Menu
Categories
Исмат Хушев билан 20 минут Андрей Кубатин ва Акром Маликдек талантларга озодлик!
03/23/2019 Видео

"2" Comments
  1. Аҳмад Турон

    Ahmad Turon: Иноятов шайкаси зиндонга coлган Акром Малик озод этилсин!
    РЕДАКЦИЯ ПОЧТАСИДАН | 02/04/2019 8:26 PM 10407 МАРТА ЎҚИЛДИ
    ________________________________________

    Хақ сўзни тўсишлик- шайтоннинг иши,
    Xалқига золимдир – зиён қилмиши.

    Ватанпарвар журналист Исмат Хушевнинг тахлилларидан маълум бўлмоқдаки, Ўзбек халқининг бугунги ахволига, зиёлиларнинг зиндонга тиқилиши ва Ватандан мосуво қилинишига бир неча нопок ва саводсиз одамларнинг рахбарликка келиб қолгани сабаб бўлди.
    Улар ўзига ўхшаш хамтовоқларини давлат амалларига тортиб келаберган.
    Ўтган 27 йил халқимизга ибрат бўлиши, ва бундан кейин халқ рахбарлари этиб энг билимдон, одоб-ахлоқда камол топган инсонларни очиқ-ошкора сайловлар билан танланиши керак.
    Акс холда муттахам, бойлик ва амалга хирс қўйган, бир сўз билан айтганда шайтонга қул бўлганлар давлатга келиб қолаверади.
    Бугун Президент Мирзияев хақиқат томонида бўлса, университетни бир аммаллаб чала-ярим битиририб олган, билимли олим инсонларни таъқиб қилиб келган Иноятов шайкаси зиндонга cолган, улуғ Навоий ижодини чуқур ўрганган ва хаққоний тахлил қила олаётган Акром Малик озодликка чиқарилиши ва у халқимиз тарихи ва келажаги учун мухим бўлган ижодини эркин давом этиши даркор.
    Навоий нафақат хозирги замон туркий тилларни, балки дунё адабиётини мислсиз юксак поғоналарга олиб чиққанини эсдан чиқармайлик.
    Имом Ал-Бухорий, Абу Райхон Беруний, Мирзо Улуғбек ва Амур Темур ўғитларига биздан кўра яқин бўлган Навоий фалсафасини тушуниш ва ўрганиш халқимизнинг хозирги абгор ахволига хақиқий малхам бўлса не ажаб.
    Жамиятимизни соғломлаштириш, одамларимизни ҳам ислом ва ҳам туркий элатларимизнинг қадим-қадимларга бориб тақаладиган донолиги билан йўғрилган Навоий фалсафаси асосида тарбиялаш бизни ёруғликка, туркий халқларини бирлашишга ва ривожланишга олиб чиқади.
    Навоий нафақат Ўзбек, балки барча хозирги замон туркий халқларида бирдек чуқур ўқитилиши ва ўргатилиши зарур.
    Кўп юз минг кишилик Дунё Ўзбеклари жамоаси Президент Мирзияевдан Навоийшунос ёш олим Акром Маликни дархол озодликка чиқаришга ёрдам беришини сўрайди.
    Ahmad Turon
    (Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
    “Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

  2. Olg´a bosing aka!

Leave a Reply
*