Menu
Categories
Ғаффор Ҳотамов: Тошкентда шов шув бўлган асар. 21-боб
03/20/2019 Адабиёт

Ҳазил

Одил Ёқубов мажлисдан сўнг қабулхонада пальтосини ахтариб, узоқ овора бўлди.

Кийимлар қалашиб ётибди, ҳаммаси бир-бирига ўхшайди.

Ниҳоят, у пальтосини топди, энди уни кийишга қийнала бошлади.

Шунда котибаси бориб, оқсоқолнинг қўлидан пальтони олди.

– Нима қилмоқчисан? – деди адиб ажабланган бўлиб.

– Кийдирмоқчиман!

– И-я, ҳеч замонда жентльмен хонимлар қўлидан пальто кийганми? Уят бўлади, ахир!

– Мен бир қизингиз бўлсам, – деди жувон, пальтони кийдирар экан. – Бунинг нимаси ёмон, Одил ака?

– Нима-а-а? – деди адиб чўзиб. – “Қизингизман” дейсанми? Мен қачондан буён сени кўз остимга олиб, пайт пойлаб юрсам-у, сен бир пальто кийдириш билан қутулиб кетмоқчимисан?!

 

              Ќайд:

– Коинот тождори бино этган ва адлу эћсон билан бошќариб келаётган ўн саккиз минг олам ћаёт ва тириклик манбаи бўлган нурлар алангасидан иборат. Гоћо унинг оѓушида чарх уриб юрган юксак маќомли арвоћлар ћам ўткир ва зийрак кўзлар соћибига салом бериб ўтади.

Нур ћам, улар ћам оќ-оппоќ, она сути янглиѓ беѓубор.

 

Қайсин Қулиев:

– Дарёлар гувиллаб чопар денгизга,

Қушлар хаёлингни завққа ўрайди.

Замин мўъжизалар берару бизга,

Эвазига фақат ҳайрат сўрайди.

Leave a Reply
*