Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Сизга анча хафсалам бор эди, йукотдингиз…
04/03/2019 Демократия сабоқлари

Салом алайкум.
Аввал бошдан кизикиб карадим видеоларингизни. Тахминан 30 фоиз фойдали ахборот бор эди. Декабрнинг охири, январнинг 20 саналаридан бошлаб турли хатлар, маколалар билан муайян йуналишга солишга харакат килдим, эришдим хам.

Зелимхон Хайдаров тугрисида курсатувларингиз бошланишига сабаб булган уша турт катор хатни хам мен ёзгандим. Ундан кейин, бир мухлисингиз, бир сизга карши кишилар сифатида гуёки ёзганларингиз нишонга бориб тегаётгандек, кунглингиз кутарилиши учун хам яна китиклаб турдим. “Зелимхон, Хайриддинлар эмас, сен подвалга, деб уч марта ёзибди”, деб хандон кулгандингиз, ёдингиздами? Уша хатда факат Хайриддин дейилганди, яхши айлантириб кетдингиз. Роса куч берди сизга.

Бир нечта маколалар ёзиб юбордим.

Эътибор берган булсангиз, айнан январдан кейин кескин ошиб кетди укийдиганлар сони.

Январни бошида “Барча хатда Исмат Хушев буюк, шунга ухшаш гаплар ёзилган, менга савол беринглар”, дегандингиз. Яъни, мавзу муаммоси бор эди. Хар качон туртки буладиган хатлар бормаса, яна сустлашиб колардингиз.

Хар куни ишга бориб-келиб, яна курсатув килиш осон эмасдир. Аммо яна бир жихат хам бор. Шунча ёшга кирибсиз хам, йуколмабди. Уз устингизда ишлаш, билим олиш. Шу йук. Назм ва наср, яна унча-бунча билимларни устидан бир сирпаб олиб, кишиларнинг эътиборини доимий тортиб юриб булмайди. Журналист хеч булмаса битта сохадан, асар ёзишдан ташкари, кучли булиши керак. Иктисод булсин, жуда яхши, ишлаб чикариш ва техника, бу хам ёмон эмас, хукук сохаси, дуруст.

Сизда эса шулар йук. Сал устидан бордир, лекин чукур билим йук. Аммо апломб бас деганча. Авом учун мос услуб, бошкалар эса тезда бунинг фаркига боришади.

Ёшим фалонга борди, энди ижод килиб колай, одамларга сузимни айтиб колай, деган принцип бекор. “Бешикдан кабргача илм изла”, дейишган. Сафарга чикиб, Узбекистонга келиб, базадан ажрадингиз, дархол сифат тушиб кетди. Курук эмоция хеч кимга ёкмайди. Мен дам олишга келдим, шикоят тинглашга эмас, (мазмунан шундай) кабилидаги гапларингиз сизга ишонган инсонларга бир зарба булди.

Жимгина келиб-кетсангиз булмасмиди унда? Ёки бир ёшрок журналистни узингизга вакил килиб белгилаб, хеч булмаса сизни кураман деганлар билан жамлаб бир учрашиб, дардини тинглаб, шикоятларини олиб, кунгилини кутарсангиз-чи?

Жуда булмаса кийналиб юрган Малохат Эшонкуловага хар ойда юз доллар бериб, хамкорлик килинг, сизнинг номингиздан шикоятларни олсин, битта-яримта амалдор билан учрашсин, сиздан хайикиб, унга хам тузукрок муомала килишарди.

Мен уни танимайман, Узхалкхаракати ва Дунёузбеклари сайтлари оркали билдим кийналиб юрганини.

Мен битта-иккита танишларимга сиз билан хамкорлик килишларига маслахат бергандим. Сизни Тошкентда хам редактор булиб юрган пайтларингиз бир-икки кургандим. Яхши маънода, отдай пишкириб юрардингиз. Узингиз хам отнинг устида эдингиз. Мусофирчилик анча босган экан, лекин яна халкнинг эътибори сизни тез узгартирди.

Икки-уч ойда узгартирди. Яна пишкиряпсиз, лекин отнинг устида эмассиз. Узингизни босиб олинг, буни хам яхши маънода айтяпман.

Гап хайкириб гапиришингиз, “Мен Исмат Хушевман” деб такрорлашда эмас. Буни журналистик усул деб кабул килса булади. Яна халкдан узоклашяпсиз, гап шунда.

Сизга анча хафсалам бор эди, йукотдингиз.

“Унда мени курманг, учиринг”, деб хурсанд булишга шошилманг.

Узгармасангиз, бошкалардан хам ажрайсиз.

Ижодингизга барака тилаб коламан.

Номаълум мухлис

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Ҳожи бобо

    Наъмалум мухлис! Агар юрагингизда озрок булсада, мардлик булса , диёнат колган булса (аввалом бор аслда булганлиги катта шубха тугдиради), писмики – игво килмасдан исмингизни ёзсангиз. Одамларнинг фикри тор ва ифлос булишидан озрок хабардор эдим, лекин Сизчалик тубан булишини тасаввур килишим жуда кийин эди Мениниг маслихатим: Катта ойна олдида туриб уч марта “Нега мен бунча бефаросатман?” деб савол беринг. Жавобини оласиз

Leave a Reply
*