Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Кубатин ва бошқалар ҳақида
03/23/2019 Демократия сабоқлари

 А.Малик, А.Кубатин, И.Худойберганов – барчасининг яқинлари деярли ёлғизликдан қаттиқ азоб чекишади.

Кўрсатувингиз орқали уларнинг ота-онаси, Кубатиннинг опа-синглисини аниқ адресини аниқлаб, очиқ эълон қилинг.

Беришса, телефонини ҳам.

Энди кишилар қўрқмасдан бориб, уларни кўнглини кўтариши мумкин, айниқса мухлисларингиз.

Моддий ёрдам керак эмас, лекин одамлар ўзларининг ёлғиз эмаслигини, минглаб кишилар улар билан биргалигини билиш шундай далда берадики, буни сўз билан тасвирлаш қийин.

Шу усул билан уларни тутиб турганларга ҳам қаттиқ зарба етади.

Тасаввур қилинг, ҳар куни 10 киши улардан хабар олса, хар бири яна ўн кишига айтади – эффект домино деб шуни айтишади.

Халқ орасида уларни ҳукумат айбсиз қамоқда ушлаб турибди деган фикр тобора кенгроқ тарқала бошласа, ҳукуматни ўзи тезроқ чиқариб юборади.

“Дунё ўзбеклари” мухлиси

(Хат таҳрирсиз эълон қилин

____________________________________________________

Leave a Reply
*