Menu
Categories
Шароф Убайдуллаев: “Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!”
06/18/2019 Муаллиф ҳақида
Исмат Хушевдан  ҳамма нарсани тортиб олиш мумкин. Ва бугунгидек уни ҳамма нарсадан, ҳатто Ватанидан ҳам  жудо қилиш мумкин.
Бироқ бу тиришқоқ йигитнинг олов сачраб турган оташ қалбидан ҳеч қачон Ватанга бўлган чексиз муҳаббатни, халқига бўлган беқиёс фидойиликни,  журналистикага бўлган мислсиз садоқатни йўқотиш тугул, заррача бўлса-да,  камайтириш ҳам мумкин эмас.
Унинг оқшомлари ширин уйқудан кечиб, Абдулла Ориповнинг пайпоқларини ювиб чиққанлиги, Москвада шамоллаб қолган Ислом Каримовнинг елкасига то тонг отар банкалар қўйиб чиққанлиги сирларини – ана шу халқига, Ватанига ва ўз касбига бўлган муҳаббатидан ахтармоқ керак.
Унинг содда ва беғараз бу ҳатти ҳаракатлари замирида аслида шу Ватан ва шу халққа хизмат қилиш учун қайсидир маънода йўл ахтариш илинжлари ётган эди. Буни ҳам ҳамма қилолмайди.
У Ватандан ўн минг километрлаб узоққа кетганда ҳам, ер шарининг қарийб у четидан туриб бўлса-да, бу четидаги Ўзбекистон учун, унинг дард ва ғамлари учун бирга ёниб бирга куйишлигини ҳам унинг қалбидаги ана шу эл-юрт учун бўлган ўлмас муҳаббатдан ахтармоқ керак.
Нафақат Исматжоннинг, балки бизнинг ҳам Маконимиз ва Тупроғимиздан умримиз муталқо айро тушиб келаяпти. Исматжон узоқ Канададан туриб, юртини соғиниб яшагани каби, биз ҳам Тошкент кўчаларида шу бугунга қадар нима йўқотганимизни билмаган ҳолда – қишлоғимизни бот бот соғиниб яшаймиз.
Исмат Хушев кўксидан чиқаётган оташин олов тафти “Дунё ўзбеклари” орқали ўша заҳотиёқ бутун ер юзини қамраб оляпти, тилларда ва юракларда достон бўляпти. Миллион миллион қалбларга етиб боряпти. Лекин бизнинг юрагимизда тутаб ётган тутунни бугун ким ҳам кўра била олади…
Исматжон, Абдулла Орипов айтгандек:”Эммигрант – олис олисларда дунё кезиб юрган – Сиз эмас, Ватан ичидаги эммигрантлар аслида биз эмасми?…”
Мен бугун олис Ўзбекистондан туриб, туғилган кунини узоқ узоқларда – Шимолий Америка қитъасининг Торонто бағрида ўтказаётган дўстим Исмат Хушевни худди икки-уч йил аввал Тошкентда бағримга босганим каби яна бир бор ғойибона бағримга босгим келди.
Ватанидан, Ватандаги азиз кишилардан узоқ узоқларда, лекин кўзини осмондаги ой ва қуёшдан узмагани каби – Ватанига, Ўзбекистонига термулиб турган Исмат  Хушевга боболаримизнинг қалбида ўчмас из қолдирган буюк Сталин – немис босқинчилари Москва остонасидан 25 чақирим нарида турганида ишонч билан айтганидек – айтмоқчиман: “Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!”

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

6 шарҳ

  1. Исмат Хушевга

    Сизга ҳақиқий дўст бўлган мард ва жасур инсонларнинг табрик ва қутловларини ўқияпмиз. Лекин интернет оламида мухолифатман деб жар солиб юрган барча лўттибоз, аламзада ва шаллақиларнинг дами ичига тушиб кетди. Ҳатто Озодлик ва ББСдаги масхарабоз ўйинчилар ҳам жим. Шунга эътибор бердингизми? Сиз ахир бугун ўзбек халқининг дарду изтиробларини дунё миқёсига олиб чиқаётган машҳур журналистсизку! Бунақа писмиқ ва ожиз, иғвогар мухолифат ҳеч қачон ҳеч нарсага эришолмаган ва бундан кейин ҳам эришорлмайди. Қанчадан қанча мухолифатман деган муттаҳамларни таваллуд куни билан табриклаб мақолалар ёзгансиз. Қани улар? Бирортаси мардлик қилиб Сизни табриклай олдими? Йўқ, Чунки улар қўрқоқ ва ожиз, криминал ва даюс кимсалардир. Улар Сизнинг олдингизда бир тийин экан. Уларнинг сафига ўтмай жуда тўғри қилгансиз. Сизнинг бир ўзингиз улардан минг карра ортиқ экансиз. Буни бугунги туғилган кундаги мақола ва табриклардан ҳам кўриб билиб турибмиз. Яна бир бор табригимизни қабул қилинг, Исмат ака. Сиз энди бизнинг ҳақиқий устозимизсиз. Абдулла Орипов, Шароф Убайдуллаев, Муҳаммад Раҳмон, Мирзо Кенжабек, Сирожиддин Саййид ва Ҳамроқул Асқар каби ўзбек халқининг асл фарзандлари, талантли ва истеъдодли инсонлари уларни ҳам худди Сиздай қутлай олармикан? Йўқ, албатта. Дўстларинг кимлигини менга айт деган мақоланинг қанчалар улуғлигини мен бугун англаб етдим. Сиз халқимизнинг улуғ ва ардоқли инсонларининг ҳақиқий ва садоқатли дўсти экансиз.

    “Дунё ўзбеклари”дан: Ҳис-ҳаяжонга тўла табрик учун раҳмат, албатта. Лекин Сиз қўйган айбловларга қўшилмайман. “Озодлик” ва “”ББС”даги дўстларимиз ҳам, Сиз ғазаб билан тилга олган бошқа мухолифат вакиллари ҳам (улар жуда кўпчилик) ўз эзгу тилакларини изҳор этишди. Қолаверса, туғилган кун билан табриклаш – бу ҳар кимнинг ўз хоҳиши, кўнгил иши. Буни истамаганларни мажбурлаш ақлсизликдан бошқа нарса эмас. Буни тўғри тушуниш керак. Шунинг учун ҳам мен Сизнинг чин юракдан билдирган табригингизни қабул қилиб, бошқа эътирозларингиз ўринсизлигини айтсам, мендан ранжиманг, илтимос. Мен туғилган куним баҳонасида бунақанги асоссиз иғво ва авантюралар юзага чиқишини истамаган бўлардим. Қўполлик қилган бўлсам, узр…

  2. Assalom alaykum qadrli Ismatjon ukajon. Tavallud kuningiz muborak bolsin. Xamisha sog boling omon boling. Ellik sakkiz yoshni yana bitasini koring iloxim vTANDA DIYDOR KORISHISH NASIB ETSIN.

  3. 4 шарҳ

    1. Uzbekistonda jurnalistika o’lganligiga chorak asr bo’ldi. Agar yngi prezident jurnalistlarga yo’l bermasa erkin faoliyt olib borishga, unda hech qanday isloxatlarga o’rin yo’q.

    2. SHAROF U NI MUNOSIB SHOGIRDI ISMAT X. “OZODLIK” RADIOSIDA BU IKKI JURNALIST ALOXIDA O’RNI BOR. BOSHQALAR BU JURNALISTLAR DARAJASIGA CHIQISH UCHUN 40 YIL KERAK.

    3. Ассалому алайкум Ҳурматли Ватандошлар,миллатдошлар ва дўстлар!
      Ҳалқимизнинг ва давримизнинг асл Ватанпарвар ва Ҳалқпарвар фарзанди Шароф ака Убайдуллаевнинг ушбу тарихий ва ҳаққоний,фалсафий ва башоратона ёзилган ажойиб мақоласига ҳам мана бир йил бўлибди.
      Шу ўтган бир йилда яратган эгамнинг инояти билан жуда улкан ўзгаришлар бўлди.
      Шароф акамиз билдирган кўплаб ижобий фикрларга яна ўнлаб сифатлар қўшилди.
      Ўзбекистон давлати мустақил бўлганидан буён бирон бир журналист ёза олмаган кўплаб ҳақиқатларни,айни инкор этиб бўлмас ҳақиқатларни айнан Исмат акамизнинг ўткир қалами орқали битилгач ўқидик,кўплар мутлоқ тилдан қолди,олдин тилдан қолганлар тилга кириб бошлади.
      Шароф ака Убайдуллаев ўзининг билими ва салоҳиёти билан Исмат Хушев акамизнинг иқтидорига,талантига,инсонгарчилигига,мардлигига тан берибдими бўлди.Қолган бир нарсалар деб салбий фикр билдирувчиларнинг барчасининг фикрлари бир пул!!!
      Улуғларимиздан ўтиб табрик хати ва мақола ёзишга бироз шошмасдан турибман.
      Аммо кўплаб дўстларнинг мақола ва табрикларини,шархлари ва тилакларини мазза қилиб ўқиб турибман.
      Шароф акамиз ният қилган байрам кўчаларимизда бошланди!!!
      Исмат акамизни юртимизда кутиб турганлар қанча кўп бўлишса,чет эллардаги юртдошларимиз ҳам дуода бўлиб турибдилар.
      Адолат байроғининг янада баланд ва эгилмасдан хилпираб туриши учун Исмат ака каби инсонлар юртимиз ва ҳалқимиз бахти учун ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир!
      Муҳтарам Президентимиз ҳар нутқида ҳалқимизни ишонтирайлик,бирлашайлик,юртни обод қилайлик биргаликда,бу ишларда менга ёрдам берингиз деб қайта қайта такрорламоқдалар.
      Қўшиб ёзиш ёки бўрттириб айтиш йўғу,аммо Исмат ака бугунги кундаги бир иккита вазирлик ёки давлатнинг бир неча юзлаб нашрларидан кўра кучлироқ таъсирга эгадирлар.
      Мен бироз авайлаб ёздим.Аслида эса бир неча юз баробар гигант ижобий ва ижодий,инсоний ва мардона,ҳаққоний ва ғайриоддий қудратга эгалар.
      Бизларнинг жуда кўпчилигимиз узоқ ва даҳшатлик кечувни “Дунё Ўзбеклари” ва Исмат ака бор учун кечиб ўта олдик.
      Миллионларимизнинг бахтига шундай инсонни дунёга келтириб тарбия берган ота онасига минг таъзим!!!

    4. Абулқосим Мамарасулов:

      Шароф ака! Яна бир нарса: Ҳарбий қисмда командир этигини артиб, тозалаган адьютант Исмат Хушевни эсланг. Шолоховга бориб учрашган Исмат Хушевни эсланг. Яна… горкомсомол биринчи секретари сифатида горкомбиринчи секретарининг студент қизини пахта даласига ҳайдаганини эсланг… Эслайдиган нарсалар жуда кўп… Хуллас, Исмат Хушев деганлари ғоятда оригинал, такрорланмас бир шахски, уни таърифлаш ҳам шарт эмас… У кимлигини ўзи ҳар бир ёзган сатрида баён этади. Шундай экан, биргина тилак,биргина истак: Исмат Хушев омон бўлсин.

"2" Comments
  1. Assalomu Alaykum ISMATJON AKA! TAVALLUD TOPGAN KUNINGIZ BILAN MUBORAKBOD ETAMIZ. OILA, FARZANDLAR, KHALQIMIZ, DUNYO UZBEKLARI SHINOVANDALARI BOSHIGA DOIMO SOG BULING. SIZDAGI TAKRORLANMAS SHIJOAT, DADILLIK, UKTAMLIK VA ADOLATLI QADAMLARINGIZDAN KHALQIMIZ UMIDSIZLANGAN EMAS. SIZNI JOZIBANGIZ, NOTIQLIGINGIZ, EHTIROSLI SHERKHONLIGINGIZ AYNIQSA KHALQIMIZNING HOZIRGI ISLOHOTLAR MUTANOSIBLIGIDA JUDA HAM ZARUR. PULAT QANDAY TOBLANADI ASARIDAGIDEK, JURNALISTLAR ORASIDA USIGA KHOS OLLOHNING INOYATI BILAN YAGONASIZ. SIZNI QANAQADIR TRONLAR QUQISDAI JANGOVAR TASHLANISHI HADIKSIRATMASLIGIGA KHALQIMIZ ISHONADI. DONISHMANLAR TAKIDLAGANIDEK: BIRINCHILIK SHUHRATI SHER OGZIDA BULSA GAR, SHER OGZIDIN QIDIRGIL MAYLI BULSA HAM KHATAR. YO IZATING ULUGLIK IZAT IKROM SHON BULUR, YO TIK KELGAN ULIMGA YUZMA YUZ TUR BIRODAR. SIZNI INTIQLIK BILAN KUTILAYAPTI. MAYLI SIZGA MALUM BULGAN RESPUBLIKANI LARZAGA KELTIRGAN AKALARINGIZ KEYINGI HAYOTINI YARATGANGA YAKHSHI NIYATLAR BILAN TOPSHIRIB, KHALQ, PREZIDENT, NOCHOR QATLAM KUTAYATGAN ADOLAT HAYQIRIGI BILAN YUZMA YUZDA YCHRASHAYLIK. SINNI BETOQATLIK BILAN KUTAYATGANLARGA USTOZINGIZ SHAROF AKA AYTMOQCHILAR LABBAY DEB JAVOB QAYTARING. TRONLAR HAM BARALLA KUYLASINLAR, VAZIFALARINI BAJARAYAPTILAR. KARVON UTAR….. AKHIR DONO KHALQIMIZ VA QALBI BEGUBOR, POK PREZIDENT FIKRLAR TAFOVUTINI AJRATISHADI. SIZGA IKKI DUNYO SAODATI VA KHALQIMIZGA NAJOT BERAYOTGAN HAYOTINGIZGA OLLOHDAN EZGULIKLAR TILAB QOLAMIZ.

  2. Қилич Бурхон

    Ассалому алайкум Исматжон Махмуджонович
    Сизни таваллуд аёмингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Доимо аёлингиз Наргиза опа ва жондан азиз фарзандларингиз бахтига соғ бўлинг. Сизнинг дунё ўзбеклари нашрингиз бу дунёда тенгсиз ва ўхшаши йўқ нашрдир. Сиз хам буюк устоз Шароф Убайдуллаев каби доимо халқимиз хизматида бўлиб у кишининг ёшларига етиб юринг. Бутун дунё ўзбеклари номидан сизни яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклайман. Яратган эгам ўзи доим куч қувват ва мадад берсин. Падарингиз ва волидаи мухтарама онангиз рухлари сизни қўллаб қувватласин. Соғ саломат бўлинг устоз.

Leave a Reply
*