Menu
Categories
Алишер Назар: Мана шу одамни ҳозиргина тупроққа қўйиб келдик – Ёднома
05/06/2019 Редакция почтасидан

Мана шу одамни – дунёдаги энг яхши бир инсонни ҳозиргина тупроққа қўйиб келдик.

Бу кишининг ўлими бизга буюк таълим бўлди, дарс бўлди.

Ўзининг гўзал амаллари, хулқи, фидоийлиги ва ўлими билан ўзини таниган инсонларга дарс бериб кетди.

Суратига қаранг, бу зотни ким танийди? Деярли ҳеч ким! Чунки унинг амали ҳам, мол-дунёси ҳам йўқ эди.

Лекин қалбида унча-мунча одамда топилмайдиган буюк Муҳаббат бор эди.

Озгинасини санай: Аллоҳ ва Пайғамбарининг номини эшитса, йиғлаб бошларди! 

Зикрсиз бир қадам ҳам босмасди! “Мени Аллоҳ яхши кўрса керак, қулоғимни кар қилиб қўйган, ҳеч кимнинг ғийбатини эшитмайман”, дерди.

Аёли 10 йилдан ортиқроқ вақт юролмай ётиб қолди. Бу одам шу аёлнинг 10 йил хизматини қилди. Нима иш бўлса ҳаммасини ўзи қилди.

Ўтган йили аёли вафот этди. Бу одам деярли ҳар куни қабристонга қатнарди. “Ёлғиз қолдиргим келмайди”, деб йиғларди ва йиғлатарди.

Аллоҳим, қандай сабрли бандаларинг бор!!!

Мени даҳшатга солган асосий гап шуки, ўлим ҳақида гап кетса, “Аллоҳ мени РАМАЗОНда чақириб олсайди”, дердилар.

Бу гапни жуда кўп айтган. Аллоҳ ниятига етказди: Рамазонда олиб кетди.

Кетишнинг гўзаллигини қаранг: Асрдан Шомгача бир неча кишига телеграммда “Менинг ҳаққимга дуо қилинглар” деб хабар жўнатиб, Шомга ўзи азон айтиб, намозини нафллари билан адо этиб, шундоққина омонатини топширибдилар.

 😢😢😢😢😢 Аллоҳ, вақти келганда бизга ҳам чиройли хотима бер!

Ўзингнинг муҳаббатингга лойиқ бўлган ҳолимизда чақириб ол!

https://www.facebook.com/profile.php

Leave a Reply
*