Menu
Categories
Бош муҳаррир И.Хушевга: Президентга эмас, халқингизга хизмат қилинг!
06/06/2019 Редакция почтасидан

Купгина сухбатларда, комментарийларда “Президентга содик хизмат килиш керак”,–деган сузларни учратамиз.

Тошкентликлар ва бу шахар мехмонлари, шунингдек катта шахарлар ахолиси мардикор бозорлари енидан утиб кетишаетган пайтларида мана шу мардикор бозорларидаги аелларга кузлари тушади.

Лекин, бу ахвол хаммага куникма хол булиб колган.

Тухтаган машина олдига югуриб келган аелларга бироз менсимаган, бироз жирканч назар билан карашади.

Бу мунис аелларнинг мана шу ахволга тушишига биз эркаклар,—айнан биз куркок, икки юзламачи, корин кули булиб колган, президент сиесатини еклаган эркаклар сабабчимиз.

Президентлар бирин-кетин алмашаверади, хаммани бошида улим бор, лекин бизнинг болаларимиз, невараларимиз хам мардикор булиб юраверишадими?.

Агар президент шу ахволни тугрилашни хаелига келтирмаса сиз шу сиесатни маъкуллаб юраверамизми?.

Худо курсатмасин, агар эртага юртга ев бостириб келса иссик жойини совутиб, далама-кир буйлаб очликларга, хар хил хавфларга чидаб автомат кутариб югуриб юрадиган, мана шу мунис оналарни, сингилларни, опаларни, фарзандларни химоя киладиган эркак топилармикан, еки хамма бир-бирини алдаб кайнок козон бошига караб таркалиб кетармикан?.

Каримов пайтида президент сиесатини куллаб-кувватламаганлар халк душманига, “вобчикларга”, ” хизбчиларга” айлантирилди, яна шу ахволми?. ,

Ватанга, халкингга хизмат кил,–дейиш тугрирок булмайдими?.

Агар президент Халкка хизмат килса албатта, уни куллаб-кувватлаш керак, лекин уни адашган пайтини ким аник айтиб бера олади?.

Ер ости бойликлари аста-секин хусусийлаштилмокда, Самарканд, Наманган ва Ургенч аэропортлари Россиянинг хусусий компанияларига берилмокда.

Халк мулк талон-тароз килинмокда.

Бу хакда бирор киши уз фикрини билдирмайди, холбуки бу нарсалар нафакат халк мулки, шунингдек стратегик жойлар хисобланади.

Узбекистонда бой ва камбагал орасидаги тафовут яккол куриниб колмокда, якин орада Хиндистондаги сингари касталарга булиниб колмасак яхшийди.

Сизларни хар бирингиз болаларингизга, невараларингизга бойларнинг болалари жирканч назар билан карашларини хохлайсизларми?.

Агар хохламасангиз президентга эмас, балки халкингизга хизмат килинг.

Шахсий фикр,

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Туппа тугри, йигиштирайлик хайбаракаллачиликни, маддохликни кейин узимизни бошимизга етади, мана натижаси Абдулазиз Юсупов мисолида, яна 25 йиллик аччик сабок хам кузимизни очмаса унда мен билмадим биз канака миллатмиз.

Leave a Reply
*