Menu
Categories
Абдувоҳид Сувонов: Қирқ тўққиз шаҳиднинг руҳлари учди…
03/16/2019 Адабиёт

БУГУН МУСУЛМОННИНГ
ҚАДРИ ҚОЛМАДИ !

Улар-ку тақдирдан, кўрди борини,
Балки, калимасин – айта олмади.
Аллоҳ билгувчидир, банда зорини,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Янги Зеландия, сукутга тушди,
Дунё мусулмонин, маломат қучди,
Қирқ тўққиз шаҳиднинг руҳлари учди,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Сурия, Ироқни жангоҳ қилдилар,
Ғазони, бошига не кун солдилар,
Мурғак болалари қурбон бўлдилар,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Ўнтўрт асрдирки, мана-шу ҳолат,
Ҳануз динга зулм, таъқиқ жамоъат,
Дунёда бўлсайди ростгўй, адолат,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Қаерларда сиз эй, сиёсатчилар?
Қурол, яроқ сотган тижоратчилар!
Разолатчилар сиз, надоматчилар,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Бир томонда Уйғур, тортмоқда заҳмат,
Ҳаёт наҳот қийноқ, ҳаёт машаққат,
Ҳаққингиз бормиди ? Солмоққа кулфат,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Бандага фарз эрур, беш маҳал намоз,
Иймон этиқодга, йўл беринг бироз,
Қиёмат кунида чин муслим, эъзоз,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Аллоҳ бу ишларга, бер ўзинг паноҳ,
Бевақт ўлим топди, қанча бегуноҳ,
Тинчликни бергин сен дунёда – ногоҳ,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Қачон куни битар – ёвуз террорлар,
Ожизга ўт очган – манқурт беорлар,
Қачон инсон бўлур – Худо безорлар,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Улар-ку тақдирдан, кўрди борини,
Балки, калимасин – айта олмади.
Аллоҳ тинглагувчи банда зорини,
Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !

Бугун мусулмоннинг қадри қолмади !..

©Абдувоҳид Сувонов
П/С 03.15. 2019 Йил
Янги Зеландияга теракт бўлди.
49 Нафар қурбонлар бор !
Дунёда тинчлик бўлсин азизлар, камчиликлар кун келиб битади.
Кеча бўлган воқеадан жуда қайғудаман !

"1" Comment
  1. Avvalo shahidlarimizga Allohdan rahmatlar tilaymiz . Shahidlarimizni eslaganlarni Alloh eslasin . Bu radical nasroniy terrochilarga ozining nafratlarini bildirib koyish har bir durust insonlarning birinchi vazifasidur . Siz bir sher yozib juda togri munosabat bildiribsiz . Imonning gozalligi mana shunday onlarda bilinadi . Buzning Ozbek musulmonlari ham – Islom olamidagi fakat yahshiliklargagina sherik emas , balki kaygu onlarida ham befark emasliklarini bildirdingiz . Yahshiyamki siz kabi hamurtlarimiz bor . Also kam bolmang ! …

Leave a Reply
*