Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга Ҳамроқул Асқардан шеър
04/07/2019 Адабиёт

Т И Л А К Л А Р

Президент маслаҳатчиси рутбасига
ҳавасманд дўстим Исмат Хушевга

Дўстим орзуларинг бағоят яхши,
Бу девлар хуш кўрмас тилакларингни.
Улар дарвеш шоир, ё эмас бахши –
Синдириб яйрайди билакларингни.

Дунёнинг зўрлари бари ҳамтавоқ,
Уларни бошқарур сирли ҳукамо.
Буни англамайди фақат ғўр, аҳмоқ,
Ёки, тафаккурдан ақли мосуво.

Аслида бул жаҳон бўлиб олинган,
Шуларга боғлиқдир кечмиш исматинг.
Тақдиру азалнинг қулфи солинган –
Гар, шукр қилмасанг зиндон қисматинг.

Ризқин териб юрган чумчуқдек ночор,
Гоҳо қорни тўйса, гоҳо оч наҳор.
Ғарибу саргардон, қанча қавминг бор,
Шўрликлар қувонар келди деб баҳор.

Эски яраларнинг илдизи чуқур,
Олис мозийлардан келар унлари.
Асли, кўзларимиз бўлгандир сўқир –
Улуғлар бир – бирин сотган кунлари!

Қонингда ваҳима кўпирган чоғлар,
Кесиб ташлайсанми томирларингни?!
Дарёлар қуриса, қуласа тоғлар,
Қаерда сақлайсан бовурларингни?!

Шоҳаншоҳ падари қочганда четга,
Жалолиддин чиқди қиличин сермаб.
Чингизхон тан берди бул ёвқур зотга,
Уни қўлламади на турк, на араб?!

Улуғбек фитналар қурбони бўлди,
Фалакларда қотди буюк армони.
Темур салтанатин юлдузи сўнди,
Кўзи оч бекларнинг келгач замони.

Китоблар ёқилди, хор бўлди санъат,
Маддоҳлар золимга битганда достон.
Қани Темур тузган буюк салтанат,
Нимта – нимта бўлди улуғ Туркистон!

Ҳушёр яшаб ўтди қанча огоҳлар,
Таъма қилмадилар на сену мендан.
Мечкай амалдорлар, суллоҳ маддоҳлар –
Ватан севмоқликни ўргансин сендан!

Бетакрор зот эди Абдулла Ориф,
Сен ҳам аямадинг ундан меҳрингни.
Олис Амирқода бўлганда ғариб –
Яшира олмадинг сен ҳам қаҳрингни…

Алданиб яшайди доною, нодон –
Чинакам ҳур замон энди келгуси.
Ҳануз оқланмади Самандар Қўқон,
Бу ҳам қаттолликнинг маъшум белгиси!

Шуми, адолатнинг талъати, нархи.
Мардларни хор этса бу золим фалак.
Ёки, Тангримизнинг келдими қаҳри,
Милёнлаб ўзбегим хорижда ҳалак.

Хатарли бир шубҳа бошларни эгиб,
Ногоҳон қақшатди юрагимизни.
Кўринмас бир пайкон елкага тегиб –
Бурдалаб ташлади курагимизни.

Яна бош кўтарди ул ёвуз иллат,
Энди бизга нажот фақат Ўзидан!
Ҳамиша хор бўлган шу шўрлик миллат –
Улуғлар тонганда олтин лафзидан.

Мансаб ҳам аслида мисли кишандай,
Лек, тотли кўринар ғофил башарга.
Ўзингнинг номзодинг камлик қилгандай,
Дўстларни чорлабсан қутлуғ ҳашарга.

Дўстим орзуларинг самимий, гўзал,
Учқур тулпорларнинг азиздир чанги.
Ҳориган чоғингда ўқигин ғазал,
Орзунгни руҳингга муҳрла мангу!

09.09.2018 йил.

"4" Comments
  1. шеър укувчилар

    Ажойиб, зур шеър . Тасаннолар айтамиз Сизга

  2. Урмонали

    Узр, бир оз олдин юборилган фикирни сал узгартириш керак булиб колди:
    Гузал инсонларнинг, шеъри хам гузал!
    Корнинг туйдиради, едирмай асал.
    Бу шеърни укиб сен, магзини чаксанг,
    Топарсан ичидан, хикматлик масал!

  3. Урмонали

    Гузал инсонларнинг, шеъри хам гузал.
    Корнингни туйдирар, емасдан асал.
    Бу шеърни укиб сен, магзини чаксанг,
    Топарсан ичидан, хикматлик масал!

    • Урмонали

      Гузал инсонларнинг, шеъри хам гузал.
      Корнинг туйдиради, едирмай асал.
      Бу шеърни укиб сен, магзини чаксанг,
      Топарсан бир дунё, хикматлик масал!

      Бу шеърнинг манзили экандир Исмат!
      Ватандан олисда булибди кисмат.
      Тилак битган унга Хамрокул Аскар,
      Хавас килур само, Бобуру, Фуркат!

Leave a Reply
*