Menu
Categories
Уcмонхон Салохиддинов. Минг лаьнат сенга ўхшаган адвокатларга!
03/22/2019 Редакция почтасидан

Ассалому алайкум Усмонхон Салохиддинов ва сизнинг гумашталарингиз.

Сизларнинг теледастурдаги хатингизни укиб берганини эшитиб, куриб ушбу мактубни ёзишни карор килдик!

Биз Узбекистон фукаролари Наманган халкини хурмат киламиз. Бу вилоятдан дунёга машхур кишилар етишиб чикиб вилоятни дунёга танитган.

Минг афсус ва надоматлар булсинки, сизнинг ва атрофингиздаги гумашталарингизнинг, Исмат Хушев хакидаги хатингиз биз муштарийларни хавсалисини пир килди.

Яъни Наманганда ифлос, лаганбардор, кабих кишилар борлигига жуда-жуда ачинамиз. Айтишадику “Поданинг ичида битта ичи кетгани булса бутун подани булгайди”-деб.

Худди шундай сиз бутун Наманганни номини ерга уриб узбек халкининг юзига оёк куйдингиз. Сиз айтган – хато киламиз, узбек халки кечиримли булади.

Кечириш керак Ислом Каримов мустакилликни кулга киритди, мазмундаги фикрларингиз, мутлока нотугри. Иш бор жойда хатоликлар булади лекин бу хатоликларни курсата билган кишилар жазоланиши керак эмас.

Аксинча такдирланиши керак-бу энг тугри ёндашув ишга. Сиз ва гумашталарингиз мактаган даврда яъни 27 йил ичида кимдан-ким тугри фикр айтса уларнинг хаммаси камалди ва сургун килинди.

Хатто туртта одам кучада гаплашолмай колди. Кайсидир айгокчи фалон жойда 4 та одам гаплашиб турибди деса ушлаб кетиб сурок киладиган булиб колган эди.

Интернетдаги хакикий видео съемкаларни куринг, улар хеч канай монтажсиз, бу съемкаларда уша даврда узок йиллар камалган. Ш. Мирзиёев даврида озод килинган хакикий адолатли, халкни уйлайдиган, кишиларни курасиз.

Бу фикрларни биз айтаётганимиз йук. Уша съемкаларнинг узи айтиб турибди. Айтмокчисизларки И.Каримов мустакиликка олиб чикди деб, бу нотугри фикр хатто ш. Рашидов ЦК КПССнинг сиёсий бюросига номзод булиб утган бир пайитда.

Каримов бу бюрога хакикий аъзо булиб олганди ва мустакиллик тугрисидаги гояга карши булган ва кимдан ким бу гояни илгари сурса жазолаган. Кейинчалик СССР парчалангандан кейин бошка республикалардан урнак олиб мустакилликни эълон килиб куйган.

Аслида бу мустакилликка эришиш учун харакат килган куплаб инсонларни киритишимиз керак. Бу ном битта И.Каримовга богланмайди. Келажакда тарихчилар ушбу мавзуни кайта куриб чикадилар.

Сиз ва гумашталарингиз ёнини олаётган бир гурух муттахам, угри, жаллодларни худо хам кечирмайди. Уларни жазоси дузах, буни хозир билишмайдилар.

Нарги дунёга борганда дузах оловига туширилганда нималигини билишади. Бундай кимсаларнинг хажга сафари хам хеч гунохидан кечишга сабаб булмайди.

Узини хожи хисобласа хисолару лекин худонинг олдида улар гунохларга ута ботиб кетган гунохкор бандалигича коладилар. Чунки худонинг узи хаммасини куриб турибди.

Угри хожи эса мамнун ишидан,
Тинмайин эгарди саждага бошин.
Нобокор кимсанинг бу килмишидан,
Баттаррок корайди кабанинг тошин.

А. Орипов

Ислом Каримов Тошкентда куприк курди деб ёзибсиз. Куприкни Узбек халки Узбекистоннинг маблаги хисобига курган. Лойихачилари лойиха килган.

Энг аввало тахрирчи ва атрофингиздаги гумашталарингизга айтиб куйинг куприк ва йул утказгичларининг фаркини билишсин, уша матинни тузувчи гурухингиз.

Русчасига мост и путепров деб аталади. Йул утказгичларни куприк деб оммага олиб чикканингиз, бутун жамоот олдида кандай билимга эга эканликларингизни курсатиб турибди.

Шундай паст савия билан –мустакилликни кимлар харакат килиб эришгани тугрисидаги маълумотлар сизларда каердан булсин? Аввалига бутун Узбекистон халки кувонч билан карши олган мустакиллик узининг ижобий томонларини 5 йилгача курсата олди.

Кейинчалик бу мустакилик халк учун –куллик, тубанлик билан алмаштирилди. Мустакиллик 27 йил давомида факат Президент атрофида булиб колди.

Оддий халкнинг турмуш тарзи ёмонлашди. Ибтидоий жамоа тузумидан хам баъзи йуналишларда колоклашди. Ибтидоий жамоа тузумида утин куп булган.

Антик даврда одамлар оловни узига буйсундиргандан кейин хохлаган вактларида истаганча вакт олов ёкиш имконига эга булишган. Лекин И.Каримов даврида олов ёкиш хам муаммо булиб колди. Утин, газ, свет (электр токи) йук. Мана сизга хакикат.

Шавкат Мирзиёев даврига келиб узлуксиз электр энергиясини узатиш йулга куйилди. Бу энг катта кувончли вокеа! Хатто токнинг куплигидан баъзи вилоятларда лампочкалар ёрилиб майиший техникалар ишдан чикиб колаяпти. Бунга нима дейсиз? Электр энергияси билан халкни таминласа булар эканку.

Батавсия яна ёзадиган булсак маълумотлар куп. Лекин шу ерда максадга утиб куямиз. Биз теледастур томошобинлари сизнинг ва атрофингиздаги гумашталарингизнинг тухмат ва надоматларга тула ифлос жирканч мактубингиздан – Узбек халкининг ва президент ш.Мирзиёевнинг оташин душмани эканликларингизни билиб олдик.

Минг ланат сенга ухшаган адвокатларга. Сизга адвокатмас «чатвокат»деб ном куямиз хамма нарсани чатиштириб ёзганингиз учун. Сизга ва атрофингиздаги гумашталарингизга Узбекистонда урин йук! Хаммасини сурок килиб камаш керак! Ана шундагина узбекистон гуллаб яшнайди.

СИЗЛАРДАЙ кабих жирканч гараз ниятли кимсалар Исмат Хушевнинг овозини бугмокчи булаяпсанларми? Бу овоз мангу жаранглайди!

Исмат Хушевнинг овози бу- нохакдан камалган мингларча туткинларнинг овози!
Исмат Хушевнинг овози бу- мингларча етим болаларнинг ногиронларнинг овози!

Исмат Хушевнинг овози бу- И.Каримов айтган «дангасаларнинг» овози!
Исмат Хушевнинг овози бу- Андижонда катилон курбони булган Узбек халкининг овози!

Исмат Хушевнинг овози бу- миллион-миллион Узбек халкининг калбидаги яшириниб ётган овозлар!

Исмат Хушевнинг овози бу- Узбекистонни порлок ва форовон келажакка чорлайдиган овоз!

Исмат Хушевнинг овози бу- Президент Шавкат Мирзиёевнинг буюк ислохотларини дунё Узбекларига етказувчи овозлар

Дунё узбеклари нашрининг ашаддий мухлислари номидан!

21.03.2019

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Муродим Турдиев

    Узини “адвокат”деб атаган кишига жавоб ёки изох беришни узимга номуносиб хисобласамда баъзи фикрларни айтмокчиман:Ёзилган хат ута мантиксиз ва сафсатта булсада жуда куп маротаба кайта-кайта укилиб, тахрирдан утказилиб “силликлаштирилган”, демак бу хат муаллифлари бутунлай бошка одамлар эканлиги аник билиниб турибти, чунки муаллифнинг илгари сурилаётган хат мазмунига шунчалик саводи говлаб кетган акли ва фаросати етмаслиги аник. Узингизни инсонман, эркакман деб бош кутариб юришга ор-номус килмайсизми?

Leave a Reply
*