Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Muvad Video асосчиси Абдушукур Исломовдан хат
06/01/2019 Воқеа ва ҳодисалар

Ассалом алейкум Исмат ака. 

Сизни тайёрлаб бораётган кўрсатувларингизни мунтазам кузатиб бораман ва ҳар бир чиқишингизни интизорлик билан кутаман. Шу билан бирга “You Tube” ва “Facebook” каналларингизнинг аъзосиман. 

Яқинда Тошкентга келганингизда “Халқлар дўстлиги” саройининг ва “Хумо Aрена” олдида тўғридан-тўғри эфирга чиққаётганингизни чеккадан томоша қилдим, лекин ёнингизга боришга журъат этолмадим. 

Ака-ука Абдусалом, Абдурахим ва Абдушукур Исломовларни “Human.uz” сайтига берган 2 қисмдан иборат интервьюларимизни сизга йўлладим. 

Бугунги кундаги чиқишингизда биз ака-ука Исломовларни тақдирини ўйлаб, яъни кўрган қийинчиликларини, бошига тушган ноҳақ айбларни ўз дардингиздек ҳис эта билиб, тўғри хулосага келганингиз ва бизга ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигингизни эшитиб барчамиз рухан тетиклашдик ва ич-ичимиздан  жуду-жуда хурсанд бўлдик. Ҳалол меҳнатларимиз самараси бўлган йўқотган мол-мулкимизни қайтиб олиш ва номимизни оқлаш умиди сиз туфайли уйғонди. 

Кўрсатувда сўраган маълумотларингизга кўра, сизга шуни маълум қиламанки, биз Озодбек Назарбеков билан бир жойда туғилиб ўзганмиз. Яъни  Андижон вилояти  Шахрихон туманида. 2005 йилда мен Озодбекни қийинчиликда қамалиб чиққанлигини ҳисобга олиб, унга ватандош сифатида ачиниб ўз ҳимоямга олдим, ҳамда ҳомийлик сифатида ҳам маънавий ҳам моддий ёрдамимни аямадим. Ўша пайтларда Озодбекни хеч ким танимас эди. Менинг фаолиятим, йўналишим шоу-бизнесга боғлиқ бўлганлиги сабабли унинг ижодидаги барча қийинчиликларни ўз зиммамга олганман. Меҳнатларим самарасини йиллар ўтиб кўрдим. Лекин афсуски Озодбекга ўз укамдек меҳримни бериб қаттиқ ишониб адашган эканман. 

Озодбекнинг ён атрофида қўллаб-қувватловчилар ва ўз йўруғига бошловчилар яъни Илёс ва Хабибуллолар бўлиб, бизни орамизда шартнома тузишга ундашди. 2006 йиллари ушбу шартнома соф фойдадан 50%50 бўлган. Лекин, барча сарф ҳаражатлар ва консертнинг жамики ташкилий машаққатлари менинг зиммамда эди. Кейинчалик яъни 2007 йили улар (Илёс, Хабибулло ва Озодбек) менинг улушимни 60%40 га тушура бошладилар. Мени  улушим 40% эди. 2008 йили 70%30га яънада тушди. 2009 йили эса 75%25га, 2010, 2011, 2012 йиллари ўз мавқеларини суистеъмол қилиб менинг улушимни 20%га кескин тушуриб юбордилар. Лекин меҳнатларим ва сарф ҳаражатларим ўша-ўша бўлиб қолди. Ҳаттоки улар хар йили бўлиб ўтадиган концерт вақтида чипталарни сотиш, назоратга олиш, пулларни ҳисоб-китобини қилиш учун ўз хисобчилари бўлмиш Хабибуллони бизга бириктириб қўйдилар. Барчаси уларнинг назоратида бўлишига қарамасда тергов вақтида тан олмадилар. Концерт дастурларига йилдан-йилга талаб кўпайиб, ҳаттоки 30 кунгачон  давом этди. Озодбек “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” ва “Халқ артисти” унвонларига эга бўлиб мавқеи жуда баланд бўла бошлади. Атрофидаги ўз манфаатини ўйловчи инсонлар мени Озодбекдан воз кечишим учун менга тегишли улушни тобора камайтириб боришди. Илёс, Хабибулло ҳаттоки Озодбек Назарбеков ҳам аввалги қийинчиликдан биргаликда ўтганимизни эсдан чиқариб, ўз манфаатларини юқори қўйдилар ва лавз сўзларидан ҳам қайтишдан тап тортмадилар. 

Ушбу воқеаларни сизга очиқ-ойдин айтаётганимнинг  сабаби – “Humn uz” сайтига берган суҳбатимда Озодбекнинг қилган ишларини кўпини яшириб ўтдим, терговда менга қарши берган кўрсатмаларини ва хеч нимадан хабари йўқ бир ожиздек ўзини четга олганини ҳам айтмадим. Бу менинг Озбекнинг мавқеидан қўрқанимдан эмас балки, ўтмишда бирга ўтказган яхши кунларимизнинг ҳурмати ҳамда, бир тупроқнинг фарзанди эканлигимиз учун ҳам истиҳола қилдим. 

2013-2014 йиллари қамалган вақтларимда Озодбек Назарбеков ғанимлар яъни мени панжара ортига ташлаган Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровнинг томонига ўтиб, улар билан ўз фаолиятини давом эттирди. Ўша пайтлари Озодбек Назарбеков кимсан Президент И.А.Каримовнинг  суйган санъаткори ва халқнинг севган ва ардоқлаган инсони  эди. Унинг сўзи кўпчиликнинг эътиборида эди. Ўша пайтларда Вазир бўлган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳам эътиборида бўлган. Мени номимни оқлаш у ёқда турсин ҳаттоки бошимга оғир кунлар келганда мендан ва оила аъзоларимдан ҳам воз кечгани, ёлғизланиб қолган оиламдан ва панжара ортида ўтирган вақтларимда хол сўрашга ярамагани, вақт ўтиб 2016 йил сентябрь ойида озодликка чиққанимда хабар олиш у ёқда турсин ҳаттоки ўзини олиб қочиб юргани жуда-жуда алам қилди. Меҳнатларим ва маблағимга эмас қадримга ачиндим. Ваҳоланки менинг хожи онам олтинчи ўғлим деб ўз фарзандларидай яхши кўриб, дуо қилиб ўтирар эдилар. Биз уни ўз оила  аъзойимиздек қабул қилган эдик. Юқоридаги аламли сўзларимни  исботи тариқасида Озодбек Назарбековнинг тергов вақтида берган кўрсатмасини ва менга таъзйиқ ўтказиб Озодбек Назарбековнинг концертларини олиб қўйиш ҳаракатларида бўлган Рустам Мадумаров ва Сарвар Абиджановларнинг терговда берган кўрсатмалари ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Отабек Муродовга ёзган аризамни сизга жўнатмоқдаман. Энди ўзингизнинг манбаларингизга ёндошган холда сўзларимга ишонч ҳосил қилишингиз учун журналистик суриштурувлар олиб борсангиз юқорида таъкидлаб ўтган барча сўзларим ўз исботини топар эди. Ҳозирги кунга келиб ўзимнинг тадбиркорлик фаолиятимни давом эттирмоқдаман. 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратдим, лекин ягона бўлган уйим мусодара қилинганлиги учун ҳали ҳанузгача ижарада туриб, қийналиб келмоқдаман. Савол туғилади, биз қандай жиноятчи бўлибмизки, бизнинг меҳнатларимиз ортидан орттирган мол-мулкларимизни тортиб олишса, (терорист бўлмасак, Конститутцияга қарши чиқмаган бўлсак, одам ўлдирмаган бўлсак, наркотик сотмаган бўлсак ва хоказо) Ўзбекистон ватанини фуқароси бўла туриб, ўз конститутсиявий ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олмасак қандай тадбиркорлигимизни кенгайтирамиз. 

Ҳозирги кунга келиб Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар, кенг кўламда тадбиркорларга очиб берилаётган имкониятлардан руҳланиб, тадбиркорлик фаолиятимизни давом эттира бошладик. Биз фақат Президентимиз олдиларида бўлишимиз керак, яънада Ўзбекистонимизни гуллаб яшнашига, мавқеини бунданда юқори даражада кўтаришга ўз  ҳиссамизни қўшишга шиддат билан ҳаракат қилишимиз шарт ва зарур!     

Бу изоҳларимиз маълумот вазифасини бажариши учун сизга ёзиб юбормоқдаман. 

Оллоҳдан сўрайманки сизни ва оила аъзоларингизни тинчлик ҳотиржамлик тарк этмасин, ишларингизда ривож  ва барака доимо ҳукмрон бўлсин. Биздек дардини айтувчилардан ёрдам қўлини аяманг.

Ҳурмат билан

Исломов Абдушукур Ҳамидович.

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*