Menu
Categories
Яқин ӯтган кунларда Муҳаммад Юсуф ҳовлисига бордик…
04/07/2019 Адабиёт

МУҲАММАД ЮСУФ ҲОВЛИСИДА

Яқин ӯтган кунларда Муҳаммад Юсуф ҳовлисига бордик.

Излаб келдим ҳовлинга
Изларинг қолган экан.
Деворларда мӯлтираб
Кӯзларинг қолган экан.
Кеч келибман , мен чоғи
Суратлардан боқардинг.
Ариқ бӯлиб , сув бӯлиб
Марҳаматда оқардинг.
Шу сувдан бир ҳовучинг
Олсам кафтим куйдирди.
” Севар эдим ҳаётни
Ҳаёт мени тӯйдирди “
Келди қайноқ нафасин ,
Ютавердим ҳавони.
Тош кӯчалар ҳайқирар:
“Қани Юсуф тавони”
Ёр биродар соғиниб,
Шеърларингдан ӯқийди.
Айтчи , энди ким келиб,
Сендай шеърлар тӯқийди.
Излаб бордим ҳовлинга
Изларинг қолган экан.
Жиянларинг юзида
Юзларинг қолган экан

***

БИР КУН КЕЛИБ….

Бир кун келиб ,
Исмим чизилар
Ҳаёт номли қалин дафтардан .
Онам бӯлса , юрагин эзиб
Оҳ урарди машъум хабардан .

– Ӯҳ , Рӯзиқул ,
Тошбағир болам ,
Ташлаб кетдинг мени қайларга .
Нола қилар бедор тунлари
Ҳиссиз юлдуз , балки ойларга .

Қизим бӯзлар , қора кӯзидан
Маржон – маржон оқади ёши.
Мен боримда мағрур боқарди ,
Мен йӯғимда эгилар боши .

Дӯппайтириб яна бир қабр
Шошиб қайтар одамлар уйга .
Кимдир жӯнар этгали сайр ,
Йӯл олади кимлардир тӯйга.

***

МЕТРОДА

Тошкент…
Ором олар . Апрел оғуши,
Осойишта , тинчгина шаҳар.
Тор йӯлакча ернинг остида,
Йиғлаяпди бекатлар зор – зор.

Тошкент…
Маъюс нигоҳ , шаҳарлик бир қиз ,
Варақлайди , қӯлида китоб.
Ғилдираклар ҳазин қӯшиғин
Куйлар яна этганча шитоб.

Тошкент…
Тикиламан – бегонаман мен,
Ӯзга юртдан келган бир меҳмон.
Қувонч излаб юрибман балки,
Кетолмайман етаклаб армон.

Тошкент…
Майин сабо ӯйнар сочларин ,
Ёдга тушар Ҳофиз ғазали.
Мендан олдин тушиб қолмагин
Метродаги Тошкент гӯзали.

Тошкент…
Ором олар . Тинчгина шаҳар.

Leave a Reply
*