Menu
Categories
Исмат Хушев билан юзма юз Дунё ўзбекларига мурожаат
04/07/2019 Видео

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"1" Comment
  1. МАДАЛИ ТАСКИН:

    ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИЯ: БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН ИСМАТ ХУШЕВ БИЛАН СУҲБАТ.

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигини “Гурунг” кўрсатувида “Дунё ўзбеклари” сайти раҳбари Исмат Хушев билан қилган суҳбатини кўриб, тўғриси қоил қолдим.Кўрсатув муаллифи Комилжон Шамсиддиновни телевидение орқали чиқишларини кўп кўрганман. Аммо, Исмат Хушев билан қилган суҳбати оламшумил воқеа десам муболаға бўлмайди. Кўрсатув орқали шуни англадимки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевни ҳақиқий демократик давлат барпо қилиш йўлидаги собит қадамни ташлаганликларига яна бир бор амин бўлдим. Барчамизга маълумки, “Ҳуқуқий демократик давлат сиёсатида ошкоралик ва сўз эркинлиги ғоят муҳим ўрин тутади. Улар ҳар қандай мамлакат тараққиётининг асосий омили ҳисобланади. Исмат Хушевнинг Канададан туриб “Дунё ўзбеклари” сайти орқали танқидий чиқишлари олий раҳбариятга етиб борди ва давлат раҳбарлари демократия ва ошкораликни тушуниб, у сиз яшаб бўлмаслигини, мамлакат ривожланмаслигини тушундилар! “Танқид келажак меваси” дейдилар. Ана сизга Исмат Хушевни танқидини натижалари! Мустақил тараққиёт йўлидан дадил бораётган мамлакатимиз раҳбарлари ошкораликни тушуниб бораётгани, барчамизни қувонтиради. Чет эл матбуотига раҳбарлар интервю бермас эдилар. Энди бўлсачи, бемалол ўз фикрини айтиш,изоҳ беришлари мумкин! Бу билан Демократияга ошкораликсиз эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Демократия ҳуқуқий пойдеворига эга бўлгани каби ошкораликнинг ҳам қонуний асослари яратилиши, у давлат сиёсатида ўз ифодасини топиши зарур. Бу борада Исмат Хушевнинг Ўзбекистонда туриб, “Дунё ўзбеклари” да тўғридан тўғри кўрсатув тайёрлаши Президент Шавкат Мирзмёев даврида ҳақиқий демократияни кириб келгани ва матбуотни эркинлигини таъминланганидан далолатдир. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан буён 27 йил демократия ва ошкоралик тўғрисида қатор қонунлар ва ҳукумат қарорлари чиқди. Лекин, улар фақат қоғозда қолиб кетди. Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келгандан сўнг, қарор,фармон,қонун қабул қилинмоқда ва ижро этилмоқда.

    Демократия – ҳуқуқий пойдеворга эга бўлгани каби ошкораликнинг ҳам қонуний асослари яратилиши, у давлат сиёсатида ўз аксини топиши, инсон ўз сўзини ва фикрини айтса, тазиққа учрамаслиги лозим.
    «Ошкоралик ва демократиянинг зарур шарти; жамоатчиликка муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар фаолиятига оид барча маълумот, хабарларни билиш, муҳокама ва назорат этиш учун рўйи-рост эълон қилиш. Турли даражадаги раҳбарларнинг жамоатчилик билан эркин мулоқотлари, савол-жавоблари ва бунда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, цензурага йўл қўйилмаслик ошкораликни таъминлашга хизмат қилади» Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигида Исмат Хушев билан суҳбатни ташкил этилиши,бу Исмат Хушевни тан олинаётгани, ўзбек журналистикасини дунё миқиёсида демакратияга қўшаётган хиссасини яқвол ифодасидир!

    “Дунё ўзбекларини нима учун халқ, ОАВ ходимлари севиб ўқийди,биласизми? Чунки, Исмат Хушев хақ гапни баралла айталлади. У бошқаларни хақли танқид қилиб ,хатто ўзи ҳақида танқидий матераллар бўлсада уни чоп этади,ўқиб беради.

    Ҳар қандай жамиятда ошкораликни таъминлаш унчалик осон кечмайди. Унга маълум даражада тўсқинлик қиладиган кучлар учраб туриши сир эмас. Бироқ, қандайдир тўсқинлик бор экан, деб қўл қовуштириб ўтириш ҳам ярамайди. Бу ошкораликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқариб қўйиш билан баробар. Ошкоралик моҳияти – жамоатчилик фикри билан ҳисоблашган ҳолда иш юритиш демакдир.
    ОАВларида халқ муҳоқамасига қўйилаётган қарор,фармон ва қонунлар ҳамда бошқалар ошкоралик натижасидир.
    Бошқа Ўзбекистондаги ОАВлари ҳам Ўзбекистон Ахборот Агентлиги каби дунёдаги журналистларга сўз минбарини беришлари керак. Айниқса,Ўзбекистон телевидениеси бу борада ташабусскор бўлганда эди, халқимиз телевидениега ва унинг ҳозирги раҳбариятига бошқача ишонч билан қараган бўлар эди. Афсуски, телевидение фақат эркин журналистни фақат “оёғига болта” уришади. Буни Мавжуда Мирзаева мисолида кўришимиз мумкин.

    Мен бир нарсага афсусдаман! Нега Ўзбекистон телевидениеси Исмат Хушев билан суҳбат ташкил этмади! Ахир неча маратоба Ўзбекистон телерадиокомпанияси танқидга учраган эдику? Исмат Хушевни таклиф этиб, фикрларни сўраса яхши бўлмасмиди?
    Нима бўлган тақдирдада Исмат Хушевнинг Канадада туриб айтган сўзлари, Ўзбекистонга келиб жонли эфир ташкил этгани бу оламшумул иш деса бўлади. Исмат Хушевга омад тилаб, ватан баркамоллиги йўлида олиб бораётган ишларига зафарлар тилайман! Бошқа Ўзбекистондаги ОАВлари Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигида ўрнак олишини истардим.

    Мадали Таскин…. “Дунё ўзбеклари” почтасидан

Leave a Reply
*