Menu
Categories
Устоз Исмат ака, илтимос, дастурларни давом эттиринг!
06/13/2019 Редакция почтасидан

Ассалом алайкум азиз ватандошлар

Исмат Хушевнинг мамлакатимиз рахбари очиб берган янги Узбекистон тарихи илк кунларидан то бугунга қадар журналист сифатида олиб борган фаолияти беқиёсдир.

Эски даврнинг ёлгон ва Узбекистон ва унинг матонатли халкини танназулга олиб келиб куйган мамлакатнинг энг ишонган Давлат микёсидаги давлатнинг асосий юкори органи МХХ уз профессионал вазифаси бир четда колиб, давлатнинг униформасини калкон клиб 1999 йил февраль, 2005 йил Андижон вокияларини рукач клиб, Уз халкига не не азоб укубатларни олиб келгани аёлларнинг хорижларга чикиб фохишалик, одам савдоси билан шугилларишига, куплаб билимли ноёб кадрларнинг хорижга мухожирликка кетишига ёки камалишига, хатто мамлакат олий таълими тизимига хам жойлашиб олиб, ягона кадрлар платформасини хам пароканда килиб тутуриксиз ишлар билан шугуллангани ҳеч кимга сир эмас.

Биз бу йулнинг охирида алал окибат мансаб талашиб бир бирини устига от куйган хозирда умрбот камока олинган халк орасида ШТ номи остидаги Шухрат Гуломов ва ака ука Шарифхужаевларнинг аччик ва аянчли кисматини курдик.

Мен колган катта кичик ва хорижга очиб берилган махфий каридор оркали кочиб кетган аросатдаги ходимлар хакида гапирмадим.

МХХ райиси халк орасида КОРИН номи остидаги Рустам Иноятов ва унинг ута махфий жилди унинг йуколиб колган рус ёрдамчилари умуман бу шахснинг давлат ичидаги давлати кандай кулагани алохида мавзу.

Юкоридаги гаплар шуни англатадики МХХнинг килган катта хатоси хозирдаги барчага сабок булишини халк хар доимгидай синчков кузатиб турганини такидлаб утмокчиман.

Узбекистонга у бу тахдидлар деб халкни куркитиш даври утди.

Хозирги мамлакат юкори органлари рахбарларининг аксари утган чорак асрда урилган хакикий ватанпарвар инсонлар, айникса куч ишлатар тизимидагиларга акил ургатиш уларни танкид клиш шарт эмас.

Узбекистон ижтимоий тармоларини назорат килишга ва интернетда чикаётган материалларни тахлил клишда кеча ва кундуз иш олиб бораётган давлат органлари ходимларининг билим ва салохияти мамлакат тинчлиги ва унинг дахлсизлигини таминлашдан иборат.

биз Шимолий Корея эмасмиз.

Хозирги утиш давридаги янги Узбекистон дунё хамжамияти диккат марказида булиб турган бир пайтда халк уз жипслигини курсатиши керак, зеро халк президент билан бирга.

Ички Ишларни устига чикиб хор килиш керак эмас эди! зеро Ички Ишлар ходимларининг ичида ватанпарвар инсонлар хизмат клишади ва улар халк билан давлатни уртасидаги куприк вазифасини бажарувчи асосий орган булиб келган ва булиб колади.

Халкимизнинг пулин угирлаб, хориж мамлакатларига сармоя сифатида ёткизилган пулларни кайтаринг зеро ёшингиз хам бир жойга бориб умрингиз охирида ватан учун бир нима клиб кетинг эх сизлар. Гап эгасини топади!

Мустакил журналист Дунё Узбеклари бош мухаррири Исмат Хушев хам бир узбек углони булиб киска вактларда катта аудиторияга эга булиб куплаб Дунёга турли хил сабаблар билан кетган узбекларини уз атрофида бирлаштира олди ва президентимиз олиб бораётган одил ва окилона сиёсатига параллел равишда суз кудрати ва утмишнинг ширин ва аччик хотиралари билан хозирги ахборот, техника ва технология асрида уз дастурлари билан нуфузли интернет тармокларида Узбек тилида журналистиканинг бази бир кирраларини очиб бериб мамлакатимиздаги иктисодий ижтимоий ислохатларни ёритиб келаётган бир ватанпарвар инсон эканини курдик.

Устоз Исмат ака Хушев илтимос дастурларни давом эттиринг.

Ушбу мақолани Сиз ҳамиша теледастурларингизда ўқиб берадиган Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеъри билан якунлайман. 

Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

Дўстим, сен ўзни кўп хокисор тутма!
Ожиз бандаман деб эгиб юрма бош!
Юртнинг эгасисан, зинҳор унутма!
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

Мустақил, мўътабар мамлакат сенсан.
Мамлакатда олий машварат сенсан.
Халқсан, ҳукуматсан, салтанат сенсан.
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

Панада турмоқнинг фурсати эмас.
Ватанинг ғарибнинг турбати эмас.
Давлат дастгоҳининг мурвати эмас,
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

Ғайрати йўқларга замонлар ёмон.
Жасорат йўқ ерда ёмонлар омон.
Давлат не, сен агар бўлмасанг қалқон?
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

Юрт фарзанди асли ўзи юрт бўлар.
Кўкси қалқон бўлар, кўзи ўт бўлар.
Мардлар билан ватан бағри бут бўлар.
Сен ўзинг давлатсан, азиз ватандош!

азиз укувчилар хаммангизга рахмат
сизларга хурмат билан

Аброр Мавлонов

(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Leave a Reply
*