Menu
Categories
Муҳаммаджон Раҳмонов: Талаба укам Исматжонга
06/19/2019 Муаллиф ҳақида

 Муҳаммаджон РАҲМОНОВ: Талаба укам Исматжонга…


Муҳаммад Раҳмон акам
Муҳаммаджон Раҳмонов
Талаба укам Исмат Хушевга
…Бемаҳалда тақиллар эшик,
Ва кўринар таниш бир чеҳра.
Кириб келар хонамга тирик –
Ҳаяжон, завқ у билан бирга.
Қичқирар у остонаданоқ,
Усти боши шалаббо, башанг:
– Ташқарида ёмғир, дўл, чақмоқ
Сиз бўлсангиз, яшанг-е, яшанг…
Уникидир доим уй тўри,
Таклифни ҳам турмайди кутиб.
Тиниб тинмас ўсмир сурури,
Қўяр мени тамом ганггитиб
.
Дам кулади, дам берар савол,
Баланд қўйиб овозларини.
Ҳушёр тортар кўриб бир маҳал
Столдаги қоғозларимни…
Жилмаяда гуноҳкорона
– Борай энди, мен кетдим, хайр…
Жўнайди у яна мастона,
Кўчаларда этгали сайр.
Термуламан маъюс ва карахт,
Анчагача у кетган издан.
Ёмғир – вақт, дийдор – вақт, гул ҳам – вақт,
Ошаяпмиз бизлар ўттиздан…
1980 йил. Тошкент.
Муҳаммад Раҳмон:
Исмат Хушевнинг “Подшо эркатойининг саргузаштлари” китоби учун ёзилган шеър
 

я Исмат Хушев Ислом Каримов билан

Суратда: Журналист Исмат Хушев Президент Ислом Каримов билан Тошкент аэропортидага матбуот анжуманида…
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Мубoҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Тaрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исмaтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ!
(Mуҳаммад РAҲМOН)
“Оқланмаган ишонч қиссаси” учун махсус
Муҳаммад Раҳмон сармаст
Суратда: Муҳаммаджон Раҳмонов (чапдан иккинчи) Тоштемир Шарипов, Абдулла Орипов, Исмат Хушев ва бошқалар Тошкентнинг “Вуз городок” шаҳарчасида…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*