Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Сирдарё вилоятидан шикоят
05/16/2019 Редакция почтасидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Сирдарёдан шикоят
      Ўзбекистон Республикаси Президенти  
      Ш.М,Мирзиёевга
      ЖИБ Гулистон шаҳар судининг 05.06.2017-
      йилдаги  ноқонуний, шунингдек, ЖИБ Сирдарё  
      вилояти судининг  Апелляция  судлов ҳайъатининг    
      14.11.2017-йилда чиқарган ноқонуний Ажримига  
      нисбатан-Сирдарё  вилояти,  Гулистон шаҳар,    
      “Улуғ йўл”  МФЙ, Садаф  кўчаси 94-А уйда  
      истиқомат  қилувчи, боқувчиси йўқ,  қарамоғида  
      1 нафар  вояга  етмаган  фарзанднинг  онаси,  
      08.05.1993 – йилда  туғилган, ҳозирда  
      ишсиз-Маматқулова Хилола Зиёдулла қизидан
                  ШИКОЯТ  АРИЗА 
          (Назорат тартибида, 3-бор)
                                                            
  “Подшох, золимлар зулмини  дафн этиш  
  учундир. Миршаб  каллакесарлар  учун,  
  қози  эса,  ўғриларнинг  кенгашчисидир. 
  Шунинг  учун  ҳақ  ишга  ризо  бўлган  икки  
  даъвогар,  қозининг  хузурига  бормайди”  
                                                              
                          С.Шерозий-“Гулустон” асаридан.
Муҳтарам Президент, Сизнинг мамлакатимизда барча соҳалар каби Суд-ҳуқуқ тизимида ҳам ижтимоий адолат ва Қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб бораётган ислоҳотларингизни йилдан-йилга қанчалик чуқурлаштираётганингиз, боз устига 2017/18-йй. Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаларингиз деярли ҳар куни Қонунийлик, Суд, ИИВ, Прокуратура органлари соҳаларида юрт ва Халқ манфаатини ўйлаб тегишли Қарор ва Фармонлар чиқарганингиз билан минг афсуски жойларда, хусусан Сирдарё вилоятида Коррупция, Суд, ИИБ, Прокуратура органлари харакатсизлиги, ноқонунийлик, мансаб ваколатларини суиистеъмолчилик, кўзбўямачилик, сохтакорлик, фуқаролар мурожаатлари ёҳуд Президент виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахсларнинг йўллаган мурожаатларига беписандлик билан қарашиб, боз устига таъқиб қилишиб, виждонсизларча шу кунгача юзаки жавоб хатлари жўнатиш-демакки ҳозирда ҳам Сизнинг олиб бораётган туб ислоҳотларингизга қарши кучлар томонидан саботажчилик ҳамон жадаллашиб бораётганлиги, афсуски ачинарли ҳолатдир.  
Масалан: ИИБ, ТБ ва прокуратура органи масъул ходимлари томонидан ғараз ва паст ниятларда (юқори раҳбариятга гўёки “яхши” кўриниш учун ўзларининг лавозимлари ва рутбаларини кўтариш мақсадида) тўплаган “сохта” хужжатлари ҳамда ноқонуний “айблов” хулосасига асосан ЖИБ Гулистон шаҳар гўёки “ёпиқ” суди ҳам мазкур №244011/2017-71-сонли сохта жиноят иши эканлигини кўра била туриб, ИИБ ТБ ва прокуратура органлари масъуллари билан зимдан ўзаро жиноий тил бириктириб, сўнгра 05.06.2017-йилда ноқонуний Ҳукм билан гўёки “фуқаролар: И.Солиев, А.Мамашеров ва Ё.Жалиловлар Ўзб. Респ. ЖК.нинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди билан, шу жумладан, фуқаро-С.Солиев мазкур қонуннинг 227-моддаси 2-қисми “а”  ҳамда 164-моддаси 3-қисми “в” бандлари билан айбли” деб, фуқаролар: И.Солиев ва А.Мамашеровлар 14 йилга, фуқаро-Ё.Жалилов эса, 11 йилга ҳамда фуқаро-С.Солиев 8 йилга озодликдан маҳрум этган.
Бироқ, ушбу судланувчиларнинг асосли эътирозларига кўра, яъни ИИБ ТБ.нинг мазкур жиноят иши бўйича расмийлаштирган хужжатлари (тўплаган материаллари) ва прокуратуранинг ғайриқонуний “айблов” хулосаси,  шунингдек, биринчи босқич судининг 05.06.2017-йилдаги ноқонуний Ҳукмидан норози бўлиб ёзган Апелляция шикоятлари, ЖИБ Сирдарё вилояти Апелляция судлов ҳайъати томонидан қисман кўриб чиқилиб, маҳкумлар: И.Солиев ва А.Мамашеровларга  яъни биринчи босқич суди томонидан тайинланган 14 йилга озодликдан махрум этиш жазоси ноқонунийлиги боис, 11 йил озодликдан махрум қилиш билан ўзгартириш ҳақида 14.11.2017-йилда Ажрим чиқарган. Маҳкум-Ё.Жалилов эса, Апелляция шикоятини қайтариб олганлиги сабаб, кўрилмай қолдирилган. Маҳкум-С.Солиевга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди. Ва ушбу №244011/2017-71-сонли жиноятга оид энг асосий ҳолат негадир умуман кўриб чиқилмади. 
Муҳтарам Президент,  мазкур йўллаётган навбатдаги мурожаатимни Сизларнинг виртуал қабулхоналаринга жўнатар эканман, агар мурожаатим билан имконият топсангиз, бир оиланинг, боқувчиси-Илғоржон Абдурашитович Солиев ёш,  навқирон умрини, айрим нопок ИИБ ходимлари, терговчилар, прокурор ва Суд раислари томонидан ўз касбларига, қасамёдларига жинояткорона муносабатда бўлишлари оқибатида ҳазон бўлганлиги, бўлаётганлигига амин бўласиз…
Мисол учун: Гулистон  шаҳар “Улуғ йўл” МФЙ, Садаф кўчаси 94-А уйда яшаган-Ўзб. Респ. ЖК.нинг 164-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни гўёки “содир этишда” айбланиб, дастлаб биринчи босқич суди томонидан 14 йилга, сўнгра асосли киритилган Апелляция шикояти натижасида, биринчи босқич судининг 05.06.2017-йилдаги ноқонуний Ҳукми ўзгартирилиб, 11 йил озодликдан махрум қилиш ҳақида 14.11.2017-йилда Ажрим чиқарилган, ҳозирда жазо ўтаётган, 19 -йилда туғилган, маълумоти ўрта махсус бўлган, 1 нафар вояга етмаган фарзанди бор турмуш ўртоғим-И.Солиевга нисбатан олиб борилган дастлабки тергов, прокурорнинг “айблов” хулосаси ҳамда Суд маҳкамаси ва Суд  ҳукми, ажримида қайд этилган айрим Одил Судловга зид ҳолатлар тўғрисида қисқача баён этмоқдаман.
Жумладан: (Изоҳ ўрнида)
1.  Ушбу жиноят иши дастлабки тергов, прокуратура ҳамда Суд маҳкамаси томонидан ўзгартирилган бўлиб, яъни ИИБ ТБ, прокуратура ҳамда Суднинг хулосалари мазкур жиноят ишнинг ҳақиқий ҳолатларига умуман мос эмас… 
А) 2017-йилнинг март ойида фуқаролар: И.Солиев, А.Мамашеров, Ё.Жалилов, С.Солиев ва асосий гуруҳ боши-“Ойбек”лар ўзаро тил бириктириб, яъни-Гулистон шаҳрида яшовчи фуқар-Р.Абдусаломовнинг уйига ўғирликка тушишга келишиб, сўнгра ҳаммалари (5 нафар) биргаликда Наманган шаҳридан, Гулистон шаҳрига ташриф бюришиб, ўзлари танлаган хонадонга бирга киришиб, бирга чиқиб кетишган. Бироқ, дастлабки тергов жараёнида ҳамда Суд маҳкамасида гумонланувчилар: И.Солиев, А.Мамашеров, Ё.Жалилов, С.Солиевлар, улар билан бирга “Ойбек” исмли шахс ҳам борлигини ва асосий гуруҳ боши эканлигини таъкидлашсада, (кўргазма беришсада) афсуски, дастлабки тергов ҳамда Суд маҳкамаси уларнинг берган кўргазмаларини инобатга олмай, ЖПК.нинг 417-моддаси талабларини қўпол равишда бузишган.
Шу ўринда асосли савол туғилади. Нега ИИБ ТБ, прокуратура ва суд Ўзб. Респ. ЖПК.нинг 22 ва 26-моддаси талабларига зид тарзда мазкур жиноят иши ҳолатини ўзгартиришган? Нима сабабдан гумонланувчи (судланувчиларнинг) асосли кўргазмалари юзасидан уларнинг 5-иштирокчиси “Ойбек” исмли шахсни ишга жалб қилиш чораларини кўришмаган? Нима сабабдан асосий (ушбу жиноятни ташкиллаштирган) гуруҳ боши-“Ойбек” исмли шахсни хуфёна қочириб юборишган? 
    
2.  ИИБ ТБ, прокуратура ва суд органлари томонидан гумонланувчилар (судланувчилар) нинг содир этган қилмишлари бирмунча нотўғри (квалификация) малакаланган. Чунки, ишда тўпланган хужжатлар ва гумонланувчи (судланувчилар)нинг берган кўргазмалари юзасидан уларнинг мақсади “ўғирлик” содир қилиш бўлган ва уй ичкарисига киришганида қари кишининг ёнбошлаб ётганлигини кўришиб, хонадон соҳиби “уйғоқ экан” деб, йўлда учраган пакетдаги (эски, бироқ яроқсиз) кийимни олиб чиқиб кетишган. Ушбу ҳолат бўйича судда сўралган жабрланувчи-Р.Абдусаломов томонидан эътироф этилиб,  у  “ўша куни уйқудан уйғонмаганлигини, уйига кирган гумонланувчилар (судланувчилар) ни умуман кўрмаганлигини ва билмаганлигини” баён қилган.  
Шу ўринда яна асосли савол туғилади. Айтингларчи, шундай вазиятда биринчи босқич суди ҳамда Апелляция судлов ҳайъати гумонланувчи (судланувчилар)ни қилмишларини босқинчилик сифатида квалификация (малакалаши, баҳолаши) қонуний ва адолатлими? Гумонланувчи (судланувчилар): И.Солиев, А.Мамашеров, Ё.Жалилов, С.Солиевлар харакатларида босқинчиликнинг асосий мезони (тушунчаси) бўлган-“хужум қилиш ва жабрланувчига ҳаёт ёки соғлиги учун ҳавфли бўлган зўрлик (жисмоний куч) ишлатиш ёки бўлмаса, шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳолати” амалда содир этилганми?
Агар уларнинг қилмишларида-“хужум қилиш ва жабрланувчига ҳаёт ёки соғлиги учун ҳавфли бўлган зўрлик (жисмоний куч) ишлатиш ёки бўлмаса, шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳолати” мавжудлиги борлиги биринчи босқич суди томонидан ҳам, Апелляция судлов ҳайъати томонидан ҳам етарли далиллар мажмуи билан аниқ асослантирилиб берилмаган. Зеро, Ўзб. Респ. ЖК.нинг 9-моддасига талабига кўра, “шахс айби исботланган қилмиши учунгина жавобгар бўлади” деб, аниқ кўрсатиб қўйилган.
Ваҳоланки, Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг 30.04.1990-йилдаги ва (кейинги киритилган ўзгартиришлар билан) “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ҳамда босқинчилик билан талон-тарож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги №6-сонли қарорининг 2-банди, 3-кичик бандида “Айбдор томонидан содир этилаётган воқеани тушиниб етиш қобилиятига эга бўлмаган (…уҳлаб қолган) шахсларнинг мулкини ўғирлаш, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш деб, тавсифлаш керак” деган раҳбарий тушунтириш берилган. (…саводсизларга)  
Бироқ, судлов ҳайъатига суд мажлиси давомида мазкур асослантирилган ҳолатлар айтиб ўтилди. Судлов ҳайъати гумонланувчи (судланувчилар)нинг жазоларини енгиллаштиришга харакат қилди-ю, бироқ дастлабки тергов ва суруштирув органлари (ИИБ ТБ ва прокуратура) томонидан Қонунга зид равишда қилишган ҳатти-харакатлари, йўл қўйишган бир қатор процессуал хатолари ва қандайдир манфаат эвазига ишни сохталаштириш, асосийси эса, 5-жиноятчини қасддан яширишганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо беришда негадир кўз юмишмоқда.  
      
3. Биринчи босқич суди ва Апелляция судлов ҳайъати гумонланувчи (судланувчи)-И.Солиевга жазо тайинлашда Ўзб. Респ. ЖК.нинг 57-моддаси талабларига ҳамда Олий суд Пленумининг 03.02.2006-йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида” ги № 1-сонли қароридаги раҳбарий тушунтиришларига зид ҳолда, яъни жиноят оқибатида ҳеч кимга моддий зарар етказилмаганлигига, қилмишидан пушаймонлигига, турмуш ўртоғининг руҳий носоғлом эканлигини, хеч қаерда ишламаслигини, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олмай, унга нисбатан амалда содир қилмаган, қилмишига лойиқ бўлмаган ўта оғир, дастлаб 14 йилга сўнгра мазкур муддатни 11 йилга ўзгартириб, озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. 
Суд органининг ИИБ ТБ ва прокуратура томонидан тақдим қилинган ушбу сохта жиноятни ноқонунийлигини кўра била туриб, уларнинг бундайин жинояткорона қилмишларига шерик сифатида И.Солиевга нисбатан у  “ўғирлаган” 2 та эски (яроқсиз) кийим учун дастлаб 14 йилга сўнгра мазкур муддатни 11 йилга ўзгартириб, жазо беришлари Адолатдан ҳисобланадими? ИИБ ходимлари Ўзб. Респ. ЖК.нинг 2-моддаси талабига кўра жиноятни олдини олиш чораларини кўрмаганликлари сабабли, кўриб турганингизлардек 4 киши 8 йилдан 11 йилгача бўлган муддатга, унинг устига ноқонуний озодликдан маҳрум қилинган. Энди айтингчи, ИИБ ходимларининг бундай жинояткорона қилмишлари уларникидан камми? Агар текширув, суруштирув ва тергов жараёнларида ИИБ ТБ ходимлари Қонун доирасида (Адолат нуқтаиназардан) иш кўришганида эди, 4 та оила ноқонуний равишда узоқ муддатга боқувчиларидан ажралмаган бўлармиди?  
Мазкур жиноят иши юзасидан прокуратура ва ИИБ ТБ масъуллари томонидан олиб борилган текширув, суруштирув ва тергов жараёнларида сохталаштирилган хужжатлар ва дастлабки (1-босқич) ЖИБ Гулистон шаҳар судининг 05.06.2017-йилдаги ноқонуний Ҳукми ҳамда ЖИБ Сирдарё вилояти Апелляция судлов ҳайъатининг 14.11.2017-йилда чиқарган Ажримлари Ўзб. Респ. ЖК.нинг 205, 206, 207, 208, 209, 230, 231 ва 235-моддалари ҳамда ЖПК.нинг 22, 26, 455, 417 ва 484-моддалари, шунингдек, Ўзб. Респ. Олий суди Пленумининг 30.04.1999-йилдаги ва (кейинги киритилган ўзгартиришлар билан) 6-сон Қарорининг 2-банди 3-кичик бандига, шу жумладан, Ўзб. Респ. ЖПК.нинг 57-моддаси талабларига ҳамда Олий суд Пленумининг 03.02.2006-йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги №1-сонли Қароридаги раҳбарий тушунтиришларига зид равишда чиқарилганлиги, расмийлаштирилганлиги сабаб, қайта ўзгартирилиши яъни юқоридаги кўрсатиб ўтилган асосли далилларга кўра, Сиздан турмуш ўртоғим-И.Солиевнинг қилмишини Ўзб. Респ. ЖК.нинг 164-моддаси 3-қисмидан, ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандларига қайта (квалификация) малакалаб, келиб чиққан оқибатни инобатга олиб, турмуш ўртоғимни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаши шарт..    
                                                                
Муҳтарам Президент, Мен бу ҳақда республика Қонунийлик, Прокуратура, Олий Суд, Судьялар Олий Кенгаши, Олий Мажлис Сенати, ИИВ идоралари, унинг масъул мансабдор шахсларига, шу жумладан, Президент виртуал қабулхонасига ҳам бир-неча маротаба йўллаган мурожаатларим, ваколатли давлат органлари, унинг масъул мансабдор шахслари томонидан хар томонлама сифатли, тўлиқ ҳолисона текширув, суруштирув ишлари олиб борилмасдан, аксинча ўзларининг қуйи поғона-Сирдарё вилояти Қонунийлик, прокуратура, Суд, ИИБ идоралари, унинг масъул мансабдорлари (хамкасабалари)нинг жинояткорона қилмишларини яшириш мақсадида гўёки «мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзсидан текширув, суруштирув ишлари олиб борилганда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмади» мазмунида кўзбўямачиликдан иборат расмиятчилик учунгина хўжакурсинга юзаки жавоб хати орқали юқоридаги жиноятни ёпти-ёпти қилиб келишаётганликлари  натижасида, Сирдарё вилоятида ижтимоий Адолат, Қонун устуворлиги буткул  тубанликка  юз  тутиб,  фуқаролар  мурожаатлари  юзасидан  ахвол чидаб бўлмас даражага етиб келган… 
    
Энг асосийси эса, менинг Президент виртуал қабулхонасига қилган мурожаатларимни Президент Админстрацияси масъуллари томонидан тегишлиги бўйича юқори турувчи Республика давлат органларига айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўришлик учун юборсада, бироқ республика Давлат идоралари-Ўзб. Респ. Бош прокуратураси, Олий суди,  Ички ишлар вазирлиги ва Жазони ижро этиш Бош бошқармаси, унинг мансабдор шахслари томонидан негадир шу кунгача амалда хеч бир текширув, суруштирув ишлари олиб боришмай, аксинча юқорида қайд этилганидек ўзларининг хамкасабаларини содир этишган ва этишаётган жиноий қилмишларини хаспўшлаш (яшириш) мақсадида яна қайтаришиб устиларидан шикоят этилаётган Сирдарё вилояти Қонунийлик, Прокуратура, Суд  ва  ИИБ идораларига қайтариб жўнатишмоқда. 
Бундан унумли фойдаланаётган Сирдарё вилояти Ҳуқуқ-тартибот идораларининг  масъул ходимлари эса, ўз навбатида муқаддам ўзларининг ғараз ва паст ниятларда виждонсизларча тайёрлашган мазкур сохта хужжатларига таянган ҳолда улардан кўчирма сифатида фойдаланишиб, сўнгра юқори турувчи органига ва бир вақтнинг ўзида Президент Админстрациясига, демакки-Сизнинг номингизга ўзларининг содир этишган жиноий қилмишларини  қасддан  яширишиб, шу кунга қадар хўжакурсинга расмиятчилик учунгина юзаки жавоб хатлари жўнатишиб, (гўёки “ўз тасдиғини топмади” мазмунида) мазкур жиноят ишларини ёпти-ёпти қилишмоқда.
Сизга битган ушбу навбатдаги назорат тартибидаги такрорий мурожаатимни шахсан назоратга олиб, юқорида кўрсатиб ўтилган бир-нечта қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишида ҳамда вилоятимизда Инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича ижтимоий адолат ва Қонун устуворлиги таъминланишида амалий ёрдам беришингизни такроран сўрайман.
Чунки, мазкур навбатдаги  шикоят  тартибидаги  такрорий  мурожаатим яна қайтарилиб, вилоят Қонунийлик, Ҳуқуқ-тартибод идоралари, унинг масъул мансабдорларига жўнатилса вазият ўзгармайди. (ижтимоий адолат ва Қонун устуворлиги таъминланмайди) Аксинча, юқорида қайд этиб ўтилган қонунбузилиш ҳолатларини хаспўшлаш мақсадида яна ўзларининг навбатдаги хўжакурсинга расмиятчилик учингина юзаки жавоб хати юбориш орқали мазкур жиноят ишини ёпти-ёпти қилишиб, сўнгра ўзларининг бу каби ноқонунийликларини, қаллобликларини, суиистеъмол қилишлик ҳамда ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндашишликларини давом эттиришаверишади.
                                  Хилола Маматқулова
                                  15.05.2019-йил                                                                                                                                                                              
— 
Mamatqulova Hilola
Leave a Reply
*