Menu
Categories
Таниқли ўзбек журналисти Шароф Убайдуллаев туғилган қишлоқ ~ Кўрпалисой
06/14/2019 Бош мақола

Буюк журналист Шароф Убайдуллаев туғилган Турк қишлоқ ~Кўрпалисой

Бу сеҳрли ошёнда энг эски Турк қавми яшайди. Машҳур журналист, публист, ёзувчи Шароф Убайдуллаев шу осмон устида туюлгандек қишлоқда туғилган. Тўрт томони ҳам тоғлар билан ўралган ошён.

Бу афсонавий маскандаги қайнаб чиқаётган булоқлар, шилдираб оқаётган жилғалар, югурик сойлар, тиниқдан -тиниқ ҳаво, саболар одамга роҳат бағишлайди.

Олмазор, ёнғоқзор, беҳизорлар аро тоғларга ўрлаган бурама йўлу сўқмоқлар кишига сирли, қўрқинчлидек туюлади, кишини ҳайратга солади, кўнглини яйратади.

Турк қишлоқнинг “осмону фалак”да жойлашган энг тўри эртаклардагидек сирли, сеҳрли. Бу ер туризм ёхуд дам олиш масканига айлантирилса, кўп қутлуғ иш бўлади.

Туристик қўналға, қўним уйлари яратиш лозим. Ёки бўлмаса, бу ерда яшовчи аҳоли билан туристик иш фаолияти бор ширкатлар шартнома ишларини йўлга қўйишлари лозиммикан, деб ўйлаб қолдим.

Турк қишлоқнинг ўрта қисмида эса гилам тўқиш, кигиз босиш, пўстак ошлаш, каштачилик, қисқаси, халқ амалий саънатига доир нарсалар ишлаб чиқариш мумкин.

Бу ҳам халқимизга, ҳам давлатимизга фойда келтиради. Бу момолар, боболар руҳларини ҳам шод этади. Миллийлигимиз илдиз, қувватини мустаҳкамлайди.

Биз Яхшибой отанинг уйида меҳмонда бўлдик. Бизни бу турк қишлоғига устоз Эврил Туроннинг Форишда яшовчи қариндошлари: Шароф Зулпон ва Сардорлар олиб келишди.

Устознинг ҳурматини чексиз қадрлаб, оёғи остига қўй сўйишди. Ушбу ҳовли шунчалик сўлимки, оиласи шунчалик хушмуомулаки, табиат билан характер аслан, туғма бўлиб келингандек.

Яхшибой отанинг уйи оддий, аммо орасталиги билан атрофнинг малоҳати бирлашиб олишган. Оила чин мусулмон эканлиги ҳам билинди. Қаранг, қўл ювадиган идиш~қумғоннинг бирисида қапқоқ йўқ, аммо ёпилган ҳолда қолдиришмоқда.

Ҳалоллик ва покликнинг бир кўриниши…

Болалигимда отам шундай идишларнинг оғзини ёпиб юришни ҳам унутмаслигимизни айтаверарди, айтаверарди. Сувга шайтон кириб олмасин, дерди. Яхшибой ота яқинда мол~ҳолини сотиб, Ҳаж сафарига бориб келибди.

Чиндан самимий табрикладим. Кейинги пайтларда “Ҳожиман” ёки “Ҳожионаман” деса, энсам қотишдек муносабатга берилиб қолгандим. Чунки, ҳамма томони ёлғончилик ,ўғрилик сохта диндорлигу …

Булар тижоратини ҳам тоқвадорлик байроғига айлантириб олганликлари мени салбий изоҳларда бўлиб қолишимга сабаб бўлаётганди.

Яхшибой отанинг уйида ягона чўпон ҳам, боғбон, сут соғувчи, нон ёпувчи уйдаги жамики ишларни бажарувчи қиз бу Орзигул~полвонгул экан. Бундай қизга уйланган йигит умрбод ёлчиб, умри роҳатда ўтиши аниқ…

Бу гўзал қишлоққа, унинг яхши одамларига кўз тегмасин!

Гулзамон Акбар,

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

"1" Comment
  1. Гулзамон Акбарнинг устоз Шароф Убайдуллаев кишлоклари Курпалисой тугрисидаги маколаларини укиб худди иштирокчидек таъсурот олдим. РАХМАТ.

Leave a Reply
*