Menu
Categories
Инвестор кафолат сўрайди! (Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев диққатига)
04/06/2019 Бош мақола

 

ИНВЕСТОР КАФОЛАТ СЎРАЙДИ…

 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев диққатига.

 

1.

Шу кунларда Ватанимиз – Шавкат Мирзиёев бошчилигида инқилобий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда.  Агар, таъбир жоиз бўлса бугун Ўзбекистон катта қурулиш майдонига айланган. Аслида, Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича катта тажрибага эга мамлакатларидан биридир.

Неча асрлардан буён салобат тўкиб турган Самарқанд, Бухоро, Хивадаги қадимий қалъалар, обидалар, миноралар бунинг яққол мисолидир. 

Шу ўринда,  соҳибқирон Амир Темурнинг: – агар, кимдир бизнинг қудратимизга  шубҳа билдирса, биз қурган иморатларни кўрсинлар., деган башоратлари эсга тушади…

2.

Лекин, техника тараққиёти, халқаро сайёҳлик талаблари дунё шаҳарлари қиёфасини кескин ўзгартириб юборди.

Бунинг яққол мисоли яқинда Президентмиз Шавкат Мирзиёев сафарда бўлган мўъжизавий Дубай шаҳри десак сира адашмаган бўламиз.

Шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев барпо этилаётган бинолар, йўллар жаҳон стандартлари даражотида бўлишини талаб қилмоқда. Бу талабларни мукаммал адо этиш учун катта маблағ ва инвесторлар зарурлигини яхши англаб олишлари зарур.

Чунки, хорижлк инвесторларнинг ҳам ўз талаблари бор. Улар биз кўникиб қолган: – бер – бер, чўз-чўз, “шапка.,”деган бюрократик тўсиқларни тан олмайди…

3.

Таъкидлаш жоиз, Тошкент шаҳрига тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким бўлганидан сўнг вазият анча ўзгарганлигини – пойтахтдаги улкан қурилиш, ободончилик ишлари яққол тасдиқлаб турипти. 

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Қалампир. Уз” нашри мухбири билан самимий суҳбатини тинглаб, унинг ўз фикрига эга шахс эканлигига амин бўлдик. (https://ok.ru/video/1393792846379)

4.

Лекин, бизга келаётган хабарларга кўра шаҳар ҳокимиятида жуда тез ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам анчагина.

Хабарлар таҳлилига кўра, бу кадрлар масаласи бўлиб, шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов ва Кадастр Бошқармаси раҳбарлари ана шу сунъий муаммоларнинг энг асосий сабабчиларидир. 

Исми сир қолишини сўраган танишимизнинг сўзларига кўра катта сармоя киритиш ниятида келган арабистонлк инвестор ҳокимият мулозимларининг сансалорлиги туфайли қайтиб кетганганлиги оқибатида уни таклиф қилган тадбиркорнинг лойиҳаси барбод бўлган.  

Мана Сизга бугунги бюрократиянинг аччиқ меваси…

5.

Яна бир тадбиркор ҳамюртимиз билан суҳбатлашганимизда унинг европа услубида тайёрланган тайёрланган «OQ TEPA CITY» қурилиши лойиҳаси ҳам ана шундай аҳволда экани маълум бўлди.

Ушбу лойиҳа учун шаҳарнинг Оқ тепа ҳудудида ўтган асрда қурилган таъмирга муҳтож 2 қаватли турар – жой бинолари жойлашган массивдаги 9,6 гектар ер майдони танланган.

 Лойиҳанинг умумий суммаси 481,4 млрд сўм, шундан 332,0 млрд сўм ташаббускорнинг ўз маблағи, 18,0 млн АҚШ доллари  хорижий инвестор ҳисобидан. 

Ушбу ҳудудда:

  1. Битта 14 қаватли;
  2. 8 та 12 қаватли савдо ва маиший хизмат шахобчаларига эга турар – жой бинолари.;
  3. Учта бир қаватли маиший савдо шахобчалари.;
  4. 870 кв.метр ер майдонида битта бир қаватли маданий марказ;
  5. 27000 кв.метр ер майдонида ер ости паркинг қурилади.;
  6. Уйлар оралиғи, маданй марказ ва савдо шахобчалари оралиғида кўкаламзорлаштирилган истироҳат боғлари барпо этилади;
  7. Қуриб битказилган уйлардаги хонадонлар биринчи навбатда уйлари бузулган фуқороларга тақсимланади…

6. 

Суратларни кўриб очиғи лол қолдим. Энг муҳими ушбу ҳудудда яна юзлаб хонадонлар пайдо бўлади.

Давлатдан бир сўм олинмасдан барпо этиладиган сити шаҳарча қурилиши режаси, келгусидаги кўриниш акс эттирилган фото ҳужжатлар шаҳар ҳокимиятига ўтган йилнинг декабь ойида тақдим этилсада., ҳануз жавоб йўқ!

Бу бир лойиҳа мисолидаги муаммо, лекин афсуски бундай муаммога дуч келаётган тадбиркорлар кун сайин кўпайиб бормоқда…

7.

Лойиҳа яратиш, инвесторни жалб этиш бир муаммо бўлса, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш шаҳар қуришдан ҳам катта муаммога айланган.

Бугун Тошкентда юзлаб тадбиркорлар ўз хорижлик инвесторлари билан  шу муаммо ечимини кутиб умрларини елга совуришга маҳкум этилган.

Муаммо сабабларидан бири: – Президент Шавкат Мирзиёев узоқни кўзлаб имзолаган 55/11- сонли қарорни гўё ўзига дастури амал қилиб олган шаҳар ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов айнан шу фармонни рўкач қилган ҳолда туман ҳокимларининг қўлларини боғлаб, уларни мутлақа ҳуқуқсиз қилиб қўйган?!

Туман ҳокимларида шаҳар ҳокимияти ходимларига мутлақа кераксиз маълумот тайёрлашдан бошқа ҳуқуқнинг ўзи қолмаган.

Шу боис, муаммо жойида ҳал этилмасдан, аризалар, шикоятлар, отписка жавоблар идорама – идора саёҳат қилиб ҳатто бизга – Ўзбекистондан олис Канададаги “Дунё ўзбеклари”нинг Торонтодаги қароргоҳига ҳам етиб келмоқда….

 8. 

У ҳолда на оддий фуқоро, на тадбиркор, на инвесторга ҳеч қандай амалий ёрдам бераолмаса-да, кечаю – кундуз елиб югурадиган туман ҳокимликларининг кимга кераги бор?!

Бизнингча, бу ҳар бир идора, ҳар бир ходимнинг вазифаси ва жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилмагаганлиги оқибатида содир бўлаётган жиноий сансалорлик.

Бу сансалорлик замирида эса таъмагирликдан ўзга манфаат йўқ!

Туман ҳокимлиги елиб югуриб инвестор топса, шаҳар ҳокимияти ходими: – лойиҳа учун қанча олгансан., дейди. Агар, яхшилаб текширилса Д.Ҳидоятов ва унинг мулозимларининг ўзлари ғирт таъмагир эканлиги маълум бўлади…

9. 

Кўряпсизми, бу бюрократ мулозимлар ҳатто Президентнинг яхши ниятда чиқарган фармонидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, яна саботажни давом эттирмоқдалар!  

Порахўрикка қарши курашишни – порахўрдан, коррупцияга қарши курашишни – энг катта коррупционердан талаб қилишнинг ўзи ғирт нодонлик!

Уларга қолса, лойиҳа яратган, инвестор топган  тадбиркор куйиб қолса ҳам, ер фақат улар лозим топган ва чўталини олган тадбиркорга берилади…

10. 

Муҳтарам мулозимлар, муҳтарам коррупция корчалонлари, огоҳ бўлинг! Огоҳ бўлинг!  Ислом Каримов даврида удумга айлаган бу иллат илдизига Шавкат Мирзиёев болта урганига анча бўлди.  

Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Қалампир.Уз” нашри мухбири билан суҳбатда, бошқарув, сиёсат масаласида тажрибасиз бўлсада, энди ишни анча ўрганиб қолганлигини эътироф этиб, уч ой, узоғи билан олти ойда шаҳар аҳолисини хурсанд этадиган янгиликларни эълон этишини баён этди.  

Бизга мурожаат этаётган кўплаб тадбиркорлар исмлари сир қолишини сўрашади. Бунинг сабаби улар асосий ишлари қолиб, идорама – идора, судлашиб юришни истамайдилар.

Яна бир хатарли тарафи шундаки, агар қонуний кафолат бўлмаса хорижлик сармоядорлар ҳам биздан юз ўгириши табиий ҳолга айланади…

Сўнгсўз ўрнида 

Биз асли тадбиркор бўлган шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қўли тоза ва ҳалол, инсоф-диёнатли, самимий инсон эканлигига ишонамиз ва у ўз командасини таъмагир порахўрлардан тозалаб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган юксак ишончни шараф билан оқлайди деб умид қиламиз. 

 

Исмат Хушев

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

04 апрель, 2019 йил, Торонто шаҳри, Канада…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply
*