Menu
Categories
Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси (Учинчи танқидий мақола)
03/23/2019 Демократия сабоқлари
ХДП раиси Хотамбой Кетмоновнинг маънавий дунёси 
Сиёсий партияларни ким назорат қилиши керак?
Партия раисларини-чи?
СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси…
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи
УЧИНЧИ МАҚОЛА
1.
Иккинчи мақоланинг “Сўнгсўз”ида шундай деб ёзган эдик:
“Биз бундан олти ой муқаддам эълон қилган биринчи мақоламизда Хотамжон Кетмонов раҳбарлик қилаётган ХДП даги носоғлом муҳит ва кадрлар қўнимсизлиги ҳақида гапирган эдик.
Шу ўтган олти ой давомида партия жойлардаги юзлаб ходимларини ишдан бўшатиш, уларнинг ўрнига ғўр ва тажрибасиз, тасодифий одамларни ишга олишдек тутуриқсиз фаолият билан шуғулланиб келмоқда.
Кейинги – учинчи мақолада биз бу ўта муҳим ва долзарб мавзуни батафсил ёритиш ва шарҳлаш ниятидамиз…”
2.
Бу борадаги кузатувларни даставвал ХДП Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўлимлари фаолиятига назар ташлаш билан бошлаймиз.
ХДП вилоят кенгаши раисаси Юлдашева Нилуфар Ахмедовна ҳаёти ва фаолиятидаги янгиликлар, у кишининг раҳбарлик борасидаги “хислат” ва “фазилатлари” кишини ҳайратлантиради.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун ҳар бир мулозим ўзига ва меҳнат фаолиятига танқидий кўз билан қарай олишини қайта ва қайта таъкидлаб турган бир пайтда, ХДП Тошкент вилоят Кенгаши раисасининг  худди Хотамжон Кетмонов каби ўз шахсига сиғиниш ва яккаҳокимлик руҳида ишлаши нега уларнинг партиядошлари томонидан жиддий таҳлил ва танқидга нишон бўлмаяпти?
Нега Тошкент вилояти ХДП Кенгашида бетўхтов содир бўлаётган юлғичлик, юзсизлик ва кадрлар қўнимсизлиги шу пайтгача партия аъзолари дохил тергов ва туриштирув органларининг муҳокама мавзусига айланмади?
ХДП Тошкент вилоят кенгаши раисаси Юлдашева Нилуфар Ахмедовнанинг ярамас раҳбарлик услуби билан яқиндан танишиш учун “Дунё ўзбеклари”га келаётган ариза ва шикоят хатларининг бири билан яқиндан танишсак, мақсадга мувофиқ бўлади…
3.
“Ассалому алайкум ҳурматли Исмат ака.
ХДП раиси Хотамжон Кетмонов ва унинг фаолияти ҳақидаги Сиз эълон қилаётган танқидий мақолаларни ўқиб, мен ҳам Сизга хат ёзишга қарор қилдим. Кеча Тошкент шахар кенгаши раиси Ҳайдар аканинг суҳбатидан ўтдим. У киши мен ҳақдаги маълумотнома билан танишиб, қайси туманда яшашимни сўради. Тошкент шаҳар Яккасарой районининг Қушбеги мавзесида туришимни айтдим. Сўнг кадрга тайинлаб, хужжатлар рўйхатини сўради, агар жума кунигача таёрлаб келсам, Марказий Кенгашда сухбат бўлишини тушунтирди.
Аввалги иш фаолиятим давомида бу ердаги ходимлар билан танишиб улгурган, кўплари билан салом алик қилиб юрардим, мен билан кадрлар булимига бирга чиққан ХДП шахар кенгаши раиси ўринбосари, Аброр исмли йигит мени бу ерга ишга олишлари туғрисидаги таклифни вилоят кенгаши ўринбосари Алишер билдирганини, Хозирда Наманган шахрида ишлаёғган собиқ ХДПнинг марказий аппарати ходимларидан мен хақимда суриштиришганини, улар мени жонкуяр ва ташкилотчи одам деб ижобий таъриф берганини, шундан сўнг мени ишга олишганини, айтиб берди.
Партия шахар кенгаши 4 қаватда жойлашган бўлиб, вилоят кенгаши 1 қаватда бўлганлиги сабабли раис ўринбосари Аброр мени кузатиб пастгача тушишини билдирди ва пастга тушганда, – Ака Алишер акани олдиларига кирамиз, бугун кечгача хужжатларни таёрлаб келсангиз, жума куни Марказий аппаратга сухбатга борасиз, Алишер кўп йиллар марказда ишлар бошқарувчиси лавозимида ишлаган Хотамжон Кетмоновнинг биринчи ўринбосари Улуғбек Назарович Бафоев билан алоқалари яхши сиз ҳақингизда айтиб огохлантириб қўяди, деди.
Биз биргаликда Алишерни хонасига кирдик, бу хабарни эшитиб хурсанд бўлди, Аброржон мени сухбатга боришим тўғрисида гапириб Улуғбек Назаровичга айтиб қуйишимни сўради. Алишер телефон қилиб шахар кенгашида 3-4 та туман кенгаши раислари йўқлиги, шунинг учун битта яхши кадрни тавсия қилганини, жума куни сухбатга боришини, қўллаб юборишни илтимос қилди. Вилоятда ишлаганлар, яхши биламиз, тажрибали, шу сохада яхши ишлаганлар, опа билан келишолмай чиқиб кетди ишдан деди.
Улуғбек Назарович ман танийман-ку, деб ярим минутча телефонни тинглади. Хоп тушунарли, тушунарли деб, телефонни кўйди. Ишга олишга қўрқияпти, Нилуфар Кетмоновгача кириб ёмонлаган экан, эртага гап сўз кўпаймасин, ғалвани кераги йўқ деган эмиш.
Исмат ака шунда сизнинг ХДП ҳақидаги биринчи мақолангиздаги сузлар ёдимга тушди, ХДПни сиз аёллар салтанати деб атаган эдингиз. Дарҳақикат ХДПда Кетмоновга қарашли аёлларнинг мақеи жуда баланд, уларнинг хохиш иродасига Удуғбек Бафоевдек узоқ йиллар ушбу ташкилотда ўринбосар лавозимида ишлаб келган сиёсий арбоблар ҳам қарши чиқа олмаслигига гувоҳ бўлдим.
Ўша куни суҳбат давомида, ХДП вилоят кенгаши раиси Юлдашева Нилуфар Ахмедовнанинг кейинги фаолиятидаги янгиликлардан хабардор бўлдим.
Хайдовчисидан ишдан бўшаши тўғрисида ариза ёзиб беришини талаб қилган ва хизмат машинаси калитини олиб кўйган, хайдовчиси Расулжон ариза ёзмай хар куни ишга келиб кечгача, қоровулхонада ўтириб кечги пайт уйига кетиётгани, бу орада хизмат машинаси учун бир нечта фамилия ёзилмаган йўл варақалари чиқаздириб, мухр босиб куёви ва бошқа турли шахслар хизмат машинасини буйруқсиз бошқариб юргани, бир неча кундан бери Кобальт кўринмаётгани, ўзи шахсий рақами Нессия 3 бўлган бир бегона одам билан ишга келиб кетаётгани, бундан ташқари ўзи ишга олиб келган бош бухгалтер Гулбахор билан жанжаллашиб қолгани, Гулбахор янги йилдан кейин бошқа ишга ўтиб кетмоқчилиги, уларнинг жанжаллашишларига ташкилот корпоратив картасига уйига рўзғор қилиши учун 1.5 млн сўм пул тушуриб беришини ва бу пулни ойлик чиққанида олишини айтгани сабаб бўлганлиги, бош хисобчи бунақа ноқонуний иш қилмаслиги, текширувчи келса жавоб бериш қийин эканини, шундоқ хам ноқонуний ишлатилган бир неча миллион пулларни ёпа олмаётганини айтганида сани ман ишга олиб келдим, кўрнамак экансан деб ҳақоратлагани ва шу каби ажабтовур воқеалардан хабардор бўлдим.
Демократик фуқоролик жамияти қуриш ва янгилаш жараёнлари кетаётган Ўзбекистонда катта инсонларнинг мақсад ва хохишларини жамият хаётида акс этиши учун фаолият олиб бораётган каттакон бир сиёсий партияда бундай разилликларнинг содир бўлаётгани жуда ачинарли хол албатта…”
(Хат муаллифининг исми фамилияси редакцияга маълум)
4.
Биз бу хатни эълон қилишдан олдин, Тошкентдаги махсус мухбиримизга юбориб, уни ёзган муаллиф билан учрашиб, сўнг биргаликда хатда келтирилган гап сўзларни текшириб кўришини илтимос қилдик.
Мухбиримизнинг бизга юборган маълумотларидан билдикки, шикоят хатида келтирилган гап сўзлар ҳали ҳолва экан. ХДП Тошкент вилоятидаги вазият – Партия Марказий Кенгашидаги асабий ва сунъий нотабиий ва носоғлом ҳолатдан ҳам оғир ва аянчли.
Одамлардаги қўрқув – ХДП Тошкент вилояти раисаси Нилуфар Ахмедовнага ялтоқилик қилмасанг, кўр-кўрона бўйин эгмасанг – ишдан ҳайдалиш қўрқуви бизни жуда ажаблантирди.
Ўзбекистондаги бу нуфузли сиёсий партия даргоҳидаги кадрлар қўнимсизлиги ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Тошкентдаги махсус мухбиримиз бу идорадан ноҳақ бўшатилган бош бухгалтер дохил ишлар бошқармаси раҳбарлари билан учрашиб, суҳбатлашди. Улар бизга ХДП Тошкент вилояти ва Марказий Кенгаши фаолиятидаги жиноий ҳатти ҳаракатлар ҳақида ҳикоя қилувчи бир талай ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишди.
ХДП Тошкент вилояти бўлимида фаол ёшлар кенгаши раиси, хозирда Нилуфар Йўлдошева томонидан ноҳақ ишдан бўшатилган Умид Хошимхонов эса ноқонуний ишдан кеткизилгани юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси, Меҳнат вазирлиги ва Президент ҳалқ қабулхонасига шикоят қилган…
5.
ХДП раиси Хотамжон Кетмоновга вилоят Марказий Кенгаши раиси ва ё раисаларининг яқинлик даражаси нима билан ўлчанади?
Уларни Партия Марказий Кенгаши раҳбарига ишончли ва сирдош, яқин ва дилдош бўлишининг талаб ва қоидалари, сабаб ва ақидалари борми?
Агарда бор бўлса, бу меъзон ва меъёрлар нима билан ўлчанади, уларнинг баҳоси қанча?
6.
Яқинда бизга ХДП Марказий Кенгаши бланкида ёзилган расмий хатлардан бирини юборишди.
Унда партия раиси Хотамжон Кетмонов Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмоновга ХДП Марказий Кенгашининг кўзга яқин ва фаол ходимаси Бадалова Нигоранинг Тошкент шаҳар Олмазор тумани Нурафшон кўчаси бўйлаб қурилган ва ишга туширилган янги уйлардан бирини “Ипотека кредити” орқали уй сотиб олишида ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган.
(Расмий хат фотонусхаси берилади)
(Расмий хат фотонусхаси берилади)
(Расмий хат фотонусхаси берилади)
Буни бир қараганда, партия раисининг ўз ходимларига меҳрибон ва ғамхўр экан деган яхши бир тасаввур билан ижобий қабул қилиш мумкин эди.
Агар биз бу масалада бошқа ажабтовур гап сўзлардан хабардор бўлмаганимизда. Бу расмий хат ва унинг бошқа тафсилотларини эрта бир кун тузилажак тергов органларига ҳавола этиб, мавзуни давом эттирамиз…
(Расмий хат фотонусхаси берилади)
Сўнгсўз ўрнида:
Биз бугун ХДП раиси Хотамжон Кетмонов томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Рахмонбек Усмонов номига юборилган сирли ва ажабтовур расмий хатни эълон қиларканмиз, шунга ўхшаш бошқа ҳужжат ва маълумотларни кейинги мақолаларда эълон қилишимизни маълум қиламиз.
Бир сўз билан айтганда, ХДП партияси Хотамжон Кетмонов раҳбарлигида жуда кўп ноқоний ишларга қўл урган, бир талай жиноий ҳатти ҳаракатлар содир қилган деган фикрдамиз.
Биз бугун биринчи маротаба эълон қилаётган ва очиқлаётган бу ҳужжатлар тергов идоралари томонидан синчиклаб ўрганилади ва тегишли чора тадбирлар кўрилади деб умид қиламиз.
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
 10 февраль, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…

2 шарҳ

  1. Uzbekistan89

    Telegramm va IMOdan qanday topsam bo’ladi?

  2. Ismat aka MAN SIZ BILAN BOG’LANMOQCHIMAN. NIMA QILAY?

    “Дунё ўзбеклари”дан: Бемалол, боғланаверинг, Файсбукдан, Телеграмм ва ё Имодан. Қолаверса мана шу ердан ҳам ёзинг дил сўзларингизни, бемалол…

"1" Comment
  1. томошобин

    Луттибоз Хотамга подвал муносиб, Порахур Хотамга занжир муносиб

Leave a Reply
*