Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Комилжон Шамсиддиновга ишонманг!
05/29/2019 Бош мақола

Комилжон Шамсиддиновни жуда ҳурмат қилар эдим.

Токай, иккиюзламачи Соҳибжон Алижоновнинг ижтимоий тармоқда эълон қилган “Қисир товуқ қиссаси”га муносабат билдириб пост ёзгунига қадар.

Энди эса жаноблари гўёки талмовсирагандан уйқусираб, кўзини бақрайтириб “Мен Мавжудани назарда тутмаган эдим…” деб виждонсизларча сувдан қуруқ чиқмоқчиларми?

Бўлмаган гап!!!

Нима эмиш, Мирзаева билан бирга ишламаганмиш, унинг шахсий ҳаётини билмас эмишлар. Жуда яхши билардилар!

Унинг бу мурожаати худди биринчи хатоси Мирзаева хонимнинг шаънини таҳқирловчи ўша постини ёзиш билан номига ва шаънига тўғри келмайдиган тарзда ва кўринишда қўполликка йўл қўйиб кўп йиллардан бери эришган карьерасига номуносиб йўл тутгани каби бу 2-хатоси – ўзини гўлликка солиб 1-хатони тузатиш учун 2-хатога йўл қўйди.

Буни ҳазм қилиш қийин. “Ахборот”да узоқ йиллар жавлон урган журналистнинг Мирзаевани танимаслиги ва билмаслиги мумкин эмас.

Минг афсус, мамлакатнинг 1-рақамли информацион дастури таҳририятида тор ва биқиқ, чиркин манфаатлари йўлида ҳар бир пасткашликка тайёр ходимлар олдин ҳам бор эди, бугун эса янада кенгаймоқда.

Илгари “Ахборот” Ўзбекистон телеканали ичидаги битта редакция бўлган бўлса, бугун у “Ўзбекистон 24” телеканалига катта жамоага айланди.

Бу ердаги чиркин, носоғлом муҳитни ҳар бир тайинланаётган янги директор тузатиш ўрнига бадтар лойқалатяпти.

Биргина мисол: ходимлар ҳеч қачон бир-бирига пластик картасига қанча ойлик, гонорар, премия тушганини ҳеч қачон тўғри айтмайди.

Негаки, катта гонорар ва премиялар маълум гуруҳларга тааллуқли ижодкорларгагина ёзилади.

Оддий халқ эса борига қаноат қилишга, овозини чиқармасликка мажбур.

Йўқса, худди Мирзаева каби сазойи қилинади, ишдан турли баҳоналар топиб четлаштирилади. Кимлардир 15 млн олади, кимлар эса 1 млн. мана шунақа!!!

Соҳиб Алижонов, Комилжон Шамсиддиновларга ўхшаганлар эса раҳбарият олдида очко олиш имконини берадиган ҳар қандай “қулай” шароитдан усталик билан фойдаланишга уста.

Исмат ака, МТРК даги “Ахборот”даги истаган одамингиздан сўранг, гапларимни ошиғи билан тасдиқлашига ишонаман.

Ҳурмат билан Мумтоз.

Хавфсизлик шароити нуқтаи назаридан исм-фамилиямни очиқ ёзолмаётганим учун узр.

Тўғри тушунасиз деган умиддаман.

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"2" Comments
  1. Комилжон Шамсиддиновку исмини яширмай, тавба тазарру қилишдан қўрқмади. Сен бўлсанг, номингни оддий бир гаплар остига қўйишдан қўрқиб, худди жуда даҳшатли давлат сирини очиб ташлагандай “Хавфсизлик шароити нуқтаи назаридан исм-фамилиямни очиқ ёзолмаётганингни” пеш қилганингдан бадният одам эканингни билдирибсан холос. Умуман, сайтда номини яшириб, дуч келган гапни ёзаётган, тўғрими, нотўғрими, туҳматми ёки ҳақ гапми, нималиги номаълум гаплар кўпайиб кетаяпти. Исмат Хушев энг даҳшатли гапларни тапт тортмай исмини юзини яширмай айтаётган сайт нотўғри йўлга кириб бораётганидан ташвишдаман.

  2. Ҳақпараст

    Сизлар қанақа журналистсизлар? «Қисир» сўзи товуққа нисбатан ишлатилмайди! Тухумдан қолган товуққа «курк» сўзи қўлланилади…

Leave a Reply
*