Menu
Categories
Аҳли Расул Муҳаммадга: “Ҳокимият ва адолат” ни укиб
06/16/2019 Муносабат
 Аҳли Расул Муҳаммадга: “Ҳокимият ва адолат” ни укиб
Шу фалсафангизни одамлар укиб, бирон хулоса килиб, эслаб юради деб уйлайсизми?
Узингизга савол беринг: нимани ёзсам, одамларга, узбекларга конкрет фойдам тегиши мумкин?
Укийдиганларни хеч булмаганда 80 фоизи аник-равшан тушунсин. Хар бир абзац, хар бир гап тайин мазмунга эга булсин.
Арасту эмассиз, ёзганларингизни одамлар тафсиру-тахлил килиб, ичидан олам-олам маъно изласа. Хеч ким бошини котирмайди.
“Ҳеч бир ҳоким, ҳокимият Адолатни пойдор этолмайди. Моҳиятан илоҳийликка дахлдор Адолатни фақатгина ҳазрати ЎЛИМ ўрната олади холос…”
Накадар гализ услубда ёзганингизни узингиз сезмайсизми?
Уйлаб иш кил, Киёматда хисоб-китоб бор деб лунда килиб айтса булади-ку?
Ёки бу каби жумлалар билан кай бир “олий хилкатлар”дан сизга нозил булган, “дахо”лингизни исботловчи “олий хакикат”ларни авомга маълум килишни ният килиб ёздингизми?
Яссавий хикматларини укингда, ибрат олинг. Хакикат ана шундай оддий, барчага тушунарли, теран булади.
Суз билан ишлашда махорати етмаган кишиларгина ниманидир бош харф билан ёзади, купнуктани куп куяди, яна кузни чарчатувчи бошка “приём”ларни куллайди.
Бу гапларим факат сизга эмас, шу сайтни адабиёт гулшанидан адабиёт помойкасига айлантираётган бошка “ижодкор”ларга хам тааллукли.
Исмат Хушев хам сайтни тулдиришда сал танкидий ёндашса буларди жараёнга.
Марк Твен ёзганлари тушунарли булгунича 10-20 марта эринмасдан кайта кучирар экан. Энг оддий усулда фикрингизни санокли сузлар билан ифодалай олсангиз, шу холат суз бойлигингизни исботлаб беради.
Мактабни битирган бир бечора маъносини лугатсиз англай олмайдиган сузларни куллаш суз бустонида гариблигингизни исботлайди, холос.
Узбек тилини изохли лугатини олинг. Маколангиздаги
“Ҳокимият, нафс, адолат, рутба, улим, пойдор”
сингари сузларни маъносини, келиб чикишини, каерда кандай кулланишини, иложи булса мисоллар билан, хар бир сузни битта макола килиб ёзинг.
Миннатдорчилик остига кумилиб кетасиз.
Кейин шу сузларни маколангизда кулласангиз, гализ услубда эмас албатта, анча тушунарли булади.
Хадисда шундай келади. Чулда кетаётганларида сахобалардан бири кумтепани устига чикиб, бор овозда “Ла илаха…” калимасини бакириб айтибди.
Шунда Набий алайхиссалом, сизлар сомеъ ва басир (эшитгувчи ва курувчи) зотга мурожаат киляпсизлар, бакириш шарт эмас, деб танбех берган эканлар.
Тили йук майитни кабрга куйишдагина “Бисмиллох би хамд аъла, Миллати Расулилла” деб мусулмон эканлигига ургу беришади.
Узингизга танлаб олганингиз “Аҳли Расул Муҳаммад” тахаллуси купчиликни гашига тегишини биласизми?
Одамларга муъминлар ахлидан эканлигингизни билдириш учун суз ва ижод йулини танласангиз булмасмиди?
Узимга шундай ном танламасам, мени яхудий ёки христиан динига мансуб деб адаштиришади, дея кунглингизга гулгула тушдими?
Сизни “ижод”ингизни укийдиганларни суз бойлиги кам булиши мумкиндир, лекин фаросати етарли.
Аксинча, бундай тахаллус танлашингиз сизни фаросат даражангизни яккол намойиш килиб куйди.
Шу ёзганларим сизга хам, бошка айримларга хам ёкмаслиги мумкин.
Чумолини изидек, уч пулга киммат комментларни 90 фоиз одам укимайди.
Норози булганлар хеч булмаганда ярим бет, пичокка илинарли, фактларга асосланган макола ёзиб, раддия берсин, уни Хушев сайтда нормал жойлаштиради.
Исмат Хушевга: Кимдир узига факат бош харфлардан иборат исм ёки тахаллус танласа, узбек тили ва грамматикаси конун-коидаларига амал килинг ва уни биринчи харфини бош, колганларини кичик харфлар билан ёзиб чоп этинг. Хеч булмаганда сиз адабий гализликдан узок булинг.
Рауф,
(Хат таҳрирсиз эълон қилинди)
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан
"1" Comment
  1. Правда Востока

    «Сариқ товуқ сомон сочар, ўз кетини ўзи очар!» Товуқмия бўлгач, шундан бошқа қўлидан нима ҳам келсин шўрликни?
    Рауф деган ёзғични ёзганларини ўқиб ўша товуқни эсладим, уни минус зарядлари кўпакан.
    Жасорат ва маҳорат билан чуқур мантиққа асосланиб қочиримли, пардали қилиб ёзилган мақолани ҳазм қилолмапти. Хай, майли-да!

Leave a Reply
*