Menu
Categories
Аҳли Расул Муҳаммад: ИСМАТ ХУШЕВ МОНОЛОГИ
05/26/2019 Адабиёт

 

Аҳли Расул Муҳаммад:

ИСМАТ ХУШЕВ МОНОЛОГИ

 

Бахтлиман…
мук тушиб ўқигим келса,
бордир ўз китобим,
ўз кутубхонам.
Бахтлиман…
гар Ватан тушимга кирса,
дуо қилиб турган бўлади онам…

Бахтлиман…
қўлим-ку кўкка етмагай,
лек сўзлаш ҳадисин биламан бир оз.
Ҳақ Сўз сукут ичра қолиб кетмагай,
У менинг тилимда чиқарар овоз!..

25-03-2019

Тожикистон Республика

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*