Menu
Categories
Ш.М.Мирзиёевга ЖИЭББ қарашли 40-МКдаги маҳкумдан яна шикоят
05/16/2019 Редакция почтасидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга ЖИЭББ қарашли 40-МКдаги маҳкумдан яна шикоят
 
      Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  
      Ш.Мирзиёевга
      Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори          
      О.Муродовга
          Ш О Ш И Л И Н Ч  М У Р О Ж А А Т
                  (Шикоят тартибида, 2-бор)
Мен-Ташматов Акмал Қахрамон ўғли Президенти виртуал қабулхонасига 2019-йил 31-март кунги 27238-s/19-сонли мурожаатимга илова этилган 16 вароқ шикоятимга ҳамда жорий йилнинг 8-апрель куни Президент виртуал қабулхонасининг (pm.gov.uz) Веб-сайти орқали Бош прокурор виртуал қабулхонасига йўллаган 11367-r/19-сонли мурожаатимга илова этилган 17 вароқ қонуний асослантирилган шикоят аризам юзасидан Президент виртуал қабулхонасига (Сизнинг номингизга) ва Бош прокурор виртуал қабулхонасига (Бош прокурор номига), шунингдек, бир вақтнинг ўзида менинг номимга 2019-йил 16 ва 24-апрель кунлари Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари-Р.Зайниев имзо чекиб, гўёки менинг ишим бўйича хўжакурсинга “юборилган”, бироқ  ғирт ёлғон маълумотлар киритилган №12/34-м-19-257-сонли  ҳамда  №12/28-м-19-229-сонли  расмиятчилик учунгина юзаки (масъулиятсизлик ва харакатсизлик) жавоб хатларидаги (эски тизимдан қолган Дубликат) важларга умуман ишонманглар! 
      
Сабаби, Президент ва Бош прокурор виртуал қабулхоналарига қайта-қайта йўллаётган мурожаатларимга илова этилаётган 16 вароқ назорат шикоятларимда ПРОТЕСТ киритиш учун кўрсатиб ўтилган қонуний асослантирувчи хар бир важларим юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан амалда хеч қандай текширув, суруштирув олиб боришмай, аксинча ўзларининг хар томонлама қулай шароитларга эга, сокин кабинетларида ястанишиб “ғўддайишиб” ўлтиришиб олишиб, (ўз курсларини қўриқлашиб) харфхўрликдан иборат хатбозлик (қоғозбозлик) билан ҳамон машғул бўлишмоқда.
      
Ушбундай ноқонунийлик, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишлик, Президент ва Бош прокурор виртуал қабулхонасига қилинган қонуний асослантирилган мурожаатларга виждонсизларча беписандлик билан қарашлик ва соҳтакорликлар Сирдарё вилояти прокуратурасининг одатий кун тартибига айланиб улгурган. Улар учун Инсон қадри, унинг фундаментал ҳақ-ҳуқуқлари сариқ чақалик қимматга эга эмас!
      
Ҳатто, Сизнинг Прокуратура тизимини ислоҳ қилиш соҳасидаги олиб бораётган сиёсатингиз ҳам улар учун ҳеч нарса эмас. Булар ҳамон эски тизимда коррупцион схема асосида ишламоқда.
      
Бундай сохтакор Прокуратура тизимидаги “ғўддайган” айрим (Р.Зайниев, В.Эралиев, Ж.Шерназаров ва шу каби) ходимларни нафақат бу тизимдан четлатиш, уларнинг юқоридаги харакатсизлигига нисбатан қонуний чоралар кўришларингизни сўраймиз. 
    
Илова 1. Қуйида Прокуратура томонидан суд ҳукми ва ажримлари устидан ПРОТЕСТ киритиш учун етарлича яъни қонуний асослантирилган 16 вароқ НАЗОРАТ ШИКОЯТИМ матни билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.  
  
                                                      
    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 
    О.Мурадовга                                                                                                                                                  
    ЖИБ Сирдарё  вилояти  судининг 10.08.2012-
    йилдаги  ҳукмига,  08.11.2012-йилги Сирдарё  
    вилояти суди Кассация судлов хайъатининг 
    №24-48-сонли  ажримига ва 08.10.2018-йилги 
    Ўзбекистон  Республикаси  Олий  судининг 
    №13-44-89-18-сонли ажримига нисбатан, Ўзб.  
    Респ. ЖКнинг 169-модда 4-қисми “в” банди,  
    164-моддаси 4-қисми “в” банди, 276-моддаси  
    1-қисми  билан  ЖКнинг 59 ва 61-моддасига  
    асосан 16  йил  озодликдан  маҳрум  қилиш 
    жазоси тайиланган маҳкум-Ташматов Акмал  
    Қахрамон ўғлидан Тел: (+99894) 164-50-05.
                                                                        
                  НАЗОРАТ  ШИКОЯТИ  
              (Протест киритиш ҳақида)
    ЖИБ Сирдарё вилояти суди 10.08.2012-йилда, Ўзб. Респ. ЖКнинг 166-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 164-моддаси 4-кисми “в” банди ҳамда 276-моддаси 1-кисми билан мен ва бошқаларга нисбатан йиғилган жиноят иши гўёки кўриб чиқилиб, сўнгра мазкур суд томонидан мени гўёки такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, босқинчилик, ўғирлик ва гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш максадини кўзламай уйда сақлаш жиноятларини содир қилиш мақсадида уюшган гуруҳ тузиб, ушбу уюшган гуруҳга бевосита раҳбарлик қилиб, ташкилотчиси бўлиб, гуруҳда фаол иштирок этиб, унинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаб, унинг манфаатларини кўзлаб, бир-неча жиноятларни қасддан содир килганлигим (?) учун менга:  
    – Ўзб. Респ. ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “в” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси;  
    –  ЖКнинг  164-моддаси 4-қисми “в” банди билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси;  
    –  276-моддаси 1-қисми билан хар ойлик иш хақидан давлат даромадига 20 % дан ушлаб қолиш шарти билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш  иши жазоси тайинланиб, ЖКнинг  59, 61-моддаларига асосан, жиноятлар мажмуи бўйича каътий ўташ учун 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, жазони умумий тартибли калонияларда ўташимни белгилаган. Яъни суд ҳукми мазмунига кўра:
    – Мен, Д.Исмоилов ва С.Ташматов билан 2012-йил 07-февраль кунидан 08-февраль кунига ўтар кечаси, Гулистон шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган фуқаро-Х.Исакуловга тегишли пайнет шохобчаси олдига жиноий гуруҳ аъзоси-Д.Исмоиловни бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасида келишиб, эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда очиб кириб, шохобчада турган жами нархи 1.150.000 сўмлик нарсаларини ўғирлаб чиқишаётган вақтида дўкон қоровули-Р.Якубов уларни кўриб орқасидан қувлаган вақтида, улар қоровулдан қочиб Д.Исмаиловнинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтириб ходиса жойидан яширинганлигим;
    – 19.02.2012-йилга ўтар кечаси соат 01-00 ларда, Д.Исмоилов ва С.Ташматовлар билан биргаликда Гулистон шаҳар 2-мавзе Х.Дўстлиги кўчасида жойлашган фуқаро-Ф.Рахмоновнинг уяли алоқа хизмат кўрсатиш шохобчаси олдига Д.Исмоиловни бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасида келишиб, дўконнинг кириш эшигини бузиш йўли билан очиб, ғайриқонуний равишда  киришиб,  ушбу шохобча ичида бўлган жами нархи 2.350.000 сўмлик нарсаларни ва 400.000 сўмни яширин равишда ўғирлаб, Д.Исмоиловнинг бошқарувида бўлган автомашинасига ортишиб ходиса жойидан яширинганлигим, олиб борилган тергов харакатлари натижасида, мендан Ф.Рахмоновга тегишли бўлган нархи 2.350.000 сўмлик нарсалар далилий ашё тариқасида олиниб, жабрланувчига кайтарилганлиги, 
    – Д.Исмоилов ва С.Тошматовлар билан биргаликда 2012-йил 18-февралдан 19-февраль кунига ўтар кечаси, Гулистон шаҳар Тошкент кўчасида жойлашган Ш.Мирниязовни савдо дўконини олдига Д.Исмоиловни бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасида келишганлиги, ушбу дўконнинг эшиги қулфини қўлида бўлган автомашина ключи билан бузиб очиб, дўкон ичига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичида бўлган жами нархи 995.000 сўмлик моддий зарар етказиб воқеа  жойидан  яширинганлигим, олиб борилган суриштирув харакатлари натижасида 1 дона 380.000 сўмлик ва 260.000 сўмлик велосипедларни  далилий  ашё  тариқасида олиниб, жабрланувчига қайтарилганлиги;
    – А.Ташматов, У.Суюнов, акам-А.Қ.Ташматов, Ж.Султонов ва С.Ташматовлар билан 06.03.2012-йилга ўтар кечаси соат 03-00ларда Гулистон шаҳар, Ш.Рашидов кўчасида жойлашган Б.Шоматовга тегишли “Пайнет” дўкони олдига акам-А.ҚТашматов ўз бошқарувидаги “Матиз” русумли ва мени бошқарувимда бўлган “Нексия” русумли автомашинада биргаликда келишиб, дўкон кириш эшигини бузиш йўли билан очиб, ғайриқонуний равишда киришиб дўкон ичидан жами 3.726.000 сўмлик буюмларни яширин равишда талон-торож қилишиб, ушбу нарсаларни ўзлари миниб келишган автомашиналарга ортишиб ҳодиса жойидан яширинишганлигим, олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, акамдан Б.Шоматовга тегишли бўлган 2 комплект нархи 2.550.000 сўмлик компьютер жамланмаси далилий ашё тариқасида олиниб, жабрланувчига қайтарилганлиги, 
    – А.Ташматов, У.Суюнов, акам-А.Ташматов, Ж.Султонов ва С.Ташматовлар билан 2012-йил 06-март кунига ўтар кечаси соат 02-00 ларда Гулистон шаҳар, Н.Махмудов кўчасида жойлашган Н.Мамарзаевага тегишли дўкон олдига акам-А.Қ.Ташматовни бошқарувидаги “Матиз” русумли  автомашинасида ва ўз бошқарувимдаги “Нексия” русумли автомашинада биргаликда келишиб, дўкон эшик қулфини бузиб очиш йўли билан ғайриконуний  равишда  киришиб,  дўкон ичида жами 1.390.000 сўмлик буюмларни яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигим, олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида, акам-А.Қ.Ташматовдан Н.Мамарзаевага тегишли нарсалар далилий ашё тариқасида олиниб жабрланувчига қайтарилганлиги, 
    – А.Ташматов, У.Суюнов,  акам-А.Ташматов, Ж.Султонов ва С.Ташматовлар билан 2012-йил 05-март кунидан, 06-март кунига ўтар кечаси Гулистон шаҳар, “Янги ҳаёт” МФЙ, Э.Жуманбулбул  кўчасида  жойлашган Ш.Бийтураевга тегишли  бўлган озиқ-овқат ва хўжалик моллари дўкони олдига акам-А.Ташматов ўз бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашинасида ва ўз бошқарувимдаги “Нексия” русумли  автомашинада биргаликда келишиб,  дўкон  эшик  қулфини  бузиб очиш йўли билан ғайриқонуний равишда киришиб, дўкон ичида бўлган умумий нархи 58.300 сўмлик сотувдаги маҳсулотларни ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигим;
    –  А.Ташматов,  акам-А.Ташматов,  Ж.Султонов ва С.Ташматовлар билан  07.03.2012-йил соат 05-00 ларда Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган Ф.Худойбердиевага тегишли дўкон олдига А.Ташматов ўз бошқарувидаги ‘’Нексия” русумли автомашинасида келиб, дўкон эшигини бузиш йўли билан очиб, дўкон ичида бўлган қоровул-Н.Худойбердиевга ҳужум қилиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказиб, жами бўлиб 11.093.000 сўмлик маҳсулотларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасига ортишиб ҳодиса жойдан яширинганлиги, тергов ҳаракати давомида А.Ташматовдан, Ф.Худойбердиевага тегишли 1.597.560 сўмлик маҳсулотлар далилий ашё тариқасида олиниб, қонуний эгасига кайтарилганлиги ва судга оид тиббий-экспертизасининг 16.03.2012-йилги хулосасига кўра, Н.Худойбердиевга “соғлиғининг қисқа муддатли бузилишига сабабчи бўлган енгил шикаст” тан жароҳати етказилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, 
    –  А.Қ.Ташматов ўзининг жиноий ҳаракатларини  давом  эттириб,  гиёҳвандлик  воситаларини  ўтказиш  мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб, 13.03.2012-йилда ўзи истиқомат киладиган, Гулистон шаҳар Ўзбекистон шоҳ кўчаси 15/2-хонадон тинтув қилинган вақтда унга тегишли қора рангли куртканинг  чўнтагидан 1 дона 1.000 сўмлик купюра пулга ўралган ҳолатда гиёҳвандлик моддаси борлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган деган мазмунда  2012-йил 10-август куни суд мени-Ўзб. Респ. ЖКнинг 169-моддаси 4-кисм “в” банди, 164-моддаси 4-кисми “в” банди  ва 276-моддаси 1-кисми билан айбдор деб топиб, 16 йил қамоқ жазоси тайинлаган ҳолда таваккал ҳукм ўқиган эди.  (судья-С.З.Назаров томонидан) 
    Лекин, ЖИБ Сирдарё вилоят судининг 10.08.2012-йилги ҳукмига нисбатан, Кассация шикояти ҳамда Ўзб. Респ. Олий судига 2018-йил сентябрь ойида назорат шикояти ёзилган эди. Афсуски, ЖИБ Сирдарё вилояти судининг  ҳукми  негадир  ўзгаришсиз  ўз кучида қолдирилган. Сабаби, аллақандай нотаниш фуқарони деб ҳамкасблари билан муносабатларини совутмаслик истагидами, ё ҳали ҳам тафаккурларини эски давр мудроғи тарк этмаганиданми баъзи бир судьялар дастлабки тергов тўплаган соҳта жиноий иш ҳужжатларига таянибгина ҳукм чиқармоқдалар. (Яна бир сабаби эса, ҳозирда судья-С.З.Назаров Олий судда ўз фаолиятини давом эттирмоқда) 
    Бироқ, мен-Акмал Ташматовга нисбатан 10.08.2012-йилги Сирдарё вилояти судининг (судья-С.З.Назаров чиқарган) ҳукми, 2012-йил 8-ноябрь кунги Сирдарё  вилояти cуди Кассация судлов хайъатининг №24-48-сонли ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 08.10.2018-йилги №13-44-89-18-сонли (судья-У.Рузиев чиқарган) ажримлари бир мунча ноодилона, адолатсиз бўлиб, мен томонимдан қуйдаги келтирилган асосли далил исботларимдан сўнг, ЖИБ Сирдарё вилояти  судининг 10.08.2012-йилдаги Ташматов Акмал Қахрамон ўғлига нисбатан таввакал чиқарган ҳукми ўзгартирилиб, менга қамоқ билан боғлик бўлмаган жазо қўлланилади деб, ҳисоблайман. 
    Фикр ва мулохазаларим исботи тариқасида юқорида келтирилган хом-хатала бир жиноят ишида йўл қўйилган қўпол қонун бузилишларга тўхталиб ўтаман:
      
    Хусусан:
    1.  Ўзб. Респ. ЖПКнинг  22,  455  ва  463-моддалари ва бошқа моддаларига асосан, шунингдек, Олий суд Пленумининг 2014-йил 23-майдаги  “Суд ҳукми тўғрисида”ги №7-сонли ва Олий  суд  Пленумининг  19.12.2003-йилги №17-сонли “Гумон қилинувчи ва айбланувчини химоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида, “суд ҳукмни факат суд мухокамасида текширилган далиллар билан асослайди. Суднинг ҳукмида ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозим. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган холатларни текшириш, иш материалларида  маълум  бўлиб қолган барча кам–кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубха ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгагина асос қилиб олиниши лозим” деб кўрсатиб ўтилган. Юқоридаги баён қилганларимиздан келиб чикиб, Айблов ҳукми тахминларга ва шубха гумонларга асослантирилиб чиқарилиши мумкин эмас. 
  2.  Айблов ҳукми тахминларга ва шубха гумонларга асослантирилиб чиқарилиши мумкин эмас. Ўзб. Респ. ЖПКнинг (Айбсизлик презумпцияси) 23-моддаси 2-кисмида-“Гумон қилинувчи,  айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.” Ушбу модданинг 3-кисмида эса, “Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига хал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига хал қилиниши керак.” деб, кўрсатиб ўтилган. Шулар ва юқорида кўрсатиб ўтилганларга асосан Айблов ҳукми тахминларга ва шубха-гумонларга асослантирилиб чиқарилиши мумкин эмаслиги, Ўзб. Респ. Олий суд Пленумининг 2003-йил 19-декабрь кунги №17-сонли карорининг 5-бандида, шу жумладан, 2014-йил 23-майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги  №7-сонли карорининг 4, 5 ва 16-бандларида қуйидагилар баён этилиб ўтилган. Яъни: 
    – Суднинг ҳукмида ёритилган хулосалари ҳамма вақт ҳам етарли даражада асослантирилмаганлиги, қатор ишлар бўйича ҳукмлар ЖПК 26 ва 455-моддаларининг талабига зид ҳолда дастлабки терговда тўпланган, лекин суд мажлисида текширилмаган ёки ўз тасдиғини топмаган далилларга асослантирилганлиги, Конституция ва жиноят-процессуал қонун нормаларига зид ҳолда айбдорликни асослантириш учун қонунни бузиш йўли билан олинган далилларни келтиришлиги, 
    – Гумон  қилинувчини, айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг муҳим кафолати,  унинг  айби  қонунда  белгиланган  тартибда  исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслиги ҳақидаги Конституцияда белгиланган айбсизлик презумпцияси принципига қатъий амал этилишлиги,
    – Гумон қилинувчи, айбланувчи зиммасига кўрсатув бериш мажбурияти юкланиши мумкин эмас, ўз айбсизлигини ёки иш бўйича бирор-бир ҳолатни исботлаш масъулиятини юклашга ҳам йўл қўйилмаслиги, қонунга асосан бундай мажбурият жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилган.
  Бироқ, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этишнинг имкони бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, қонунни қўллашда келиб чиққан ҳар қандай шубҳа ҳам унинг фойдасига ҳал этилиши аниқ кўрсатиб ўтилишига  қарамай,  афсуски тергов органи ва суд ушбу Қонун талабларига зид равишда иш олиб борган деб, ҳисоблайман. 
  Сабаби,  ушбу  жиноят иши билан танишиб чиқиш натижасида, судланувчилар, гувоҳлар,  “жабрланувчилар”, “фуқаровий  даъвогар”ларни сўроқ қилиш, уларнинг тергов ва суд мажлисида  берган  кўргазмалари  жиноят  ишида  тўпланиб,  ўрганилиб, таҳлил этилган хужжатлар шуни  кўрсатдики, мен-Ташматов Акмалга нисбатан эълон қилинган айблар  сохта  ҳамда  ясама  бўлиб, бизнинг  фикримизга  кўра, тергов органи томонидан қасддан «кўпиртирилган, «бўрттирилган» ва «лоф» асосидаги номақбул далиллар асосида эълон қилиниб,  суд  эса,  ушбу  тергов органи томонидан тузилган соҳта айбловни тўғридан-тўғри ўз ҳукмига кўчириб олган. 
  Бундай холатда, мен-Ташматов Акмални айблов ҳукмидан Ўзб. Респ. ЖКнинг 164-моддаси 4-кисми “в”банди  яъни боскинчилик жинояти чиқариб ташланиб, ЖКнинг 169-моддаси 4-кисми “в” бандидан эса,  4-кисми  “в”  бандини  чиқариб, суд томонидан таваккал “айбли” деб чиқарилган ҳукм бекор қилиниб, қайта малакаланиб, қуйидаги асосларга кўра менга нисбатан қамок билан боғлик бўлмаган жазо қўлланилиши лозим деб, ҳисоблайман ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 10.08.2012-йилги Сирдарё вилояти судининг (судья-С.З.Назаров чиқарган) ҳукмига, 2012-йил 8-ноябрь кунги Сирдарё  вилояти cуди Кассация судлов хайъатининг №24-48-сонли ажримига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 08.10.2018-йилги №13-44-89-18-сонли (судья-У.Рузиев чиқарган) ажримларига нисбатан назорат протести киритишда ушбуларни инобатга олади деб, ўйлайман. 
  Чунки, суд мажлисида мен-Ташматов Акмал қуйидаги мазмунда:
    –  менга нисбатан эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдириб, яъни ГДУнинг 4-курсида тахсил олиб юрган вақтимда моддий жихатдан қийналиб қолганлигим ва оила аъзоларим билан келишмасдан уйдан 2012-йил бошларида чиқиб кетиб, шахар худудида ижарада уйларда яшаб келганлигим, 2012-йил 7-февраль куни соат 02-00, 03-00да С.Ташматов ва Д.Исмаиловлар билан Д.Исмаиловни “Нексия” русумли автомашинасида айланиб юрган вақтимизда Мустақиллик кўчасида жойлашган пайнет шохобчасини кўриб, у ердан компьютер ўғирламоқчи бўлганлигимиз, Д.Исмаилов ўз машинасини пайнет шохобчаси олдида турган “КАМАЗ” русумли автомашина орқасига қўйганлиги, у ерда 3 та пайнет шохобчаси бўлганлиги, С.Ташматов билан пайнет шохобчаси олдига борганим ва Д.Исмаилов машинада қолганлиги, С.Ташматов тушаётган вақтида машина ғилдирак ключини олганлиги, лекин ушбу ғилдирак клюни қаердан олганлигини  кўрмаганлигим, пайнет шахобчаси эшигини С.Ташматов ўзи билан олиб келган ғилдирак ключи билан очиб 1 чи бўлиб С.Ташматов ўзи кирганлиги, кирган вақтимизда стол устида компьютер жамламаси ва принтер турганлигини кўриб, стол устидаги принтерни ўзим кўтариб олганлигим, С.Ташматов ўнг томонда турган ойнали раста ичидаги 2 дона модемни ва стол тагидаги компьютер процессорида турган 3-модемни олганлиги, шу вақт ташқаридан эркак киши овози эшитилганлиги сабабли  иккимиз ўғирлаган нарсаларини олиб кўчага чиқганлигимиз, ўнг томонда қоровул турганлигини кўриб кўлимиздаги нарсалар билан Ш.Рашидов  кўчаси  томон  қочиб  кетганлигимиз ва қоровул чамаси 15 метрлар қувлаб тўхтаб қолганлиги, биз Ш.Рашидов кўчасидан, Ўзбекистон кўчасидаги “КРИСТАЛ” кафесини олдига қочиб боганимиз ва С.Ташматов менга шу ерда туриб туришимни айтиб, ўзи эса-Д.Исмаиловни чақириб келганлиги ҳамда  ўғирланган нарсаларни автомашинага юклаб ижарадаги уйга олиб келганлигимиз, аммо Д.Исмаиловга пул берилмаганлиги, чунки Д.Исмаилов билан С.Ташматов ўзлари гаплашганини,  С.Тошматов  фақатгина 1 дона модем олиб кетганлиги, эртаси куни эрталаб ўзим ўғирлаган принтерни танишим-Лутфиллани танишига сотиб юборганим, лекин уларга ушбу ксерокопия  ўғирланганини  айтмаганим,  пулларни  эса  С.Ташматов  билан  бўлишиб олганлигимиз, 2 дона модемларни эса сотмасдан уйга олиб бориб қўйилганлигим, ушбу пулларни шахсий эхтиёжларим учун ишлатиб юборганим, ушбу ўғрилик ҳақида дастлабки тергов вақтида берган яъни “юқоридаги ўғирликни мен, Сурож ва Даврон содир этганмиз, биз Давроннинг автомашинасида ушбу жойдан ўғирлик қилиш максадида борганмиз” деб берган кўргазмамни тасдиқламаслигим, чунки ўғрилик ҳақида Д.Исмаиловни хабари бўлмаганлиги, у билан ўзаро  келишувни С.Ташматовни ўзи хал қилганлиги;
    – 2012-йил 18-февраль куни кечки вақт С.Ташматов билан ўзим яшаб келган ижарадаги уйда бўлганимиз, кўчага айланиш максадида соат 01-00 лар атрофида чиқиб, “Нексия-1” русумли автомашинани бошқариб киракашлик қилиб юрган яъни-Д.Исмоиловни автомашинаси олдига борганимиз ва Д.Исмаиловга киракашлик қилиб шаҳар айланишни айтиб, биргаликда “Аср” чойхонаси ёнидан ўтиб кетаётган вақтимизда чойхона олдидаги дўкондан ўзаро ўғирлик қилиш фикри туғилгани сабаб,  Д.Исмаиловни автомашинасида орқага қайтиб келганимиз, Д.Исмоиловга “ташқи томондан атрофдаги одамларни бор-йўқлигига қараб туришини, агарда бирор-бир киши келадиган бўлса автомашина сигналини босиб чақиришини” айтиб, Д.Исмоилов, С.Ташматов ва мен Д.Исмаилов автомашинаси билан чойхона олдидаги автомашина ювиш шохобчаси яъни дўкон олдига борганимиз, шунда С.Ташматов дўкон эшигини баллон ключи билан очганлиги ва у ерга С.Ташматов билан биргаликда кириб, ичидан олган нарсаларни автомашинага ортиб ижарадаги уйга олиб келганлигимиз, лекин 400.000 сўм пул олмаганим ва кўрмаганимни, кейин С.Ташматов Гулистон шаҳар маҳалла худудидан ўғирлик қилишни айтганидан сўнг биргаликда ўтиб, 3 дона велосипедни ўғирлаб уйга олиб келганимиз, ушбу ўғирликни С.Ташматов ва Д.Исмаилов билан қилган бўлсакда, аммо бу ўғриликдан Д.Исмаиловни хабари бўлмаганлиги, сабаби унга ўғрилик қилаётганимизни айтмаганим, Д.Исмаилов билан ўзаро келишув масаласини С.Ташматов ўзи хал қилганлиги, С.Ташматовга ушбу нарсаларни сотишни айтиб у билан ўзаро келишиб, У.Суюновга ўзини уйидаги 2 дона велосипедни, 1 дона автомашина ювиш карчерини акамга олиб боришимни, акамга У.Суюновни автомашинасини уриб олганлигим сабаб ушбу нарсаларни олиб ўрнига пул бериб туриши, ушбу нарсаларни  олиб  пулни кайтариб беришни айтиб тушунтирилгани, сўнг У.Суюнов ўзининг уйида бўлган 2 дона велосипед ва 1 дона карчерни олиб ота-онаси уйига олиб бориб, акамдан 500 АКШ доллари пул олиб, кейин унга 200 АКШ доллари берилганлиги, пулни қолган қисмини У.Суюнов билан С.Тошматовнинг ўзлари бўлишганлиги, ушбу холат юзасидан уйда ўтказилган тинтув вақтида олинган …нарсаларни айримини ўғирлик қилиб уйга олиб бориб қўйганлигим, уйдаги столга илинган ҳолда ётган “чўнтагдан” гиёхвандлик моддага ўхшаш модда олинган куртка менга тегишли бўлсада, бироқ ушбу курткани мендан ташқари оила аъзоларим ҳам кийиб юришлиги, гиёхвандлик моддаси истеъмол қилмаганим ундай нарсадан жирканишим сабабли, ушбу гиёхвандлик моддаси менга тегишли эмаслигини; 
    – 2012-йил 19-февраль тонг сахар 04:00ларда Д.Исмоилов ва С.Ташматовлар билан  Д.Исмаиловни бошқарувида бўлган “НЕКСИЯ” русумли автомашинада Сурожни гапи билан Гулистон шаҳар маҳалла худудидаги Тошкент кўчасини ўнг тарафида жойлашган ёйма бозор ёнидаги дўконга бopганимизни, Д.Исмаилов автомашинани  катта  йўлни устига тўхтатганлиги, С.Ташматов билан ўғирлик қилиш мақсадида  дўконларни олдига бориб  айланиб, С.Ташматов ўзини қўлидаги балон ключ билан бир дўконни бузиб очганлиги, сўнг С.Ташматов билан орқама-орқа 3 та велосипедни ўғирлаб олиб келиб, йўл ёқасидаги темир панжара устидан ошириб, йўл четидаги Д.Исмаиловни машина салонига, юк хонасига жойлаштириб, сўнгра қаерга яширишни ўйлаб дадамни уйи жойлашган жой, ўғирлик қилган жойга яқинлигини инобатга олиб, Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган “Бриллиант” кафеси ёнидаги Трансфарматор шитни ичига яшириб қўйилганлигимиз, сўнг  ўзим  ижарада  яшаётган  уйга келиб дам олганлигимиз, ўғриликдан Д.Исмаиловни хабари бўлмаганлиги, лекин дастлабки терговда “мен ўша куни велосипедларни шерикларим Даврон ва Сурож билан келишиб олиб, дўкондан ўғирлаб чикдик. Мен Даврон ва Сурож билан дўкондан ўғирлаб чиққан велосапедларни Даврони бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасига олиб кетдик” деб нотўғри кўргазма берганлигим, чунки 1-берган  кўргазмаларим  аслида тергов жараёнида менга нисбатан гарчи айбимни қисман бўйнимга (қилган қилмишимни) олсамда, минг афсуски қилмаган жиноятимни бўйнимга қўйиш мақсадида қонунан тақиқланган қийноқ усуллари:    
    – уриш, дўппослаш, 
    – қўлимга кишан солишиб, иситиш трубасига боғлаб қўйишиб, азоб бериш, 
    – бошимга селофан холта кийгизишиб, бўғиб қийнаш,
    – жинсий олатимга сув тўлдирган 0,5 л. боклашка осиб қўйишиб азоб бериш ва хўрлаш,
    – уйқусизлик ва ичимлик суви бермаслик,
    – яқинларим киритишган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини бермаслик… ва бошқа ноқонуний усуллардан фойдаланишиб, турли тазйиқ ва кучли руҳий босим остида терговчи ўз сўзи билан қўшиб ёзган кўргазмага мажбурлаб имзо чектирганлиги, (Суд ушбу ҳолатларни ҳукм матнига умуман киргизмаган. Хаттоки, менга нисбатан қилинган ноўрин хатти-харакатлар юзасидан судга оид тиббий-экспетиза ҳам тайинламаган) аслида ушбу ўғриликларни С.Ташматов билан бирга содир қилганим,
    – 2012-йил 21-февраль куни С.Ташматов, Д.Исмаиловни “Нексия” русумли машинасини сўраб олганлиги ва автомашинани мен бошқариб юрганимда С.Ташматов ҳамда У.Суюнов учаламиз дўкондан ўғирлаб олиб келган велосипедларни яшириб қўйган жойдан бошқа жойга кўчириш ниятида борганимизда мен автомашинада ўтирганлигим, С.Тошматов ва У.Суюновлар трансфарматор  ичидаги велосипедларни олиб келганлиги, С.Тошматов 3-велосипедни олиб келаётган вақтида “Бриллиант” кафеси олдига оқ-рангли “Дамас” русумли автомашина келиб тўхтагани, С.Тошматов кўлида бўлган велосипедни кўчага ташлаб қочиб кетганлиги, шу вақтда “Дамас”дан 1 киши тушиб  велосипедни  олиб  кетганлиги, қолган 2 та вилосапедни  ўзим  яшаётган  ижарадаги  уйга  олиб  борганлигимиз, 2012-йил 05-март куни Ж.Султоновни ижарага олган “Нексия” русумли машинасида Гулистон шаҳар худуди бўйлаб бошқариб киракашлик қилиб юрганимда шу куни 06 мартга ўтар кечаси соат 03-00ларда мен, У.Суюнов, С.Ташматов ва Ж.Султоновлар билан бирга автомашинада айланиб юрган вақтимизда Гулистон шахар 1-мавзе худудида жойлашган қурилиш дўконлари олдидан ўтиб кетаётган вақтимизда светофор олдида жойлашган эски “Нур” кафеси ўрнидаги қурилиш магазин олдига бориб, у ердаги дўкондан  компьютер ва ксерокопия аппарати ўғирлаганимиз, ўғирликка киришдан олдин У.Суюнов дўкон кириш эшигини очганлигини ва автомашинани хайдаб дўкон олдига олиб келганлигим, бу вақти Ж.Султонов “Камаз”ни олдида бирор бир киши келиб қолмаслигини олдини олиш ва хабар бериш учун турганлиги, ўғирлаган нарсаларни ижарадаги уйга олиб борганимизни, сўнг яна қайтиб тўрталамиз автомашинага ўтириб, шахар худудини айланиш максадида бирор бир жойдан пиво сотиб олиш учун чиқиб, Гулистон шахар Н.Махмудов кўчаси бўйлаб келиб, ушбу кўчада жойлашган Афобанк биноси олдидаги дўкон ёнига келиб, ушбу дўконни очиб пиво олиш фикри туғилганлиги, ушбу дўконга С.Ташматов ва У.Суюновлар билан бирга кирганлигим, Ж.Султонов автомашинада ён атрофни кузатиб турганлиги,  дўкондан ўғирланган нарсаларни автомашинага жойлаштириб, бу жойдан пиво топаолмаганимиз учун Гулистон шахар, Э.Жуманбулбул кўчасида жойлашган озик-овқат дўкони олдига келганлигимиз, ушбу дўконга тўрталамиз бирга кириб у ердан …нарсаларни ўғирлаб, акам-А.Ташматовни квартирасига олиб бориб ташлашганлигимиз, лекин акам уйда бўлмаганлиги ва ушбу ўғриликлар хақида билмаслиги, нарсаларни кейинчалик бирор-бир мижоз топиб сотиб юбориш мақсади бўлгани, нарсаларни акам мендан сўраганида унга менга сотиш учун берган. Агарда мижоз чиқиб оладиган бўлса, нарсаларни сотиб юбораверишини ҳам тайинлаб айтганлигим, ушбу ўғирлик ҳақида Д.Исмаилов, Мухиддин ва Муродларни умуман хабари бўлмаганлиги, сабаби уларга ўғирлик хақида айтилмаганлиги, Д.Исмаилов оила аъзолари билан уришиб қолганлиги сабаб, ушбу ижарадаги уйга киракашлик қилиб, келиб, ётиб қолганлиги ва  Мурод, Мухиддинлар С.Ташматовни яқин қариндоши бўлганлиги учун уйга келиб-кетиб  юришганлиги, ушбу ўғирликлар тўғрисида дастлабки терговда берган кўргазмамда “Мурод, Мухиддин ва Давронларнинг хабари бўлган” деб айтганлигим, сабаби уларга ушбу ўғирликлар содир қилинган вақтида айтмаган бўлсамда, уларнинг хабар топиши акам-А.Ташматов ҳамда С.Ташматовни ИИБ ходимлари чақиртирган вақтида ўғирлик ҳақида билиб колишганлиги, мазкур ўғирликни ўзим, Улуғбек, Сурож ва Жасурлар билан  бирга қилганлигим; 
    –  2012-йил  6-март  куни  соат 18-00 лар атрофида С.Ташматовни уйига (Жасурни ижарага олган “Нексия” машинасини шаҳар худуди бўйлаб) киракашлик қилиш мақсадида олиш учун бopганлигим,  у  ердан  Жасурни автомашинаси боргунга қадар акам-А.Ташматовни ижара уйига келиб С.Ташматов билан бирга кутиб ўтирганлигим, сўнг С.Ташматов “Зохид” исмли шахсга телефон қилиб, бир кечага 30.000 сўм пул бериш эвазига машинасини олганимиз, сўнг Жасур қизининг олдига боришини айтгани учун маҳалла худудидаги 3-мактаб олдига борганимиз, Жасур автомашинадан  тушиб хозир келишини айтиб, орадан бироз вақт ўтиб Жасурни кайфияти тушган холатда қайтиб келганлиги, шаҳар айланиб юрган вақтимизда акам-А.Ташматов мени 67.232-38-83 қўл телефонимга ўзининг 93.324-00-88 телефон рақамидан телефон қилиб уйга келишимни айтганлиги сабабли ота-онам  яшаётган  уйга борганлигим, акам-А.Ташматов мени хақорат қила бошлаганлиги, шунда уни “спиртли ичимлик ичган” деб ўйлаб, унга  жахл  қилиб  Жасур  ва  Сурожлар билан автомашинага ўтириб,  йўл-йўлакай  “пиво сотадиган  жойдан  пиво  оламиз” деб,  автомашинада Ўзбекистан шох кўчаси бўйлаб харакатланиб кетаётганимизда, йўлдаги дўконлардан пиво топмаганимиздан сўнг Сурож менга “йўлдаги Драма театрининг олдидаги дўкондан пиво олишини, шу ер ҳам очиқ бўлишини” айтганлиги, автомашинани  “Драма театри”нинг олдидаги йўл бўйида жойлашган бекат ўрнидаги дўкон олдига келиб тўхтатганлигим, дўкон ёпиқ ва чироқлари ўчик холатда турганлигини кўрганимиздан сўнг, Сурож “ушбу дўконни оча олишини” айтиб, Жасур ва Сурожлар билан дўконга кирганлигим ва дўкон ичкарисида қоровул  бўлганлиги,  шунда  қоровулни  С.Ташматов  қўлида бўлган жисм билан уриб, сўнг хар-хил нарсаларни олиб акам-А.Ташматовни ижарага олган уйига борганимиз, нарсаларни ичида бўлган 3 дона духидан 2 тасини қора пакетга солиб, йўлга чиқиб йўловчи автомашинада уйга келиб ухлаганлигим ва акам-А.Ташматов ҳам уйда ухлаб ётганлигини, ушбу ўғриликдан акамни хабари йўқлиги ва ушбу ўғирликда акам умуман бўлмаганлиги, боз устига шу куни акамга неча маротаба телефон қилганимни эслай олмаслигим, акамга 5-10 минутда тез-тез қўнғироқ қилмаганим, тинтув тергов харакати вақтида олинган …нарсалар менга, 1 дона зубила Улуғбекка, 1 дона махсус темирдан ясаттирилган темир мослама эса менга ва Улуғбекка тегишли эканлиги, ушбу нарсани қурилишда ишлатиш мақсадида ясатганлигим, 2 дона бири қора рангли ва бири жигаррангли скотч ўралган калтак таёк эса, С.Ташматовга тегишли бўлганлиги, ушбу нарсалар уйда қолиб кетганлиги, лекин ушбу нарсаларни ўғирлик содир қилишда ишлатилмаганлиги;
      – стул устида ётган қора рангли плашовка курткани чўнтагидан олинган 1 дона 1000 сўмлик купюрага ўралган холатдаги гиёхванд модда менга тегишли эмаслиги, аскинча тинтув ўтказган ИИБ ходимлари ушбу “гиёхванд” моддасини атайин ташлаб қўйганлиги, чунки уйда “гиёхвандлик” моддаси бўлиши мумкин эмаслиги, дастлабки тергов вақтида терговчини турли тазйиқи, кучли рухий босимлари ва жисмоний кучи остида  акам-А.Ташматов хақида берган кўргазмамда  яъни  “Мен автомашинада Драма театри олдидаги йўл бўйида жойлашган бекат ўрнидаги дўкон олдига келиб  автомашинада  тўхтаганимни, шунда акам, Сурожга агарда оча оладиган бўлсанг пивони олиб ўрнига 5.000 сўм  пул ташлаб кетишини айтиб хазиллашиб кулишгани, сўнг акам Алишер, Жасур  ва  Сурожлар билан биргаликда автомашинадан тушиб кетишди. Мен улар тушиб  кетганидан  сўнг  дўконни  ким  очганлиги,  уларни харакатини кўрмаганимни, сўнг акамлар тушиб кетишиб бироз вақт ўтиб келавермаганидан сўнг, мен атрофдаги ўтувчи автомашиналар эътиборини тортмаслик учун машинадан тушиб, автомашинани арта бошлаганимни,  ўзимнинг  232-38-83 телефон рақамидан дўкон ичидаги  акамнинг 324-00-88 телефон рақамига қўнғироқ қилиб тезроқ чиқишларини айтганимни,  шунда  акам менга жавобан Жасур дўкон ичидан чиқиб, кўриб қолган  қоровулни тасодифан урганлигини айтганини, шунда мен  яна телефони ўчириб автомашинани артишда давом этганимни, мен яна орадан 10 минутлар ўтганидан сўнг, хавфсираб яна акамга қўнғироқ қилиб, акамга бўлдими? ўлиб қомадими? деб  сўраганимни, шунда акам менга бир тузик жавоб айтмаганини, Сурож ва Жасур автомашинага утирганидан кейин акамни қаердалигини сўраган вақтимда менга акамни йўклиги, дўкондан у боя чиқиб кетганлигини айтганини, мен тушунмасдан уларга шу жойдан тезроқ кетишимни айтиб, автомашинага ўтириб ижарадаги уйга кетганимни,  мен уйга келгунимча акамни нима сабабдан чиқиб кетганлигини билмаганимни, ушбу нарсаларни уйга олиб кираётганимизда, менга Сурожлар дўконга кирган вақтида ичкаридан қоровул чиқиб колганлигини, Сурож баллон ключ билан эшикни очганлиги, акам қоровулни олдига бориб у билан ниманидир гаплашгани, Жасур билан Сурожни нима сабабдан ундай қилганлигини айтиб, сўкиб чикиб кетганлигим” хақидаги кўргазмам нотўғри эканлиги, чунки акам-А.Ташматов ушбу ўғриликда бўлмаган. Ушбу ўғриликни ўзим, С.Ташматов ва Жасур учаламиз содир қилганлигимиз, Мухиддин, Даврон ва Муродлар билмаслиги, ўғирлик қилинган вақтда ҳам қатнашмаганлиги ва улар бу хақда умуман хабари йўқлигини,  дастлаб  берган  кўргазмамда хақиқатдан ҳам ушбу жиноятни содир қилишда иштирок этган-Жасур хақида айтмаганим, чунки унинг оиласи ночорлигини ўйлаб айтмаганим, бундан ташқари, акам-А.Ташматовни ижарага олган “Матиз” русумли амашинасида умуман ўғирлик содир қилинмаганлиги, аксинча ушбу ўғирликни “Нексия” русумли автомашинасида содир қилганлигимиз, шу содир қилган ишидан пушаймонлиги, ёшлигини инобатга олиб енгиллик беришни сўраб кўргазма берди деб, суд ўз хукмида ёзиб ўтмокда. (судья-С.З.Назаров томонидан) 
  3. Зеро, босқинчилик  ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавф¬ли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жавобгарлик ЖКнинг 164-моддасида назарда тутилганлиги, босқинчилик ижтимоий хавфлилигининг юқорилиги, аввало, шу билан боғликки, бу жиноят натижасида ўзганинг мол-мулки эгаллаб олинаётганда жабрланувчиларнинг хаёти ёки соғлигига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келиши, босқинчиликнинг бевосита асосий объекти сифатида ўзганинг мол-мулкини муҳофаза қилишни таъминловчи ижтимоий муносабатлар, бевосита қўшимча объекти сифатида эса, фуқороларнинг хаёти ёки соғлиги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар намоён бўлади. Объектив томондан босқинчилик ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида шу мулкнинг эгалланишига қаршилик кўрсатган шахснинг хаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб хужум қилишда ифодаланади. 
    Боскинчилик субъектив томондан туғри қасд ва ғаразли мақсадларда ифодаланади. Айбдор жиноят содир этишда унинг томонидан содир этилаётган зўрликнинг жабрланувчи хаёти ёки соғлиги учун хавфлилигини ва ушбу зўрлик ўзганинг мулкини ўзи ва ўзга шахслар фойдасига эгаллаш воситаси сифатида ишлатилаётганлигини тушунади ва шуни хохлайди. Жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахсдир дейилган. 
    Босқинчиликда ишлатиладиган зўрлик жабрланувчидан тортиб олинган мол-мулкни эгаллаш ёки ўзида сақлаб қолиш усули ҳисобланади. боскинчиликни квалификация килиш учун айбдор томонидан зўрликнинг мол-мулк эгаси ёки уни қўриклаётган шахс ёхуд мулк тасарруфида бўлган шахс ёхуд ўзганинг мулкини эгал¬лашга тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан ишлатилганлигининг ахамияти йўк.. 
    Ўзганинг мол-мулкини эгаллаш ёки сақлаб қолиш мақсадида зўрликнинг ишлатилиши жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Агар зўрлик бошқа максадда, масалан, содир этилган ўғирликдан кейин қўлга тушишдан  қутулиб  қолиш мақсадида иш¬латилган бўлса, бундай қилмишни босқинчилик деб, хисоблаш мумкин эмас. Айбдорнинг харакатлари ўғрилик (ЖК 169-моддаси) ва шахсга ёки бошқарув тартибига қарши жиноят деб, ҳисобланади. 
    Агар бир гуруҳ, шахслар ўғрилик ёки талончилик содир этиш хақида келишиб олган бўлсалар ва шу жиноятларни содир этиш жараёнида иштирокчилардан бири бошқа жиноятчилар билан ке¬лишиб олмасдан мол-мулкни эгаллаш мақсадида жабрланувчиларга нисбатан хаёт ёки соғлик учун хавфли бўлган зўрликни ишлатса, қилмиш эксцесс бажарувчи томонидан содир этилган деб ҳисобланади. Шунинг учун қилмишни бир гуруҳ шахслар томони¬дан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик сифатида квалификация килиниши мумкин эмас. Бунда хаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни ишлатган шахс босқинчилик учун жавобгар бўлади. Жиноятнииг қолган иштирокчилари эса, ўғрилик ёки талончилик учун жавобгар бўладилар дейилган. Мен-А.Қ.Тошматовни юқорида содир этган қилмишида эса, босқинчилик  жиноятини  таркиби  мавжуд  эмас. 
    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 10.08.2012-йилги Сирдарё вилояти судининг (судья-С.З.Назаров чиқарган) ҳукмига, 2012-йил 8-ноябрь кунги Сирдарё  вилояти cуди Кассация судлов хайъатининг №24-48-сонли ажримига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг 08.10.2018-йилги №13-44-89-18-сонли (судья-У.Рузиев чиқарган) ажримларига нисбатан протест киритишда ушбуларни инобатга олади деб, ҳисоблайман. 
  4. Бунинг исботи эса, Ташматов Сурож Жахонгир ўғли ўзининг суд мажлисида: 
    – “Ўзбекистан шох кўчаси бўйлаб келаётиб, “Драма театри”нинг ёнига келган вақтимизда унинг ёнидаги астановка ўрнидаги дўконга келдик ва Алишер акам автомашинани тўхтатишни айтди. Шунда Алишер акам тушиб турган вақтида, дўкон ёпилган холатда турганлигини кўриб ёпик деди, шунда мен уларга дўконни очиб берайми? деганимда, менга Акмал акам очиб беришимни  айтди,  бу  вақти  мени олдимда Алишер, Жасурлар туришган эди. Шунда мен биринчи  бўлиб  дўконга  кирдим.  Шунда  менинг орқамдан Жасур билан Алишер кириб келишди. Дўкон ичида қоровул турганлигини кўриб, Жасур қўлида турган тахтали устига скотч ўралган таёқ билан қоровулни бошига 1 (бир) маротаба уриб,  ерга  йиқитди. Шундан сўнг, Алишер  акам  ушбу  қоровулнинг  олдига  бориб, коровулга қараб “тирикмисан” деди. Шунда Жасурга қараб бекор урганлигини айтди ва нарсаларни олишимизни айтди” деб, кўргазма берган. 
    Лекин нима сабабдан тергов органи ва суд, судланувчилар: Ташматов Акмал Қахрамон ўғли, Ташматов Сурож Жахонгир ўғлини дастлабки терговда берган кўргазмаларига ҳуқуқий баҳо бермасдан, қарама-қарши шубха-гумонларни бартараф этмасдан, жиноят жойида бўлмаган мен-Ташматов Акмални негадир ушбу жиноятда иштирокимни таъминламокда? 
    Бундан ташқари, мен-Ташматов Акмални қаровулни кўрмаганлигимни аксинча қаровулни бошига Жасур урганлигини, Сурож ўз кўргазмасида тасдикламокда. Аслида ҳам мен-Ташматов Акмал, қаровул дўкон ичида борлигини билмаганман. Ниятимиз босқинчилик жиноятини содир қилиш  бўлмаган. Бундай холатда менинг қилмишимда босқинчилик жинояти эмас, фақатгина  ўғирлик  жиноятини таркиби мавжуд. Лекин  суд  ушбу  холатларга  ҳуқуқий баҳо бермасдан, адолатни  Қарор топтирмасдан,  менга босқинчилик жиноятини кўйиб, таваккалчилик  асосида  ҳукм  ўқиб  юбормокда. 
    Хусусан, ушбу жиноят  ишида судланувчилар: У.Суюнов, акаси-А.Ташматов, Ж.Э.Султонов, С.Ж.Ташматовларни  тергов ва судда берган кўргазмалари бир-бирига қарама-қарши бўлиб, яъни Ташматов Акмални “уюшган гуруҳ” тузиб, вазифаларни тақсимлаб, жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганлигини тасдиқловчи бирорта исбот, далил, жумладан, гувоҳнинг ўзи ушбу жиноят ишида мавжуд бўлмасада, бироқ тергов органи ушбу жиноят ишини Ташматов Акмалга нисбатан қилмаган жиноятини бўйнига қўйиш ва иқрорлик кўргазмаси олиш мақсадида қонунан тақиқланган қийноқ усуллари: уриш, дўппослаш, қўлимга кишан солишиб, иситиш трубасига боғлаб қўйишиб, азоб бериш, бошимга селофан холта кийгизишиб, бўғиб қийнаш, жинсий олатимга сув тўлдирилган 0,5 л. боклашка осиб қўйишиб азоб бериш ва хўрлаш, уйқусизлик ва ичимлик суви бермаслик… ва бошқа ноқонуний усуллардан фойдаланиш ва турли тазйиқ ва кучли руҳий босим остида дастлаб ўзлари ёзиб, унга мажбурлаб имзо чектиришиб, сўнгра  гўёки  Ўзб. Респ. ЖКнинг 166-моддаси 4-кисми «в» банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 164-моддаси 4-кисми “в” банди ҳамда 276-моддаси 1-кисми  билан  “айб” эълон  қилишиб,  жиноят  ишини  судга  олиб  чиққанидан  ушбу жиноят иши бир тарафлама олиб борилган. 
    Суд эса, ўз ҳукмида тергов органи томонидан мен-Акмал Ташматовни бузулган ҳуқуқларини гўёки “тўғирлагандек” бўлиб, талончилик жиноятини мени айбловимдан чиқариб ташлаб, “ўғрилик жиноятлари такрор бўлган” деб биттасига  малакалаб, босқинчилик ҳамда гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш,  эгаллаш,  саклаш  ва  бошка  харакатларни ўз ҳукмида қолдириб, лекин уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб, жиноят содир этганлигимни исботловчи далиллар мен-Акмал Тошматовни қилмишида бўлмасада, бироқ жиноят ишидаги далил, исбот, судланувчиларнинг, жабрланувчиларнинг кўргазмаларига тўлиқ ҳуқуқий баҳо бермасдан таваккалчилик асосида ҳукм ўқиган.  
    Яъни судьялар ҳам терговнинг туҳматли айбловини тасдиқлаб, маишатни хизмат вазифаси деб баҳолашди. Зеро, судьяларга ҳукм ўқиш олдидан “Ўзбекистон Республикаси номидан…” иборасини айтиш ваколати берилган. Бошқа ҳуқуқ-тартибот тизими идораларининг мансабдорларида  бундай  ваколат  йўқ.  Қадимда  ҳам,  бугун  ҳам  судьялар  зиммасида  айтадиган ҳар бир сўзлари, чиқарадиган қарор ва ҳукмлари учун икки дунё жавобгарлиги юкланган деган юксак мантиқ бор…
    5.  Шу билан биргаликда, “Гиёҳвадлик воситалари ёки психатроп моддалар билан Қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти” ҳақидаги Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг 1995-йил 27-октябрдаги №21-сонли Қарорининг 3-пунктида ҳам Уюшган гуруҳ қандай ташкил этилиши тўғрисида тўлиқ кўрсатиб ўтилган. Яъни:  
    – Уюшган жиноий гуруҳ томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф муомала қилиниши жамият учун алоҳида хавф туғдиради. Жиноят кодексининг 29-моддаси  4-қисмига биноан уюшган гуруҳ деб икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади. (Олий Суд Пленумининг 14.06.2002 й. 10-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) 
    – Жиноий гуруҳни уюшган деб квалификация қилиш учун асосий мезон тариқасида, масалан, гуруҳнинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг  бўлишини, одатда, бир-неча жиноятни содир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъминланганлигини,  жиноятни  яшириш чоралари кўрилганлигини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ  ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилинишини ва шу кабиларни ҳисобга олиш  лозимлиги  кўрсатиб  ўтилган. Ҳукмда жиноий гуруҳ айнан қайси мезонлар бўйича уюшган гуруҳ деб топилганлиги акс эттирилиши лозим. (Олий Суд Пленумининг 13.12.2012 й. 19-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши) 
  6. Бундан ташкари, 1996-йил 20-декабрдаги Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг №37-сонли  Қарори  5-пунктида ҳам уюшган гуруҳ тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтилган. Яъни: 
    – “жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши,  иштирокчиларни танлаш,  ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан  далолат  беради. Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ  уюшган  деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт” деб кўрсатилган. 
    Ушбу жиноят ишида мен-Ташматов Акмал Қахрамон ўғлини уюшган гуруҳ тузиб, уюшган  гуруҳга  бевосита раҳбарлик қилиб ва ташкилотчиси бўлиб, гуруҳда фаол иштирок этиб ва унинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаганимни тасдиқловчи  исбот,  далил  ва  гувоҳнинг ўзи мавжуд эмас.      
    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу жиноят иши бўйича протест киритишда ушбуларга амал қилади деб, ҳисоблайман. 
    7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017-йилдаги “Суд тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича кушимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармонида: 
    – “Қонун хужжатлари талабларига оғишмай ва қаътий риоя этишга ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътибори каратилиши,  
    –  унга мувофиқ қонун нормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан хар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан қаътий назар, қонунийликни бузиш хисобланиши, 
    –  Процессуал қонунчиликни жиддий бузган холда ёки ноқонуний услублар билан шу жумладан, жиноят процессида иштирок этадиган шахсга ҳуқуқ мажбурияти тушинтирмаслик оқибатида уни чалғитган холда, дастлабки тергов жарёнида жабрланувчи, гувоҳ, гумон килинувчи, айбланувчи, судланувчининг судда мавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан,  жабрланувчи,  гувоҳ,  гумон  қилинувчи,  айбланувчи,  судланувчининг тахмин, фараз ёки миш-мишларга асосланган, ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган маълумотлардан жиноят ишида далил сифатида фойдаланишга йўл куйилмаслиги, 
  – Процессуал қонунчилик нормаларини бузган холда олинган гувоҳ, жабрланувчи, гумон килинувчи,  айбланувчи судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосалари, ашёвий далиллар, аудио,  видеоёзув  ҳамда  бошқа  материаллардан  далил сифатида фойдаланиш таъқиқланишини” кўрсатиб ўтилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси-У.Рузиев ушбу фармон ва Қонун талаблари ижросига панжа ортидан қараган ҳолда собатаж қилган. Ҳа, ҳақиқатдан “Қози беш бодринг еса гар пора, юз полиз ҳукмига топади чора” деб, бежизга айтилмаган кўринади.
                                                                                                                                                
  8. Ўзб. Респ. Олий Суди Пленумининг 2014-йил 23-майдаги “Суд ҳукми тўғрисида»ги 07-сонли  Карорининг 1, 6 бандларида “Суд ҳукми,  жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ёки бошқа таъсир чораси қўлланилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги ҳақидаги жиноят суд иш юритувининг асосий вазифаларини ҳал этадиган, суд муҳокамасига якун ясайдиган Ўзб. Респ. номидан чиқариладиган одил судловнинг муҳим ҳужжатидир. 
    Бундан ташқари, Ўзб. Респ. Конституцияси 26-моддаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларацияси 11-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг 14-моддаси ҳамда  ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. 
    Шунингдек, судлар ҳукм чиқаришда Ўзб. Респ. Конституцияси ва ЖПКда белгиланган суднинг ҳукми қонуний, асосли ва адолатли бўлиши, фақат судлар томонидан, ошкоралик, жиноят ишларини ҳайъатда ва якка тартибда кўриб чиқилиши, судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши,  одил  судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган процесс иштирокчиларига ўз она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда ва таржимон ёрдамидан фойдаланишини таъминлаш, тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда текширилиши, айбсизлик презумпцияси асосида чиқарилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал қилишлари шарт.  
    Ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлади. ЖПКнинг 465-моддасига мувофиқ судда иш қайси тилда кўрилган бўлса, ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади. Ҳукмда ноаниқ ибораларни ишлатиш, расмий ҳужжатларда ишлатиш қабул қилинмаган қисқартмалар ва сўзларни қўллашга, шунингдек ишга оид бўлмаган ҳолатларни ёритиш билан ҳукмни ортиқча тўлдиришга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳукм барча ҳолларда ошкора эълон қилинишини ҳисобга олган ҳолда, суд уни тузаётган вақтда қурол, гиёҳвандлик воситалари ва портловчи моддаларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этиш усулларини батафсил ёритувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ибораларни ишлатмаслиги лозим. Ҳукмга киритилган барча тузатишлар ҳукм эълон қилинишидан олдин изоҳланиши ва изоҳлар суд таркибининг барчаси томонидан имзоланиши лозим. 
    Иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкин. Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган,  ҳам  оқлайдиган  ҳар бир далил, ЖПКни 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.  
    9. Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг 24.09.2004-йилги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини кўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган тушунтиришларга амал қилиниши лозим. Яъни:  
    –  “Далилларни баҳолаш жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад  этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилиши, 
    – текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади. Судланувчининг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозимлиги, 
    – ҳукмда судланувчининг жиноий ҳаракатларини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган далилларга асосланганда, суд уларнинг мазмунини ёритиши ва тегишли баҳо бериши лозимлиги, 
    – агар иш бўйича жиноят содир қилганликда бир-нечта судланувчилар айбланаётган ёки судланувчи бир-нечта жиноятларни содир қилганликда айбланаётган бўлса, суд ҳукмда ҳар бир судланувчига нисбатан ҳамда ҳар бир айблов бўйича далиллар келтириши ва таҳлил қилиб чиқиши ҳамда хулоса қилиши зарур. Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ҳамда баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши” аниқ қилиб кўрсатилган. 
  10.  Судлар  ҳукми  ЖПКнинг  26,  90  ҳамда  455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак.  Суд  ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин. ЖПКнинг 104-моддасига мувофиқ, сўроқ қилинувчининг илгариги сўроқда берган кўрсатувлари фақат унинг ҳозирги сўроққа берган кўрсатувлари тинглангандан кейин, шунингдек, ҳозирги ва илгариги сўроқларда берилган кўрсатувлар ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда, сўроқ қилинувчи судда кўрсатув беришдан бош тортганда, иш сўроқ қилинувчининг иштирокисиз кўриб чиқилаётган ҳолларда ўқиб эшиттирилиши мумкин. 
    Судларга тушунтирилсинки, қонунга  зид  равишда олинган барча далиллар юридик кучга эга бўлмаслиги ва ҳукмда акс эттирилиши, қолаверса ҳукмга асос қилиб олиниши мумкин эмас. Қонунга зид равишда олинган далилларга тергов олиб боришнинг ноқонуний (руҳий ва жисмоний куч ишлатиш) усулларини қўллаб олинган далиллар ёки жиноят-процессуал қонунининг бошқа нормалари бузилиши (масалан, ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши) натижасида олинган далиллар киради. Далил қонунга зид равишда олинган деб топилган тақдирда, суд ишдаги далиллар йиғиндисидан  уни  чиқариш тўғрисидаги ўзининг қарорини, қонуннинг бузилиши нимадан иборат  эканлигини кўрсатган ҳолда, асослантириши лозим. Бундан ташқари, далилни қонунга зид равишда олинган деб баҳолашда, суд ЖПКнинг 23-моддасида назарда тутилган айбсизлик презумпцияси принципи асосида, далилнинг мақбуллиги ва холислиги тўғрисидаги ҳар қандай шубҳа, агар уни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлигидан келиб чиқиши керак. 
    Бартараф қилишнинг имкони бўлмаган шубҳалар судланувчининг тўлиқ айби ёки айбловнинг алоҳида эпизодлари бўйича ҳам топилиши мумкин. Ишда тўпланган далилларнинг етарли эмаслиги, далиллар қонунга зид равишда олинганлиги сабабли улар далил ҳисобланмаслиги ёки қўйилган айбловда судланувчининг тўлиқ айбдорлиги тўғрисидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони йўқлиги  ҳақидаги  суднинг  асослантирилган  хулосаси оқлов ҳукми чиқариш учун асос бўлади. Бу, ЖПКнинг 464-моддаси мазмунидан келиб чиқади. Агарда шахснинг айбдорлиги ҳақидаги шубҳани бартараф қилишнинг имкони бўлса, суд уни бартараф этиш чораларни кўради, агарда ЖПКнинг 419-моддасида назарда тутилган асослар бўлса ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаради деб, кўрсатилган.  
    Мен албатта Ўзбекистон Республикаси Олий суди ушбу жиноят иши буйича ажрим чиқаришда Олий суд Пленумининг ушбу карорларига амал килади деб хисоблаган эдим. Минг афсуслар бўлсинким, бундай бўлмади!?… 
    Мени қатағон қурбонига жалб қилишгач, ўзимга нисбатан ушбу ғирт туҳматдан иборат айбловлар юзасидан тегишли тартибда ўзим, оилам ҳамда адвокатим орқали дастлаб Сирдарё вилояти Қонунийлик, Ҳуқуқ-тартибот идораларига, натижа бўлмагач, Ўзбекистон Республикаси  Бош прокурори ва Олий Суд раиси номларига, афсуски яна натижа чиқмагач, (адолат тикланмагач) муҳтарам Президентимиз виртуал қабулхонасига аниқ фактлар асосида бир-неча бор мурожаатлар этсамда, Адолат, Ҳақиқат ва Қонун устуворлиги шу кунгача таъминланмаяпти…
    Хусусан, мен ва турмуш ўртоғим ушбу ва кейинги адолатсизликлар бўйича Президент виртуал қабулхонасига 2017-йил 27-февралдан то 2019-йил март ойига қадар (2 йилдан буён),  133919-s/18, 11306-s/19, 12235-s/19, 14231-s/19, 14551-s/19 ва 14633-s/19, 16655-s/19, 10951-s/19, 14551-s/19, 16769-s/19, №103935-s/17 ҳамда №103938-s/17, 287095-s/17, 277310-s/17-сонли, (булар айримлари холос. Аслида шу кунгача чамаси 50 маротаба мурожаатлар қилинган) шу жумладан, 2018-йил 8-сентябрь кунги Олий судга йўлланган Назорат шикоятларимиз натижасида, ИИБ, ЖИЭББ, 39 ва 40-сонли манзил-колониялар мутасаддилари таъқибига учраб, уларнинг тури йўсиндаги тазйиқлари, рухий босимлари ҳамда жисмоний аъзоблари оқибатида, ҳозирда 2-гуруҳ ногирони ва меҳнатга яроқсиз бўлиб қолдим.  
    11. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти 2015-йил 5-декабрда Ўзб. Респ. Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги сўзлаган маърузаларида, яъни:  
    – “Конституциямизда бизнинг бош максадимиз-факат ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки адолатли жамият қуриш экани аниқ ва равшан қилиб кўрсатиб берилган. Бу мақсад хаётимизда мустахкам қарор топган оддий хақиқатдан, яъни халкимиз хар қандай қийинчиликка чидаши мумкин,  аммо  адолатсизликка чидай олмайди  деган сўзларни ЯҚҚОЛ тушунишдан келиб чиккан десам, ўйлайманки бутун эл-юртимизнинг фикрини ифода этган бўламан. Бизнинг Конституциямиз, эски совет конституциясидан фарқли ўлароқ, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг  манфаатлари  давлат  манфаатларидан  устун  эканини мухрлаб кўйиш орқали одамлар учун муносиб хаёт шароитини яратишни ўзининг мухим мақсади қилиб, белгилади. Ижтимоий адолат принципларини қонунчилик фаолиятимиз барча йўналишларининг асоси деб эълон килди.  Қадимги  дунёнинг  буюк  донишмандлари  “Нимаики конуний булса, у-адолатлидир” деб, таъкидлаганлари бежиз эмас. Улар шу тариқа айнан Қонун адолат манбаи ва мезони эканини ўктирганлар  десак,  хар  томонлама  ўринли бўлади.  Ва аксинча, агар Қонун бажарилмаса, қонунда бир нарса ёзилиб, хаётда ҳаммаси бошқача бўлса, одамларнинг Конституциямиз ва конунларимизда мухрлаб кўйилган адолат ва демократия нормаларига нисбатан хар кандай ишончи йўколади” деб, кўрсатган эдилар. 
    Бош прокуратура ушбу жиноят иши бўйича протест киритишда ушбу кўрсатмаларга амал қилади деб, ҳисоблайман. 
    12. Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан жиноят ишларини Назорат тартибида  кўриш амалиёти тўғрисидаги” 2008-йил 15-мадаги  №12-сонли карорининг 9-бандида кўрсатилгандек, илтимосномани кўриб чиқишда судлар шундан келиб чиқишлари лозимки, илтимосномада баён этилган важлар суд ҳукми, ажрими ёки қарорининг қонунийлиги ва асослилиги юзасидан шубҳа уйғотган ёки бундай шубҳа бевосита суд қарорлари мазмунидан келиб чиққан ҳар бир холда иш чақиртирилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, иш қуйидаги ҳоллардан бири:  
    –  суд терговининг тўлиқлиги;  
    –  суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқлиги; 
    – жиноят ёки жиноят-процессуал қонуни нормаларига риоя этилганлиги ва тўғри қўлланилганлиги;  
    – тайинланган жазонинг адолатлилиги юзасидан шубҳа туғилган ҳар бир ҳолда чақиртирилиши  шарт деб, кўрсатилган. 
    Хусусан, Ўзб. Респ. Конституцияси 114-моддаси, Ўзб. Респ. “Судлар тўғрисида”ги  Қонунининг 5, 21-моддасида “Суд ҳокимияти хужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан чиқарилган карорлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари,  корхоналар,  муассасалар,  ташкилотлар,  мансабдор  шахслар, тергов органи, суд ва фуқаролар учун мажбурийдир. Суд ҳокимияти ҳужжатларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликни юзага келтиради” деб, кўрсатиб ўтилган. 
  13. Шунингдек, ҳурматли биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 6-сессиясида сўзлаган нутқларида:    
    –  “Фукароларнинг қонуний ҳукуклари ва эркинликларини химоя қилиш судларнинг ва ҳуқуқ-тартиботни мухофаза  қилиш органларининг фаолиятида асосий мазмунга айланмоғи керак.  Суд бўлди  деса, биз кимдир жазо олди, деб тушунамиз. Суд бўлди деганда, одамлар химоя қилинди деган тушунча қачон онгимизга сингади? Суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб, хақиқатдан ҳам мустақил бўлиб қолиши лозим”  деб, раҳбарий кўрсатмалар берган эди. 
  Бундан ташқари, жиноят-процессуал кодексининг 478-моддасида суд  ҳукми, ажрими ва  қарорларининг  қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги  апелляция, кассация  ва  назорат  тартибида текширилиши мумкин. Ишни юқори суд томонидан кўриш:
    – апелляция тартибида-ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
    – кассация тартибида-ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
    – назорат тартибида-Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари протестларига биноан, янги очилган  ҳолатлар муносабати билан эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари протести, шунингдек ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари бўйича амалга оширилади деб, белгиланган.
  
  Жумладан, ЖПКнинг 484-моддасида Апелляция, кассация ёки назорат тартибида ҳукмни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади. Яъни:
    –  суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги;
    –  ҳукмда баён  қилган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий  ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
    –  ушбу Кодекс нормаларининг жиддий бузилганлиги;
    –  Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги;
    –  жазонинг адолатсизлиги. Дастлабки тергов ва суд терговининг камчиликларини ишни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриш пайтида бартараф этишнинг имкони бўлмаса, ҳукм бекор қилиниши лозим. Шу жумладан, ЖПКнинг 488-моддасида Жиноят кодекси нормалари қуйидаги ҳолларда нотўғри қўлланилган деб эътироф этилади, башарти:
    –  Жиноят кодекси Умумий қисми моддаларининг талаблари бузилган бўлса;
    –    жиноят тавсифи Жиноят кодексининг  қўлланилиши керак бўлган моддаси (модданинг қисми, банди) ўрнига бошқа моддаси (модданинг қисми, банди) билан берилган бўлса;
    –  маҳкумга Жиноят кодексининг мазкур моддасида назарда тутилмаган жазо тури ва меъёри тайинланган бўлса.
        
    Жаноби пайғамбаримиз муборак ҳадисларида жазо беришда адашгандан, кечиришда адашган афзал эканини кўп бора таъкидлаганлар. Уч йилдирки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари тўлақонли ҳимоя қилиш учун чин маънода адолат ва бағрикенглик эпкинлари бошлади. Бироқ, ҳануз эски давр қолипидан чиқиб фаолият бошлай олмаётган айрим судьялар эса, ҳақиқий адолат ҳимоячисига айланиш ўрнига ҳамон бир пайтлардагидек кўнгилга қўрқув соладиган айрим кучишлатар идоралар буровидан қутила олмаяптилар.  Адлу  инсофни  эса,  бозордан  харид  қилиб  бўлмайди. Бу туйғулар фақат ана шу залворли юкни елкага олган софдил инсонлар фитратидагина мувжуддир.
  14.  Менинг  юкорида  келтирган  қонуний  асос, важ, холат ва далилларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 38, 3 ва 39-моддалари  ва  ЖПКнинг 498, 511 ва 512-моддаларига кўра:  
    –    ЖИБ Сирдарё вилояти судининг 2012-йил 10-август кунги Тошматов Акмал Қахрамон ўғлини ЖКнинг 169-моддаси 4-кисми “в” банди, 164-моддаси 4-кисми “в” банди, 276-моддаси 1-кисми билан таваккалчилик асосида айблаб чиқарган ҳукмига, 
    –    2012-йил 8-ноябрь кунги ЖИБ Сирдарё вилояти cуди Кассация судлов хайъатининг №24-48-сонли ажримига, 
    –    2018-йил 8-октябрдаги Ўзб. Респ. Олий судининг №13-44-89-18-сонли чиқарган ноўрин ажримига нисбатан, протест киритилишида амалий ёрдам беришларингизни сўрайман. (А.Тошматовни айбловидан ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “в” банди, 169-моддаси 4-кисми “в” бандларини чиқариб ташлаб, унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо қўллаш ҳақида) 
Ўзбекистон Республикаси 
фуқароси, махкум:                  Акмал Ташматов    
                                                                                                                          
1.  Мурожаат рақами  11367-r/19  
Текшириш коди  9cd0e16173  (08.04.2019-йилда 
Бош прокурор номига юборилган)
2.  Мурожаат рақами 27238-s/19 
Текшириш коди  4cad02a962  (31.03.2019-йилда 
Президент номига юборилган)
3.  Мурожаат рақами 15714-r/19
Текшириш коди  d7c8eb946b  (12.05.2019-йилда 
Бош прокурор номига қайта юборилди)
                                                                                                      
4.  Мурожаат рақами  40670-s/19  
Текшириш коди  564f4840db  (12.05.2019-йилда 
Президент номига қайта юборилгди)
Акмал Ташматов
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
Leave a Reply
*