Menu
Categories
Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси (Тўртинчи танқидий мақола)
03/23/2019 Бош мақола

 

ХДП раиси Хотамбой Кетмоновнинг маънавий дунёси 
Сиёсий партияларни ким назорат қилиши керак?
Партия раисларини-чи?
СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси…
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи

 

Тўртинчи мақола

 

 1.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Компартиядан ХДПга вилоят, шаҳар ҳамда туман марказидаги каттакон мустахкам бинолар, маҳобатли мажлис ва тантаналар ўтказиш саройлари, автогаражлар, шунингдек гектарлаб ер майдонлари хусусий мулк сифатида ўтган.

Яъни, Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг меросхўри саналган. 

Бу бино ва иншоотлар электр энергияси, сув, газ, канализация ва бошқа зарур шароитларга эга бўлганлиги сабабли кўп йиллардан буён уларга  қанчадан қанча тадбиркор ва сармоядорлар эгалик қилиш учун харакатлар қилишган.

ХДПнинг 2013 йилгача бўлган рахбарияти ўз ишига виждонан ёндошгани, партияси – бурчига садоқати туфайли 22 йил мобайнида бу иншоотларни асраб партия манфаатини ўз манфаатидан устун кўйиб келганлар…

 

2.

2013 йилда ХДП Сиёсий Кенгашига раис бўлиб Хотамжон Кетмонов келганидан кейин мамлакат бўйлаб партия биноларини сотиб юбориш, тадбиркорларга пул эвазига фойдаланишга бериш, бир икки йил ўтиб эса, қандайдир шубҳали йўллар билан хусусий мулк сифатида кадастр ҳужжатлари қилиб бериш ҳолатлари содир этила бошланди.

Хозирги кунда ХДПнинг кўплаб туман ва шаҳар кенгашлари бинолари сотилиб кетгани сабабли, аксар аъзолари ижарада ўтирибди ёки партия учун битта-иккита тор хоналар ажратилган, холос.

Бу борадаги тасаввурлар аниқ ва равшан бўлиши учун, фактларга мурожаат қиламиз:

1. Андижон вилоят кенгашининг Архив биноси, ХДП фойдасига ётарли далил ва хужжатлар бўлигани холда хокимият фойдасига партия Марказий Кенгаши юристи Улуғбек Худойназаров томонидан 2015 йилда Судда қасддан ютқазилди.

2. Фарғона вилоят кенгашининг катта ер майдонининг ярми тадбиркорга бино қуриши учун 2015 йилда сотиб юборилган.
Бундай адолатсизликка қаршилик кўрсатган вилоят кенгаши раиси ишдан олиниб ўрнига Кетмонов билан СНБда ишлаган бир тажрибасиз аёл тайинланди.

3. Наманган вилоят Кенгашининг 3 қаватли биносининг бир қисми ҳамда атрофидаги ер майдони билан тадбиркорга музқаймоқ сотиш ва кафе сифатидан фойдаланиш учун 2013 йилда сотиб юборилган.

4. ХДПнинг Норин туман Кенгашининг 3 қаватли биноси 2014 йилда сотиб юборилган.

5. ХДП Сирдарё тумани Кенгаши балансидаги гараж ер майдони билан 2018 йилда сотиб юборилган.

6. ХДП Жиззах валояти Пахтакор туман кенгашининг ер майдони ва биносининг бир қисми 2016 йилда сотилган.

7. Самарқанд шаҳридаги бундан 120 йил аввал пишган ғиштдан қурилган тарихий обида хисобланадиган, ХДП Самарқанд шаҳар кенгашига қарашли бўлган 2 қаватли мустахкам бино 2014 йилда сотиб ютиб юборилган.

8. Сурхондарё вилоятида ХДП Денов туманига қарашли бўлган 3 қаватли каттакон бино тўлалигича 2016 йилда тадбиркорга сотилган.

9. ХДП Бухоро шаҳар кенгашига қарашли 3 этажли бино 2017 йилда сотиб юборилди.

10. ХДП Хоразм вилоят кенгашига қарашли мажлислар зали ва унинг ер майдони 2015 йилда сотиб юборилди…

 

3.

Бугунги кунда бундай ишларга навбат Тошкент вилояти ва Тошкент шахрига келди.

Ангрен шаҳар кенгаши биноси хокимликка бериб юборилди.

Оққўрғон, Бўстонлиқ ва Бекобод туман кенгашлари ва бир неча бошқа туманлар биноларини тадбиркорларга хокимликка берилган.

Бу ўзига хос синалган усул, орада туман раислари бир икки марта алмашгач, излар босилгач, сотиб юборилади.

 Бизнинг манбада Қашқадарё ва Қорақалпоғистон бўйича тўлиқ ва аниқ  маълумот йўқлиги боис, бу вилоятлардаги асл ҳолатни тергов идоралари аниқлаштиради деган ниятдамиз…

 

4. 

Хотамжон Кетмонов марказий аппарат ва вилоят рахбарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишларда, ўзининг хозир хам “действуший сотрудник” – яъни амалдаги СНБ ходими эканлигини таъкидлашни яхши кўради.

Мавзуни айлантириб Динамодан (СНБ идораси шу ерда) ойлик олиб келганини ёки ойлик олиб келиш учун чақиришганини гап орасида қистириб ўтади.

Бундан мақсад ўзи томонидан амалга оширилаётган ва оширилиши мумкин бўлган қинғир ишларга қарши чиқишларини олдини олиш, ходимларни қўрқитиш…

 

5.

Нигора Бадалова хозирги кунда ХДП нинг қироличасига айланиб улгурган.

ХДП раиси Хотамжон Кетмонов тушликни ҳам, кечки овқатни ҳам Олмазор туманидаги Нурафшон кўчасидаги янги Қурилган, ўзи томонидан Нигорахон учун олиб берилган 3 хонали шинам квартирада қилади.

Нигора Бадалова ўзидан 16 ёш катта бўлган раисни ўзига шунчалик боғлаб олганки, Хотамжон ўзининг кўп йиллик турмуш ўртоғи ажрашиб кетиши тўғрисида айтиб жанжаллар қилганига қарамасдан, Нигора Бадалованинг хонадонига боришда ва шу ерда тунаб қолишда давом этмоқда…

 

6.

ХДП Марказий Кенгаши аппарати ходимлари канцелария бўлими бошлиғи лавозимида ишлайдиган Нигора Бадалова билан эхтиёт бўлиб муомала қиладилар, чунки бу хоним ХДПдаги кадрлар масаласини хал қиладиган кудратга эга эканлиги кўпчиликка аён.

 
Хотамжон Кетмонов томонидан олинган Нурафшон кўчасида Қурилган кўп қаватли намунали уйлардан яна биттаси ХДП Марказий Кенгаши юристи Улуғбек Худойназаров номига расмийлаштирилган бўлиб бу уйни раис ўзи учун олган.

Бу иккита квартира яъни Нигора Бадалова ва Хотамжон Кетмоновнинг уйлари – ойлик бадаллари муддатидан олдин ортиғи билан тўлаб борилмоқда…

 

Сўнгсўз ўрнида:

Бир пайтлар энг нуфузли ва энг кўп аъзоларга эга бўлган Халқ демократик партияси секин аста ич-ичидан нураб, тўкилиб бормоқда.

Бунга энг асосий сабаб – ХДПга носоғлом муҳит ва фисқу фасод олиб кирган Хотамжон Кетмонов сабаб бўлди.

Бу инсон ХДП тарихида ўзига хос ўчмас из қолдирса ажабмас…

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

21 март, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…

"3" Comments
  1. Тошкентдан

    Хотам Кетмоновни каматсангиз, унга оиласи бола чакасидан ташкари яна бир нечта муштипар аёллар кулига караб турибди. Уларни ахволи нима булишини хам уйладингизми?

  2. Бундан ташкари, Кетмонов Фаргонада чегарада ишлаган пайтида (чамаси шу 2007 йиллар булса керак) бир шериги билан бир одамни кабинетда сурок пайтида пистолет билан отиб улдиришиб, лекин уша улган одамни кулига пистолет тутказиб узини узи отиб улдирдига чикаришган. Аслида у одам бошини орка томонидан отилган булган. Узини узи улдирмокчи булган одам хеч жахонда бошини оркасига куйиб отмайди пистолетни. У одам сурок пайтида Кетмонов томонидан отиб улдирилган. Лекин бу иш бости бости килинган.

  3. Bu partiya (Xalq Dushmanlari Partiyasi) butunlay yo’q bo’lib ketsin, amiin.

Leave a Reply
*