Menu
Categories
Миллий адабиётимизнинг сўнмас юлдузи – ЎзА
03/20/2019 Адабиёт

Миллий адабиётимиз сўнмас юлдузи

  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида “Сен баҳорни соғинмадингми?” мавзусида бадиий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи, улкан давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 78 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда шоирнинг рафиқаси Ханифа Орипова, қизи Зарифа Орипова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим иштирок этди.

IMG_20190315_170626_802.jpg 

Ижодий кечада сўзга чиққанлар Абдулла Ориповнинг ҳозирги ўзбек адабиёти ва замонавий таржимашунослик ривожига қўшган ҳиссаси, асарларининг руҳиятга таъсири, миллий маънавиятнинг шаклланишидаги ролини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, меҳмонлар тадбир қатнашчиларига шоир ҳаёти билан боғлиқ турли қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди.

а орипов1.jpg 

Миллий гвардия матбуот хизматидан маълум қилинишича, бадиий-маърифий кечада институт курсантлари буюк адибнинг сара асарларидан намуналар ўқиди. 

ЎзА
Leave a Reply
*