Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга Бухоролик мактаб директори ёзган шикоят
04/24/2019 Бош мақола

 “Дунё  Ўзбеклари”  телеканали бош Муҳаррири

Исмат Хушевга

 Бухоро вилояти Ғиждувон туманида

   истиқомат қилувчи педагог

Ғафурова Шаҳноза Зуҳуровнадан

 

Шикоят хати

Ассалому-алейкўм, Исмат ака!

Ҳар галги эшитиришларингиз инсон организмида  мудраб ётган  фикрларини уйғотади. Кишига  эртанги кунга умид уйғотадиган жиҳатлари кўп. Халқимизда оиладаги сирни кўчага чиқарма, деган ҳикматли ибора бор. Бироқ, адолат мезони бузилиб, кераксиз буюмдек бир чекага ирғитиб юборганларидан сўнг оёқости бўлган ғурурингни тиклашга киришаркансан киши…

Мен Ғафурова Шаҳноза  Зуҳуровна  Ғиждувон туманидаги 49-умумтаълим мактабида 12 йил директор бўлиб ишлаб келдим. 4-5 та  туман халқ таълими бўлими  мудирлари билан бирга ишлашдик. Бошқа мактаблардаги кишини сескантирадиган, ёқа ушлашга мажбур  қиладиган воқеа, ҳодисалар  Мен раҳбарлик қилган мактабда бирор маротаба кузатилмади.Ўқувчиларимизнинг дарсларни ўзлаштиришлари яхшилиги боис, туман мактаблари орасида етакчи ўринларда қайд этиб келинганлиги сабаб, ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, майда безорилик қўпол бўлса ҳам  ўз жонига қасд қилишлар ёки ҳаётга енгил-елпи қарашлар натижасида эрта турмушга чиқиш, эрта ҳомиладорлик каби нохушликлар  қайд этилмаганлигидан хурсанд эдик. Бироқ, жорий йилнинг 29 январида масала моҳиятига бир томонлама ёндошган Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Сафаровнинг  мен билан меҳнат шартномасини Бекор қилгани анча-мунча эътирозларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам Туман халқ таълими бўлимига  янги мудир этиб тайинлан ган Зебо Абдуллаева  Янги йил байрами арафасида мактаб ҳовлисида узунлиги 7 метр бўл ган  Арча безатилиши тўғрисида оғзаки топшириқ берди. Бу топшириқ тумандаги барча мактабларга бирдек берилган ижро этилиши шарт бўлган туман ҳокимининг  топшириғи экан. Жамоамиз билан узоқ ўйладик. Суриштирдик. Арчани безашда анча-мунча маблағ талаб  этиларкан. Шунда мен З.Абдуллаевага мактабимизда узунлиги 1,5 метр бўлган арчамиз бор шуни жиҳозласак бўладими деган таклифим бор,-деганимда …З. Абдуллаева менга “Таклиф  тингланмайди топшириқ бажарилади”,-дея телефонини ўчириб ташлади. Шунда  жамоамиз ўқитувчилари имконияти яхши маҳаллийчасига айтганда ота-оналар  ҳомийлиги билан топширилган “Махсус топшириқ”ни бажардилар.Тўпланган 1млн 850 инг сўм пулни савдо дўконига тўлаб Арча ва  безаклар  харид қилинди. Азалдан  ҳам бўлган  “Алифбе” яъни саводхонлик байрамида ота-оналар фарзандининг ҳарфларни ўрганганидан сўнг ўтказиладиган тадбирда хурсандчилигидан ихтиёрий равишда мактабга кимдир гул, кимдир китоб, кимдир синф хонасини безашга нимадир олиб келишади. Бу тадбир орқасида ҳам  гўёки менинг топшириғим билан қилингандек баҳо берилиб ишдан бўшатишиб, аёл бошим билан адолат излаб сарсон-саргардонман. Ахир 12 йиллик раҳбарлигим даврида бирор маротаба  хатоликка йўл қўймаган, ҳатто  интизомий жазо олмаган раҳбарни огоҳлантиришсиз кўчага  чиқариб ташлаш адолатданми? Шуми аёлнинг жамиятдаги ролинини мустаҳкамлаш учун қўйилаётган қадам?  Йўқ, бу раҳбарларни синдиришнинг ғиждувонча усули, холос! Нега бўлмаса, адолатли қарор қабул қилиниш жараёнида бир отанинг мурожати туфайли  реакцияга киришган мавзунинг туб моҳиятига кириб борадиган бўлсак, икки қаватли ҳовлиси бор, яшаш турмуш тарзи яхши бўлган яна шикоят қилган ўша ота  икки нафар фарзанди  мактабимизда таълим олаётган бўлса-да, Арча харид қилиш учун  бир тийин ҳам бермаганлиги инобатга олинмади. Бу шунчаки  уюштирилган. Тумандаги 60 дан ортиқ мактабларнинг ҳеч биридан эътироз билдирилмади. Айнан бизнинг мактабдан гап-сўз чиқиб кетди. Натижада  жамоадаги муҳит бузилди.Ўқитувчилар орасида гуруҳ-гуруҳ бўлиб тоифаларга ажралиш бошланди. Инсон бир тери ичида умри давомида бир неча бор семириб, озайиши мумкин. Аммо ўзини ўзгалардан устун қўядиган “Арбоб”лар яккаҳоким сифатида ўзгалар тақдирини ҳал қилишга киришадилар. Яхши биламизки, бугунги кун, бугунги давр талаби  кимларнидир уйқусини қочирди. Айрим раҳбар ниқобидаги  “Катталар” буни ҳазм қила олишмаяпти. Боиси, кўкрак кериб савлат билан ортидагилар ва уларнинг ҳаётига панжа орасидан қарайдиганлар афсуски, ҳали-ҳануз кўп.

Адолат тарозисини одилона тутмай, шамолнинг эсишига қараб иш тутадиган айрим суд тизими ходимларининг мен каби қурбонлари кўп.  Мана уч ойдирки, судма-суд адолат излаб эшикма-эшик  юрган  Она, раҳбар тимсолидаги мендек аёлни ҳақ-ҳуқуқимни  тиклашда амалий ёрдам берсангиз. Судлар томонидан  чиқарилаётган пала-партиш  қарорлар юрагингни эзиб, руҳиятингни синдириб юбораркан.

Ҳурмат билан Шаҳноза Ғафурова.

Leave a Reply
*