлсам, худди кечагидай кўз олдимда турипти…
– Шуни бир маќола ќилсангиз бўлмайдими, умуман, Абдулла Орипов ва унинг шеърияти ћаќида. Ћар ћолда, у тафаккурда бурилиш ясаган шоир!
– Шартмикан? Мен союз раћбари бўлсам, бир шоирни алоћида олиб олқишласам, кўпчиликка ёќмайди, бу! Унинг ѓаними меникидан ћам кўп, улар бирлашиб кетса, ёмон бўлади! Ћаёт сиз ўйлагандай эмас!..
– Бунга ортиќча эътибор қилмаслик керак, Одил ака, бари бир, Қодир Эгамнинг айтгани бўлади. Аммо, шундай ќилсангиз, сизга жуда ярашади…
Одил ака ўрнидан турди, хаёлга толганча хона бўйлаб юра бошлади. Кейин ичкари уйга кириб, бир тахлам ќоѓоз олиб чиќди, шундан сўнг кейинчалик донг таратган “Шоир ћаќида сўз” деган бадиани сўзма-сўз айта бошлади…
Адиб ўшанда мећрга чайиб олган кечинмасини ќуёшдек саховат билан тўкиб солган, шоирнинг фавќулодда ноёб даћоси ћаќида нозик кузатишларини хассослик билан унга сингдириб юборган.
“Шоир ћаќида сўз” Орипов туғилган куни адабиёт газетасида босилиб чиқди. Унинг ёруғлик кўриши иркит булутларни тилка-пора қилиб, кучли чаќмоќ чаќќандек воқеа бўлди. Ёқубовнинг аслликни ёқлаши ва бор овоз билан ҳақиқатни айтиши хусуматчи қавмни шошириб қўйди. Ва улар бошига биров чўқмор билан урган ҳўкиздай шошиб-тайсаллаб қолди.
Ўша оќшом Яшар Ќосим бир ќучоќ гул олди, Собир Ўнар совѓа-салом, хуллас, кечќурун шоирнинг уйига бостириб бордик. У киши бир уй мећмон билан кўнглини хушлаб ўтирган экан, бизни кўрган заћоти сапчиб ўрнидан турди ва ўзига хос маћобат билан:
– Одил ака ќани, Одил ака?! – деб сўради.
Кимдир Ёќубовга телефон ќилмоќчи, яна кимдир бориб олиб келмоќчи бўлди, лекин, Орипов унамади.
– Мен ўзим бориб, устозни “Мерседес”да олиб келаман! – деди у, ќатъий оћангда.
Тасаввур ќилинг, тўќсон биринчи йил, у ваќтда “Мерседес” отлиќќа йўќ, бироқ, шоир айтганини ќилди. Чиндан ћам, бориб Ёќубовни “Мерседес”да  одиб келди. У адибни тўрга, ўзи ўтарган жойга ўтќазди, фотиҳадан сўнг ичкари уйга кириб, бухороча зарбоп тўн олиб чиќди.
– Одил ака! – деди у, ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб. – Сиз менинг устозимсиз! Рост, умрим давомида кўп сайлов кўрдим, лекин, сизнинг ёзганингиз ћаётимдаги энг унутилмас ва энг баланд маќомдаги мукофотдир!
Орипов тавозеъ билан адибни ќучиб ўпди-да, ўша зарбоф тўнни уннг елкасига ёпди…
Қаранг, одамдан шу қолар экан-да!
Эсласанг, дилинг ёришади.
Ўшанда 1991 йилнинг 21 марти эди.
Эҳ-ҳэ-э! Шундан буён қанча ишлар бўлиб кетди. Кимлар ўтмади, ер титратиб? Дунё меники, деган золимлар қани?!
Қани, қутуриб даҳшат солган, осмонда туриб АҚШ президентига “сын мой, Обома!” деган полковник Каддафий! Амал ҳасратида дунёга ўт қўйиб, дарё-дарё қон оқизган жодугар! Кеча кўрсатди “Евроньюс”, ётипти арава босиб ўтган қурбақадай шишиб, хор бўлиб…
Эл-улус мунчоқдай тизилиб келиб, унинг турқига тупураётир…
         Қуръон:
         – Сизлардан илгари ҳам кўп ибратли воқеа-ҳодисалар бўлган. Ер юзини айланиб, (Ҳақни) ўйдирма дегувчи қавм оқибат нима бўлганини ўз кўзингиз билан кўринг.
 
         Абдулла Ќодирий:
         – Биз тош ќотган заминни чирмовуќдек ёриб чиќаётган халќмиз!
  
             [3]В. М. Бедаш. “Тайная магия”, Екатеринбург, Издательство Уральского университета, 1991 г.
             [6]Филология фанлари номзоди Яшар Қосим ўша кезлар “Ёшлик”журнали адабий танқид бўлими муҳаррири бўлган.
Leave a Reply
*