Menu
Categories
IsmiGul Shayhuddinova синглимиз постини ўқиб (2)
06/12/2019 Муаллиф ҳақида
Исмат ака нима учун танаффус эълон қилдингиз.
Биламан сиз сарой арконларида кўп бўлгансиз.
Сиз бу чаласавод, мактабда ҳам тузикроқ ўқимаган исмигулнинг ёзганлари учунгина эфирни тўхтамаган бўлсагиз керак.
Ёки сизга ҳам тайзиқ ўтказиш бошланган ёки шахсан президент ўзи сўраган бўлиши мумкин.
Танаффус қанча давом этади.
Сизни мухлисларингиз соғиниб қолишади, агар узоқ вақт чиқмасангиз.
Ўйлайманки бу узоқ давом этмайди.
Қилич Бурхон
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

 Мен бу мақолани ўқиб нима бўлаётганини тушинмай қолдим.
Мақолада қуйидагилар сабаб бирон мантиқ кўраолмадим.
Биринчидан, М.Солиҳ И.Каримовга мухолиф эди, шу билан тарихга ҳам кирди.
Лекин у Ш.Мирзиёевга мухолиф эмаску.
Иккинчидан, қандай қилиб И.Хушевни президентга қарши деб аташ мумкин, қачонки унинг Мирзиёевга маддоҳлик қилмаган лоқал биргина куни ҳам йўқ.
Учинчидан, С.Юсуповнинг барча ёзганлари-ю, кўрсатувлари Мирзиёев ислоҳатлари ва сиёсатини тарғиб қилишдан иборат эди.
Бу масалада у “Маддоҳ-соний”лик даражасига етиб қолганди.
Энди у ҳам президентга душман бўлиб чиқдими?!
Ахмад ҳожи Хоразмий,
Буюк Британия,

Мен ҳайронман.
Исмат Хушев ва Муҳаммад Солиҳга “амаки” дея мурожаат этаётган, ўзини IsmiGul Shayhuddinova дея номлаган “ёш қиз”нинг тергов тафсилотларидан тўла хабари бор эканда.
Расман эълон қилингани: Сайид Абдулазиз Юсуповни Ўзбекистон ЖК 168 (4) моддаси асосида, яъни “товламачилик”да айблашмоқда.
Бунақа моддалар бўйича айбланганлар алла қачон президент амнистияси билан озодликка чиқарилган.
Енгил жиноятда айбланаётган жиноятчини нега уй қамоғи жўнатишмаяпти, зўровонлар?
Нега Юсуповни онаизори бориб кўришига зўровонлар тўсқинлик қилишмоқда?
Нега ашаддий қийноқларга солинган йигитни халқаро судмедэкспертизаси кўригидан ўтказишига зўровонлар тўсқинлик қилишмоқда?
Аслида уй қамоғида бўлиши лозим бўлган бунақа жиноятчини ИИВ туман бўлими таркибида хизмат қилувчи сержант, милиция терговчиси — “дознаватель” тергов қилиши мумкин эди, холос.
Аммо С.А. Юсуповни негадир ДХХга тегишли “Гвардейская” ертўласида қийноқларга солиб ДХХ жаллодлари “тергов” амалиётлари олиб боришмоқда.
Бу жуда хавотирли ҳолат.
Демак, Юсуповни қийноқларга солиб, бўйнига мажбуран жуда жиддий жиноят илиб, уни 10-15 йилга қамашмоқчи шекилли.
Нега?
Ёки республика Бошпрокурори, ДХХ раиси Ўзбекистон раҳбарияти, ўзбек жамоатчилигига ёлғон маълумот тарқатишиб, алдашиб келмоқдами?
Бунақа “раҳбарлар”га нисбатан жиддий маъмурий чора кўриладими?
Исматжон, мен тушунмаяпман, бир томондан сизни Ўзбекистон президенти, унинг реформалари маддоҳи дея айблашади,
иккинчи томондан сизни президент Шавкат Мирзиёвга қарши мухолифатчи қилиб кўрсатишмоқчи IsmiGul Shayhuddinova сингарилар.
Уларнинг қайси таъкидига ишонайлик?
Нега тўсатдан танаффусга чиқдингиз?
Ёки сизга ҳам “оғзингни бекит”, нодон дея огоҳлантиришдими?
Жавобингизни кутамиз.
Тошпўлат ака Йўлдошев,
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"2" Comments
  1. SOHIBA ham Jiyanlardan shekilli. Mayli karvon utar… Siz olijanob insonsiz. Hayot chigiriqlaridan omon eson utishingizda buyuk Aqlingizdan tashqari Parvardigor asraganligi hech shubhasiz. SIZ uchun qurqinchlisi Sizning dasturlaringiz mohiyatini PREZIDENTGA etkazish Ular “jiyanlar” qulida. BARCHA CHEKISTLARGA, PASOLLARGA, YOSHLARGA, UZBEKISTON KHALQIGA PREZIDENT A.Navoiyni, A.Oripovni{ERDUGAN BUYUK MAMLAKAT PREZIDENTI BILGANIDA}, FIDAVSIY, BERUNIY, AL FARGONIY, AL BUKHORIY, STIRLISH BAHORNING 17 LAHZASI, MUQADDAS QURON, HADIS URGANISH AKADEMIYASI TURKIYADAGIDEK UZBEKISTONDA, VAZIRDAN TORTIB BOGCHA BOLASIGACHA URGAN DEB TALAB ETILAYOTGAN ZAMONDA JIYANCHALARINGIZ OKHIRAT AZOBINI KUZ OLDIGA KELTIRAR, SIZ AYTMOQCHISIZ topshiriq KREMLDAN BULGANDA HAM. SIZGA MALUM “U” UZLARINIKI BULSA EHTIMOL VAZIYATNI SHUNDAY YORITISH KERAKDIR. SIZ AYTMOQCHI SIZGA MUJDA ZARUR EDI. Har qanday vaziyatda SIZNI hozir tanafusingiz, tukhtatishingiz khalqqa nomaqbul Holatni keltitib chiqaradi, mehribon jiyanlaringiz tushunadi. Tukhtatmang! oqibati Buyuk Vatan, Prezident, KHalqimiz orzu, UMIDLARIGA guyoki SIZ nuqta quyayotgandek Tushinishadi?

  2. Исмат Хушев – охирги бекат.
    Илтимос, вагонларни бушатингиз.
    Вагон ичида уз буюмларингизни унутманг.
    Хайр, саломат булинг.

Leave a Reply
*