Menu
Categories
Абдулла Орипов бағишлови: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун…
06/23/2019 Адабиёт

Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.
Менинг шеьрларимни севибсан, Исмат,
Шеьрларим номидан сенга кўп раҳмат.
Сира кўрма алам, сира кўрма ғам,
Оламда қанотинг ёзиб юр, болам.
Доим ошно бўлгин самимиятга,
Шунда раҳмат деймиз биз ҳам Исматга.
Шу гапларни айтди таваккал, башанг
Қашқа воҳасидан Абдулла аканг…
Тошкент

 Суратда: Абдулла Орипов Тошкент Давлат университети журналистика факультети студенти Исмат Хушев билан. Тошкент шаҳри, “Вуз городок”, 1978 йил.
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.
Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун,
Гоҳо Ҳикмат, Гоҳо Қудрат, гоҳо Нусрат билан бир кун.

Билурманки, умр боқий, ҳаётим то адо бўлмас,
Яқо тутмам умидвормен, қаро кулфат билан бир кун.

Нечунким яхши дўсту ёр, нечунким яхши даврон бор,
Ўтарким яхши даврон ҳам дуруст улфат билан бир кун.

Шу чексиз катта дунёни фаҳм этди кичик бошим,
Аё дўстлар, ғолиб келгум шону шуҳрат билан бир кун….
(Абдулла аканинг тугалланмаган ва ҳали матбуотда эълон қилинмаган бу шеъри талабалик йилларимдан бўён эсдалик сифатида хотирамда сақланиб қолган)
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон Халқ шоири.
Исмат Хушевга
(Тугалланмаган шеър)
Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар…

 

Абдулла ака дўппида
Улғаяди ҳар бир зот, замоннинг ёрлигидан.
Кимгаки келса орзу, ҳикматнинг борлигидан.
Элу юрт орасида макон топди Исматжон,
Дўстларнинг хизматига, мудом тайёрлигидан.
Меҳр бирла боқур ул, катта билан кичикка.
Балки онаизорин меҳрига зорлигидан.
Туққан Ватан гуллади, қаҳ-қаҳ уриб кулди у,
Бир пайтлар зор йиғларди шул Ватан хорлигидан…

 

я Исмат Хушев мулозимлар билан
Суратда: Исмат Хушев (ўнгдан учинчи) Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги бир гуруҳ ҳукумат ва давлат мулозимлар билан… 
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Исмат А.О. билан
Суратда: Исмат Хушев устози, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири  Сафар Остонов ҳузурида, январь февраль, 2013 йил, Ўзбекистон…

АДАБИЁТ

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*