Menu
Categories
Озод Хушназарзода: Кўчангиз кимнинг номида?
06/14/2019 Бош мақола

Шахсий фикр

 КУЧАНГИЗ КИМНИНГ НОМИДА?

Ёки мустакиллик йилларида нега Узбекистонда кучалар ва туманлар номи узбошимчалик билан узгартирилди.

Мазкур макола муаллифининг шу  номдаги  сарлавхали  маколаси бундан 37 йил мукаддам  Охангарон районида чикадиган  «Охангарон» да босилиб чикканди. Хуш, 1982 йилги маколадан кейин нималар содир булди ва нималар узгарди хамда нималар узгармай  колди ?

 Узингизга яхши маълум шахримиз 1957 йилларда курилиши бошланган цемент заводи курилиши шарофати билан тугилди. 1966 йилда Хонобод посёлкаси Охангарон шахри номини олди ва 1976 йилдан бошлаб вилоят буйсунувига утди.

 Нега Хонобод Охангарон деб номланди? Ахир уша пайтда манови ашула ута машхур эди-ку:

                Тогдан келаман тогдан Охангарон,

                 Богдан келаман  богдан келаман Охангарон!

Маълумки, Олмалик шахри 1951 йилда ва Ангрен шахри 1946 йилда ташкил топган. Ундан хам анча утмишда эса, аникроги 1926 йилда Курама. яъни хозирги Охангарон тумани ташкил топди.

 Ким кумирчилар шахрига Ангрен номини берди? Бу жуда оддий, яъни Охангарон сузига русийзабон ахолининг тили келишмагани окибатида «Ахангаран», Ахенгарен», »Хангрен» ва нихоят «Ангрен» номининг пайдо булишига олиб келди. Охангарон дарёсининг Олмаликка утиш купригида  «Р.Ангрен» деб ёзилиши  эса жуда галати…

   Айтайлик, шу кунгача Корахтой, Унгут, Облик ва Телов сузларининг  маъносини булмаймиз. Хар ким уз холича фикр юритади, биров ундай дейди, биров бундай дейди ва бу гапларнинг бирортаси хали илмий исботланмаган.
   Ахир замон узгаргани билан тил хам узгармокда. Масалан хазрат Навоий, Бобур кабиларнинг асарларидаги  баъзи сузларни унча тушунмаймиз, ахир улар бундан беш юз йил мукаддам ёзилган-ку !

Уни куйинг, 1970 йилгача хам Охангарон туманидаги  Унгут кишлогининг урта ва кекса авлод вакиллари «не уйтасен» ва «жук « каби ибораларни ишлатишарди, хозир эса улар нутк борасида тошкентликларни хам уялтиришмокда.

Биз масалан русларнинг Москва, Екатеринбург, Новосибирск, Чита каби шахарлари номини  сузларни бузмай тугри ишлатамиз. Нега руслар, масалан, Тошкентни Ташкент, Бухарани Бухара, Куконни Коканд деб бузиб ёзадилар?

Хуллас, 1982 йилги маколадан кейин Охангарон  шахрига Хонобод  ва Ангрен шахрига эса Охангарон номини кайтариш учун анча харакатлар булди ва улар бесамар кетди.

Бундан уттиз олти йил олдин ёзилган «Кучангиз кимнинг номида?» маколасида Охангарон шахридаги кучаларнинг номланиши танкид килинганди. Масалан, уша пайтларда агар кучада касалхона булса «Больничная», почта булса «Почтовая», аэродром булса «Аэродромная», арик булса «Аричная « ва  агар  тут дарахти булса «Тутовая « деб номлаб куйишган. Нахотки, одамларимиз  уша пайтда шу  кадар локайд булса деб уйланасан киши.

 Маколадан кейин номлар узгарди.  «Восход»  кинотеатри «Хонобод» номини олди.  «К. Каландаров» «Н Бойматов», «Т.Юсупов» , «А .Каримов», «К.Холмухамедов», «А.Набиев» ва «Ф Хужаев» каби кучаларнинг янги номлари  пайдо булди. Бирок бу ишда хам хатоликлар куп булди. Биргина асосий кучада учта номда, яъни «К .Холмухамедов» , Ленин» ва «Центральная» каби  лавхалар якин 2000 йилгача  осилиб турди.

 Савол тугилади: Юкорида  номлари зикр этилган сиймолар ким? Карим Каландаров – тажрибали дехкон, ташкилотчи рахбар – собик Куйбишев номли колхоз раиси, халк уни хозир хам « Карим раис» деб алкайди. Н.Бойматов – колхозлаштириш харакати фаолларидан бири, Турмон Юсупов – уста дехкон, колхоз раиси. Акром Каримов – бу навкирон йигит хозирги фаровон кунларимиз учун азиз жонини кушни Афгонистон тупрогида курбон килган, жангчи-байналмилалчи.

Кучкор Холмухамедов 1916 йилда ок подшонинг мардикор олиш сиёсатига карши чиккан махаллий миллат вакилларидан бири. Абдулла Набиев Узбекистоннинг биринчи фаол комсомолларидан, жангларда халок булган. Файзулла Хужаев Узбекистон ССРнинг биринчи Бош Вазирларидан, шахсга сигиниш курбони.

 Кези келганда шуни айтиш керакки, хозирги «Темир ота» чойхонасининг собик ёниб кетган урнида йуксиллар дохийси Лениннинг хайкали буларди. Биз 22 апрелда мана  шу жойда кашшофлар сафига кабул килингандик. Кейин уни рахматли Мансур Корахужаев  бинокорлик материаллари саноати техникуминиг янги биносига кучириб кетди.

Мустакилликдан сунг бу жойда Абу Райхон Беруний бюсти кад ростлади, хозир бу бюст каерда, хеч ким билмайди. Айтишларича, уни синдириб куйишганмиш, бунинг асл сабаби аслида шундай эди. Беруний бюсти техникумнинг собик биносида техникум янги бинога кучиб коллеж булгач каровсиз булиб ётар, бу  жойда чорва моллари утлаб юрарди.

Мазкур макола муаллифи саноат касб хунар коллежи мутассадиларидан шифер заводи учун бюстни суради. Улар кизганишди шекилли, узимиз урнатамиз дейишиб талабаларни бюстни кучириб келиш учун юборишган ва уни кучириш пайтида синдириб куйишган, шундан сунг мазкур макола муаллифи Беруний бюстини Тошкентдаги скульптура корхонасида гипсдан ясатиб келди ва хозир хам у «Охангароншифер» акциядорлик жамиятининг маъмурий биносига курк бериб турибди.

Яна бир гап. Охангарон шахар хокимиятининг хозирги биносида Узбекистон оксоколи Йулдош Охунбобоевнинг улугвор бюсти буларди ва бу хам  кимнингдир курсатмаси билан аллакайгадир гойиб булди.

Хуш, Охунбобоев кимга ёкмай колган эди. Эсимда Урдада «Йулдош Охунбобоев УЗ ССРнинг биринчи Президенти «деган баннер буларди ва мустакиллик нинг биринчи йилида уни шартта олиб ташлашди.

Йук, дейишди – биринчи президент булган эмас…

      Хозир кучаларнинг номланиши кандай? Халкимизнинг  буюк дахолари Амир Темур, хазрат Навоий номи билан  аталадиган кучалари борми? Бор булса улар каерда !

Мен насронийлар кабристони ва маиший касб=хунар коллежи биносигача булган кучанинг номини мен бундан икки йил мукаддам, тугрироги мазкур куча якин беш йилдан бери асфальтланмаётганлигини танкид килганимдан сунг менга келган жавоб хатидан билдим. Куча Навоий номида экан! Унгача билмас эканман, агар хазрат Навоий тирилиб колганда ушанда кучанинг ахволини куриб шундай деган буларди:
       Кузим чиксин сени кургунча мундок,
        Кесилсин тил сени сургунча мундок.

Бир мунча вакт  кимлардир кандайдир тахтачага «А.Навоий  номли куча»  сузи ёзилган лавхани насронийлар кабристони олдидага симёгочга илиб куйишди ва бу ерга макон курган машина ювгувчилар эса кейинрок  уни олиб ташлашиб «Вулканизация» деган лавхани  осиб куйишди.

Энди туртинчи кичик тумандаги кучаларнинг номланишини олиб курайлик. »Бахор», «Тинчлик «, »Пахтакор», “Меъмор”, »Курувчи», «Янгилик»  кабилар ва хоказо. Бу кучаларга ким ном берган?

Бу хакда «Ёшлик махалласидаги ёши улуглардан сурадим, хеч ким жуяли жавоб беролмади ва нихоят уша пайтда шахар катталаридан бири булган бир акахонимиз  секингина жилмайиб, шундай деди: ха, буни тор доираларда вакт жуда зик булган дейишиб  шахар рахбари, шахар меъмори ва яна бир икки катталар кабинетда  хеч кимдан сурашмай ва маслахатлащмай номлаб куйишган.

   Ана Сизга!.

– Ахолидан сурашмаганми?

-Йук, хозиргача хеч ким эътироз билдиргани йук, мана энди Сиздан эшитаяпман.

 Хозир замон шиддат билан узгараяпти. Масалан, Истиклол майдонининг номини Халклар дустлиги номи билан алмаштирдилар. Уруш йилларида ун турт нафар болани бокиб олган темирчи Шомахмудов оиласи акс этган монумент яна уз козигини топди. Генерал Собир Рахимовнинг хайкали энди узгача салобат билан кад ростлади. Бирок туман номидан  генерал номи олиб ташланиб  Олмазор булиб колди. Акмал Икромов тумани эса Учтепа булиб колди.

 Биринчи узбек композитори, драматурги, узбек совет адабиётининг асосчиси Хамзага  хам муносабат узгармокда. Бирок мустакиллик йилларида битта одамнинг гапи гап булиб пойтахтдаги Хамза тумани Яшнабод деган кулгили номни олди.

Карангки, хеч ким Хамзани тошбурон килмаган, балки бир-икки ёлланган котил шоирни улдиришган экан. Улугбекни хам угли Абдулатиф улдирмагани аён булиб колди ва хоказолар. Тарихий хакикатлар руёбга чикмокда.

Зеро, мозийга кайтиб иш куриш хайрлидир деган эди буюк ёзувчимиз Абдулла Кодирий.

 Кези келганда хозирги Узбекистон миллий университети Шуро йилларда Узбекистоннинг биринчи ракамли олийгохи эди. Хамма Тош ДУ да укишни орзу киларди. Хозир унга Мирзо Улугбек номини беришган ва 1991 йилдаги 16 январь вокеаларидан сунг  бу олийгохнинг обруси хаминкадар булиб колди.

Менга колса уни хозир хам Ленин номидаги, 1918 йилда айнан уша Лениннинг декрети билан мазкур университети очилган эди. Тан олиш керак Москвада Шуро йилларидаги тарихий номлар хозир хам сакланиб колган.

Биз буюк элмиз ва буюк алломаларимиз ва шоирларимиз бор. Охангарон туманининг хам  Усмон  Умарзода, Иброхим Алиев, Мансур Корахужаев, Мажид Давронов, Тожимухаммад Хушназаров, Хусан Уролов, Уткир Зулфиев, Тоштон Султонов, Холтура Эшназаров, Умар Умрзоков, Мамадали Давлатов, Хидирали Хайиткулов, Акром Аъзамов, Илёсхон Ахроров, Саттор Орипов каби таникли сиймолари бор.Биз буларни биламиз,яна ун-ун беш йилдан кейинги авлод хам билади дея оламизми?

Буниси жумбок. Шундай экан, кучаларни кандайдир хеч кандай маъно англатмайдиган Олмазор, Шафтолизор, Гулзор, Теракзор ва Тутзор деб номлаш кай даражада уринли. Нахотки, ном куйишда шу кадар камбагал булсак?

Бир пайтлар атамалар комиссияси буларди, хозир бормикин?

Шу каби саволларимга жавоб олиш учун шахримизнинг хозирги катталари билан богландим, бирок бирор бир киши дурустрок жавоб бера олмади. Охангарон шахри кучаларининг номланиши кандай ва уларнинг узунлиги канча?

  Мухтарам газета укиётган  азизим!  Мен факат шахсий фикрларимни билдирдим, холос.  Балки, катталарнинг фикрлари тугридир, улар нима булса хам, купчилик. Ким хам, ким нохак, буни эса вакт курсатади … 

Озод Хушназарзода,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан      

Leave a Reply
*