Menu
Categories
Лайло Ҳайитова: С.Юсуповга бўлаётган муносабат ва ҳаракатларни оқламайман!
05/12/2019 Муносабат

2017 йилда Бўстонлиқда журналистлар учун ўқув-семинар ташкил этилганди. Биз иштирокчимиз. С. Юсуповнинг дадил ва мардонавор маърузаларини тинглаб, ўзимга қувват олганман.

Шу-шу С.Юсупов чиқишларини кузатадиган, ҳатто уларни аудио ёзиб олиб, қайта-қайта тинглаб, журналист қандай бўлиши керак, деган саволга жуда кўп жавоб олганман…

Яқинда, жорий йилнинг апрель ойида Жамоат фонди томонидан 5 кунлик семинар-тренинглар ўтказилди. С.Юсуповнинг ҳар бир чиқиш ва маърузасини диққат ва ишонч билан тингладим. Яширмайман, янада жўшқинлик олдим…

Бироқ, шу ўқув-семинар жараёнларида ҳатто, айтишга ҳам арзимайдиган, жилла қурса, тортишув ёки муҳокамага ҳам сабаб бўлмайдиган ҳолатни ёрдамчисининг бўрттирма, ноўрин ва нотўғри талқин орқали етказуви билан С.Юсуповнинг мени эшитмай, менга нисбатан кескин муносабатда бўлгани юрагимни қаттиқ ранжитган.

Ҳар бир сўзи, ҳар бир жумласидан доимо ўзимга куч олиб келаётганим-кишидан бундай қалтис ва терс муносабат кутмагандим. Ваҳоланки, раҳбар ҳар қандай вазиятдаям муҳокамагаям арзимайдиган нарса сабаб сенга асл ҳолатни тушунтиришга талпинаётганни тинглаши, эшитиши ва кейин хулоса қилиши лозим эди…

Аммо нима бўлгандаям, С.Юсуповнинг журналистика эртаси учун ёниб-куйиши кўпчилигимизга сабоқ. Бир ёрдамчисининг ноўрин талқини етказуви билан унга бўлган ихлосимни қайтарган эмас!

Буни нега айтяпман: ҳар бир раҳбарнинг имиджини одамларга англатиш ҳам, саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ҳам атрофидагиларининг кимлигига боғлиқ!

С.Юсуповдан гарчи ранжиган бўлсам ҳам, балки у инсон ҳам нотўғри етказувга таяниб, билиб-билмай, кескин фикр билдирган бўлса ҳам…

С.ЮСУПОВГА НИСБАТАН БЎЛАЁТГАН МУНОСАБАТ ВА ҲАРАКАТЛАРНИ ОҚЛАМАЙМАН!

С.Юсупов илму заковатли, дадил ва журналистикамиз эртаси учун керакли инсон, ҳамкасбимиз!

 
Лайло Хайитова,

Бухоро

Файсбукдан

 

Leave a Reply
*