Menu
Categories
Собиқ колхоз кетмончилари номидан ХДП раисига мактуб
04/08/2019 Бош мақола
Ассалому алайкум Хотамжон тани жонингиз согми, ишлар билан чарчамасдан юрибсизми?
Биз собик колхознинг бригадасида ишлаб келган кетмончилар бугунги кунда пенсиядамиз. Киладиган ишимиз йук булгани учун дустларимиз билан утириб сухбатлар курамиз. Утган кетгандан булаётган вокеалардан гаплашамиз. Интернетларни томоша килиб узаро фикр алмашамиз. Шавкат Мирзиёевнинг номига дуолар укиймиз.
Шавкатжонни худо узи бизга етказди. Умридан барака топсин. Кишда, худди собик СССР давридагидек ёруг ва иссик уйимизда телевизор куриб хушчакчаклик билан утказдик. Электр печкаларни улаб, светларни ёкиб невараларимиз хам алохида бошка хоналарда дарс тайёрлашди. Биз телевизорда Узбекистонимиздаги буюк узгаришларни куриб, Президентимизни олкишлаймиз.
Хозир интернет чикибди, интернетда хамма бало бор экан. Интернет компьютерда, телефонда булар экан, энди телевизордагиси хам чикибди. Компьютерни 10 йил олдин курдим. Клавиши бор телевизор экан. Кейинчалик мактабларга 1та 2 та келди. Лекин укувчиларга ургатишга шароит булмади. Хозир невараларим мактабда компьютерни урганиб олишди. Телефонни титкилаб ичига кириб кетиб аллам балоларни топади. Ёшларимизни акиллилигини куриб кувониб кетамиз.
Каранг кандай замонларга етиб келдик, Хотамжон. Угилларимиз чет Давлатларда ишлаб хар ойда доллорларни жунатиб турибди. Худога шукур камчиллигимиз йук.
Биз эса бобойлар, кечани бугунга,бугунни эрта билан солиштириб мулохоза килиб дустлар билан давраларда юрибмиз. Утган кетган вокеаларни эслаймиз-колхоз далаларида кетмон чопиб пахта етиштирганларимиз, ун учинчи ойликни (даромадни) олиб Тошкентни бир айланиб томоша килиб яйраб келганларимиздан тортиб, бригадир машина олганида уч маротаба сурокка чакиртирилгани, ва кайси пулга машина олшанини исботлаб тушинтириб берганини.
Магазин мудирининг 3 тийиинга адашиб камалиб кетганлари- утирганда ёшликдаги булиб утган вокеалар эсга келаверар экан.
Биз собик колхозчилар 10 классни тугатганмиз, аммо мактабдаги дарсликлардан унча-мунчаси эсда колган, кейинчалик колхозда ишлаб колганимиз учун, бизга купрок Абдулла Кодирийнинг « Обид кетмон» киссаси Ортик Отажоновнинг «Дехкон угли Баротнинг уйкусида ок олтин», Шерали Жураевнинг «Бобо дехкон», Фахриддин Умаровнинг «Минг тасанно пахтакорлар», Комилжон Отаниёзовнинг «Ленин нишон Муборак» кушиклари ёккан ва бу кушикларни ёд олган эдик.
Далада ишлаганда узимизча хиргойи килиб айтиб юрардик.
Журналлардан Муштум журнали бизнинг жону дилимиз эди. У пайитдаги муштумни биз колхозчилар зур кизикиш билан укир эдик. Хар бир янги сонини сабрсизлик билан кутардик. Почталиондан хам сураб турардик -муштум келдими деб?
Сиз Давлатнинг юкори лавозимларига кутарилиб бошлаганингизда биз собик колхозчилар сизни хакикий дехконнинг угли, оддий халкни тушунади, деган калламизда фикрлар бор эди. Давраларда Хотамжон яхши ишчанг мехнаткаш- дер эдик.
Кунлардан бир кун интернетга кириб курсак, Дунё узбекларида сизнинг килмишингиз ёритилибди. Собик КПССдан колган бой меросни-мол мулкларни талон тарож килганингиз.
Андижон вилоятида ишлаганингизда вилоятнинг ишлаб чикаришларини иктисодий таназулга олиб келишдаги хиссаларингиз ва ортирган тажрибаларингизни эшитиб капалагимиз учиб кетди Хотамжон.
Яна адвокат оркали билдирган хатингизни эшитиб ёка ушлаб колибмиз, ё тавба.
Ислом Каримов Мустакиллик килган деб вохима килиб юборибсизку. Аслида биз колхозчиларнинг фикри буйича СССР таркалиши М.Горбачевнинг АКШда АКШ Президенти билан бирма-бир хеч кимнинг иштирокисиз сув ости кемасидаги учрашувидан бошланган.
Биз Каримов Мустакиллик килган дейишга кийналамиз, чунки собик СССР давридаги барча 15та республикалар хам мустакил алохида Давлат. Сиз айтганчалик вохима киладиган жойи йук бунинг.
Агар 15та Республикадан Узбекистон яна кайсидир битта иккита республикалар мустакил булиб бошкалари СССР таркибида колганида эди, унда сиз айтганчалик вохима килишга арзирди. Бу ишлар колхозчасига Горбачевнинг СССРни сотиб кетгани деймиз. Яна курсатиб утибсизки, Каримов куприк курган мана шундай улкан ишларни амалга оширган Президент деб.
Кани курсатингчи Каримов шахсан неча пул сарфлаб куприк курибди? Агар кимдан- ким бирор нарсани курган деган фикр булса, шу курилган нарсанинг барча сарф харажатларини тулаган булиши керак.
Масалан: Наманган вилоятига куп нарсалар кураётган, килаётган киши деб – Алишер Усмоновни биламиз. Бу киши 50 миллион доллор пулни шахсан уз хисобидан Наманган вилоятига утказиб берди.
Мободо Сиз хам бирор нарсани Узбекистонга уз хисобингиздан килиб берсангиз ана шундагина бажариб берган ишингизни Кетмонов килиб берган деб тан оламиз. Демак, Каримов куриб берган куприк тушунчаси асоссиз шунчаки гап.
Биз Собик СССР даврида колхозда ишлаган эдик. Кейинчалик мустакил Узбекистон даврида дастлаб колхозда кейинчалик фермер хужалигида ишлаб пенсияга чикдик.
Узимизнинг утмишимизни бир хисоб килиб чиксак . собик СССР даврида Каримов давридагидан минг маротоба яхши яшаган эдик. Хамма нарса етарли эди.
Магазинда хохлаган нарсангиз бор эди. Нархлари хам нарсаларнинг узига ёзилган булиб мудирлар 1 копеек хам устига куя олмасди.
Магазиндан унларни саралаб Россиянинг ун заводларида ишлаб чикарилган унларни сотиб олардик. Мешоклар магазинда босилиб ётар эди. Кора картошкани айтмайсизми магазинларнинг олди плошадкалари тулиб- тошиб кетар эди.
Музлатилган Минтай баликларининг хиди магазининг олдини камраб оларди.
Пул хам етарли булиб хар ойнинг 1-3 числоларида даланинг бошига колхозимизнинг кассири келиб пул таркатарди. Хеч хам, пулимни беринглар деган арз билан колхозга бормаганмиз. Бундай булишга сабаб булмаган.
Каримов даврида даладаги ишчиларнинг иш хаклари гуза поя (утин), пахта ёги билан улчанадиган булиб колди. Менинг бу солиштириб такослашларимни хамма оддий халк тасдиклайди.
Бухтон ва маломатларга тула ХДП идорасида тахрир килинган хатингизни эшитиб сиздан кунглимиз совиб булди, бир суз билан айтганда «ковун тушириб куйдингиз».
Биз собик колхозчилар Исматжонни куллаб кувватлаймиз. Худо уз панохида асрасин Исматжонни оддий халкнинг кунглидаги гапини айтадия. Худди башоратчиларга ухшаб кетади. Оддий халкни уйлаган кишиларни, халк хеч качон эсидан чикара олмайди.
Масалан: А.Кодирий оддий халкни купрок уйлаган ва айтган «Халк тулкиндир, халк кучдир, халк денгиздир».
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"2" Comments
  1. ХДП аъзоси

    Хотамжон Кетмонов ХДП раислигига номуносиб рахбар. бу кишининг кирдикорларини Узбекистон Республикаси Бош Прокуратураси фош килиши керак.

    ХДП аъзоси

  2. Собик КГБ

    Агар СССР даври булганида Х.Кетмоновнинг килган конунбузарликлариги учун аллакачон суд хукм чикариб куярди. Конун у пайитларда жуда кучлик эди.

    Собик КГБ

Leave a Reply
*