Menu
Categories
Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга Америка Қўшма Штатларидан
04/23/2019 Бош мақола

Ассалому алайкум мухтарам Исмат ака.

Сизга, жамоангизга ва оила аъзоларингизга Аллохдан гайрат, куч кувват ва мустахкам соглик тилайман.

Мени исмим Сардор Ашуров. Андижон шахрида вояга етганман, оилали икки нафар жондан азиз фарзандлар отасиман. Хозирда АКШда мехнат фаолиятимни юргизаман.

Бу ерга келишимдан максадим, тунгич фарзандим ногирон. Фарзандим отаси сифатида, кандай имконим булса фойдаланиб Россия ва Германия мутахассисларида даволашга харакат килдим ва хозирда АКШ тиббиётини хам ердамидан фойдаланиш максадида оиламни бу ерга олиб келиш хамда фарзандимни оёкка тургизиш ниятида тадбиркорлик фаолияти оркали маблаг жамлаб келмокдаман.

Сизга мурожаат килиб юрагимни эзаётган масала шуки, хозирги кунда Андижонимизнинг бош режасига асосан эски биноларни бузиб урнига янги замонавий бино курилиши харакатлари олиб борилмокда.

Купчилик катори мени оиламга конуний тегишли булган Андижон шахрини марказидаги куп квартирали 99-сонли уйда жойлашган ва хозирда мени оилам ва ногирон фарзандим яшаб турган 7-8-ракамли хонадонимиз хам бузилиши бошланган.

Биз билан келишувсиз бинони бузилиши Конун ва Комус билан таъкикланганлигига карамай “Sulton House” МЧЖ томонидан “бизга хоким буюрган” деган гаплари билан бинони узлари таъкидлаганидак 95%га бузиб мени оилам хаётини хавф остига солганлар.

Бу харакатлари хозирги кундаги Янги Узбекистоннинг Президенти мухтарам Ш.М. Мирзиёевнинг олиб бораётган одилона, очик сиёсати ва ислохатларига мутлако карши деб уйлайман.

Лекин булар “хохлаган жойинга бор барибир бизни айтганимиз булади” деб давр суриб келишмокда.

Бу муаммони мухтарам юртбошимизга етказиш максадида Президент Маъмуриятига, УзР Бош Прокуратурасига хамда УзР Вазирлар Махкамасига мурожаат этганмиз.

Ишонаманки мурожаатларимиз хозирги кунда белгиланган тартибда узини процессуал харакатида.

Аммо бу мурожаатларимизга хукукий бахо олгунимизга кадар, бу нодонлар аварийный холатга олиб келган мулкимизни тагида жон берадиганга ухшаймиз агар бир зилзила содир булса Аллох асрасин.

Вилоят рахбари Ш.К. Абдурахмонов бизни хонадонга ташриф буюриб, бизга мулкимизни бахолашимиз керак эканлигини ва пудратчига бахолашда белгиланажак зарарни копланиши зарур эканлигини таъкидлаб, бу муаммога нукта куйиб кетгандай булди ва бизни бошимиз осмонга етди хеч булмаса вилоят рахбаримиз халкни уйлар экан деб.

Лекин бахолашни амалга ошириб, шахар ва вилоят рахбарларига ариза оркали 16 апрель куни топширганимиздан буён, хеч кандай зарар коплаш харакати амалга оширилмади, пудратчи мени пулим йук деб, боз устига хар куни экскаваторлар келиб “хоким чузилмасдан тез-тез бузиш деган” деб, энди бугунга келиб Андижон шахар хокимлиги бизларни мажбурий кучириш буйича фукаролик судига даъво билан мурожаат килибти.

Нахотки юртбошимизни янгича фикрла, пастга туш, уйгон деган гаплари жойларга етиб бормай, биз каби фукаролар хукуклари Конунга зид холда бузилиб келаверади?

Пичок суякка кадалганидан, дунё оммавий ахборот воситалари оркали мухтарам юртбошимга бу муаммоларни етказишга карор килдим.

Хозирда BBC каби оммавий ахборот воситаси оркали видеомурожаат йуллаганман. Юкори умид билан Сизга хам мурожаат киляпман.

Фукаролар билан Давлат уртасида тушунмовчилик пайдо килиш ниятида Сиз айтадигандак «шантаж-саботаж» уюштирмокчи булган ёвуз кучлар хам оркада булса ажаб эмас.

Чунки биз сайлаган юртбошимизнинг хозирги кундаги Республика ва дунё микёсидаги ислохотларини куриб, ватанпарвар фарзанд сифатида шижоатимиз хар куни ошиб бормокда.

Андижонда уйимизни бузаётган тадбиркор, мени ва оиламни “сиёсат ва давлат душмани” деган гаплар билан хакорат килиб келмокдалар.

Аммо мен, АКШга келиб хам хурмат козониб, бир ташкилотни бошкариб келмокдаман, хамда ватанимни импорт салохиятини ошириш борасида озгина булсада хиссамни кушиш ниятида Узбекистон тадбирколрари билан импорт шартномалари тузганман ва бу шартномалар хозирги кунда ижрода.

Хурматли Исмат ака, мени ва мен каби фукароларни юрагига пичок санчаётган хозирги кунда вирусга ухшаб таркаб кетаётган муаммони, Сиз каби юртбошимиз томонидан юкори хурматига сазовор фахрий инсон ёритиб берса, ишонаманки Конунни менсимаслик бартараф этилиб, Конун устуворлиги ва инсон хукуклари таъминланади.

Кушимча маълумотлар керак булса менда видео лавхалар хам мавжуд факат бу ерда юклай олмадим.

Олдиндан миннатдорлик билдираман.

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*