Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Исмат акага оддийгина Холидадан оддийгина мактуб
04/12/2019 Бош мақола

Ассалом алейкум Исмат ака.

Эсингизда булса сайтингизга гарибгина Оккургоним хакида ёзгандим. Окккргоним жуда гариб, куримсиз ахволга келганди.

Тошкентга якин булсада жуда гариб эди. Бесаронжом. Чекка тогли бир кишлокдай уксиниб турар эди.

Эшитдим. Оккургонда улкан бунёдкорлик ишлари бошланибди.

Бозорлар янгитдан курилган жойларга кучирилибди, хурандасидан пашшаси куп пастак пастак курилган ошхоналар бузиб ташланибди.

Келишдан аввал Оккургонга борганимда кисман иш бошланганини кузларим билан кургандим.

Мен укиган Оккургондаги 15 урта мактаб хам шу кунларда бузилаяпти экан. Урнига замонавий мактаб курилар экан.

Исмат ака канчалар севиндим.

Ватанимизда булаётган инкилобий узгаришлар натижаси бу. Энди Оккургоним хам чирой очади.

Мунгайиб колган Оккургоним каддини кутаради.

Нечта инсофи йук хокимларга таланган гарибгина Оккургонимга ва нихоят инсофли иймонли рахбар бош булганга ухшайди.

Илохим хурматли Оккургон хокимига худойим инсоф ва иймон берсин.

Халкка якин булсин. Оёги ердан узилмасин. Оккургоннинг содда хокисор халки бор шуларнинг дуосини олсин.

Фурсатдан фойдаланиб хурматли хокимдан шуни илтимос килардимки Куштамгали кишлогининг йулларига хам эътибор каратсалар.

Кишлок ичкарисидаги йуллар ута ёмон ахволда. Кабристони масжиди хаи таъмирга мухтож.

Кишлок йулларидаги бекатлари йук булиб кетган.

Исмат ака айникса севинганим мактабни битирганимизга бу йил 31 йил булади.

Бора бора ерга чукиб бораётган мактабим узгараётганидан севиндим.

Сизга ва сайтингизга миннатдорчилик билдираман.

Президентимиз олиб бораётган инкилобий узгаришлар халкимиз дилига ёруглик олиб келсин.

Ишонч ва садокат туйгулари халкимиз онгига сингсин.

Бу йулда Дунё узбеклари сайтининг хиссаси борлигидан гурурга туламан.

Оддийгина Холида

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*