Menu
Categories
Мадали Таскин: Телевиденияда норозилик “қўзғолони” бошланди…
04/26/2019 Бош мақола

МАДАЛИ ТАСКИН:

ТЕЛЕВИДЕНИЕДА НОРОЗИЛИК “ҚЎЗҒОЛОНИ”

Бизга етиб келган манбаларга кўра, “Маънавият ва Марифат” телеканалининг бир гуруҳ ижодкор ходимлари ЎЗМТРК раиси Алишер Ходжаевнинг қабулига “Маънавият ва Марифат” телеканали бош директори Фарҳод Тўраевнинг кирдикорларидан безор бўлишганликлари учун жами 22 киши боришган.

Ундан олдин раис Алишер Ходжаевга жамоанинг 52 аъзоси ариза билан мурожаат этишган. Лекин, бу аризани Алишер Ходжаев эътиборсиз қолдириб келаётган экан. Чунки, Фарҳод Тўраев раис Алишер Ходжаевнинг арзанда эркатойи ҳисобланади. Айтишларича Фарҳод Тўраев Самарқанд вилоят телевидениесида директор бўлган пайитида Алишер Ходжаевнинг яқинларига “беминнат хизмат” қилиб, у-бусидан хабар турган экан.

Кекса журналист ходимнинг айтишича Фаҳод Тўраев каналга бош директор бўлиб келгандан сўнг босар- тусарини билмаган. Раис Алишер Ходжаев орқасида ҳимоя қилиб тургандан кейин нимадан қўрқиши керак экан.

Фаҳод Тўраев келган кунидан бошлаб ижодкорларнинг гонорарини камайтиришдан, яхши кўрсатувларни эфирдан олиб ташлашдан, ходимларни менсимасликдан ишни бошлаган экан.

Айниқса, яхши тажрибали ходимларни ишдан бўшатиб, ўрнига ўзига итоат этадиган, қўлидан ҳеч қандай иш келмасада “лаббай ” дейдиган лаганбардорларни тўплай бошлаган. Фарҳод Тўраевга эътироз билдирилса, “мен бу ишбарни, раисни гапи билан қилмоқдаман, агар арз қилмоқчи бўлсанглар, бузоқни югургани сомонхонагача, мени ҳеч нарса қилаолмайсизлар, раис ортимда турибди”- дер экан.

Ходимлар охири жонларига теккани ва 52 кишини имзоси билан Фарҳод Тўраевдан норози бўлиб, раис Алишер Ходжаевга ариза берганликлари ва бу аризалари атайин жавобсиз қолаётганидан, раис Фарҳод Тўраевни ҳимоя қилаётгани учун шахсан ўзлари 22 та канал ходимлари Алишер Ходжаев қабулига боришган.

Алишер Ходжаев ходимларни тинчлантирган. Келаси ҳафтада Компаниянинг катта мажлислар залида канал ходимлари билан шахсан учрашиб, ушбу муамони хал этишга вада берган.

Менинг назаримда ИсматХушевни “Дунё ўзбеклари” теледастурида берилаётган телевидение ҳақидаги танқидий чиқишлари, телевидение ходимларини “қўзғолон” кўтаришга туртки бўлганлиги аниқ.

“Маънавият ва Марифат” телеканали ходимларининг жасоратига қоил қолиш керак. Ўз норозиликларини ариза орқали баён этиб жавоб олаолмаганларидан сўнг раис Алишер Ходжаевнинг қабулига боришган.

Аслида, Алишер Ходжаев ходимларни ҳеч қабул қилмас экан. Бу сафар эса, ходимлар “агар хал этилмаса, “Дунё ўзбеклари”га, Журналист Исмат Хушевга мурожаат этамиз “–деганидан сўнг раис қабул қилган..

—“ЎзМТРКда норозилик тобора кучайиб бормоқда, журналист ва техник ходимлар раис Алишер Ходжаевнинг қачон бўшар экан, қудаси раисни бошқа ишга қачон ўтказар экан, қачон бу ҳукмдордан қутилар эканмиз дейишмоқда ” – деди биз билан суҳбатда раис қабулида бўлганлардан бири.

Ҳа, хулоса қиладиган бўлсак энди телевидение ходимлари ҳам уйғона бошладилар. Улар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмоқдалар.

Исмат Хушевнинг Канададан туриб бошлаган ЎзТВ ҳақидаги танқидий чиқишларидан кейин, ниҳоят, бу даргоҳда ҳам  яхши маънодаги “Қўзғолон” бошланди. Бу “Қўзғолон” ЎзТВга ҳам Президент мамлакатда бошлаб берган янги давр насимларини  олиб келишига ишонгимиз келади.

Алишер Ходжаев бу “Қўзғолон”нинг илк қурбони бўлиши мумкин деб кўрилаётган ўз арзандаси Фарҳод Тўраевнинг бахридан ўтармикин?

 Яқинда раиснинг ўзини ҳам баҳридан ўтишса, не ажаб. Балки, Алишер Ходжаев Фарҳод Тўраев билан бирга ишдан кетар. Бу ҳаммага яхши бўларди. Буни энди вақт кўрсатади…

Ўзбекистонда адолатли Президент туфайли давр ва замон ўзгарди. Энди мамлакатда ижодкорларни Каримов давридагидай қўл оёғини боғлаб, кишанлаб, кўр ва кар қилиб, тутқин ҳолда ушлаб туриш даври ўтди.

Энди ижодкорлар уйғониши керак!

“Дунё ўзбеклари”нинг жасоратли бош муҳаррири Исмат Хушевдан ўрнак ола бошлаган ЎзТВнинг жасур ва довюрак журналистлари, қоил сизга, энди бўш келманг!

МАДАЛИ ТАСКИН:

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Leave a Reply
*